Termiziy.uz | Rasmiy sahifa
3.5K subscribers
9.92K photos
2.03K videos
1 file
6.17K links
Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi matbuot xizmati

📞 +998 554 510 599

📩 [email protected]

🌐 termiziy.uz

🏚 190108, O`zbekiston Respublikasi, Termiz shahri, Shimoliy darvoza, 3
Download Telegram
#Янгиликлар

Қатарда Ўзбекистоннинг диний соҳадаги ислоҳотлари бўйича тақдимот қилинди

⚡️Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Доҳа шаҳрида бўлаётган “Диний эркинликдан диний масъулият сари: қўллаб-қувватлаш ва ҳаракат ҳамжамиятларини қуриш” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.

📌 Бугун, 10 май куни Доҳа шаҳридаги “Роял Меридиан” меҳмонхонасида халқаро конференция ўз ишини давом эттирди. Анжуман доирасида “Дин ва қонун устуворлиги” шўъбаси доирасида 11 та бўлимларда 50 га яқин олимлар ва тадқиқотчилар, ҳуқуқшунос ва сиёсатшунослар, диншунос ва дин етакчилари, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакилларининг маърузалари ташкил қилинган.

📝Жумладан, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудовнинг “Диний соҳадаги ислоҳотлар: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусидаги маърузаси ва тақдимоти иштирокчиларга етказилди.
Маърузада сўнгги йилларда дин соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида қонунчилик такомиллаштирилгани, янги илмий ва таълимий муассасалар очилгани, барча дин вакилларининг эмин-эркин эътиқод қилишларига шароитлар яратилгани, буюк алломалар меросини ўрганиш ва тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бир қатор эзгу саъй-ҳаракатлар аниқ мисоллар, далил ва рақамларда тақдим этилгани иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўз навбатида, бугунги даврда дунёнинг турли нуқталарида диний ва миллий адоватлар давом этаётган бир пайтда Ўзбекистонда 16 та диний конфессиянинг тинч-тотув яшаши кўплаб давлатлар учун намуна тимсоли бўла олиши алоҳида таъкидланди.

🔷Тадбирда иштирок этаётган халқаро экспертлар томонидан Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги, хусусан, диний бағрикенглик борасидаги ташаббуслар юксак эътироф этилди.

Ўзбекистон делегациясининг Қатарга сафари давом этмоқда.

Манба: @dinqumita

Facebook | Termiziy.uz | Twitter | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Эмир Государства Катар шейх Тамим бин Хамад Аль Тани 5-6 июня посетит нашу страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Самарқанд аэропортида Қатар Амирини Ўзбекистон Президенти кутиб олди.

По приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Эмир Государства Катар шейх Тамим бин Хамад Аль Тани прибыл в нашу страну с государственным визитом. В аэропорту города Самарканда Эмира Катара встретил Президент Узбекистана.

#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадим ва бетакрор Самарқанд шаҳрининг улуғвор меъморий обидаларини кўздан кечирди.

Эмир Государства Катар шейх Тамим бин Хамад Аль Тани
в сопровождении Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева ознакомился с величественными архитектурными памятниками древнего и прекрасного города Самарканда.

#Mirziyoyev #tashrif #Qatar #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter