Islom ziyosi | Расмий канал
420 subscribers
2.27K photos
652 videos
6.77K links
Сирдарё вилояти бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокировнинг диний-маърифий расмий канали
Download Telegram
#ҳадис

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй одамлар, ушбу ширкдан сақланинглар. Чунки у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир”, –дедилар. У зотга Аллоҳнинг иродаси ила бир киши: “Эй Аллоҳнинг расули, агар у чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқ бўлса, қандай қилиб ундан сақланамиз?” – деди. Шунда Набий алайҳиссалом: “Эй Аллоҳ, биз билиб туриб, сенга ширк келтиришимиздан паноҳ сўраймиз, билмаганимизга истиғфор айтамиз”, – денглар, деб жавоб бердилар».

Имом Аҳмад ривояти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

Пайғамбаримиз( ﷺ)га саловатларни кўпайтирайлик!

Аллоҳумма солли алаа саййидинаа Муҳаммадин ва аалиҳи васоҳбиҳи васаллим

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга саловот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга саловат айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.

Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимки мусулмон бўлиб, кифоя қилгудек ризқланган бўлса ва Аллоҳ таоло ўша берган ризқига қаноатли этиб қўйган бўлса, батаҳқиқ ўша киши нажот топибди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

“Ким илм талабида йўл тутса, Аллоҳ унга ана шу илм сабабли жаннатга йўлни осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар ўз қанотларини илм толиблари учун рози бўлган ҳолда қўяди. Албатта, илм толиби учун осмондаги ва ердаги барча нарса, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан афзаллиги ўн тўрт кунлик ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидир”.

Имом Термизий ривояти

Каналга уланиш:
#оят

Сизларга нима берилган бўлса фақат дунё ҳаётининг мато ва зийнатларидир. Аллоҳ ҳузуридаги (мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир, ақл юргизмайсизми?!

(Қасас сураси 60-оят).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Мўмин киши мўмина аёлдан нафрат қилмасин. Агар бир хулқини ёмон кўриб қолса, бошқа бир хулқидан мамнун бўлиб қолар», дедилар ёки бундан бошқачароқ бир сўз айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, бу дин осонликдир. Ким динда ашаддийлашса (дин) уни енгмай қўймайди. Тўғриликни лозим тутинглар, (хеч булмаса шунга) яқин бўлинглар ва хушхабар беринглар. Эрталаб, тушдан кейин ва туннинг охирида (ибодатга Аллоҳдан) ёрдам сўранглар», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

Муовия ибн Ҳайдадан (р.а.) ривоят қилинади. «Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, бизларнинг зиммамиздаги хотинларимизнинг ҳақлари нима?» десам, у зот (с.а.в.) «Ўзинг овқатланганда унга ҳам едирмоғинг, ўзинг либос кийганингда уни ҳам кийинтирмоқлигинг ва юзига урмаслигинг, Аллоҳ сени қабиҳ этсин, деб сўкмаслигинг ҳамда уйингдан ташқари жойда аразлашмаслигинг», дедилар».

Абу Довуд ривоятлари.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
"Ким "Каҳф" сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади".
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

Абу Ҳафсадан ривоят қилинади:«Убода ибн Сомит ўғлига шундай деди: «Болажоним! Сенга етган нарса сенга ёзилганини, сенга етмаган нарса сенга ёзилмаганини англамагунингча иймоннинг ҳаловатини топа олмайсан. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ энг аввал Қаламни яратиб, унга «Ёз!» деб буюрди. У «Ё Роббим, нимани ёзай?» деди. У Зот: «Ҳар бир нарсанинг Қиёмат қоим бўлгунича бўладиган тақдирини ёз» деди», деганларини эшитганман. Болажоним! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кимки шундан бошқа эътиқодда вафот этса, у мендан эмас», деганларини эшитганман».

Абу Довуд ривояти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy