Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc
21.6K subscribers
2.05K photos
554 videos
554 files
3.64K links
@ILM_NUR_2020 - илм-фан ва тадқиқотларга оид маълумотлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Биз билан алоқа учун - @Ilmga_yordam_bot
Download Telegram
Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги

Мониторинг натижалари Коллегиал орган томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Якка тартибдаги режаларини бажармаган изланувчиларга нисбатан тегишли қарорлар қабул қилинади.
Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар Коллегиал орган қарори билан таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилади ва ўқишга қайта тикланмайди.
Докторантурадан мониторинг натижалари бўйича четлатилган ёки диссертациясини муддатида ҳимоя қилмаган шахслар диссертациясини тугатиш ва ҳимоя қилиш даврида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. Илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг ички тартиби ва қоидаларини бузганлиги учун ўқишдан четлатилган шахслар ўқишга тикланмайди.
Якка тартибдаги режаларини бажармаган мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига нисбатан Коллегиал орган қарори билан раҳбарлик ва маслаҳат учун тўланадиган ҳақ тўхтатилади.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Маълумот ўрнида, таълим муассасасида илмий раҳбарлар ва консультантлар томонидан докторант билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади.

Илмий ташкилотда илмий раҳбарлар ва консультантларнинг докторантлар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан «Фан» соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати докторантларнинг умумий иш стажига қўшилади.

Олий таълимдан кейинги таълимни тугатганлар таянч докторантура ёки докторантурага қайта қабул қилинмайди.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Мунтазам равишда (қаторасига икки марта ва ундан кўп) изланувчиларнинг диссертацияларини ўз вақтида ҳимоя қилишни таъминламаган илмий раҳбарлар ва консультантлар Коллегиал орган қарори билан уч йилгача бўлган даврга илмий раҳбарлик ёки консультантликдан четлатилиши мумкин.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
#фойдали

Илмий тадқиқот салоҳиятингизни кашф этинг❗️🤓

Elsevier Researcher Academy-олимлар учун таълим платформасидан бепул фойдаланинг ва ўз кўникма/малакаларингизни оширинг.↗️

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
2 Discontinued-sources-from-Scopus-April_2021.xlsx
516.3 KB
ТАДҚИҚОТЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Дисcертациялар сифатини оширишда нашр ишлари, жумладан уларнинг тегишли талабларга жавоб берган илмий нашрларда чоп этилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан интернет тармоқларида жойлаштирилган маълумотларга асосланган ҳолда қуйида келтирилган “шубхали” нашрларда мақолаларни чоп этиш учун тақдим этишда эҳтиёкорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Scopus платформасидан 2021 йилнинг апрел ойи ҳолатига чиқарилган илмий нашрлар рўйхати илова қилинади.©️

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Ustozimiz Genetika va oʻsimliklar eksperimental biologiyasi sohasida dunyoga tanilgan olim Abdumavlon Abdullayev 92 yoshlarida vafot etdilar!

Joylari jannatda bo‘lsin!

@ILM_NUR_2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📱Germaniydagi Oliy o'quv yurtlaridagi ta'lim jarayonlari va u yerdagi tadqiqotchilar uchun erkinlik xususida 43 soniyalik videoda Dmitriy Sternharz fikrlari orqali bilib olishingiz mumkin.

▶️Videoni to'liq ko'rish uchun bosing (O'zbekistonlik 2)

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
🇬🇧AQSh davlati tomonidan bakalavr talabalari uchun xarajatlari toʻliq qoplanadigan 10 haftalik yozgi amaliyot dasturi

Dasturga ariza topshirish jarayoni 2022-yil 12-dekabr Amerika vaqti bilan soat 11:59 gacha (O'zbekiston vaqti bilan 22:59) davom etadi. 
Muhim sanalar:
2022-yil 12-dekabr- Ariza topshirish jarayoni yakunlanadi;
2023-yil mart oyi-Saralash natijalari e'lon qilinadi;
2023-yil 5-iyun-Dastur boshlanadi;
2023-yil 9-avgust- Dasturning yozgi konferensiyasi bo'lib o'tadi;
2023-yil 10-avgust- Dastur doirasida seminarlar o'tkaziladi;
2023-yil 11-avgust- Dastur yakunlanadi;
2023-yil 12-avgust- Ishtirokchilar jo'nab ketishadi. 

Hujjat topshirish uchun havola

🟦Dastur talablari haqida ushbu havola batafsil ma'lumot olish mumkin.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн. сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, халқаро рейтингларга кирган хорижий ОТМларни тамомлаган ёш мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорида устама тўланади:

Рейтингда 1-100-ўрин: бакалавр — БҲМнинг 30 баробари (9 млн. сўм), магистратура — 40 баробари, (12 млн. сўм), илмий даража учун — 75 баробари (22,5 млн. сўм).

Рейтингда 101-300-ўрин: бакалавр — 20 баробари (6 млн. сўм), магистратура 30 баробари (9 млн. сўм), илмий даража учун — 60 баробари миқдорда (18 млн.сўм).

Рейтингда 301-500-ўрин: бакалавр — 15 баробари (4,5 млн. сўм), магистратура — 20 баробари (6 млн. сўм) ва илмий даража учун — 50 баробари миқдорида (15 млн. сўм) устама берилади.

▪️️Батафсил

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Илмий иш қандай ёзилиши ёки бўлиши керак? Унинг натижаси-чи?

Ўзбекистонда фалсафа доктори, фан доктори илмий даражасини олиш учун ёзиладиган диссертацияга ўндан ортиқ талаб қўйилган. Синчиклаб ўқилса, ҳаммаси айни муддао — пухта ўйланган, бари рисоладагидек...

Лекин амалда-чи? Ҳамма ҳам талаб-қоидага риоя қиляптими? Ëзилаётган илмий ишлар қанчалик сифатли? Ўзбек илм-фани учун нечоғлик янгилик бўлмоқда? Йилдан йилга тадқиқотчи, изланувчилар сони ошяптию, нега натижаси билинмайди? «Газета.uz» мутахассислардан муаммо нимада эканлиги ва илмий иш аслида қандай ёзилиши ҳақида сўради.

https://www.gazeta.uz/uz/2022/12/13/scientific-work/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга хайфсан берилди

Вазирлар Маҳкамасида бўлган Раёсат мажлисида Бош вазир Абдулла Арипов томонидан бир қатор тизимли камчиликларни ўз вақтида бартараф этмагани учун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга хайфсан берилди.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020
#tadqiqotchilar_uchun_foydali #repost

🔬 Ilmiy tadqiqotchilar, doktorantlar va yosh olimlar uchun foydali platformalar

Grammarly.com - ingliz tilidagi ilmiy maqolani tekshirib beruvchi va xatolarini ko‘rsatuvchi dastur

Turnitin.com - plagiatni aniqlashda yordam beradi (xorijiy tillarda)

Antiplag.uz –milliy antiplagiat tizimi

Quillbot.com - qayta yozish va so‘zlarni ifodalash uchun platforma

Wordtune.com – siz yozmoqchi bo‘lgan fikrlarni yanada boyitib beruvchi sayt

BioRender.com - Immunolog va Mikrobiologlar uchun foydalaniladigan ikonka va shablonlar

Canva.com – Tahrir va dizayn uchun foydali platforma

каналга уланиш👇
@ILM_NUR_2020
Buyuk Britaniyadagi Oksford Klarendon stipendiyalari

Kerakli davlatlar: barcha mamlakatlar.
Kurs darajasi: Magistratura va PhD.


Oksford universiteti diplomi. Belgilangan muddatdan oldin ariza topshirgan nomzodlar avtomatik ravishda Klarendon stipendiyasi uchun ko'rib chiqiladi. Alohida ilovalar talab qilinmaydi.

Clarendon Buyuk Britaniyada o'qish uchun 150 ta yangi to'liq moliyalashtirilgan stipendiyalarni taklif qilmoqda.

Afzalliklari:
- Kurs to'lovlari va to'lov muddati davomida yashash xarajatlari uchun grant.
- Olimlar yillik yashash uchun nafaqa olishadi, bu odatda Oksfordda bir talabaning yashash xarajatlarini qoplash uchun yetarli.


Tugash muddati: 2023-yil 7 yoki 21-yanvar

Batafsil: https://www.ox.ac.uk/clarendon/information-for-applicants

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
Фан доктори  (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича қандай талаблар мавжуд?

Эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 15 тадан кам бўлмаслиги керак;

Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида камида 2 та материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт;

Ижтимоий-гуманитар фанлари соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиниши керак;

Улардан Рўйхатга киритилган илмий нашрларда камида 10 та мақола, улардан 1 таси тегишли фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли ихтисослашган илмий журналларида эълон қилинган бўлиши керак.

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
#repost

Aqliy salohiyatni rivojlantirishga ko'maklashuvchi foydali saytlar:

1. 99U - Yetakchilik, samaradorlik va o‘zini tarbiya qilishga doir YouTube sahifasi.

2. TED - O‘z tajribasi bilan o‘rtoqlashuvchi ilg‘or kishilar ishtirokidagi videolar.

3. Cerego - kishining kuchli va zaif tomonlariga bog‘liq ta'lim berish rejasini ishlab chiquvchi xizmat.

4. CreativeLive - ijodiy mutaxassisliklar bo‘yicha jahon ekspertlaridan bepul kurslar.

5. Coursera - dunyoning yuzlab mashhur universitetlarining kurslariga ega sayt.

6. Degital Photography school - fotosuratga olishni o‘rgatishga bag‘ishlangan sayt.

7. Investopedia - investitsiya kiritish, moliya bozorlaridagi o‘yinlar va shaxsiy moliya haqida ta’lim beruvchi sayt.

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
5000 WORDS In a month.PDF
24.1 MB
Инглиз тилида сўзларни ёдлаш ва эсда сақлаш техникаси

Инглиз тилини ўрганиш учун яна муҳим манба

Ps: инглиз тилини ўрганаётган яқинларга жўнатиб қўямиз.

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020
Фанлар мажмуа 2023-2024.pdf
445.3 KB
⚡️2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди.

каналга уланиш👇
@ILM_NUR_2020
🇨🇳Хитойда ўқимоқчи бўлганлар учун муҳим эслатма!

📍CGS Давлат стипендияси дедлайни мартдан февралга кўчирилди!

🔖Агар сиз мартгача тайёргарлик кўрмоқчи бўлсангиз, энди икки баравар кўпроқ тайёргарлик кўришингиз керак бўлади. Муддат тугашига бир неча ой қолди.

каналга уланиш👇
@ILM_NUR_2020
Докторантлар (таянч докторант) ишдан бўшатилиши керакми?

1-савол. Докторантура (таянч докторантура) нима?
2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси ва 2017 йил 22 майдаги ВМҚ 304-сон қарорига кўра докторантура — фан доктори (Doctor of Science DSc), таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун, “ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда” ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

2-савол. Докторантурада (таянч докторантура) ўқиш муддати қанча?
Олий таълимдан кейинги таълим институтларида ўқиш уч йилгача давом этади. Фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс уч йилни кутмасдан диссертацияни якунлаб муддатдан олдин ҳам ҳимояга чиқиши мумкин.

3-савол. Докторантурада (таянч докторантура) ўқишга кирган ходим ишлашга ҳақли эмасми?
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига асосан, ҳар бир шахс меҳнат қилиш ҳуқуқига эга. Меҳнат кодекси 97-моддасига асосан, ходим билан тузилган меҳнат шартномасини “ходим докторантурага (таянч докторантура) ўқишга кирса меҳнат шартномаси бекор қилинади” деган асос йўқ. Демак ишлашга ҳақли.

4-савол. Унда “ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш” дегани нимани англатади?
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш ишдан бўшаш дегани эмас. “Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш” тушунчасининг моҳияти шундаки, ходим ўқиш давомида вазият тақозосидан келиб чиққан ҳолда бевосита ўзига юклатилган вазифаларни бажармайди.

5-савол. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ходимларга қандай имтиёзлар бор.
Меҳнат кодексида докторантлар учун алоҳида имтиёз назарда тутилмаган. Кодексининг 67-моддасига асосан, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираётган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва миқдорларда стипендия тўланди. Бироқ бу докторантларга тегишли эмас.

6-савол. Докторантлар (таянч докторантлар)га пул тўланадими?
Таянч докторантларга кичик илмий ходим, докторантларга етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.

7-савол. Докторантура (таянч докторантура)га кирган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмайдими?
Иккита ҳолатда мумкин. Биринчи, МКнинг 99-моддасига асосан ходим ўқув юртига қабул қилинганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинади. Иккинчи, МКнинг 89-моддасига кўра ходим билан меҳнат шартномаси у янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли бекор қилинади.

8-савол. Янги меҳнат шартлари деганда нима назарда тутилади?
МКнинг 119-моддасига асосан, докторант иш берувчи билан келишиб тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга ҳақли. Бу меҳнатнинг янги шарти ҳисобланади. Ўрнатилган янги шарт асосида меҳнат шартномаси бекор қилинмайди. Ходим 0,5 ёки 0,25 ставка асосда ишлаши ҳам мумкин.

Хулоса: докторантурага ўқишга кирган ходимлар иш ва докторантурани бирга олиб боришга шароит мавжуд бўлса ишдан бўшамасдан, тўлиқсиз иш вақти режимида ишлашга ҳақли. Ишдан бўшаб қўйганлар ҳам иш берувчига мурожаат қилиб тўлиқсиз иш режимида (0,5 ёки 0,25 ставка) ўриндош эмас асосий штатда ишлашга ҳақли. Сабаби докторантура иш эмас, балқи ўқиш ҳисобланади.©️

Ps: тадқиқотчи, докторантларга юбориб қўйинг, бу маълумотлар уларга фойдали бўлиши мумкин.

каналга уланиш👇
@ILM_NUR_2020
📊📈 Иқтибослик – цитирование (рус тилида), citation – инглиз тилида
🔰 Иқтибос - илмий иш (тезис, мақола, монография ва ҳоказолар) да бошқа муаллифларнинг шу мавзуда эълон қилинган нашрларидан фойдаланиш шакли. Иқтибос - фойдаланилган манбадан айнан келтирилган сўзлар билан ҳаволадан фарқланади. 🔰Ҳаволада бутун манбага мурожаат қилинса, иқтибосда аниқ фикр (гап) га мурожаат қилинади. 🔰Иқтибослик - муаллифнинг илмий базаларда индексланган мақола ва тезислардан бошқа муаллифлар фойдаланиши кўрсатгичи.
🔰 Хирш индекси (h-индекс) илмий нашрлар сонига ва ушбу нашрларнинг фойдаланишига қараб, тадқиқотчи ишининг маҳсулдорлигининг миқдорий кўрсаткичидир.
♻️ 2005 йилда Америкалик физик Хорхе Хирш томонидан (Сан-Диего,
Калифорния), илмий ўлчов индикаторни – Хирш индекси ихтиро
қилинди.
‼️ Демак, олимнинг илмий фаолияти самарали бўлса, ўз-ўзидан, табиий равишда, иқтибослик ва h индекси юқори бўлади. Бу эса ўша олим ишлаётган ташкилот ва яшаётган давлатнинг илмий потенциалини янада оширади. Дунё олимлари CV сида (Resume) h индекси, олимнинг нуфузини белгилайдиган асосий омиллардан биридир.
Иқтибослик ва h индекс юқорилигининг
АФЗАЛЛИГИ:
♻️ Фундаментал тадқиқотлар, грантлар танловида ютиш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги танловларига лойиҳалар берилишида лойиҳа раҳбарларининг h индекси камида 3 бўлиши каби талаб мавжуд.
♻️ Кўплаб ОТМ да доцентлик ва профессорлик илмий унвони учун иқтибослик ва h индекси инобатга олинмоқда
♻️ ОТМ ўз рейтингини ошириш учун профессор-ўқитувчиларга иқтибослик ва h индексига қараб қўшимча ойлик, устамалар белгиламоқда.
♻️ Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги таркиби даврий янгиланиб туриладиган малакали олим ва мутахассислардан иборат илмий-техник кенгашлар (ИТК) га номзодларни саралаб олишда h индекс инобатга олинмоқда.
♻️ Мавзу бўйича мақола қидирилса, google энг кўп иқтибос олган мақолаларни рўйхат бошида кўрсатади. Кўп иқтибослик олган мақола кўпроқ ўқилади ва яна ҳам кўпроқ иқтибослик олади, олимнинг илмий ва публикацион фаоллиги ортиб бораверади, илмий ишингиз оммалашади
♻️ Умуман, публикацион фаоллик талаб этиладиган барча жабҳаларда иқтибослик ва h индекс аҳамиятили бўлиб, олимнинг нуфузини белгиловчи катталикдир!

❇️❇️ ТАВСИЯ:
▶️ Мақола ва тезисларни индексланадиган журнал ва конференцияларда нашр этинг;
▶️ Индекс бўлиши ва иқтибослик берилишини текширинг ёки маслаҳат сўранг;

📊📈 Университетларимизнинг ТОП-1000 талик рейтингига киришида олимлар мақолалари сони ва уларга берилган иқтибослар сони салмоқли ҳисса қўшишини унутманг!

каналга уланиш👇
@ILM_NUR_2020