Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.47K subscribers
11.5K photos
1.49K videos
76 files
5.91K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
Forwarded from Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
Матбуот анжумани: Солиқ идоралари беш йил олдингидек назоратчи эмас!

Батафсил👉
https://bit.ly/3uJG8Un

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

Telegram Live | Facebook | Instagram | @Viloyat_hokimiga_murojaat | Youtube

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
📣📣📣 "Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятини юритаётган ва бошламоқчи бўлган хотин-қизларга яратилаётган қулайлик, имтиёз ва имкониятлар", "Хотин-кизларнинг E-AUKSION" электрон тизимдан фойдаланиш малака ва кўникмаларини ошириш буйича бағишланган семинар бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар: Республика "Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази" ДУК , Давлат активларини бошқариш агентлиги Жиззпх вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда Савдо-саноат палатаси хамкорлигида ўтказилишини маълум қиламиз.

🏢 Манзил: Вилоят ҳокимлиги 6 қаватли биноси, 5-қават

📆 09.06.2021 йил соат 11:00 да

Семинарга тадбиркорларни таклиф этамиз.
"Такси”чилар ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтиши мумкинми?

Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни соддалаштириш, соҳада яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 май куни “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5108-сон қарори қабул қилинди.
Бу билан йўловчи ташиш билан шуғулланиш истагидаги аҳоли ўзини ўзи банд қилган ҳолда шахсий автоуловида якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият кўрсатиш имконияти яратилди. Аниқроғи, мазкур тартиб 2021 йил 15 майдан 2022 йил охирига қадар йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш мақсадида эксперимент тарзида йўлга қўйилди. Бунда йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга енгил автотранспорт воситаларида ташиш назарда тутилган.
🚙 Эндиликда йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль транспорти мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга берилади.
🔹 Бироқ, якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди.
2021 йил 1 сентябргача бўлган даврда якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди. Шунингдек, лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.
Якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайдилар. Яъни, ҳар ойнинг 15 санасига қадар 150 минг сўм миқдорида даромад солиғи тўлайди. Шунингдек, ушбу тадбиркорлик субъектлари базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ижтимоий солиқни тўлаши белгиланган.
Демак, бугунги кунда аҳолига транспорт хизмати кўрсатувчи якка тартибдаги тадбикор бюджетга 150 минг сўм даромад солиғи ва 245,0 минг сўм ижтимоий солиқ, жами бўлиб 395,0 минг сўм миқдорида тўлов тўлайди ва ой давомида фаолиятини амалга оширади.
Қарор талаблари асосида якка тартибдаги ташувчилар бир ойда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши, автоуловни 6 ойда камида 1 маротаба техник кўрикдан ўтиши белгиланган.
Яна бир қулайлик, йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун муҳим ер ислоҳотига старт берилди

Сегодня дан старт важной земельной реформе

Facebook|Instagram|Twitter
Ишсиз аҳолига ерни ижарага берган кластер ва фермерлар ер солиғидан озод қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор ўтказмоқда. Йиғилишда ғалладан бўшаган ердан фойдаланиш тартиби маълум қилинди.

Унга кўра, жорий йилдан эътиборан ғалладан бўшайдиган ерларнинг 800 минг гектари ишсиз аҳолига бозорбоп такрорий экин экиш учун берилади. Ишсиз аҳоли ва ёшларга ерни ижарага берган кластер ҳамда фермерлар ушбу ер майдони учун солиқдан озод қилинади.

Шу орқали қарийб 1,5 миллион аҳолини мавсумий иш билан таъминлаб, даромадли қилиш мумкин бўлади.
#4- сектор жараёнда

Яқинда вилоят ДСБ бошлиғи, 4- сектор раҳбари Б.Ташпулатов Арнасой туманининг олис ҳудудларидан бўлган Бахтли маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла"дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
#ҚҚС #солиқчи_кўмакчи #онлайн_семинар

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси «Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклига киритилган ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда тўлдириш ва тақдим этиш» мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этмоқда.

🔹 Онлайн семинар 🗓 2021 йил 10 июнь (пайшанба) куни ўтказилади.

🔹 Тадбир Давлат солиқ қўмитасининг YouTube саҳифаси орқали жонли эфирда трансляция қилинади.

Бошланиш вақти – 🕙 16:00 да

🔹 Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни жонли эфирдаги изоҳларда беришлари мумкин.

ДСҚ мутахассислари уларга жавоб беришга, шунингдек, солиқ тўловчилар томонидан билдирилган мулоҳазалар ва муаммоларни тинглашга тайёр.

🌐 Семинарда қуйидаги ҳавола орқали иштирок этиш мумкин 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ
_________________________________________

#НДС #клиентоориентированность

❗️Уважаемые налогоплательщики

Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан проводит семинар-тренинг на тему «Заполнение и представление формы отчетности по налогу на добавленную стоимость, с учетом внесенных изменений».

🔹Онлайн-семинар состоится (в четверг) 🗓 10 июня 2021 года.

🔹Трансляция мероприятия в прямом эфире доступна на YouTube странице ГНК.

Начало 🕙 16:00

🔹 Интересующие вопросы можно оставлять в комментариях к прямому эфиру.

Специалисты ГНК предоставят ответы, а также готовы выслушать отзывы и замечания налогоплательщиков.

🌐 Ссылка на семинар 👉 https://youtu.be/O1DPD965INQ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#сўровнома

Солиқ тўловчилар диққатига!

Сиз SOLIQ мобил иловасидан фойдаланасизми? SOLIQ мобил иловаси орқали солиқларни тўлашда, шунингдек, «Солиқ ҳамкор» тизими, «Калькулятор» хизматларидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмаяпсизми?

🔊ДСҚ Сизни SOLIQ мобил иловаси орқали кўрсатилаётган хизматлар юзасидан ўтказилаётган 💬 сўровномада иштирок этишга таклиф этади.

⚡️ Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Аноним сўровномада 👤 иштирок этинг❗️

Сўровномага ҳавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz
_______________________
#опрос

❇️ Вниманию налогоплательщиков!

Пользуетесь ли Вы мобильным приложением SOLIQ? Удобны ли мобильные услуги по уплате налогов, сервис «Калькулятор», система «Налоговый партнер» в приложении SOLIQ?

🔊ГНК приглашает Вас пройти 💬 опрос, посвященный услугам мобильного приложения SOLIQ.

⚡️Нам важно мнение каждого!

Пройдите 👤 анонимный опрос ❗️

Ссылка на опрос 👉https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=ru

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Фарзандингиз илк бор музқаймоққа етарли пул ишлаб топганида, шундай қилинг:
1. У музқаймоқни паққос туширишидан олдин ундан музқаймоқни тортиб олинг ва 20%ини еб қўйинг.
2. Фарзандингиз сизга ҳайрон бўлиб қараб турганида яна 30%ини еб қўйинг.

Шундан кейин, қолган музқаймоқни унинг қўлига тутқазинг ва давлат ҳар бир кишининг ишлаб топган пуллари билан шундай қилишини, у топган пуллар билан ҳам шундай бўлишини унга тушунтиринг.

Агар ҳар бир ота-она шундай қилса, мамлакатда давлат ўз пулларига эга эмаслиги, у фақатгина солиқ тўловчиларнинг пулларига эгалик қилишини тушунадиган авлод вояга етишига умид бор. Солиқ тўловчилар эса давлат амалдорлари уларнинг пулларини қандай сарфлаётганини кузатиб тура олади эмас, балки кузатиб туришлари шарт.

© Маргарет Тетчер - Буюк Британиянинг бош вазири (1979-1990)
🔰 Тил - миллат кўзгуси

🔴 Мамлакатимизда демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуриш жараёнида ,энг аввало, ўзбек тилининг мавқеини юксалтиришда 1989 йилнинг 21 октябрида "Давлат тили ҳақида" ги Қонуннинг қабул қилиниши беқиёс аҳамият касб этади.
Бу ҳақиқий ҳужжат ўзбек тилини давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳасида қўллашнинг қонуний асосларини яратиши баробарида, уни асраб-авайлаш, янада бойитиш, илмий-ижодий фаолиятида тўлақонли фойдаланиш имконини пайдо қилди.
🔰 Вилоят давлат солиқ бошқармасида она тилимиз нуфузини мустаҳкамлаш, софлигини сақлаш, адабий тилдан тўғри фойдалариш мақсадида ходимлар иштирокида турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Яқинда вилоят давлат солиқ бошқармасида ўтказилган "Тил-миллат кўзгуси" тадбирида солиқ ходимлари бошқарма кутибхонасига 600 га яқин китобларни совға қилишди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг юксак давлат мукофоти - биринчи даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотланди. Орденни давлатимиз раҳбарига Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон тантанали равишда топширди.

Президент Шавкат Мирзиёев награжден высокой государственной наградой Таджикистана - орденом "Зарринточ" первой степени. Награду главе нашего государства торжественно вручил Президент Таджикистана Эмомали Рахмон.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#cолиқ_ҳисоботлари #солиқчи_кўмакчи

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ҳисоб-китоби (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ) шаклини тўлдириш тартиби бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
742846-2021.pdf
49.6 KB
Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи

Вилоят ДСБ ходимларининг тадбиркорларга кўрсатаётган ёрдами боис кўплаб тадбиркорларнинг бошқармага юбораётган миннатдорчилик хатлари сони ортмоқда. Навбатдаги мурожаат хати Солиқ қарзларини ундиришни ташкил этиш бўлими бош инспектори Мамлакат Каримовага билдирилган ташаккурномадир. Тизимда ана шундай солиқчилар сони кўпайсин.
#танлов #конкурс

📢 Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда қўмитанинг марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Камерал солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Солиқ аудити бошқармаси бошлиғи;

— Давлат солиқ қўмитаси Солиқ назорати департаменти Сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бошлиғи;

— Халқаро солиқ муносабатлари бошқармаси бошлиғи;

— Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бошқармаси давлат солиқ катта инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 июндан 21 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
#4-сектор ташаббускор
"Эзгу ният,хайрли ишларнинг қаноти бўлади" дейди халқимиз.
🔴 Буни шу кунларда "Обод қишлоқ"дастурида Шароф Рашидов туманидаги "Равот"қишлоқ фуқаролар йиғинида кишини ҳайратлантирадиган даражадаги тез суръатларда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш- бунёдкорлик ишлари мисолида кўриш мумкин.