Islom ziyosi | Расмий канал
519 subscribers
2.12K photos
605 videos
6.6K links
Сирдарё вилояти бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокировнинг диний-маърифий расмий канали
Download Telegram
Набий алайҳиссалом: "Ким икки салқиндаги намозни ўз вақтида ўқиса, жаннатга киради?" дедилар. Бу қайси намозлар?
Anonymous Quiz
30%
Бомдод ва аср намозлари
12%
Аср ва шом намозлари
55%
Бомдод ва хуфтон намозлари
3%
Шом ва Хуфтон намозлари
​​#ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Қиёмат кунида қуёш халойиққа яқинлаштирилади, ҳатто уларга бир мил миқдорида бўлиб қолади. Инсонлар амаллари миқдорида терга ботиб кетадилар, улардан баъзилари тўпиқларигача тер ичида бўлади, баъзилари тиззаларигача, баъзилари белларигача, баъзиларини эса тер мутлақо жиловлаб қўяди”, – дедилар-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан оғизларига ишора қилдилар”.

Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇
@Islomziyosikanali
☝️ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИНГ!

Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти.

🌺Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
​​#ҳикмат

Имом Молик айтдилар: "Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди. Ким унга минса, нажот топади. Ким ортда қолса, ғарқ бўлади".
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇
@Islomziyosikanali
40 ЁШГАЧА ҚИЛИНГАН ЗИНО КЕЧИРИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эшитишимча эркакларнинг 40 ёшгача қилган зиноси кечирилар, аёлларники эса кечирилмас экан. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркакми, аёлми балоғатга етгунча қилган гуноҳлари унга ёзилмайди, чунки у балоғатга етгунча шариатнинг буйруқларига мукаллаф (масъул) эмас. Лекин киши балоғатга етгандан кейин эркакми, аёлми катта кичик гуноҳлари унинг амал китобига ёзилиб боради. Катта гуноҳларни ювиш учун шу гуноҳдан тавба қилиб, қайтиб қилмаслик ва тўғри йўлга ўтиш зарур бўлади. Акс ҳолда гуноҳлар кечирилмайди.

Демак, эркакнинг 40 ёшгача қилган зиноси кечирилади, деган гап нотўғри. Буни катта эҳтимол билан шу гуноҳни қилиб юрадиганлар ўйлаб топган бўлса керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Arxiv #Islomuz
🟢 ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА ЭРГАШМАСЛИК ҲАВОИ НАФСГА ЭРГАШИШЛИКДИР

_Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

[Youtube](https://www.youtube.com/user/islomuz?subconfirmation=1) | Facebook | Instagram |Telegram | Tik tok
#Буюк_имом #иқтибос

Суфён Саврий розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Биз Абу Ҳанифанинг ёнида лочиннинг олдидаги чумчуқ каби эдик».

© Зафар Аҳмад Усмоний, «Эълоус-сунан», 21-жуз, 28-саҳифа
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
🔖 НАСИҲАТЛАР

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.
2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.
3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.
4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)
5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.
6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Оҳиратни.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлар
          идораси тақвими
   Тошкент намоз вақтлар
    Шанба 18-Декабр  2021
  13 - Жумодул аввал 1443

Тонг            -  06:20
Қуёш          -  07:44
Пешин       -  12:24
Аср             -  15:15
Шом           -  16:57
Хуфтон      - 18:18

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
Хадижа онамиз қайси қабристонга кўмилганлар?
Anonymous Quiz
17%
Ал-Муалло
32%
Ҳажун
30%
Ан-нур
21%
Энди билиб оламан
#оят

"(Ёлғиз Парвардигорингиз – Аллоҳнинг ўзига ибодат қилиш учун) ғорга паноҳ топиб боринг. Парвардигорингиз сизларга ўз раҳмат-марҳаматини кенг-сероб қилур ва сизларнинг ишларингизни ўнглар"
(Каҳф сураси, 16 оят).
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
АСР НАМОЗИГА 30 ДАҚИҚА ҚОЛГАН БЎЛСА ПЕШИН ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бошқа бир намоз вақти кираётган бўлса фақат фарз намози ўқиладими? Дейлик, аср намози киришига қирқ дақиқа ёки ярим соат вақт қолган бўлса фақат фарз ўқиладими? Ёки аср вақтига 30 дақиқача қолгани учун пешин намози мутлақо ўқилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон қадар намозларни аввалги вақтидан кечиктирилмагани мақсадга мувофиқ. Агар бирор юмуш билан намоз вақти кечикиб, кейинги намоз вақтигача ярим соат ёки ундан кам вақт қолган бўлса, суннат намоз ҳам ва фарз намозлар ҳам ўз ўрнида ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Arxiv #Islomuz
🟢 ҲАВОИ НАФС ҲАҚИДАГИ ОЯТЛАР

_Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh

https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
ҲЕЧ ҚАЧОН УМИДНИ УЗМАНГ!

Бир вақтлар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қатл қилиш мақсадида йўлга отланган эди. Ҳозир эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнгинасида дафн қилинган ҳолатда ётибдилар. Шундай экан, бирор кимсанинг яхшилик томонга ўзгариши ҳақида ҳеч қачон умидни узманг! Эҳтимол, у инсон сиз сабабли яхшилик томонга ўзгарар.

“Ҳикматлар чашмаси”дан
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#БИЛАСИЗМИ?

«Фотиха» сураси АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

«Ясин» сураси Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

«Воқеа» сураси Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

«Мулк» сураси Қабр азобидан сақлайди ...

«Кафирун» сураси Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

«Ихлос» сураси Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

«Фалақ» сураси Кулфатдан сақлайди ...

«Нас» сураси Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

«Юсуф» сураси Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлар
          идораси тақвими
   Тошкент намоз вақтлар
  Якшанба 19-Декабр  2021
  14 - Жумодул аввал 1443

Тонг            -  06:21
Қуёш          -  07:44
Пешин       -  12:25
Аср             -  15:15
Шом           -  16:58
Хуфтон      - 18:19

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Дўстларингизга ҳам улашинг!
Бизга обуна бўлинг!👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw