Laylo Rustamova
1.31K subscribers
1.01K photos
423 videos
5 files
1.21K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️РАСМИЙ БАЁНОТ

Мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилни жорий этилаётгани, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини ўзгараётгани юзасидан
#Баёнот

МАКТАБЛАРДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЧЕКЛОВЛАР БОЛАЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ҲАМДА ПУЛ ЙИҒИМЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ МАҚСАДИДА ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ

Халқ таълими вазирлиги Янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ чекловлар пандемия шароитида болалар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш, мактабларда ота-оналардан турли ноқонуний пул йиғимларини олдини олиш мақсадида жорий этилаётганини маълум қилади.

Шунингдек умумтаълим мактабларининг ўқувчилари иштирокида ёпиқ биноларда турли байрам тадбирлари ва кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш Республика махсус комиссиясининг қарори билан эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида ҳам тақиқланади.

Мактаб фойеси ва синф хоналарини ўқувчиларнинг қўллари билан ясалган безаклардан ташқари, сунъий арча ва электр чироқлар билан безатиш билан боғлиқ чекловлар ёнғин юзага келиш хавфини олдини олишни кўзда тутади.

Болалар билан Янги йил байрами тадбирларини Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Болажон” ва “Ёшлар” телеканаллари орқали ташкил этиладиган Янги йил телемарафонини томоша қилиш ҳамда оила даврасида ўтказиш тавсия этилади.

Болалар хавфсизлиги ва саломатлиги барча нарсадан устун!
В ШКОЛАХ ВВОДЯТСЯ ОГРАНИЧЕНИЯ ПО ПРАЗДНОВАНИЮ НОВОГО ГОДА В ЦЕЛЯХ БЕЗОПАСНОСТИ УЧАЩИХСЯ И ПРЕДОТВРАЩЕНИЯ СБОРА ДЕНЕЖНЫХ СРЕДСТВ

Министерство народного образования сообщает, что ограничения по празднованию Нового года в общеобразовательных школах вводится в целях обеспечения безопасности детей и персонала в условиях пандемии, и предотвращения различного рода незаконного сбора денежных средств у родителей.

Организация и проведение различных праздничных мероприятий и вечеров с участием учащихся общеобразовательных школ в закрытых помещениях запрещено и решением Специальной Республиканской комиссии в целях поддержания стабильности эпидемиологической ситуации.

Ограничения, связанные с украшением школьного фойе и классов искусственной ёлкой и электрическими лампами, за исключением тех, которые сделаны руками учащихся, предполагают обеспечение пожарной безопасности в образовательных учреждениях.
Рекомендуется проведение новогодних мероприятий посредством просмотра Новогоднего телемарафона по телеканалам «Болажон» и «Ёшлар»
Национальной телерадиокомпании Узбекистана и в кругу семьи.

Здоровье и безопасность детей превыше всего!
18 декабрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Тошкент ёшлар форуми – 2020”да қатнашади

Форум доирасида Ўзбекистон тарихида илк маротаба ёшлар ҳукумат аъзолари билан ўзаро очиқ мулоқотга киришадилар.

Шунингдек Форумда Ўзбекистондаги турли соҳа ва тармоқлар тараққиёти 10 йилдан кейин қандай бўлиши муҳокама этилади.

Форум Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Республика махсус Комиссияси томонидан тақиқланган корпоратив байрам тадбирларига кўзланган маблағларни мактабларни ривожлантиришга йўналтиришга чақирамиз

Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида корпоратив байрам тадбирлари тақиқланганини инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча давлат органлари, корхона ва ташкилот раҳбарларидан «Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади» шиори остида ўзлари ва ходимлари таълим олган мактабга ташриф буюриб, унинг бугунги кундаги фаолияти, ютуқлари, моддий техник ҳолати билан танишиб, имконият даражасида мактабларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга амалий ёрдам кўрсатишларини сўраб қолади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги таълимга бефарқ бўлмаган, фарзандларимизнинг янада яхши шароитларда ўқиши учун амалий ёрдам бераётган раҳбарлар, тадбиркорлар ва фуқароларга миннатдорчилик билдиради.
Халқ таълими вазири “Тошкент ёшлар форуми – 2020”да муваффақиятга эришиш учун ёшларга мотивация берди

18 декабрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Тошкент ёшлар форуми – 2020”да иштирок этди.

Ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган форумда вазир томонидан халқ таълими соҳасининг асосий мақсади ёшларни келгусида муваффақиятга етаклаш эканлиги таъкидланиб, бугунги кунда ҳаётда ўз ўрнини топган чет эллик ҳамда ўзбек ёшлари мисолида муваффақиятга эришиш сирлари, ҳаётни яхши томонга ўзгартириш бўйича мотивация берилди.

Шунингдек таълим сифати бўйича қўйилган мақсадлар, жумладан таълим сифати бўйича Ўзбекистонни 2030 йилгача Жаҳоннинг TOP 30 та мамлакатлар қаторига киритиш бўйича истиқболли режалари билан бўлишди.

Мотивацион руҳда ўтган тақдимотдан сўнг вазир ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, уларнинг таълим соҳаси бўйича таклифларини эшитди.

Эслатиб ўтамиз, 18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтда илк маротаба “Тошкент ёшлар форуми – 2020” ўтказилмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон тарихида илк маротаба ёшлар ҳукумат аъзолари билан ўзаро очиқ мулоқотга киришмоқдалар.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ta’lim tizimining asosiy vazifasi yoshlarni muvaffaqiyatga tayyorlash.
Muvaffaqiyatga erishish bo‘yicha tavsiyalar va ta’lim sohasidagi erkin savol-javoblarni Toshkent Yoshlar Forumida tasvirga olingan ushbu to’liq video orqali tomosha qilishingiz mumkin.
#Сўраган_эдингиз

Савол: Мен мактабда дарс бераман. Пенсия ёшидаги ўқитувчиман, менга ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари агар аттестациядан ўтмасам тоифам туширилишини айтяпти. Айтингчи шу тўғрими?

Жавоб:
Йўқ, нотўғри. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг пенсия ёшида бўлган педагог кадрлари аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сонли "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги Қарорига илова билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида белгилаб қўйилган.

Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолинади.
2020 йилги “Президент арчаси” карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади

2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.

“Томоша” болалар театр-студияси томонидан тайёрланган “Президент арчаси” байрам дастури томошабинларсиз Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинади ҳамда “Болажон”, “Ёшлар” телеканаллари томонидан ташкил этиладиган Янги йил телемарафони доирасида намойиш этилади.

Бугунги кунда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшдаги фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” ҳозирланмоқда. Совғалар 28-30 декабрь кунлари барча ҳудудларга етказиб берилади.

@uzedu
2020 йилда қайси ҳудудий халқ таълими бошқармасининг мактабларни яхшилаш бўйича фаолияти ижобий натижа берди деб ҳисоблайсиз?

▪️ 2% (2) Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги
🔸

▫️ 7% (6) Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸🔸

▪️ 12% (10) Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸🔸🔸🔸

▫️ 3% (3) Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸

▪️ 6% (5) Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸

▫️ 6% (5) Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸

▪️ 8% (7) Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸🔸

▫️ 18% (15) Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸

▪️ 3% (3) Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸

▫️ 3% (3) Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸

▪️ 11% (9) Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи
🔸🔸🔸🔸

▫️ 3% (3) Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸

▪️ 6% (5) Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸

▫️ 5% (4) Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси
🔸🔸
👥 80 – жами овозлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter