Laylo Rustamova
1.29K subscribers
1.01K photos
427 videos
5 files
1.21K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
#Хушхабар

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро Жаутиков олимпиадасида 14та медални қўлга киритди

Жорий йилнинг 8-12 январь кунлари Қозоғистон Республикасининг Олма-ота шаҳрида масофавий тарзда математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан 17-Халқаро Жаутиков олимпиадаси ташкил этилди.

Унда 14 нафар ўзбекистонлик ўқувчи муносиб иштирок этиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 11 та бронза медални қўлга киритди.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3nG4SsT


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида

〰️〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори моҳияти ва аҳамияти
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Молия ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари

〰️〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари қатнашиб, саволларига жавоб олиши мумкин.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева бу борада батафсил маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

⚖️Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарлик билан жазоланади;

📢Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасида ҳамда Жиноят кодексининг 139-моддасида жавобгарлик белгиланган;

🔰Шунингдек, ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102(1) моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган;
〰️〰️〰️〰️

⚠️Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида 2020 йил 25 декабрь куни қабул қилинган ЎРҚ 658-сон Қонуни билан ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланди.

💰Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202 (икки) моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (11 млн 150 минг сўм) бараваридан 100 (22 млн 300 минг сўм) бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244 (олти) моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Хабар қилинганидек, АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда ёлғон ва нохолис ахборот тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлар ҳақида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

👨🏻‍💻“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 12 (1) моддаси 2-қисмига мувофиқ веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборотни жойлаштиришдан аввал унинг тўғрилигини текшириши, шунингдек, жойлаштирилган ахборотнинг нотўғрилиги аниқланган тақдирда уни дарҳол ўчириб ташлаши шарт.

🔎“Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида журналистнинг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

🔰“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида ОАВдан айрим турдаги хатти-ҳаракатларни содир этишда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 12(1)- моддасида ҳам қандай ахборот турлари Интернетда тарқатилиши мумкин эмаслиги номма-ном санаб ўтилган.

⚠️Шу билан бирга ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ёлғон маълумотларни реклама қилиш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. “Реклама тўғрисида”ги қонунда нотўғри ва яширин реклама тушунчаларининг мавжудлиги ёлғон рекламага қарши курашиш бўйича норматив асос мавжудлигини англатади. Масалан, ижтимоий тармоқларда бир кунда бойиб кетиш ваъда қилинган, аслида эса реклама муаллифлари ташкил қилган гуруҳ ёки каналга аъзолар ва обуначиларни йиғишни мақсад қилувчи рекламаларни мисол қилиб келтириш мумкин.

@aoka_uz
Forwarded from Sherzod Shermatov
Юқори малакали ўқитувчиларга талаб жуда катта ва улар доим эъзозда!

Аввалроқ, соҳада ярим миллион ўқитувчилар бўлиб, улар мавжуд ставкалар сонига қараганда 80 мингга кўп деб берган маълумотимизга озгина аниқлик киритсак.

Мактабларда айнан малакали ўқитувчиларга талаб жуда юқори. Лекин ушбу графикда кўришингиз мумкинки, атиги 3% ўқитувчи олий тоифага, 11% эса биринчи тоифага эга, яъни умумий 14% ўқитувчини яшил категорияга ажратса бўлади. Булар нафақат мактаб директори томонидан эъзозда, балки ота-оналар ҳам айнан шундай малакали ўқитувчиларни репетитор сифатида қўшимча дарс беришга кўндиришга ҳаракат қилишади.

Аввалги пост графигидаги қизил категориядаги мактабларга борилса, аксариятида умуман олий тоифали ўқитувчи йўқ экани кўринади. Аксинча, яшил категориядаги мактабларда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар ҳам нисбатан кўпроқ бўлиб чиқяпти.

Энди, қуйироқдаги графикка эътибор берсангиз, яшил категорияли ўқитувчилар педставкага нисбатан кўп эмас, аксинча жойларда уларга талаб жуда юқори. Қизил категориядаги, яъни тоифасиз ўқитувчилар орасида ва умуман олий таълимда ўқимаган ўқитувчилар орасида айнан бир ўқитувчи ўрнида бир неча ўқитувчи ишлаётгани графикдан яққол кўринади. Бунинг натижасида уларнинг ҳақиқатда олаётган ойлиги ҳам анчагина камаяди. Ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар умумий ўқитувчиларнинг ярмидан кўпини ташкил этади. 80 минг ўқитувчи кўпроқ дейилгани ҳам айнан ушбу қизил категориядаги ўқитувчилар орасидадир.

Шу сабабли, қизил категориядаги ўқитувчиларимиздан кўпроқ ўз устиларида ишлаб, ўз фанларини чуқурроқ ўрганиб, навбатдан ташқари малака тоифа имтиҳонларидан ўтиб, ўз тоифаларини оширишларини сўраймиз. Шу орқали уларнинг ойлик маошлари ҳам ошади. Тоифасиз ўқитувчи ва олий тоифали ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқ ҳам анчагина, шунингдек, хабарингиз бор юқори тоифали ўқитувчидан соат ортиб қолсагина пастроқ тоифа ўқитувчига бериладиган тартиб жорий этилмоқда. Бу эса малакали ўқитувчининг ойлиги яна ошишига ёрдам беради. Бундан буёғига ҳам ойлик ошириш бўйича сиёсат юқори малакали ўқитувчи билан тоифасиз ўқитувчи ойлиги орасидаги фарқни оширишга қаратилади.

Ўқитувчи бошқа туманга ишлаш учун борганига 50%, бошқа вилоятга борганига эса 100% қўшимча тўланиши ҳам фақат олий ва биринчи тоифали ўқитувчиларга тааллуқли бўлгани ҳам бундай ўқитувчиларимиз ўз устиларида ишлашлари учун қўшимча стимул бўлади деб умид қиламиз.
Ўқитувчининг ўз касбини ҳамда болаларни севиши, ўз малакасини доимий ошириб бориши энг муҳим масаладир ва қолган ташқи факторлар иккиламчи. Масалан, яқинда Булунғур туманидаги 2 та тўқ қизил категориядаги мактабларга ташрифимиз чоғида шунга гувоҳ бўлдикки, аввало, уларнинг моддий техник ҳолати ўша тумандаги яшил мактабникидан яхшироқ экани, ҳамда қизил мактаблар битирув синфларидаги ўқувчилари сони 15,16 ва 19 нафарни ташкил этгани ва аксинча яшил мактабда ўқувчилар сони синфда бундан анча кўп бўлган.

Уч-тўрт йил аввал бундай талаб қўйиб бўлмас эди, чунки ўқитувчи ўзининг ишидан бошқа барча иш билан шуғулланар, ҳамда қоғозбозликка кўмилган эди. Ҳозир эса ўқитувчидан фақат ўз устида ишлаш, ҳамда ўқувчиларнинг натижага эришишларига ҳаракат қилиш талаб этилади. Ҳозирнинг ўзидаёқ, дарҳол қизил категориядаги ўқитувчига чора кўрилсин деб айтилгани йўқ. Асосий мақсадимиз таълим сифатини оширишга биргаликда ҳаракат қилиш! Ўқитувчилар орасида ҳам соғлом рақобат шаклланиши барча мактабларда таълим сифати ошишига ёрдам беради.

PS.
Эслатиб ўтмоқчиман: Олий ва биринчи тоифани Халқ таълими вазирлиги бермайди. Тоифани алоҳида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси имтиҳонлари асосида берилади.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Ўқитувчиларимиз ўз малакаларини оширишга ҳаракат қилишлари зарур! Батафсил: https://bit.ly/3oRGkyF
Forwarded from Sherzod Shermatov
Мурожаатномада Президентимиз барча раҳбарларга мажлисларни ва қоғозбозликни камайтириш, унинг ўрнига натижага ишлаш бўйича аниқ топшириқ берган эдилар. Ҳар бир мажлиснинг ҳам ўзига яраша харажат эканлигини куйиниб гапирганларини ушбу қисқа видео тасвирда кўришимиз мумкин. Лекин, бу топшириқни охиригача тушунмай, ҳали ҳам баъзи раҳбарлар қанча кўп мажлис ўтказиб, топшириқ берса, шунча яхши ишлаётган бўлади деган нотўғри тушунчага эга бўлиб қолаётгани ачинарли ҳол. Айниқса, кечроқ ёки дам олиш куни мажлис ўтказса, жуда фидоий ишлаётгандек бўлса керак.

Президентимизнинг бу топшириқларини барча бўғин раҳбарлари ижросини тўғри таъминлашса, кўзланган мақсадга эришиш тезроқ бўларди. Ҳамманинг асосий фаолияти бўйича бажариши керак бўлган вазифалари бор (KPI). Шу сабабли, қайси соҳанинг биринчи раҳбари, ўринбосарлари, ҳудудий бошқарма ва бўлим раҳбарларининг вақтини қанча кўп мажлислар ва қоғоздаги фойдасиз топшириқлар билан кўмиб ташланса, шунча ўша соҳа орқада қолиб кетаверади... Мактабларни ҳам турли хил тадбирлар ва мажлислар билан кўмиб ташлаш бўйича ташаббускорлар кундан-кун ортиб бормоқда, бу эса мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳам асосий ишидан чалғитишга сабаб бўлмоқда...

Иқтисодиёт фанида биринчи навбатда ресурсларнинг чегаралангани ўргатилади. Шу жумладан, давлат хизматидаги инсон ресурслари ҳам чегараланган. Уларнинг вақтини самарасиз мажлисга ёки қоғозга кўмишдан фойда йўқ. Хўжакўрсинга кечаси ёки дам олиш куни мажлис қилиб кўп ишлагандек кўриниш эмас, ақл билан ишлаб, таҳлил қилиб, тизимли муаммоларни ечишга ҳаракат қилинса, келгусида каттароқ муаммоларни олдини олишга имконият бўлади.

Бу ҳақида раҳматли Эркин Воҳидовнинг собиқ СССР пайтидаги қуйидаги қўрқмай ёзилган ҳажвий-юмористик руҳдаги шеъридан парчани ўқиб ҳам хулоса қилса бўлади. Баъзилар эса буни ҳажвия эмас, иш учун қўлланма сифатида қабул қилаётганга ўхшайди...

МАЖЛИС ҚИЛИНГ

Вақтингиз бўш бўлса ҳам,
Бўш бўлмаса, мажлис қилинг,
Кўнглингиз хуш бўлса ҳам,
Хуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Сиз бирор мажлиссиз ўтган
Кунни кун деб айтмангиз,
Тортингу ҳомуза,
Маъруза узун деб айтмангиз,
Ҳамма такрор этса бир гапни,
Нечун, деб айтмангиз,
Сиз ҳам, эй тафтишчилар,
Мажлис саноғин текширинг,
Ҳамқарор, кун тартибу
Ҳужжат вароғин текширинг.
Кўрмасин деҳқон дала,
Созанда соз, шоир қалам,
Ишчи ҳам дастгоҳ ёнига
Қўймасин асло қадам,
Очмасин олим китобу
Қилмасин тажриба ҳам,
Кимки гап билмас, билар иш,
Қилсин ўлгунча алам,
Иш биларни ургани
Мушт бўлмаса, мажлис қилинг.
Белни боғланг, бу жаҳонни
Тўлдиринг қоғоз билан.
Ўзни алданг, бўлмаганни
Бўлдиринг қоғоз билан.
Иш билан шод этмангиз ҳеч,
Кулдиринг қоғоз билан.
Ким қоғозбозликни суймас,
Ўлдиринг қоғоз билан.
Вақт ўтар, соат ўтар
Кун ой бўлур, ой йил бўлур.
Киму ўтган умрига
Қарсак чалур, қойил бўлур?!
Фурсат энг олий ҳакамдур,
Доимо одил бўлур,
Барча бир кун ул ҳакамнинг
Ҳукмига дохил бўлур,
Тўплангиз эс-ҳушни,
Эс-ҳуш бўлмаса, мажлис қилинг.
1982
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мажлисларни ва қоғозбозликни камайтириш бўйича аниқ топшириқ!
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 18 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинглар

● Мавзу:
Қиш мавсумида мактабларни иситиш тизими бўйича кўрилаётган чоралар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 2020 йил фаолияти якунлари ва истиқболдаги вазифалар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Холида Шадиева, "Ўзагроинспекция" ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Жуда кўп ота-оналар фақат бугунини ўйлаб яшаяпти» — чекка қишлоқ ўқитувчиси билан суҳбат

Ўқитувчилик – шарафли, айни вақтда машаққатли касб. Чекка ҳудудда эса бу машаққат икки бараварга ошиши аниқ.
Kun.uz мухбири олис ҳудудлардаги фидойи ўқитувчилар ҳақида ҳикоя қилиш учун Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги энг чекка аҳоли пунктларидан бири – Башир қишлоғида бўлди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
МНО признано министерством, которое эффективно реализовало проекты государственно-частного партнерства

В сфере народного образования подписаны договоры государственно-частного партнерства на сумму более 92 млрд сумов.

На сегодняшний день из 50 проектов, включенных в реестр проектов государственно-частного партнерства, 24 или около 48% — это проекты в сфере народного образования.

Работа министерства в данном направлении была признана Агентством развития государственно-частного партнерства и награждена сертификатом «За заслуги в реализации проектов государственно-частного партнерства».
Рангларга ажратилаётган мактаблар, сифати ошмаётган таълим ва мотивациясиз шаҳар ёшлари

Бугун мактаб таълими ҳақида кимдан фикрини сўраманг, у албатта таълимдаги сифат пастлигидан шикоят қилади. Ҳақиқатда, бугун мактаб таълимини ривожлантириш бўйича кўплаб таклифлар, лойиҳалар ва экспертлар фикрлари айтилаётганига қарамай, улар дарс жараёнларига кириб бормаётгандек.

Kun.uz мавзу атрофидаги кўплаб саволлар юзасидан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан интервью уюштирди

БАТАФСИЛ
: https://kun.uz/95989757
Жорий йил 1 февралдан бошлаб Халқ таълими тизимидаги раҳбар ва педагог ходимларнинг базавий тариф ставкалари (қўшимча тўловлар ва устамаларсиз) миқдорлари
Номаълум “ўқитувчи” номидан ёлғон хабар тарқатилди
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири номидан ўқитувчилар ойлигидан маълум миқдорда ушлаб қолиш топшириғи берилганлиги бўйича ёлғон хабар тарқалди.
Унда таъкидланишича, "2021 йил 19 январь куни Президент маънавият ва маърифат соҳасини ривожлантириш мақсадида ўтказган йиғилишдан илхомланган Каттақўрғон шаҳар халқ таьлими бўлими раҳбари Шуҳрат Пўлатович эрта тонгдан барча мактабларга "Маьрифатпарварлар" кенгашини фондига ўқитувчиларнинг ҳар ойлик ойлигидан 1 фоиз ушлаб қолиш бўйича кўрсатма берган”.
Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлимининг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари шаҳардаги 1-умумтаълим мактабида ўрганиш ўтказди. Маълум бўлишича, аввало, Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими мудири томонидан бундай топшириқ берилмаган. Буни мактаб директори Н.Арипова ҳам тасдиқлади. Шунингдек, 1-мактабда Шарипова Ойгул исмли ўқитувчи ишламаслиги аниқланди.
Каттақўрғон шаҳар халқ таълими бўлими https://t.iss.one/KatSH_xtb
АОКА вазирлик Ахборот хизматининг фаолиятини ўрганди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг ишчи гуруҳи Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизматининг 2020 йил иккинчи ярим йиллик фаолиятини ўрганиш мақсадида вазирликда бўлди.

Ўтган ярим йиллик фаолиятни сарҳисоб қилар эканмиз, Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилганлигини кўриш мумкин:

вазирлик раҳбарияти ва матбуот котиби иштирокида долзарб мавзуларда 17 та матбуот анжумани ва брифинг ташкил этилган;

ОАВда эълон қилинган 300 га яқин танқидий материаллар тезкорлик билан ўрганилиб, муносабат билдирилган;

1000га яқин маҳаллий ОАВ ҳамда 14 та нуфузли хорижий ОАВларда материал, телелавҳа ва радиоэшиттиришлар эълон қилинган.

10 дан ортиқ Расмий баёнотлар берилган.

Маълумот учун 2020 йилнинг I ярим йилликда вазирлик Ахборот хизматининг фаолияти “юқори даражада” деб баҳоланиб, 87,9 балл билан вазирликлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган.