#kun_tabrigi_ СОЛИҚЧИНИ ЭЪЗОЗЛАНГ...
Ҳар неъматнинг қийматин билган,
Вақт ҳукмининг ҳикматин билган,
Холисликда ҳимматин билган,
Солиқчини азизланг, дўстлар!
Гоҳ ўлчовсиз дард бор қалбида,
Рақамларга кўчган қадрида,
Не-не сирлар ошкор сабрида,
Солиқчини авайланг, дўстлар!
Иқтисоддан иқбол кўрганлар,
Бирни экиб, мингни ўрганлар,
Юртим дея бедор бўлганлар,
Солиқчини ардоқланг, сизлар!
Юрт гуллатар ундаги виждон,
Омонатга ишончли майдон,
Халқ ризқига қалқон, ғазнадон,
Солиқчини эъзозланг, дўстлар!
Гулчеҳра ХИДИРОВА. журналист.
Ҳар неъматнинг қийматин билган,
Вақт ҳукмининг ҳикматин билган,
Холисликда ҳимматин билган,
Солиқчини азизланг, дўстлар!
Гоҳ ўлчовсиз дард бор қалбида,
Рақамларга кўчган қадрида,
Не-не сирлар ошкор сабрида,
Солиқчини авайланг, дўстлар!
Иқтисоддан иқбол кўрганлар,
Бирни экиб, мингни ўрганлар,
Юртим дея бедор бўлганлар,
Солиқчини ардоқланг, сизлар!
Юрт гуллатар ундаги виждон,
Омонатга ишончли майдон,
Халқ ризқига қалқон, ғазнадон,
Солиқчини эъзозланг, дўстлар!
Гулчеҳра ХИДИРОВА. журналист.
Солиқчиман
<unknown>
Тингланг, азиз солиқчи! Сиз учун махсус тарона: Бу касб - мен учун қисмат ва шараф. Халқимиз учун тинчлик ва тўкинлик гаровидир!
#4_sektorda Айни дамда Шароф Рашидов тумани 4-сектори ҳудудидаги "Темир дафтар"га киритилган муҳтож оилаларга ҳар бир оила аъзоси учун 220 000 сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилаяпти. Жараёнда кенг жамоатчилик назорати таъминланган Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг биринчи бандига мувофиқ пандемия шароитида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”га) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пули берилиши ва ушбу тўловларни 15 августгача амалга ошириш кўзда тутилган.
Маълумки, жойлардаги 4та сектор раҳбарлари томонидан “темир дафтар”га киритилган моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 400 мингдан кўпроқ оиланинг бандлигини таъминлаш орқали даромад манбаини яратиш чоралари кўрилмоқда.
Кўрилган чоралар натижасида сектор раҳбарларининг тавсияси ва ушбу оилаларнинг ёзма розилиги билан 160 минг атрофидаги оилалар “темир дафтар”дан чиқарилган ва уларнинг ўрнига яна шунча эҳтиёжманд ва моддий кўмакка муҳтож оилалар киритилган.
Фармон қабул қилиниши билан сектор раҳбарлари томонидан бир марталик моддий ёрдам пулларини эҳтиёжманд оилаларга етказиш бўйича номма-ном рўйхат шакллантирилди.
Жорий йил 10 августидан бошлаб жойларда сектор раҳбарлари томонидан тўловларни етказиш ишлари бошланди. Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.

#Saxovat_va_ko`mak Пахтакор туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 4-сектор ҳудудидаги 220 та эҳтиёжманд камбағал оилаларда яшовчи 953 нафар фуқарога жами 209 млн. 660 минг сўм.пул тарқатилди. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
@ADMIN: ЭНДИ СОЛИҚ МАСАЛАСИ ЎЙЛАНТИРМАЙДИ
Ижтимоий тармоқларда ўз саҳифасини яратиб, блогерлик қилаётган ҳар бир шахс бу фаолиятни ривожлантириш орқали даромад манбаини яратиши мумкин. Буни фойдаланувчилар контенти кўп бўлган каналларни юритувчи шахсларга реклама жойлаштириш масаласида мурожаат қилганлар аллақачон билиб олган бўлишлари керак. Аммо уларнинг реклама жойлаштиришдан олган даромадлари Солиқ кодексининг 393-моддасига биноан даромад солиғига тортилиши керак.
Жаҳонгир Тулаков (суратда) Жиззах политехника институтини шу йил тамомлади. Институтга қабул қилинганида ўзининг айтишича, нуқтали телефони ҳам бўлмаган. Талабалик йилларида аста-секин интернетда ишлашни ва ундан шунчаки фойдаланиш эмас, даромад топиш мумкинлигини ўрганди. Мустақил изланди ва ноутбук сотиб олди. 3-босқич талабаси эканида Talabalar телеграм каналига асос солди. Канал республикамиз талабалари орасида жуда оммалашди. Канал обуначилари сони 50 минг нафардан ошди.

Жаҳонгир Тулаков олий тaьлим муaссaсaлaри миқёсидaги энг мукaммaл виртуал қaбулхонa лойиҳaсини ишлаб чиқиб, институтдa aмaлиётгa жорий қилган. Бу борaдa Жиззах политехника институти республикaдa ҳозирги кундa ҳaм етaкчи ҳисоблaнaди.
Албатта, бу ютуқлар ортида Жаҳонгирнинг кечаю кундуз тинимсиз меҳнати бор. Қатор халқаро ва республика миқёсидаги танловларда иштирок этиб, ғолиб бўлган. Иқтидорли талаба олий таълимда эришган ютуқлари ва энергетика соҳасидаги илмий изланишлари учун 2019 йилда Беруний номидаги стипендия соҳиби бўлди.
Қаҳрамонимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан танишгач, дарҳол тлефонига “Soliq” мобил иловасини юклаб олди. Фаолият манзили бўйича АКТ соҳасида хизмат кўрсатиш – ижтимоий тармоқлардаги фаолият, ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори сифатида рўйхатдан ўтди.
Энди у ўз каналида жойланган рекламалардан олган даромадлари бўйича солиқдан озод. Боиси юқоридаги қарор билан ижтимоий тармоқлардаги фаолият, яъни ижтимоий тармоқларда хизматларни илгари суриш ва реклама қилиш ҳамда ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори ўзини ўзи банд этган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса олган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади. Эндиликда фақатгина 2020 йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи (111,5 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўлайди. Бунинг эвазига ўзини ўзи банд қилган фуқаро ҳисобига иш стажи ёзилади.
- Албатта, мен учун иш стажидан ҳам кўра ўз фаолиятимни қонунийлаштиришим кўпроқ муҳим. Энди интернетдаги фаолиятим қонуний, топганим ҳалол, - дейди Talabalar канали админстратори Жаҳонгир Тулаков.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.

#o`zini_o`zi_band_qilish Жиззах вилоятида ахборот-коммуникация йўналиши💻 бўйича хизмат кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 1️⃣2️⃣1️⃣ нафарга етди. Уларнинг фаолияти сердаромадлигини 💲 ҳисобга олган ҳолда айнан шу йўналишда хизмат кўрсатаётган шахслар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари кучайтирилмоқда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
#ta`ziya Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси жамоаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шуъбаси катта инспектори Гулчеҳра Урдушевага қайнонаси Мўътарам онанинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилади.
#Saxovat_va_ko mak Жорий йил 10 августидан бошлаб Жиззах вилояти 4-сектори раҳбарлари томонидан эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пулларини етказиш ишлари давом этмоқда. 11 август ҳолатига 1 млр. 200 млн. сўм пул маблағи ўз эгаларига топширилди.
Жиззах вилояти 4-сектори томонидан жами 2682 та эҳтиёжманд оилага 2 млр. 590 млн. сўм пул маблағи тарқатилади. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#saxovat_va_ko`mak_rolik Бугун 13 август, Жиззах вилояти 4-сектори томонидан эҳтиёжманд аҳолига бир марталик пул ёрдами бериш ишлари давом эттирилмоқда. Эҳтиёжманд оилалар Президент фармонининг ижросидан мамнун эканликларини билдиришаяпти. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️ Муҳокамада: ўзини ўзи банд қилганлар имкониятини кенгайтириш
📗 Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори жойлаштирилди.
👉 Низом ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга олиш тартибини белгилайди.
👉 Унинг талаблари якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ва деҳқон хўжаликлари аъзоларига нисбатан ❌ татбиқ этилмайди.
✔️ Қонун ҳужжати лойиҳасига 2020 йил 21 августга қадар изоҳлар таклифлар ва эътирозлар қолдириш мумкин.
Батафсил 👉 https://soliq.uz/press-services/news/show/muhokamada-ozini-ozi-band-qilganlar-imkoniyatini-kengaytirish
Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube

#Cўровнома
❓Сиз солиқ органларида коррупцион ҳолатларга дуч келдингизми?
🔊 ДСҚ Сизга коррупция фактлари мавжудлигини аниқлаш сўровномасидан ўтишни таклиф этади.
⚡️Ҳар бир шахс фикри муҳим!
📈 Янада яхши бўлишимизга ёрдам бериш учун 👤 аноним сўровномада иштирок этинг ❗️
Cўровномага хавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz
🤝 Давлат солиқ қўмитаси – инсофли солиқ тўловчининг ишончли ҳамкори!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти 4-сектори томонидан "Темир дафтар"га киритилган оилаларга республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш ишлари қандай ташкил этилди? Тафсилотлар Жиззах МТРКнинг "Диёр" янгиликлар дастурида. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин иқтисодиёт ҳақида юртдошларимиз қандай фикрда? Бу мавзуда мутахассислар нима дейди? Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган ролик шу ҳақда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.
https://uza.uz/oz/society/yesh-ona-yerdam-pulini-kamba-allikdan-chi-ish-uchun-ishlatmo-15-08-2020 Ёрдам пуллари оилаларнинг "темир дафтар" рўйхатидан чиқишларида асқотмоқда. Мана бу аёл ҳам боқимандалик кайфиятига берилмасдан, тезроқ оёққа туриш учун Бахмал тумани 4-сектори томонидан қўллаб-қувватланаяпти. батафсил 👇 Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.
uza.uz
Ёш она ёрдам пулини камбағалликдан чиқиш учун ишлатмоқда
#bilasizmi_ Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни банкка бормасдан ⏱ “CLICK” ва “PAYME” тўлов тизимлари ёрдамида мобил телефон 📱 ёки интернет 💻 орқали онлайн режимида тўлаш имконияти мавжудлигини яна бир бора эслатиб ўтмоқчимиз.
Ушбу тўлов тизимларидан фойдаланиш фуқаролар учун бепул 💸 ва амалга оширилган тўловлар учун комиссион тўлов олинмайди. Шунингдек, тўланган солиқлар ҳақидаги маълумотлар солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларига🗄автоматик равишда қайд қилинади. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати.

НАЗОРАТ КАССА-МАШИНАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ КЎРСАТКИЧИ ОШМОҚДА
Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланишга босқичма-босқич ўтказиш режа графиги ишлаб чиқилган. Солиқ органлари томонидан мазкур график асосида мунтазам иш олиб борилмоқда.
Йил давомида дастурга уланиши лозим бўлган нақд пул тушумига эга бўлган 2771 субъектлар сони ўрганилди. Шундан 900 та алкоголь, тамаки, дори-дармон маҳсулотлари, бензин ва газ ёқилғиси савдоси билан шуғулланувчи субъектлар бўлиб 1826 таси ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти 100 млн.сўмдан ошган ёки чегаравий миқдорга етган субъектларни ташкил этади. 45 та ўтган йил якунлари бўйича йиллик оборот 5 млрд сўмдан ошган

субъектларни онлайн назорат касса машинаси ёки виртуал кассалардан фойдаланишга ўтказиш ишлари олиб борилаяпти.
Вилоятда июль ойида дастурга 533 та онлайн назорат-касса машиналари ўтказилди. Ҳозирги кунга қадар нақд пул тушумига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари Жиззах шаҳрида 776 та, Зомин туманида 94 та, Ғаллаоролда 80 тани ташкил этмоқда.
Жиззахда йил якунига қадар онлайн назорат касса машиналар сони 1316 тага етиши кутилмоқда. Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

#o`zini_o`zi_band_qilish_ ❇️Жиззах вилоятида репетиторлик,👩🎓 энагалик👩🍳 ва халқ табобати👩⚕️ (лицензия билан) каби ижтимоий йўналишларда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 1️⃣7️⃣9️⃣9️⃣ нафарга етди. Янгиобод туманида 256 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган ҳолда рўйхатга олиниб, вилоят бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этди. 📣Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 111 500 сўм миқдорда ижтимоий солиқ тўлаш эвазига иш стажига эга бўладилар. Натижада пенсия ёшига етганда пенсия тайинланиш имконига эга бўладилар👍 Жиззах вилояти ДСБ Ахборот хизмати.