Laylo Rustamova
1.31K subscribers
955 photos
406 videos
5 files
1.18K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
Халқ таълими вазири “Тошкент ёшлар форуми – 2020”да муваффақиятга эришиш учун ёшларга мотивация берди

18 декабрь куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Тошкент ёшлар форуми – 2020”да иштирок этди.

Ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган форумда вазир томонидан халқ таълими соҳасининг асосий мақсади ёшларни келгусида муваффақиятга етаклаш эканлиги таъкидланиб, бугунги кунда ҳаётда ўз ўрнини топган чет эллик ҳамда ўзбек ёшлари мисолида муваффақиятга эришиш сирлари, ҳаётни яхши томонга ўзгартириш бўйича мотивация берилди.

Шунингдек таълим сифати бўйича қўйилган мақсадлар, жумладан таълим сифати бўйича Ўзбекистонни 2030 йилгача Жаҳоннинг TOP 30 та мамлакатлар қаторига киритиш бўйича истиқболли режалари билан бўлишди.

Мотивацион руҳда ўтган тақдимотдан сўнг вазир ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, уларнинг таълим соҳаси бўйича таклифларини эшитди.

Эслатиб ўтамиз, 18-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтда илк маротаба “Тошкент ёшлар форуми – 2020” ўтказилмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон тарихида илк маротаба ёшлар ҳукумат аъзолари билан ўзаро очиқ мулоқотга киришмоқдалар.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ta’lim tizimining asosiy vazifasi yoshlarni muvaffaqiyatga tayyorlash.
Muvaffaqiyatga erishish bo‘yicha tavsiyalar va ta’lim sohasidagi erkin savol-javoblarni Toshkent Yoshlar Forumida tasvirga olingan ushbu to’liq video orqali tomosha qilishingiz mumkin.
#Сўраган_эдингиз

Савол: Мен мактабда дарс бераман. Пенсия ёшидаги ўқитувчиман, менга ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари агар аттестациядан ўтмасам тоифам туширилишини айтяпти. Айтингчи шу тўғрими?

Жавоб:
Йўқ, нотўғри. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг пенсия ёшида бўлган педагог кадрлари аттестацияга ўз хоҳишига кўра жалб этилади. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сонли "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" ги Қарорига илова билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандида белгилаб қўйилган.

Аттестацияга жалб этилмаган педагог кадрларнинг мавжуд малака тоифалари ва лавозимлари таълим муассасаларида ишлаган даврида сақланиб қолинади.
2020 йилги “Президент арчаси” карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади

2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.

“Томоша” болалар театр-студияси томонидан тайёрланган “Президент арчаси” байрам дастури томошабинларсиз Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинади ҳамда “Болажон”, “Ёшлар” телеканаллари томонидан ташкил этиладиган Янги йил телемарафони доирасида намойиш этилади.

Бугунги кунда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшдаги фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” ҳозирланмоқда. Совғалар 28-30 декабрь кунлари барча ҳудудларга етказиб берилади.

@uzedu
2020 йилда қайси ҳудудий халқ таълими бошқармасининг мактабларни яхшилаш бўйича фаолияти ижобий натижа берди деб ҳисоблайсиз?

▪️ 2% (2) Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги
🔸

▫️ 7% (6) Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸🔸

▪️ 12% (10) Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸🔸🔸🔸

▫️ 3% (3) Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸

▪️ 6% (5) Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸

▫️ 6% (5) Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸

▪️ 8% (7) Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸🔸

▫️ 18% (15) Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸

▪️ 3% (3) Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸

▫️ 3% (3) Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸

▪️ 11% (9) Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи
🔸🔸🔸🔸

▫️ 3% (3) Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸

▪️ 6% (5) Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси
🔸🔸

▫️ 5% (4) Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси
🔸🔸
👥 80 – жами овозлар
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига келди.
- Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида.
Коронавирус пандемияси даврида ёшлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида фаол қатнашгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, иш билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл на Форум молодежи Узбекистана.
- Я ценю вас как главное богатство, бесценное сокровище Узбекистана, - сказал глава государства в начале своего выступления.
Отмечена активная волонтерская деятельность молодежи в рамках общенационального движения «Доброта и поддержка» во время пандемии коронавируса.
Определены задачи по обучению молодежи профессиям и бизнесу, выделению им льготных кредитов, обеспечению работой.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Иқтибос #Ёшлар_форуми

"Маълумки, ҳозирги вақтда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида 7-11-синф ўқувчиларига таълим бериш билан бирга уларни энг камида битта касбга ўргатиш амалиёти жорий этилган. Ўқувчи 11-синфга ўтдими, у туман ёки шаҳар ҳокимлигининг бевосита эътиборида бўлиши белгиланганШавкат Мирзиёев.

БАТАФСИЛ: https://president.uz/uz/lists/view/4040

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter