Forwarded from Sherzod Shermatov
Nemis, Koreys, Yapon, Turk, Arab tillarida ravon so’zlasha olsangiz Sizni yuqori maoshli ishga taklif qilamiz!
Chet el kapitali ishtirokidagi IT Park rezidenti bo'lgan kompaniyalar soni ortishi bilan birga ularning yurtimizdagi chet tillarini biladigan kadrlarga talabi ortmoqda.
Quyidagi tillarda ravon so‘zlasha oladigan iqtidorli kadrlarni izlamoqdamiz:
🔹Nemis tili (800+ bo‘sh ish o‘rni)
🔹Koreys tili (300+ bo‘sh ish o‘rni)
🔹Yapon tili (300+ bo‘sh ish o‘rni)
🔹Turk tili (200+ bo‘sh ish o‘rni)
🔹Arab tili (200+ bo‘sh ish o‘rni)
Agar siz ushbu tillardan birini bilsangiz va ingliz tilini kamida B1 darajasida o‘zlashtirgan bo‘lsangiz, bu yetakchi xalqaro kompaniyalarda karyerangizni boshlash uchun noyob imkoniyatdir. Moslashuvchan ish jadvali, martaba o‘sishi va muvaffaqiyatga yetaklovchi lavozimdan bahramand bo‘ling.
Bu shunchaki ish emas, balki kasbiy imkoniyatlar dunyosiga ochilgan eshikdir! 🌐
Arizangizni topshirishga tayyormisiz? Boshlash uchun havola orqali o‘ting: https://forms.gle/FNcjS6ZPtZgqoDoeA
Jahonning eng yaxshi ish beruvchi kompaniyalarining O’zbekistondagi ofislarida yuqori maoshli, moslashuvchan karyerangiz sari birinchi qadamni qo‘ying!

Forwarded from IT Ladies Uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун эрталабдан ишхонамиздаги ҳамкасбларим нима сабабдандир "Covid" пандемияси даврини эслашни бошлашди... Ўша кунларни тилга олдик.
Пандемияда ҳамма бир-биридан жирканганини, кўчалар ҳувиллаб қолганини, моргларда яқинларини олиб кетишга қийналган инсонларни... Ҳаёт қанчалар бешавқат, одамзоднинг умри қанчалик омонат. Бу бало қанча инсонларнинг яқинларидан айириб, "ёстиғини қуритди"...
Мен бу офат курсдошим, яқин дўстим Жавохирни орамиздан олиб кетганини эсга олдим, ва бу хотирлаш бежизга эмас экан... Бугун Жавохир тирик бўлганида ўзининг таваллуд кунини нишонлаётган бўлар эди. Мен фурсатдан фойдаланиб унинг ортида қолган фарзандларига оталарининг умрини қўшиб беришини, камида оталари каби етук инсон бўлишларини тилаб қоламан.
Жавоҳир, жойларингиз жаннатдан, охиратингиз обод бўлсин🤲

Жавоҳир, жойларингиз жаннатдан, охиратингиз обод бўлсин
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Билл Гейтс, Павел Дуров ва Марк Цукербергни ҳамма билади. Бу машҳур дастурчиларнинг барчаси катта ёшдагилардир.
Нима деб ўйлайсиз, болалар орасида ҳам болалик пайтидан машҳур ва бой АйТи мутахассисларига айланганлар борми? Ҳа бор!
Улардан бири Жордан Кейси. У мактабда ёмон ўқиган ва доимий вақтини компьютер олдида ўтказган. Шундай қилиб у 9 ёшидан дастурлашни ўрганиб, 12 ёшида Alien Ball VS Humans ўйинини яратган. Бу ўйин iTunes'да бестселлерга айланган.
Бугунги кунда Кейси долларлик миллионер, унинг ўзининг Casey Games IT компанияси ва бир нечта стартаплари бор. Айтганча, у ҳозир 24 ёшда.
Сиз ҳам ўзимизнинг ёшлар орасида шундай иқтидорларни биласизми? Билсангиз улар ҳақида ёзиб қолдиринг.

Шахсан ўзимга Ватаним байроғини юксакларга кўтариш бахти насиб қилмаган, лекин уни катта мусобақаларда қатнашиб, хилпиратишни уддалаётган ҳар бир юртдошимни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан!
Байроғимизни халқаро ареналарда юқорига кўтараётган ёшларимиз сони кўпайиб, миллий рамзимиз юксакларда хилпирайверсин!
Ватаним байроғи қабул қилинган кун муборак бўлсин!
Суратда информатика бўйича Европа қизлар олимпиадасида (EGOI) илк бор иштирок этган терма жамоамиз аъзолари.

Sherzod Shermatov O‘zbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri lavozimiga ma`qullandi
Бизга баъзи инсонларнинг асл қиёфасини кўрсатадиган вазиятлар борлиги учун ҳам раҳмат.
Иккиюзли инсонлардан Ўзи йироқ қилсин🤲
#Мысливслух
Иккиюзли инсонлардан Ўзи йироқ қилсин🤲
#Мысливслух
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 TA ELEKTROMOBIL, 10 TA CHET-ELGA SAYOHAT, 1 MLRD SO’M PUL MUKOFOTLARI, noutbuk va boshqa qimmatbaho sovg’alar — bularning barchasi "Bir million o‘zbek dasturchisi" loyihasida eng yaxshi natija ko‘rsatgan maktab, o‘qituvchi va o‘quvchilarga beriladi
Batafsil👇
Bugun Toshkent shahridagi Inha universitetida “Bir million o‘zbek dasturchisi” loyihasining ikkinchi fasliga start berildi.
O‘zbekistonda bir million mahalliy dasturchini tayyorlashga qaratilgan ushbu loyihada yoshlarni zamonaviy kasblarga bepul onlayn kurslar tashkil etilgan holda o‘qitish maqsad qilingan.
Onlayn kurslar dunyoning eng nufuzli universitetlari va tashkilotlaridan kurslar, sertifikatlar va dasturlarni taklif etadigan AQShning Coursera ta’lim platformasi orqali amalga oshiriladi.
Bir million o‘zbek dasturchisi loyihasi doirasida esa Coursera kurslari imtiyozli narxlarda yoshlarga taqdim etiladi. Kurslar sohaning eng nufuzli ta’lim muassasalari, universitetlari va ustozlari tomonidan ishlab chiqilgan.
Shuningdek, kursni muvaffaqiyatli tamomlagan ishtirokchilarga sertifikat beriladi.
Hozirgacha Coursera platformasining 1,4 million O‘zbekistonlik tinglovchisi bo‘lib, ularning 50%ini ayollar tashkil etadi. Foydalanuvchilarning 90% qisminini esa asosan o‘quvchi va talabalar ulushiga to‘g‘ri keladi.
2024-yilda Courseraning professional IT-sertifikat kurslarida o‘qish ko‘rsatkichi 206% ga oshgan.
“Bir million o‘zbek dasturchilari” loyihasi 2025-2026-yillar rejasida xalqaro IT sertifikatlarni olganlar sonini 1 milliondan ortiq, professional xalqaro IT sertifikatlar olganlar sonini esa 30 ming nafarga yetkazish belgilangan.
Qolaversa, loyiha doirasida yuqori natija ko‘rsatgan eng yaxshi 2 ta maktabga Prezident sovg‘asi elektromobil berilishi ko‘zda tutilgan.
Shu bilan birga, loyiha doirasida 14 ta hududda eng yuqori natija ko‘rsatgan o‘quvchilarga 700 ta noutbuk, Top-10 nafar o‘qituvchilar chet-elga sayohat, loyiha doirasida eng yuqori natija ko‘rsatgan 100 ta o‘qituvchiga 10 mln so‘mdan pul mukofoti va Top-3 oliy ta’lim muassasalariga pul mukofotlari beriladi.
O’quvchilaringizning zamonaviy bilimlarni egallashiga turtki bo’lish bilan ajoyib sovg’alarga ega bo’lish imkoniyatni qo’ldan boy bermang!
https://uzbekcoders.uz/ru
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларингизга ўрганишни ўргатинг!
Куни кеча ёнимизда очилган Корзинка супермаркетига кириб, у ерда харидор ўзи харид қилган маҳсулотни мустақил равишда рўйхатдан ўтказиб, тўлов қиладиган замонавий касса аппарати ўрнатилганини кўрдим.
Демак, яқин келажакда кассирлар ҳам қисман ишсиз қолишлари мумкин экан, деган хулосага келдим.
Янги технологиялар меҳнат бозорида туб бурилиш қиляпти. Экспертларнинг фикрича, 5 йилдан сўнг, мутлақо янги касб ва мутахассисларга талаб ошади.
Хавотирли томонлари кўп!
Бугунданоқ келажакда қайси касблар талабгир бўлиши ҳақида бош қотиришимиз керак. Фарзандларимизни қайси касбларга ўқитишимиз керак, қандай қилсак улар келажакда ютқазмайди... Саволлар кўп...
Куни кеча Human Capital Days ҳамда IT Education Association билан ҳамкорликда “Инсон капиталини ривожлантириш Халқаро форуми доирасида экспертлар билан рақамли касблар ва келажак кўникмаларини муҳокама қилдик.
Муҳокама нихоясида бир тўхтамга келдик, бугун замон шу қадар шиддат билан ривожланмоқдаки, эртага у ёки бу касб қолиши ёки қолмаслиги ҳақида нимадир дейиш мушкул. Шунинг учун олдимиздаги турган энг тўғри йўл фарзандларимизга ўрганишни ўргатиш бўляпти. Янги илмларни ўрганишни билган ва замонга тез мослаша оладиган инсон эртага ҳар қандай ҳолатда янгиликни тез ўрганиб, замон талабларига мослашиб боради. Сиз ҳам бугундан асосийси касбингизга қўшиб, рақамли кўникмаларни албатта ўрганинг.
Хўш, Сизнингча, меҳнат бозори келажакда кимларни кутмоқда? Эртага қайси касблар қолади-ю, қайсилари актуаллигини йўқотади?
Дарвоқе, тадбирга мактаб давриданоқ IT соҳасида муваффақиятга эришаётган икки қизимиз Озодахон ва Ойшабонуни таклиф қилдим. Тадбирга ташриф буюрганлар ўзбек қизларининг салоҳияти ва илмини юқори баҳолашди ва Ўзбекистон келажаги шундай ёшлар қўлида экан деб хавас қилишди.