Islom ziyosi | Расмий канал
439 subscribers
3K photos
948 videos
7.17K links
Сирдарё вилояти бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокировнинг диний-маърифий расмий канали
Download Telegram
#Буюк_имом #иқтибос

Имом Шаъроний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ имомларнинг улуғи, мазҳаб тузишда энг пешқадам, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга санад жиҳатдан энг яқини бўлиб, энг улуғ тобеинларининг амалларига гувоҳдир".

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇
@Islomziyosikanali
#Буюк_имом #иқтибос

«Имом Абу Ҳанифа Ислом миллатининг фақиҳи ва Ироқ олими бўлиб, ҳадис талаб қилиш билан шуғулландилар. Ҳижрий юзинчи ва ундан кейинги йилларда илм йўлида сафарлар қилиб, ҳадисни кўп жамладилар».

©️Имом Шамсиддин Заҳабий раҳимаҳуллоҳ

📚 "Сияру аъломин нубало" китоби 6-жуз, 396-бет.
https://t.iss.one/Islomziyosikanali
#Буюк_имом #иқтибос

"Ким Имом Абу Ҳанифа ва бошқа имомлар (Молик, Шофеъий ва Аҳмад) ҳақида, улар саҳиҳ ҳадисга қиёс ёки бошқа қоидалар билан қарши чиққанлар, деб ўйласа, улар ҳақида хато хулоса қилибди, ё ёмон гумон билан ёки ҳавои нафси билан гапирибди".

©️Тақийиддин Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ

📚 "Мажмуатул-фатаво" китоби (20-жуз, 168-бет)
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#Буюк_имом #иқтибос

Имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ерга баланд тоғлар қозиқ бўлгани каби мусулмончиликка Имом Абу Ҳанифа илмлари қозиқдир!".

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#Буюк_имом #иқтибос

Ибн Шубрума раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа ҳақларида айтадилар:

"Аёллар Нўъмондек инсонни дунёга келтиришдан ожизлар".

```📚"Ал-Интиқо" китоби, 195-бет.

```
Нўъмон — Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг исмлари.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#Буюк_имом #иқтибос

Аллома Абу Бакр Косоний раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: Имом Абу Ҳанифа саҳиҳ деган ҳадисга ҳеч ким таъна қила олмайди”, деганлар.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#Буюк_имом #иқтибос

Кўфанинг қозиси ва муҳаддис олим Ҳафс ибн Ғиёс айтадилар: Имом Абу Ҳанифанинг ҳар бир гапининг маъноси шеърдан ҳам теранроқ эди. У зотнинг сўзларига фақатгина жоҳил кишигина таъна қилади холос”.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
​​#Буюк_имом #иқтибос

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Тўрт имом икки ракатда Куръонни тўлиқ хатм қилган: Усмон ибн Аффон, Тамим ад-Дорий, Саъид ибн Жубайр ва Абу Ҳанифа (разияллоҳу анҳум)".

📚 Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳматуллоҳи алайҳнинг "Иқоматул ҳужжа" ктобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇
@Islomziyosikanali
#Буюк_имом #иқтибос

Суфён Саврий розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Биз Абу Ҳанифанинг ёнида лочиннинг олдидаги чумчуқ каби эдик».

© Зафар Аҳмад Усмоний, «Эълоус-сунан», 21-жуз, 28-саҳифа
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy