Jizzax viloyat soliq boshqarmasi
5.39K subscribers
11.6K photos
1.51K videos
76 files
5.96K links
rasmiy kanali
Malumot uchun:[email protected]
Tel:72 226-34-70,72 222 -07 -00
Download Telegram
🔴 Акцияга тайёргарлик жараёни кетаяпти. Ҳозир саноқли соатларда мазкур тадбир бошланади.
💢 Ўтказилган акцияда жуда кўплаб фуқаролар "Солиқ ҳамкор" дастурини ўз телефонларига юклаб олдилар.
Бу эса ўз навбатида яширин иқтисодиётни олдини олади.
#Эълон

📣 Ҳурматли тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар!

❗️ Мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантириш ва юқори натижаларга эришган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш бизнесни оммалаштириш, инновацион тадбиркорлик ғояларини кенг тарғиб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркор, фермер ҳамда ҳунармандлар рағбатлантиришда “Ташаббус” кўрик-танловининг ўз ўрни бор.

▫️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 270-F-сонли Фармойишида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида “Ташаббус-2021” кўрик танловини ўтказилиши режалаштирилган.

🔹Кўрик танловнинг туман(шаҳар) босқичлари 1-4 июнь кунлари,
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари 5-11 июнь кунлари,
🔹республика босқичи 14-15 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Кўрик-танлов республика босқичи ғолиблари тантанали тақдирлаш маросимида 16 июнь куни эълон қилинади.

🏆Кўрик танловда қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:
1️⃣Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори,
2️⃣Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори,
3️⃣Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори,
4️⃣Йилнинг энг яхши фермери,
5️⃣Йилнинг энг яхши ҳунарманди.

👉🏻 Кўрик танловда иштирок этиш учун ариза бериш қуйидаги ҳавола орқали амалга оширилади:
https://businessinfo.uz/index/initiative/new?lang=uz

🔘 “Ташаббус-2021” кўрик-танловида иштирок этинг ва Президент совринини қўлга киритинг.

☎️ Мурожаат учун: +99878 150 91 67

Chamber.uz|Facebook|Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Жиззахда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан «Солиқ ҳамкор» ҳуқуқингизни ишончли ҳимояси деб номланган акция бўлиб ўтди.
Куни кеча Пахтакор тумани 4-сектор масъуллари ташаббуси билан "Оқ булоқ" ҚФЙ ҳудудидаги саноат техникумида шахмат мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар маьнавиятини юксалтириш ва улурнинг бўш вақтини махмунли ташкил этиш бўйича" 5 та муҳим ташаббус йўналишининг иккинчи ташаббуси- Ёшларни жисмоий чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш бўйича бўлди. Унда спортнинг шаҳмат йўналишида "4-сектор раҳбари кубоги" ўтказилди. Анъанага кўра мусобақа ғолибларига қимматбаҳо совғалар топширилди.
🔰 Тайинлов

🔴 Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 28 майдаги буйруғи билан Жиззах шаҳар ДСИ раҳбари Иргашев Камол Жамолович Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Куни кеча вилоят ДСБ бошлиғи Б.Ташпулатов мазкур буйруқ билан жамоани таништирди.
Forwarded from Jizzax.Uz|Rasmiy kanal
Жиззахда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан “Солиқ-ҳамкор” ҳуқуқингизнинг ишончли ҳимояси акцияси ўтказилди

Батафсил👉
https://bit.ly/3caIs0a

📲 Jizzax.uz расмий саҳифаларига аъзо бўлинг:👇

Telegram Live | Facebook | Instagram | @Viloyat_hokimiga_murojaat | Youtube

#хабар #новости #news #Жиззах #Джизак #Jizzax
🔵Бугун Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили ижросига бағишланган мазкур тадбирда сўнгги йиллардаги солиқ ислоҳотлари мавзуси қизғин муҳокамада бўлди.

❇️Матбуот анжуманида вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари Жўрабек Ахбўтаев сўзга чиқиб, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра иш юритиш солиқ идораларининг асосий функциясига айланиб бораётганини рақамларда ифода этди.

🔵Тадбирда журналистларга яширин иқтисодиётга қарши курашда ҳамкорлик қилиш, тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда ҳар қандай савол ва мурожаатлар бўйича аввало солиқ идораларига мурожаат қилишлари сўралди. Зотан, солиқ тўлаш маданияти янги Ўзбекистонни қуриш йўлида муҳим фуқаролик позицияси ҳисобланади.