Laylo Rustamova
1.39K subscribers
908 photos
391 videos
5 files
1.14K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
Мактаб ўқувчини шахс сифатида ўзини англашига ёрдам берадиган, ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулият ҳиссини, инсоний қадр-қимматини рўёбга чиқариш қобилияти ва истагини ривожлантиришга ёрдам берадиган маскандир. Ўқувчиларга мана бу ёзувдаги каби нарсаларни уқтириш, сингдириш йўли билан уларни Ўзбекистон келажагини қурадиган ёшлар қилиб тарбиялай олмаслигимиз аниқ.

Таълимда бундай инсонларнинг ишлаётганлиги ачинарли жуда ҳам!

Аслида бола ўзидаги мавжуд муаммоларни айта олиши керак, қаердан биласиз балки у оиласида зўравонлик қурбони бўлаётгандир ёки уни қийнаётган бошқа муаммолар бордир. Раҳбарларга ўзини яхши кўрсатиш учун амалга оширилаётган бундай ҳаракатлар билан эса бугун ўз қўлимиз билан келажагимизни барбод қиламиз! Бугун боладан мана бундай нарсани талаб қилаётганлар эртага яхшилик кутмасин!

Ўқитувчилик оддий касб эмас, бу касб, юрак чақирувидир — ўқитувчилардан бундай нарсаларни талаб қилманг, ҳурматли устозлар илтимос бундай талабларга қулоқ тутиб, келажак тақдири сизга боғлиқ бўлган навниҳолларни синдирманг!

Ҳоким Андижон фарзандларининг отаси экан, фарзанд отасига ўзини қийнаётган ҳар қандай масалани айтишга ҳаққи бор, отаси эшитмаган болани кўчада бегоналар эшитади, бу эса яхшиликка олиб келмайди. Ҳоким ҳам айнан шу учун ёшлар билан учрашгани келаётгани аниқ, бу йўл билан ўзингизни яхши кўрсатманг!

АҲМОҚОНА ТОПШИРИҚЛАР БЕРИШНИ ТЎХТАТИНГ!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳам йиғлатиб, ҳам кулдирадиган тажриба бўлибди!

Ҳамманинг "Сизни яхши кўраман, ДАДАЖОН!" дейдиган инсони бўлсин Иллоҳим...

Ховос туманидаги 13-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ажойиб эксперимент ўтказилибди.

Ибратли видео. Охиригача кўринг.

P.S.Афсуски, дадамга айтолмайман 😢 Дарҳол ойимга шу сўзларни айтгани телефон қилгандим, "Мен ҳам сени яхши кўраман, нима бўлди тинчликми" дедилар...
⚠️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ

Ижтимоий тармоқ орқали мактаб ўқитувчилари томонидан ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар ҳақида маълумотлар йиғилаётгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Энг аввало, Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасаларга ҳеч қандай алоҳида топшириқлар берилмаганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликлари қарори асосида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида шу умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Унга кўра мактаб раҳбарияти ўз мактабига бириктирилган микроҳудудда яшаётган ва келгусида мактабга келиши мумкин бўлган болалар тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши керак.

Шу билан бирга, бу жараён бугунги кунда электрон тизим орқали амалга оширилиб, бунинг учун мактаб педагоглари уйма-уй юриши зарурияти йўқ. Сўнгги 2 йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда (онлайн) амалга оширилмоқда.

Бунинг учун Вазирликнинг электрон ахборот тизими (my.maktab.uz) тегишли вазирлик идоралар билан интгерация қилинган ҳолда маълумотлар олинмоқда. Хусусан қабул жараёнларида ота-оналарнинг яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот тизими билан, микроҳудуд (маҳалла) тўғрисидаги маълумотлар эса ахборот тизимларни интеграция қилинган ҳолда аниқланади.

Жойлардаги айрим раҳбарларнинг “ташаббуси” билан микроҳудуд бўйича маълумотларни йиғиш жараёнига педагог-ходимларни жалб қилиш ва уларни фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш эса мутлақо тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳамда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланган.

Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорлари ва педагог ходимларига уларнинг лавозим мажбуриятларига кирмайдиган ишларга жалб этиш қатъиян таъқиқланганлигини, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда Вазирликнинг 71-202-09-09 “Ишонч телефони”га мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Ўрмонга ўт кетибди...

Ўрмон аҳли бўлмиш ҳайвонларнинг барчаси бошпанасини ташлаб қоча бошлабди. Шунда ҳайвонлардан бири ортга қайтаётганини кўрган шер унга қараб, "Эсингни едингми нега ортга қайтяпсан, ҳамма ерга ўт кетдику, ёниб кетасан" дебди. Шунда ортга қайтаётган ҳайвон "Ахир бу Ватанимизку, ҳамма қочса ўрмондан асар ҳам қолмайди, мен халқумида сув сепиб, ўтни ўчиришга ҳаракат қилиб кўрмоқчиман" дебди.

Қиссадан ҳисса шуки, агар ҳамма мана шу ҳайвон каби "Мени қўлимдан нимаям келарди" демасдан, ўша томчичалик сув сепиб, Ватани равнақи учун ҳисса қўшишга ҳаракат қилса албатта мақсадимизга эришамиз.

Мазкур қиссани бугун Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган иккинчи Бутунжаҳон конференция давомида Ҳиндистон таълим делегацияси вакилларидан бири сўзлаб берди.

Болалар бизнинг келажагимиз уларга ўзимиздан кейин ёрқин келажакли Ватан қолдириш учун БУГУН ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз керак.

#UNESCO
#Мактабгача_таълим_вазирлиги
#Болаларга_ёрқин_келажак_қолдирайлик
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Rasmiy munosabat

🔹Sinfdagi barcha o‘quvchilarga qo‘l ko‘targan buxorolik o‘qituvchi o‘z hohishiga ko‘ra lavozimidan ozod etildi, o‘rganish ishlari davom etmoqda

Joriy yilning 15-noyabr kuni Ijtimoiy tarmoqlarda Buxoro shahrida 4-maktabda o‘qituvchi o‘quvchilarni kaltaklab dars o‘tayotganligi haqidagi video tarqalgan edi.

Mazkur holatga aniqlik kiritish maqsadida Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi tomonidan maxsus ishchi guruhi tuzilib, o‘rganish jarayonlari boshlab yuborilgani haqida avvalroq xabar berilgandi.

Hozirda oʻz pedagogik faoliyatini bajarishda qo‘pol xatolikka yo‘l qo‘yganligi uchun maktab o‘qituvchisi o‘z arizasiga ko‘ra vazifasidan ozod etilganlgini ma’lum qilamiz.

Ushbu holat Buxoro viloyatida favqulotda vaziyat sifatida baholanib, shu kunning o‘zida viloyat hokimi o‘rinbasari Mirali Hamroyev rahbarligida xalq ta’limi bo‘limlari mudirlari, maktab direktorlari ishtirokida ZOOM orqali yig‘ilish o‘tkazilib, bu holat keng muhokama qilindi. O‘qituvchilarning pedagogik madaniyatini oshirish va bunday xunuk holatlarning oldini olish borasida qat’iy topshiriqlar berildi.

Hozirda holat bo‘yicha o‘rganish ishlari huquq-tartibot idoralari hamkorligida davom etmoqda.


Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi Axborot xizmati
Ватанимиз байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!

Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин, Иллоҳим байроғимиз мусаффо осмонимиз узра доим хилпираб турсин🤲
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН БЕШИКДА МУДРАГАН КЕЛАЖАК УЧУН ОЛАМНИ БУТУН САҚЛАШГА ҚЎШАЙЛИК ҲИССА!

"Биз болалар — биз дунё! Биз келажак, биз ёруғлик!"

Ижро этади: Лола Йўлдошева, Юлдуз Турдиева, Ёрқинхўжа Умаров, Рамиз Усмонов, Мариям, Ронни, Парис Сабир, "Булбулча" болалар жамоаси ижро этади - Биз болалар | We are the children

II Бутунжаҳон конференциясига бағишланади

#Болалар_бизнинг_дунёларимиз
#Мир_это_наши_дети
Болаларни калтаклаш мумкин эмас, ҳеч қачон ва ҳеч қандай ҳолатда!

Боланинг юзига тарсаки тортиш нафақат ўқитувчига балки ота-онага ҳам қатъиян тақиқланган хатти-ҳаракат! Бу йўл билан ҳеч қачон яхшиликка эришиб бўлмаслигини ҳам барчамиз яхши биламиз. Юзига тортилган тарсаки билан ҳеч бир боланинг ҳурматини қозонолмайсиз.

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари"га (Халқ таълими вазирининг 2022 йил, 28 июлдаги 246-сон буйруғи) кўра, ўқитувчилар томонидан ўқувчиларни жазолаш мақсадида уларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ва руҳий тазйиқ ўтказишлари таъқиқланади.

Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш - бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёҳуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади. Болага қўл кўтариб, ўзингизни маломатларга қолдирманг!

Жисмоний жазо шахсиятни йўқ қилади ва атрофдагиларга ишончсизликни ўргатади. "Ким кучлироқ бўлса, у ҳақ" деган хулосага олиб келади. Бола ёлғон гапиришни, ўзидаги ҳис-туйғуларни бостиришни ўрганади. У хато қилишдан қўрқади, чунки у жазоланиш ва оғриқ ҳис қилишни хоҳламайди. Келажакда бундай одам бундай куч кўринишларига дуч келмаслик учун ҳамма учун қулай бўлишни ўрганади.

Ўқитувчи бугун жамиятимизнинг энг обрўли вакили бўлиши керак деган тамойилга асосланган ҳолда Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларни доим ҳимоя қилишга ҳаракат қилади, лекин ҳурматли ўқитувчилар ўз фаолиятингиз давомида одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишингизни сўраб қоламиз!

Шу ўринда ота-оналардан ҳам ўқитувчи
шаъни, қадр-қимматини ҳурмат қилишлари ва дарс жараёнларига аралашиб, педагогларни ҳақорат қилмасликлари сўралади.

Шу ўринда ўқувчиларга дарс жараёнида телефондан фойдаланишлари қатъиян тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз. Агар огоҳлантиришга қарамасдан дарс жараёнида телефондан фойдаланиш ҳолатлари давом этса синф ва муассаса раҳбарияти телефонни олиб қўйиб, ўқувчининг ота-онасини огоҳлантирилади. Ҳолат бўйича инспектор-психолог томонидан ўқувчининг ота-онасини Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги Жамоат ва кузатув кенгашлари доирасида муҳокамалардан сўнг ўқувчининг ота-онасига қайтариб берилади.
Шундай ҳолатлар ўқув йили давомида такрорланадиган бўлса ўқувчи ички ишлар органларининг профилактик рўйхатига қўйилади.

Ҳурматли устозлар ва ота-оналар, ушбу ҳаволада келтирилган Умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари билан ҳар бирингиз танишиб чиққан ҳолда унга риоя этишингизни сўраб қоламиз.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз "Ўзбекситон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодекснинг 47-моддасида кўра, ота-оналар томонидан болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шахсий намуна ва одоб-аҳлоқни ҳар ким ўзидан бошлагани мақсадга мувофиқ.
Ўз ишидан завқ олиб ишлайдиган устозларни кўрсанг кўзинг қувнайди

Нозигул Бозорова Бухоро вилояти, Бухоро туманидаги 23-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

У мактабда 16 йилдан буён ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда.

"Ҳар бир дарсда ўқувчиларимни мактабга ва дарсга бўлган қизиқишларини орттиришга ва асосийси, билим сифатларини оширишга ҳаракат қиламан. Дарс давомида ватанпарварлик, юртга, оилага, ота-онага садоқатли, меҳр-оқибатли бўлишга, барчани бирдек ҳурмат қилишга, меҳнатсеварликка ўргатиб бораман. Болажонлар бизнинг келажагимиз - биз уларни тўғри йўлга, мақсадлари сари олға қадам ташлашга ўргатишимиз зарур. Келажакда ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб етишишлари учун ўзимизда улкан мақсад бўлиши ва олдинга интилишимиз, ўз касбимизнинг фидойиси бўлишимиз лозим", — дейди у.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Офарин_болалар

Мазкур видеода ўқувчилар мактабидаги фаррош аёлни таваллуд кунини нишонлаётгани акс этган экан.

Видео интернет тармоғидан олинди, қайси ҳудуддаги мактаб ўқувчилари эканлиги ҳозирча маълум эмас.

Янгиланди!

Бу болалар Самарқанд шаҳридаги 34- умумтаълим мактаби ўқувчилари бўлиб чиқди. Улар мактаб фарроши Мақсуда опа Қамбаровани шундай кутилмаган ҳолда табриклашган.

Одатда ўқувчилар иштирокида ижтимоий тармоқларда салбий роликлар кўп тарқалади, мана бу болалар эса бундай анъанани йўққа чиқаришди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир ва ўқувчининг кутилмаган суҳбати

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов пойтахтимиздаги 81-мактабни кўздан кечираётган чоғида 5-синф ўқувчиси Осиё вазирни ёнига келиб, уни суҳбатга тортди.

Самимий руҳда ўтган учрашув жараёнини
видеога муҳрлаб олдим👍
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир актуал мавзу юзасидан интервью ташкил қилдик.

Сўнгги
вақтларда ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар ўртасида низолар акс этган видеолар тарқалмоқда. Афсуски, бундай ҳолатлар ўқитувчиларнинг шаъни ва обрўсига путур етказиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

🟢Халқимиз томонидан отадек улуғланадиган устоз ва ҳар бир оиланинг азиз фарзанди бўлган ўқувчи муносабатларини тартибга солишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий асослари қандай?

⚠️Хўш, ўқувчи билан синфда салбий ҳолат юзага келганда ўқитувчи қандай йўл тутиши тўғри бўлади?

⚠️Нега ота-оналар болаларининг портфеллари кундан-кунга дафтар ҳам сиғмайдиган даражада кичрайиб боряпти, ота-оналар портфелни кўздан кечиряптими?

⚠️Ўқитувчи ўқувчидан телефон олиб қўйишга ҳаққи борми?

⚠️Ўқитувчи, ўқувчи ва ота-она муносабатлари қандай қоидаларга асосланган?

📹Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Сухроб ҚИРҒИЗБОЕВ билан бўлиб ўтган суҳбатда ушбу саволларга атрофлича жавоб топасиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Позитив кайфият учун

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 243-мактабнинг кичик ўқувчилари ижросида инглизча тарона.

“Spelling bee” мусобақасидан лавҳа👏👏
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фикрни жамлашга ёрдам берадиган хуснихат дарсидан олдинги бармоқлар машқи

Бухоро вилояти 23-мактабнинг 1”В”-синф ўқувчилари
Ҳурматли устозлар!

⚠️2022/2023-ўқув йилидан бошлаб мактабларда таълим сифатини баҳолаш ташқи мониторингининг янги тизими жорий қилинмоқда.

Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади?

➡️Республика бўйича фанлар кесимида ягона тестлар банкидан фойдаланилади.
➡️Автоматлаштирилган тизим ихтиёрий баҳолаш ва қоғозбозликни олдини олади.
➡️Таълимдаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича Республика таълим маркази ва Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари билан ҳамкорликда Вазирлик томонидан марказлашган ҳолда ишланади.
➡️Аниқланган камчиликларнинг ҳудудий бошқармалар ва туман халқ таълими бўлимлари томонидан муҳокамаларга қўйилганда ундан жазолаш чораси сифатида кўрилиши қатъиян таъқиқланади.

Шу ва бу йўналишдаги барча янгиликлардан тез кунларда Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади.

Бизни кузатишда давом этинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи аслида мўъжизаларга қодир касб эгаси!

Ўқитувчи бўлишни орзу қилган, аммо cоғлигидаги муаммо сабабли ўқувчилар орасида доимий равишда масхара бўладиган ўқитувчи ҳақидаги "Ҳиқчоқ" ҳинд фильмини кўрганмисиз? Мен бу фильмни ҳар бир ўқитувчимиз кўришини истаган бўлардим.

Унинг ўқитувчи бўла олишига ҳеч ким ишонмагани сабабли, унга бир имкон беришга қарор қилишади ва мактабнинг энг безори ва нобоп оилалардан иборат бўлган юқори синф ўқувчиларини беришади.

Нима деб ўйлайсиз, у бундай масъулият юкини енгиб ўта оладими? Дўстларим қаторида ўқитувчилар сони кўп бўлганлиги сабабли ушбу фильмни бўлишаман.

Аслида сиз устозлар ана шундай мўъжизалар қилишга қодир касб эгаларисиз🤲

https://vimo.uz/watch/uBAwlttpe3Sz4Ag
🎞Яқин дақиқаларда Халқ таълими вазирлигида овозли чат!

МАКТАБЛАРДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ТАШҚИ МОНИТОРИНГИНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Ҳурматли устозлар
, сизларни ушбу мавзуда ташкил этилаётган илк овозли чатимизга таклиф қиламиз!

🕒Овозли чат бугун соат 18:00 да Вазирликнинг Телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.

Унда мавзу юзасидан мутахассислар иштирок этиб, Сизларнинг қизиқтирган саволларингизга жавоб берадилар.
#Муносабат

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича доимий равишда огоҳлантириб келинади.

Афсуски, шунга қарамай ушбу суратдаги каби аянчли ҳолатлар юзага келмоқда. Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда эканлиги ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз.

Халқ таълими вазирлиги ҳудуд мутасаддилари саналган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларидан таълим муассасада мактаб вақтидан ташқари тадбирларни ташкил этаётганда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини жалб қилиб, бу каби ҳолатларга йўл қўймасликларини қатъий сўраб қолади. Шу билан бирга жойлардаги халқ таълими бошқарма, бўлимлари ва мактаб раҳбарларидан ҳам тегишли хулосалар чиқарган ҳолда, бундай ҳаракатларга йўл қўймасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилади.

Маълумот учун, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат. Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактаб ҳовлисида ташкил этилган ушбу ўқувчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган тадбирга болалар жалб этилган.