Laylo Rustamova
1.32K subscribers
985 photos
414 videos
5 files
1.2K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ!

Ҳурматли халқ таълими тизимидаги мактаб раҳбарлари!

Хабарингиз бор, бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилиб, давлат ташкилотлари халқ учун хизмат қилиши бугунги давлат сиёсатининг энг устувор вазифаси бўлмоқда.

Халқ таълими энг катта тизимлардан бири бўлиб, 10 мингдан ортиқ мактабда 700 мингдан ортиқ соҳа ходимлари фаолият юритади. Қарийб 6,4 млн ўқувчи таълим олади, тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг кўлами ҳам шунга мос равишда жуда кўп.

Албатта, Халқ таълими вазирлиги ҳар бир мактабга бир вақтнинг ўзида бориб, муаммоларни ҳал этиши имконсиз.

‼️Шу боис, республикадаги 10 мингдан ортиқ мактабларда мавжуд тизимли ёки ўзига хос бўлган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали мактабларда таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус бот @direktor_murojaati_bot ташкил қилинди.

Ушбу Телеграмм-бот орқали Сиз раҳбарлик қилаётган мактабингиздаги таълим, тарбия, кадрлар масаласи, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, маҳаллий ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги масалалар юзасидан мурожаат этишингиз, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар беришингиз мумкин.

Вазирлик мутасаддилари Сизнинг муаммо ва таклифларингизни кўриб чиқиб, ечимини топиш учун тегишли чораларни кўради.

Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорларини ҳамкорликда таълим тизимини ривожлантиришга фаол бўлишга чақиради!
Яқинда дунёнинг 10 дан ортиқ давлат раҳбарларига мезбонлик қилган Самарқанд халқаро туристик маркази бу сафар бизнинг ҳурматли устозларимиз учун ўз эшикларини очди. Устозларимиз юртимизнинг энг муҳташам 5 юлдузлик меҳмонхоналарига жойлашдилар. Уларни 2 кунлик унутилмас онлар кутмоқда.

Жараённи ёритиш учун таълим матбуот котиблари жам бўлдик. Тантаналарни яхши ўтказиб олишда юзларимиз ёруғ қилсин🤲

Устозларимиз ҳурсанд бўлиб қайтишсин.
Ягона мактаб формасини жорий этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 майдаги 271-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг ягона мактаб формасида келишлари ихтиёрий этиб белгиланди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон Қарорига мувофиқ ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тегишли тартибда тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини босқичма-босқич жорий этилиши белгилаб қўйилди.

Шу ўринда ўқувчилар таълим муассасасига мактаб Уставида белгиланган ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда кийиниб келишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29-мактабда "ўқувчилар ўқитувчини калтаклашди" мазмунида видео тарқалмоқда.

Наманган вилояти Халқ таълими бошқармасидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида юзага келган келишмовчилик сабаб ўқитувчи ўқувчини синфдан чиқариб юборган. Ўқувчи эса синфга қайтиб кириб, ўқитувчига қўл кўтарган, қолган ўқувчилар эса ўқитувчи ва ўқувчини ажратганлигини видеодан ҳам кўриш мумкин.

Айни вақтда мазкур ҳолат Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси ҳамда ички ишлар ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича аниқ маълумотлар тақдим этилади.
Ўқитувчисига қўл кўтарган ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди

Косонсой туман халқ таълими бўлимига қарашли 29-сонли мактабда 2022 йил 19 сентябрь куни содир бўлган нохуш воқеани ўрганиш юзасидан маълумот.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Косонсой туманидаги 29-сонли мактабда содир этилган нохуш холат 19 сентябрь куни физика дарсида содир этилган.
Физика фани ўқитувчиси дарс ўтаётганда ўқувчи ўқитувчининг дарс ўтишига халақит берган. Шунда ўқитувчи ўқувчини дарсдан чиқариб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарига сухбатлашиш учун топширган.

Бир мунча вақт ўтгандан сўнг ўқувчи синф хонасига қайтиб кирган ва видеода акс этгани каби ўқитувчига ташланган. Синфдаги бошқа ўқувчилар уларни ажратишга харакат қилган.

Холат юзасидан туман ИИБ бўлими ва туман халқ таълими бўлими ходимлари мактабда ўрганиш олиб борган ва тегишли тартибда ўқувчининг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шунингдек, халқ таълими бўлими ва мактаб раҳбарларига ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳурмат ва белгиланган тартиб қоидалар асосида дўстона муносабат ўрнатилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизларингизнинг таълим олишига имкон беринг, уларнинг қанотларини синдирманг, зеро улар нозик жуссалари билан БУТУН ДУНЁНИ ўзгартиришга қодирлар!👩‍🎓👩‍⚕️👷‍♀️👩‍🏫👩‍💻👩‍✈️

Ушбу интервьюга оиласида қиз бола улғаётган ота-оналар учун жуда фойдали бўлади деган умидда қўл урдик.

Қизларимиз ҳеч қайси ўғил боладан кам эмас!
#Муносабат

Намангандаги 58-мактабда география фани ўқитувчиси томонидан 6-синф ўқувчиси калтаклагани айтилаётган видеодаги ҳолат назоратга олиниб, айни дамда ҳудудий халқ таълими ва ички ишлар органлари томонидан ўрганилаётганини маълум қиламиз.

Ҳурматли блогерлардан ўқитувчини қоралаб, “вахший” деб аташдан аввал ҳолатни тагига етишни мақсадга мувофиқ деб санаймиз! Болалар ўртасида юзага келаётган турли тарбиясизликка айнан бефарқлик ва лоқайдлик сабаб бўлмоқда шу боис ўқитувчини қоралашдан олдин яхшилаб мулоҳаза қилиб кўринг!

Ҳурматли устозларимиздан эса болани тарбиялашда бундай усулларга бормасдан ҳар қандай ҳолатда оғир ва вазминлик сақлашингизни сўраб қоламиз. Муаммоли вазиятлар ота-оналар билан биргаликда агар бу ҳам натижа бермаса масъул органлар билан ҳал этилиши лозим!
2👍1
Совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилади

Савол:
Кунларнинг совий бошлагани ва қизимнинг саломатлиги сабабли мактабда ўқийдиган қизимга шим кийдирган эдим, мактаб маъмурияти қизимни уйга қайтариб юборди. Айтингчи, совуқ ҳавода ўқувчи-қизларга мактабга шим кийиб бориш мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (2018 йил 15 августда қабул қилинган ) совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.

*****

В холодную погоду школьницам разрешено ходить в школу в брюках

Вопрос:
Из-за холода и состояния здоровья дочери я надела ей брюки, но администрация школы отправила ее обратно домой, чтоб она переоделась в юбку. Скажите пожалуйста, можно ли девочкам в холодную погоду носить брюки?

Ответ: В соответствии с Положением Постановления Кабинета Министров “О мерах по обеспечению современной единой школьной формой учащихся государственных общеобразовательных учреждений”, утвержденного 15 августа 2018 года, в холодную погоду ученицам разрешается носить классические брюки, соответствующие школьной форме.
"УСТОЗНИ ЯПОНЛАРГА ЎХШАБ ҚАДРЛАШМАСА ҲАМ, ҲУРМАТИНИ ЖОЙИГА ҚЎЙИШСА ЯХШИ БЎЛАРДИ..."

Сўнгги кунларда ўқитувчиларни обрўсизлантиришга қаратилган турли видеоларни кузата туриб, март ойида ўқитувчиларимизнинг ота-оналар тўғрисидаги фикрлари акс этган ушбу видеороликни қайта эълон қилишни лозим деб топдик. Қарс икки қўлдан чиқади, оиласида чиройли тарбия кўрган бола ҳеч қачон кўчада бировдан гап эшитмайди! Айрим болаларимизнинг тарбиясини кўриб қўрқиб кетаман, биз ота-оналар иш билан бўлиб болаларимизга тарбия беришга вақт топа олмаяпмиз. Ўқитувчи эса таълим бериш баробарида болага тарбия ҳам беради.

Бугун боланинг қилган ёмонлиги учун танбеҳ бераётган ва бунинг учун ота-онанинг дашномига қолиб кетаётган устозлар эртага фарзандларимизнинг хатосига кўз юмиб кетмайдими?!


Бу ерда ҳозир кўпчилик менга "урган ўқитувчининг томонини оляпсан" деган дашномлар бера бошлайди. Асло, болага қўл кўтарилганлигининг томонини олиш ниятим йўқ, лекин аксарият устозлар билан гаплашсам, улар болаларга 1 оғиз гапиришга қўрқамиз, эртасига ота-онаси келиб жанжал қилади деган гапни айтишади.

Шунда ҳурматли ота-оналар Сиз фарзандингизга шундай тарбия берингки, ҳамма ота-онангга раҳмат деб айтсин!

Ушбу видеода келтирилган фикрлар келажагимиз бўлган фарзандларимиз тарбияси борасида яна бир бор ўйлаб кўришимиз, фикр қилишимиз учун оз бўлсада туртки бўлар.

Шу ўринда Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг устоз ҳақидаги ушбу тўртлиги айни мулоҳазаларимизни тўлдириши, шубҳасиз:

Дедилар, дунёда асли ким азиз?
Айтдилар, устоздир, устоз бегумон.
Тағин айтдиларки, азиз шубҳасиз
Устозин қадрига етолган Инсон!

Ниятимиз ва мақсадимиз, фарзандларимизга таълим-тарбия бераётган ўқитувчилар, нафақат ўқувчилар, балки ота-оналаримиз учун ҳам азиз ва қадрли бўлсин.
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрь куни бошланади.

I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, таътил 6 календарь кундан иборат бўлади ва 9 ноябргача давом этади.

II чоракнинг биринчи куни эса 10 ноябрь саналади.
#Диққат_эълон

2 кун давомида Халқ таълими вазирлигининг барча ҳудудий бўлинма раҳбарлари иштирокида республика бўйлаб сайёр қабуллар ўтказилади

➡️Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилади.

📌
Унда фуқаролар ҳамда соҳа ходимлари халқ таълими тизимига оид барча масалалар, савол ва таклифлар билан мурожаат этиши мумкин.

📌Сайёр қабулларнинг ўтказилишига доир маълумотлар (манзили, вақти) билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:

Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Наманган вилояти
Навоий вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳар

⚠️Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирининг Сайёр қабули вақти ва манзили тўғрисида қўшимча тарзда маълумот тақдим этилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
📱Telegram |🎞 Youtube |☮️ Facebook | 💟Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📍Брифинг

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида Фин тажрибаси асосида апробация жараёнлари

● Вақти: 14:00

● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
👍2
Мактаб ўқувчини шахс сифатида ўзини англашига ёрдам берадиган, ўз хатти-ҳаракатлари учун масъулият ҳиссини, инсоний қадр-қимматини рўёбга чиқариш қобилияти ва истагини ривожлантиришга ёрдам берадиган маскандир. Ўқувчиларга мана бу ёзувдаги каби нарсаларни уқтириш, сингдириш йўли билан уларни Ўзбекистон келажагини қурадиган ёшлар қилиб тарбиялай олмаслигимиз аниқ.

Таълимда бундай инсонларнинг ишлаётганлиги ачинарли жуда ҳам!

Аслида бола ўзидаги мавжуд муаммоларни айта олиши керак, қаердан биласиз балки у оиласида зўравонлик қурбони бўлаётгандир ёки уни қийнаётган бошқа муаммолар бордир. Раҳбарларга ўзини яхши кўрсатиш учун амалга оширилаётган бундай ҳаракатлар билан эса бугун ўз қўлимиз билан келажагимизни барбод қиламиз! Бугун боладан мана бундай нарсани талаб қилаётганлар эртага яхшилик кутмасин!

Ўқитувчилик оддий касб эмас, бу касб, юрак чақирувидир — ўқитувчилардан бундай нарсаларни талаб қилманг, ҳурматли устозлар илтимос бундай талабларга қулоқ тутиб, келажак тақдири сизга боғлиқ бўлган навниҳолларни синдирманг!

Ҳоким Андижон фарзандларининг отаси экан, фарзанд отасига ўзини қийнаётган ҳар қандай масалани айтишга ҳаққи бор, отаси эшитмаган болани кўчада бегоналар эшитади, бу эса яхшиликка олиб келмайди. Ҳоким ҳам айнан шу учун ёшлар билан учрашгани келаётгани аниқ, бу йўл билан ўзингизни яхши кўрсатманг!

АҲМОҚОНА ТОПШИРИҚЛАР БЕРИШНИ ТЎХТАТИНГ!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳам йиғлатиб, ҳам кулдирадиган тажриба бўлибди!

Ҳамманинг "Сизни яхши кўраман, ДАДАЖОН!" дейдиган инсони бўлсин Иллоҳим...

Ховос туманидаги 13-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ажойиб эксперимент ўтказилибди.

Ибратли видео. Охиригача кўринг.

P.S.Афсуски, дадамга айтолмайман 😢 Дарҳол ойимга шу сўзларни айтгани телефон қилгандим, "Мен ҳам сени яхши кўраман, нима бўлди тинчликми" дедилар...
⚠️ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИНИ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ИШЛАРГА ЖАЛБ ЭТИШ ҚАТЪИЯН ТАҚИҚЛАНАДИ

Ижтимоий тармоқ орқали мактаб ўқитувчилари томонидан ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар ҳақида маълумотлар йиғилаётгани ҳақида тарқалган хабар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Энг аввало, Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасаларга ҳеч қандай алоҳида топшириқлар берилмаганлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликлари қарори асосида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида шу умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Унга кўра мактаб раҳбарияти ўз мактабига бириктирилган микроҳудудда яшаётган ва келгусида мактабга келиши мумкин бўлган болалар тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши керак.

Шу билан бирга, бу жараён бугунги кунда электрон тизим орқали амалга оширилиб, бунинг учун мактаб педагоглари уйма-уй юриши зарурияти йўқ. Сўнгги 2 йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда (онлайн) амалга оширилмоқда.

Бунинг учун Вазирликнинг электрон ахборот тизими (my.maktab.uz) тегишли вазирлик идоралар билан интгерация қилинган ҳолда маълумотлар олинмоқда. Хусусан қабул жараёнларида ота-оналарнинг яшаш манзили тўғрисидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг манзил-рўйхат ахборот тизими билан, микроҳудуд (маҳалла) тўғрисидаги маълумотлар эса ахборот тизимларни интеграция қилинган ҳолда аниқланади.

Жойлардаги айрим раҳбарларнинг “ташаббуси” билан микроҳудуд бўйича маълумотларни йиғиш жараёнига педагог-ходимларни жалб қилиш ва уларни фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш эса мутлақо тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳамда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланган.

Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорлари ва педагог ходимларига уларнинг лавозим мажбуриятларига кирмайдиган ишларга жалб этиш қатъиян таъқиқланганлигини, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда Вазирликнинг 71-202-09-09 “Ишонч телефони”га мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
👍2