Laylo Rustamova
1.39K subscribers
910 photos
391 videos
5 files
1.14K links
Head of PR at IT Education Association

Instgram: https://www.instagram.com/laylorustamova/
Facebook: https://www.facebook.com/Laylo Rustamova
Telegram: https://t.iss.one/LayloRustamova
Download Telegram
Республика таълим маркази томонидан мактаб дарсликларини такомиллаштириш бўйича кенг жамоатчилик фикрини олиш тизими йўлга қўйилди

https://www.uzedu.uz/uz/respublika-talim-markazi-tomonidan-maktab-darsliklarini-takomillastiris-bujica-keng-zamoatcilik-fikrini-olis-tizimi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Фарзандим “Баркамол авлод” болалар мактабида тўгарак машғулотларига аъзо. Карантин пайтида ҳам машғулот учун пул тўланадими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 апрелдаги 28-сонли йиғилиш баёни 31-бандига мувофиқ “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгарак машғулотлари (фақат жорий йил 1 апрелига қадар ташкил этилган гуруҳлар учун) масофавий тарзда давом эттирилиши ҳамда 2020 йил 1 апрелга қадар ота-оналар тўлови ундирилиши бўйича тузилган шартномалар учун карантин даврида тўловлар ундирилмаслиги белгилаб қўйилди.

@xtv_press
Иқтидорли мактаб ўқувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берадими?

❗️Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиши олий ўқув юртига киришида имтиёз тақдим этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмасада, ўқувчилар ўз билимини кўрсата олиши лозим. Қолаверса, олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.

@xtv_press
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Халқ таълими вазирлиги мутахассислари билан битирувчиларни аттестация олиш масаласи бўйича онлайн мулоқот

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Сарҳисоб: Online-maktab лойиҳасининг 1-босқичи муваффақиятли якунланди

https://www.uzedu.uz/uz/sarisob-online-maktab-lojiasining-1-boskici-muvaffakiatli-akunlandi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Мактаб синфхоналарини таъмирлаш учун пул йиғиш тўғрими?

Бир неча кун аввал бу масалада ахборот эълон қилинган эди. Танишиб чиқинг. Ҳуқуқингиз бузилаётган бўлса, прокуратура органларига ариза билан мурожаат этинг.

@xtv_press
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Миразиз Маҳмудов - Халқ таълими вазирлиги бўлим бошлиғи

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Ҳозиргина "Ta'lim yangiliklari" каналида "Хоразм вилояти Хива шаҳридаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори (Норгул опа) ўқитувчиларини СМС орқали Хива шаҳридаги 56-мактаб интернатига чақиртириб, қўлига синф журналини бериб йиллик баҳоларини қўйишни сўраганлиги, бу эса қонун қоидаларига тўғри келмаслиги" ҳақидаги матн эълон қилинди.
Мазкур маълумот Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тегишли тартибда ўрганилиб муносабат билдирилади.
👉@Xorazm_XTB
Ижтимоий тармоқларда халқ таълими тизимида ислоҳотлар олиб борилмаётганлиги ҳақида турли фикрлар билдирилмоқда.

Фуқаролар фикрини ҳурмат қиламиз. Шу ўринда, ислоҳотлар эмоция билан эмас, балки мутахассислар томонидан олиб бориш лозимлигини таъкидлаб ўтиш керак.

Фикр билдирган фуқаролар олий таълим муассасалари контракт пули ёки уларнинг аксарияти университетларга кира олмаслигини айтиб ўтган. Халқ таълими вазирлиги олий ўқув юртлари фаолиятини мувофиқлаштирмайди ва контракт пули ҳажмини ўрнатмайди ва бу жараёнда иштирок этмайди.

Университетларга киришда квоталар мавжудлигидан ҳаммангиз хабардорсиз. Бундай ҳолатда битирувчиларнинг аксарият қисми университетларга кира олмайди. Хориждаги каби ҳамма ўқувчилар университетга кира олишлари учун тизимга ўзгартириш ва университетларнинг сони ҳамда имкониятларини ошириш лозим. Бизнинг фикримизча, бунга вақт ва маблағ талаб этилади.

Аҳоли ва журналистларга 2019 йил апрель ойида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлангани ҳақида эслатиб ўтамиз. Унда 2030 йилгача ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгиланган. Мазкур концепцияни амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда. Ислоҳотларни амалга ошириш учун вақт талаб қилинади.

Халқ таълими тизимида 2018-2019 йилларда топилган молиявий хато ва камчиликларга келсак, бу ҳолатлар халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб Палатаси билан ҳамкорликда аниқланган. Бу ҳақдаги маълумотни Парламентда кўриб чиқишдан аввал, Халқ таълими вазири ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида эълон қилган (https://t.iss.one/shshermatov/54). Бу тизимда Ички аудит ва молиявий назорат хизмати фаолиятини кучайтириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарасидир. Бу йўналишда тизимли ишлар олиб борилмоқда ва аниқланган ҳолатлар бўйича маълумотлар оммага тақдим этиб борилади. Шу ўринда жойларда бундай ҳолатларни олдини олиш учун керакли тавсиялар ва ўқув курслари ташкил этиб борилади.

Халқ таълими тизимида охирги 25 йил ичида кўплаб муаммолар юзага келди. Бу мактаб биноларининг аҳволидан тортиб, уларнинг жиҳозланиши ва ўқитувчиларнинг билимлари ва малакаларига боғлиқ.

Мамлакатимизда 10 мингга яқин мактаб бор. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий мактаб”ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинган, унда 2020-2022 йилларга 4,05 трлн. сўм ажратилган ва бу маблағ деярли 800 та мактабга мўлжалланган. Энди 10 минг мактабни таъмирлаш ва яхшилашга қанча вақт кераклигини ҳисоблаб кўринг.
Таълим сифати ўқитувчилар билим ва маҳоратига боғлиқ. Охирги 25 йилда ўқитувчи касбига муносабат қандай эди? Ўқитувчилардан билим бериш эмас, ободонлаштириш, турли мажлисларда иштирок этиш, қишлоқ хўжалик ишларида иштирок этиш талаб қилинган. Ҳозирда улар бу ишлардан озод этилган ва улар бор кучларини ўз устида ишлаш учун ва болаларга билим беришга қаратиши лозим. Вазирлик эса ўз ўрнида ўз ўрнида бундай ходимларни аниқлаш ва рағбатлантириш, касбий сертификация тизими жорий этиш устида иш олиб борилмоқда. Бундан ташқари ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими ислоҳ этиляпти.
Таълим тизимида бошқа муаммолар ҳам бор. Тизимдаги муаммоларни ечиш учун нафақат Халқ таълими вазирлиги, балки бошқа давлат ташкилотлари ва идоралари, маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига ҳам боғлиқ.

Тизимдаги муаммоларни ечиш учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ишлаши керак. Айбловлар билан муаммони ҳал эта олмаймиз.

@xtv_press
Қўшимча дарс ўтувчи ўриндошларга энди иш ҳақи берилмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда 3058-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарор билан тасдиқланган йўриқноманинг 17-банди бўйича педагог ходимларга соатбай ҳақ тўлаш юзасидан кўплаб мурожаатлар келаётганлиги сабабли ушбу банд чиқариб ташланмоқда.

Меҳнатини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб бораётган педагог ходимларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом” асосида тартибга солинган бўлиб, мазкур Низомнинг 12-бандига кўра педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш:

кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;
бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;
ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда қўлланилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 22 апрелда 3157-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорга мувофиқ умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари уларнинг малака тоифасига кўра бир соат учун базавий лавозим маошининг 1,2 фоизига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади.

Шунингдек, педагог ходимлар томонидан соатбай ҳақ тўлаш асосда олиб борилаётган дарс соатлари бўйича улар томонидан фақатгина ўқув соатлари амалга оширилиб, педагогик юкламалар юритилмайди.

Юқорида қайд этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра соатбай ҳақ тўлаш асосда фаолият юритаётган педагог ходимларга улар томонидан амалда ўтказилган ўқув соатлари учун соатбай иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

@xtv_press
Laylo Rustamova
Ҳозиргина "Ta'lim yangiliklari" каналида "Хоразм вилояти Хива шаҳридаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори (Норгул опа) ўқитувчиларини СМС орқали Хива шаҳридаги 56-мактаб интернатига чақиртириб, қўлига синф журналини бериб йиллик баҳоларини қўйишни…
Бу йил набирам 7 ёшга тўлиб, мактабнинг 1-синфига чиқади, қачон набирамни мактабга жойлаштириш учун олиб чиқсам бўлади?

❗️Амалдаги тартибга кўра, ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар республикадаги барча мактабларнинг 1-синфига қабул жараёнлари амалга оширилган. Бунинг учун ота-оналар тўғридан-тўғри мактабларга бориб ҳужжатларни топширган. Карантин шароитида буни амалга ошириш, яъни ота-оналарнинг таълим муассасаларига ёзги мавсумда ҳам келишларини таъминлаш муаммо юзага келади.

Ушбу масалада ҳам Халқ таълими вазирлиги ўз таклифларирни ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрелда ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ республикамизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб, ҳамда пандемия таъсири тўлиқ бартараф этилгунига қадар 1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган . Бунинг натижасида:

1. Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади.
2. Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан, олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.

1-синфга қабул жараёнлари бошланганидан сўнг, мактаб маъмурияти орқали қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

@xtv_press
“Тарбия”да рақобатбардош фуқаро портрети гавдаланади
https://uzedu.uz/uz/tarbiada-rakobatbardos-fukaro-portreti-gavdalanadi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Муроджон Қорабоев - Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Бўка тумани ҳокими ўринбосари ўқитувчиларни камситгани ва мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун жарима тўлади

https://www.uzedu.uz/uz/buka-tumani-okimi-urinbosari-ukituvcilarni-kamsitgani-va-mazburij-menatga-zalb-kilgani-ucun-zarima-tuladi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Frilans sifatida ishlayotgan yoshlarimizni ko‘paytirish bo‘yicha tashabbusni boshlaganimizda o‘zimning qizim ham upwork.com orqali ro‘yxatdan o‘tib, Payoneer kartasini olish uchun maʼlumotlarni to‘ldirgan ekan, bugun kelibdi (tekinga, hech qanday to‘lovlarsiz). Mana, pandemiya sharoitida internet orqali o‘z halol mehnati bilan qo‘shimcha daromad topish uchun hech qanday sunʼiy to‘siq yo‘qligiga yana bir bor ishonch xosil qildim.

Eng asosiy masala, internetda vaqtni bekor o‘tkazmasdan, o‘z ustida ishlab, harakat qilish kerak.

O‘rganish uchun, internetda juda resurslar ko‘p. O‘zbek tilida esa IT-Park ham yoshlarimizni internet orqali qo‘shimcha daromad olishga qaratilgan yaxshi videodarslarni o‘z kanalida qo‘yib bormoqda (TASIX): https://mover.uz/channel/it-center/

Prezidentimiz tomonidan maktab bitiruvchilariga frilans orqali daromad topishga qo‘shimcha qulayliklar yaratish, jumladan ularni maqsadli o‘qitishga qaratilgan tegishli qaror loyihasi tayyorlash topshirilgan. Uning loyihasini ham ertaga muhokama uchun eʼlon qilamiz.

PS.
Internetda birovni g‘iybat qilish uchun sarflangan shuncha vaqtni to‘g‘ri yo‘nalishga qaratilsa juda yaxshi ish bo‘lar edi. Ham oilaga daromad, ham davlat iqtisodiyotiga qo‘shimcha tushum va eksport. Batafsil: https://bit.ly/3gpUyD0
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика таълим марказининг таклиф этилаётган янги тузилмаси лойиҳасида нима учун Бошланғич таълим бўлими қисқартирилган? Бу билан бошланғич синфларга методик хизмат кўрсатишга эҳтиёж йўқми?


❗️Республика таълим марказининг янги тузилмасини шакллантириш жараёнида умумтаълим фанлари бўйича давлат таълим стандарти, ўқув дастурлари ва дарсликларни замон талаблари асосида такомиллаштиришда узлуксизлик ва узвийлик тамойилларини таъминлаш асосий мақсад сифатида белгиланган.
Бугунги кунда Республика таълим марказида амалдаги тузилма бўйича фаолият олиб бораётган Бошланғич таълим бўлими методистлари бошланғич синфларда ўқитиладиган жами 10 та (2-4 синфларда 12 та) фандан, фақатгина 3 та, яъни она тили, ўқиш ва математика фанлари бўйича шуғулланиб келишмоқда. Қолган фанларга 1-синфдан бошлаб, бошқа тегишли бўлимлар масъул ҳисобланади.

Марказ томонидан умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий экспертлар билан ҳамкорликда амалга оширилган таҳлиллар, айнан Бошланғич таълим бўлими масъул бўлган ва юқорида қайд этилган 3 та (она тили, ўқиш ва математика) фаннинг ўқув дастурларида бошланғич ва юқори синфлар ўртасида аксарият ҳолларда узвийликнинг таъминланмаганлигини ва дарсликларда ҳам турлича ёндашувларнинг мавжудлигини кўрсатди.

Таълим сифатини яхшилашнинг самарали воситаси узвийликни таъминлаш эканлигини инобатга олсак, ҳар бир фан бўйича ўқув дастурлари, ўқитиш методикасини ишлаб чиқувчи бошланғич ва юқори синф методистлари биргаликда ва ягона Илмий-методик кенгашда ҳамкорликда фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқ.

Республика таълим марказининг такомиллаштирилган янги тузилмаси лойиҳасида бошланғич таълим методистларининг юқори синфларда ҳам давом этадиган фанлар бўйича тегишли методистлар билан битта бўлимда ва яқин ҳамкорликда ишлашини, ДТС ва ўқув дастурларининг узвийлигини ҳамда дарсликлардаги мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлигини таъминлаш, методик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш кўзда тутилган.

Шу мақсадда, Республика таълим марказининг янги тузилмасида “Таълим мазмуни ва методикаси”, “STEAM таълимини ривожлантириш”, “Филология фанларини ривожлантириш” бўлимларида қўшимча равишда бошланғич таълим методисти лавозимларини жорий этиш белгиланган.

Бундан ташқари, бошланғич синф ўқитувчилари дарс соатларининг миқдори Республика таълим марказининг ташкилий тузилмаси билан эмас, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган таянч ўқув режа асосида белгиланади.

Республика таълим маркази
Мен ўқитувчиман. Мактабимиз директори 21 май куни барча ўқитувчиларни йиғилишга тўплади ва ҳаммага 25 май кунидан бошлаб ўқувчилар табели ва синф журналларига якуний баҳоларни қўйиш, дарсликларни йиғиб олиш, ўқувчилар ва ота-оналарни таклиф қилиб, синфхоналарни (ўз ҳисобидан) таъмирлашни буюрди. Аммо 1 июндан ҳамма таътилга кетиши керак. Бу ишлар тўғрими? Ахир, республикада карантин расмий равишда 1 июнга қадар давом этиши белгиланган.

❗️Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 130-сонли буйруғига асосан, жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида ўқувчиларнинг йиллик баҳолари чиқарилади.

Карантин чекловлари тўлиқ олиб ташланганидан сўнг санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда йиллик баҳоларни ҳамда 4-чоракда масофавий шаклда ўтилган мавзуларни синф журнали ҳамда ўқувчиларнинг баҳолар табелида қайд этилади. Шунингдек, карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг санитария талабларига риоя қилган ҳолда ўқув йилини якунлаш билан боғлиқ жараёнларни мактаб ҳужжатларида (синф журнали, баҳолар табели, ўқувчилар ҳаракат дафтари ва бошқалар) қайд этилади.

@xtv_press
Шайхонтоҳур туманидаги 180-мактабнинг 3-“И” синф ўқувчиси онаси Г. Касимова томонидан “Фейсбук” саҳифасида ота-оналар қўмитаси раиси томонидан мактаб синфини таъмирлаш учун фонд пули йиғилаётгани бўйича эътироз ёзилган.

Юқоридаги масала Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими томонидан ўрганилиб, мактаб директори М.Аркадьев, 3- “И”синф раҳбари А.Мустафаева ва аризачи билан суҳбатлашиб суриштирув ўтказилди.

Натижада директор М.Аркадьев, 3-“И” синф раҳбари Аделя Мустафаева пул йиғими ҳақида хабари йўқлиги, шунингдек бундай кўрсатма бермаганликларини таъкидлади.

Г. Касимова билан боғланилиб, барча муаммолар ҳал этилди. Г.Касимова ХТБ томонидан олган жавобдан қониққанлиги ва ҳеч кимга бошқа эътирози йўқлиги ҳақида ёзма маълумот берди.

Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими
​​Ижтимоий тармоқларда “Мактаб раҳбарининг ушбу хатти-ҳаракати тўғрими?” номли хабарда Тошкент вилояти Янгийўл тумани Ниёзбош қишлоғидаги 13-умумий ўрта таълим мактабидаги лотоклар ҳақида сўз боради. Ушбу лотоклар 1980-йилларда мактабда махсус тирхона қуриш учун келтирилган ва мактабнинг орқа ҳовлисига ўрнатилган эди. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги “9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидаги таълимга тўлиқ қамраб олиш тўғрисида”ги 473-сонли қарорига асосан мактабларда 10-11-синфлар тугатилди ва шу синфлардаги “Чақириққа ёшларни тайёрлаш” фанига тааллуқли қурол, аслаҳа, противогаз каби барча харбий анжомлар туман мудофаа бўлими томонидан марказлашган ҳолда мактабдан олиб кетилган ва мактаб балансидан чиқарилган. Жумладан, мазкур тирхона учун ўрнатилган лотоклар шулар жумласидандир. Бироқ, лотоклар олиб чиқиб кетилмаган, кўп йиллар давомида анча ерга чўкиб, яроқсиз ҳолатга кела бошлаган, маҳалла томонидан мунтазам чиқинди ташланиб келинган. Тумандаги “Авангард Агробизнес” фермер хўжалиги раҳбари Ўсканбоев Абдуваҳобнинг ушбу лотокларни ўз маблағидан ҳаражат қилиб олиб чиқиб кетиб, ўрнига мактаб таъмири учун 100 кг эмульсия билан ёрдам бериш таклифи Адлия вазирлигидан 2019 йил 11 январдаги 3118-сон билан рўйхатдан ўтган “Умумий ўрта таълим муассасасининг Кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Халқ таълими вазирининг 2018 йил 26 декабрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи бўйича ташкил этилган мактаб Кузатув кенгашида мактаб директори М.Эргашеванинг ушбу кенгашга 2020 йил 11 май куни қилган мурожаат хати бўйича 2020 йил 12 майда онлайн тарзда кўриб чиқилди ҳамда ушбу 2-боб 5-бандига асосан шу лотоклар ўрнига мактаб орқа худудини ободонлаштириш ва мактаб таъмирига ёрдам кўрсатиш бўйича берилган таклифни қаноатлантиришга кенгаш қарор қилди. Маълумки, мактаб Кузатув кенгаши низомга кўра асосан ота-оналар, собиқ битирувчилар, маҳалла фаоллари ва фаҳрийлардан иборат бўлиб, улар ҳам ушбу қарор билан эскириб яроқсиз ҳолга келаётган шу лотоклар ўрнига мактаб худудини тоза ва обод қилишдек яхши ниятни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. Бу ерда биргина мактаб раҳбарини айблаш, мактаб балансидан чиқарилган лотокни "мактаб лотогини сотди" деб ваҳима кўтариш тўғри бўлармикин? Чунки бу иш мактаб учун қайғураётган маҳалла, ота-оналар ва мактабнинг қўлни-қўлга бериб, жон куйдириб қилаётган хатти-ҳаракатларидир


Yangiyo'l tuman XTB rasmiy sahifalari👇

Telegram | Facebook | YouTube
Forwarded from Abduhoshim Ziyatov
Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқалган Нарпай тумани ҳокими ўқитувчиларни ҳожатхона тозалашга жалб қилгани тўғрисидаги маълумотлар юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси, бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан холис ўрганиш ишлари ва унинг натижаси ҳақида батафсил муносабат билдирилишини маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати