Laylo Rustamova
1.4K subscribers
919 photos
396 videos
5 files
1.15K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
📢 16 июль, шанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Maktab o‘quvchilari joriy o‘quv yilini yangi formada boshlashadi

Joriy yil 15-iyul kuni Xalq ta‘limi vazirligi va “O‘zto‘qimachiliksanoat” uyushmasi hamkorligida Namangan viloyatida faoliyat yuritayotgan va maktab o‘quvchilari uchun tasdiqlangan yagona maktab formasini tikib tayyorlayotgan ishlab chiqaruvchilar bilan uchrashuv tashkil qilindi.

Xabardor.uz jamoasi ham press-turda qatnashib jarayonlar bilan tanishdi va ushbu yagona maktab formasi haqida siz aziz obunachilar uchun ma‘lumotlar to‘pladi.

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур

Замонавий ягона мактаб формасини тайёрланиши билан боғлиқ жараёнлар тафсилотига бағишланган Пресс-тур ташкил қилинди

Жараён Наманган вилоятидаги тўқимачилик корхоналари фаолиятида кўриб чиқилди.

Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида ўтказилган ушбу пресс-тур тадбирларида қатор марказий ва ҳудудий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда мактаб формаларини жорий этиш зарурати, жараёнларнинг амалга ошириш механизмлари, шунингдек, уларнинг сифат кўрсаткичлари ва белгиланган стандарт нормалари хусусида иштирокчиларга атрофлича жавоб бериб ўтилди.

2022-2023 ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 млн. 620 минг ўқувчи учун 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра аниқланган 400 000 дан ортиқ эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формалари маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинади.
💰 Халқ таълими тизимида бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ва уларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар

АОКАда халқ таълими вазири ўринбосари ва масъул мутасаддилар иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Айни дамда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Гулистон шаҳар Халқ таълими бўлимининг телеграм каналида эълон қилинган пост билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда тез фурсатларда расмий маълумот берилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ

Айни дамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган хабар юзасидан МУНОСАБАТ

Ҳолатни ўрганиш давомида агрессив мазмунда ёзилган ушбу пост Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан очилган саҳифада эълон қилинганлиги ва кейинроқ пост ўчирилганлиги тасдиқланди.

Қайд этиш лозимки, ушбу материал бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олинган бўлиб, соҳа ходимларнинг бепарворлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида каналга жойланган. Лекин бу нарса ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулни жавобгарликдан озод қилмайди.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз.

Ўрганиш натижалари ҳамда кўрилган чоралар хусусида кун якунига қадар батафсил маълумот бериб ўтилади.

Шу ўринда соҳа ходимларидан ҳар қандай маълумот ёки постни эълон қилишдан олдин унинг мазмуни ва оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини, сўз масъулиятини унутмасликларини сўраб қоламиз.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️ЭЪЛОН!

АОКАда 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтади
〰️〰️〰️

● Вақти: 11:00
● Иштирок этади: Бахтиёр Саидов, Халқ таълими вазири

📹 Брифинг "Ўзбекистон 24", "UzReport" телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚡️ЭЪЛОН!

АОКАда 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан брифинг бўлиб ўтади
〰️〰️〰️

● Вақти: 11:30
● Иштирок этади: Бахтиёр Саидов, Халқ таълими вазири

📹 Брифинг "Ўзбекистон 24", "UzReport" телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
#Матбуот_анжумани

📢 8 август, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 ойлик фаолияти якунлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Илмли болаларни кўрсам ҳавасдан дилим қувнаб кетади.

Мени курсдошларим ва яқин ўртоғим Nargiza ва Abdulhay мен ўрнак қилиб кўрсатишдан ҳеч чарчамайдиган юксак намунали ота-она тимсоллари. Немис тилидан В2, инглиз тилидан IELTS 8 балл бу курсдошларимнинг тўнғич қизлари Фаҳринур бир йўла қўлга киритган иккита катта ютуқ.

Доим Президент мактабида фақат бойларни боласи ўқийди дейишганда мен мана шу ЗИЁЛИ оилани мисол келтираман. Ҳа ростан ҳам улар бой, сабаби мана шундай ақлли фарзандларни улғайтиришяпти. Лекин иккиси ҳам оддий ўқитувчи, топганини боласининг билим олишидан аямайдиган ўқитувчилар! Бир йўла 2 фарзанди Президент мактабига кирган. Буни сири улар боласини туғилганидан тиним билмай илм олиши учун ҳаракат қилади. Улар фарзандлари келажаги учун қайғурадиган маънан бой ота-оналаримиздан, мен жуда ҳам шундай ота оналар сони кўп бўлишини ҳоҳлайман. Курсдошларимдан доим ўрнак олишга ҳаракат қиламан ва буни айтишга уялмайман.
#Матбуот_анжумани

‼️Ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлар

📢 Сизларни бугун, 17 август куни соат 15:00 да Президент таълим муассасалари агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактабларга қабул ва кириш имтиҳонлари якуни юзасидан ўтказиладиган матбуот анжуманига таклиф этамиз!

Матбуот анжуманида ўзингизни қизиқтирган саволларга Агентлик ҳамда вазирлик масъулларидан тўғридан-тўғри жавоб олишингиз мумкин.

Мавзу: Ихтисослаштирилган мактабларга қабул ва кириш имтиҳонлари якуни

Вақти: 17 август соат 15:00

Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги масъуллари

Ўтказилиш жойи: Президент таълим муассасалари агентлиги биноси

☝️Мавзу юзасидан қизиқиш билдирган барча ОАВ вакилларини таклиф этамиз.
“Қизим гинеколог бўлмоқчи ЭДИ…”

Эди - одатда биз орамиздан кетган инсонлар ҳақида шу сўз билан ўтган замонда гапирамиз. Онкология марказида фарзанди даволанаётган оналар фарзандлари ҳақида ўтган замонда гапиришади😢😢 Дахшат а?!

Куни кеча Республика онкология ва радиология марказида бўлдим. Айни дамда бу ерда 7 дан 17 ёшгача бўлган 40 нафар бола бор. Улар бизнинг мактаб ўқувчиларимиз😔

Болалар ва саратон. Яратганнинг инсониятга юборган энг оғир синовларидан бири. Бугун кўплаб болажонларимиз ва уларнинг ота-оналари бу касаллик билан курашишмоқда. Улар сиз-у-бизнинг кўмагимизга муҳтож. Ҳеч бир ота- онани болам дедирмасин Аллоҳим. Аслида тоза ҳавода юрганимизнинг ўзи буюк неъмат. Бу болалар учун эса қуёшга чиқиш ҳам мумкин эмас, сабаби улар кимё ва нур муолажаларини олишади. Мени энг хафа қилгани бу ердаги оналар фарзандлари ҳақида ўтган замонда гапиришади. “Мени қизим мактабда яхши ўқир эди”… “Мени қизим гинеколог бўлмоқчи эди…” Негааа “ЭДИ”, нега фарзандингиз ҳақида ўтмишда гапиряпсиз уларга қарата берган биринчи саволим шу бўлди… асло болангиз ҳақида ўтган замонда гапирманг! Сиз ишонмасангиз уларнинг соғайишига унда ким ишонади?! Соғайиб кетишга бўлган ишонч аслида соғайишга сабаб бўладиган энг катта омил эмасми… Буни Республика болалар бош онкологи Тожиддин ака Мустафоев ҳам тасдиқлади.

Тожиддин ака қўлидан тузалиб кетиб бугун ҳаётда ўз ўрнини топаётган собиқ беморлари ҳақида меҳр ва ғурур билан сўзлайди. У шу кунга қадар онкология соҳаси 800 мингдан зиёд жарроҳлик амалиёти бажаргани бироқ уруш қурбонларсиз бўлмагани каби йўқотишлар ҳам бўлишини ачиниш билан гапирди. Шифокор билан бемор болаларни таълим олиши учун ривожланган давлатларда яратилган шарт-шаротлар хусусида суҳбатлашдик.

Мен бу ердаги ота-оналарни тушкунликдан чиқариш учун кучли психологлар ёрдами кераклигини тушундим. Кечанинг ўзидаёқ барча аёлларнинг севимли психологи Азиза Тошхўжаева билан гаплашдим. Азиза опа сафарга кетаётганликларини қайтишлари билан албатта бориб оналар билан суҳбатлашишга ваъда бердилар. Бундан ташқари наманганлик бир онанинг илтимоси билан тадбиркор Nosirbek Abdullakhanovга айтиб, болага аравача олиб беришларини илтимос қилганимда ўша заҳоти болани аравача билан таъминланишини ўз зиммаларига олдилар. Бундан ташқари яна бошқа юртдошларимиз ташаббуси билан яшашга иштиёқи сўнган яна бир Дилнавоз исмли қизимиз ҳақида эшитиб, унинг ҳаётга бўлган мотивациясини ошириш мақсадида замонавий кийим ва мактаб учун зарур бўлган анжомларни совға қилишди. Аллоҳ рози бўлсин барчаларидан.

Аслида бундай яхшиликлар ҳақида гапирилмаслик керак, лекин мен шу ўринда саҳоватли инсонларимизни ушбу оилаларни қўллаб-қувватлашга чақиргим келди. Зеро бу ердаги болалар ва ота-оналар, кўп ҳолда фарзандини ёлғиз тарбиялаётган оналар бизнинг кўмагимизга муҳтож экан. Маҳаллий ҳокимликлар ва тадбиркорлар ўз ҳудудларидан бўлган бу болаларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашса оналаримиз ёлғиз эканликларини ҳис қилишмасди🙏

Шу ўринда учрашувни ташкил қилиб берган, ва Марказдаги ҳар бир болани ўзиники каби севадиган Марказ матбуот котиби Юрий Белолипецкийга алоҳида миннатдорлик билдираман.

Қаранг, шукрона қилишга сабабларимиз қанчалик кўп а 😞 Ҳар бирингиздан шу болажонларимиз ҳақига дуо қилиб қўйишингизни сўрайман🤲