Hurfikr.uz
3.33K subscribers
19.7K photos
1.69K videos
22.8K links
Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.
Download Telegram
"Navbahor sihatgohi majmuasi"
⛳️🔎  Toshkent viloyat, Qibray tumani,
Darxon ko‘chasi, 201-uy
Xonalar:
🛏 Standart (1 xona)
🛏 Lux (2 xonali)
🛏 Apartament (3 xonali)
🛏 Kottej (3 xonali)

🅿️ Bepul avtoturargoh
🎥 Videokuzatuv 24/7
📶 Bepul Wi-Fi
🧹Xonani har kuni tozalash
🧺 Kir yuvish xizmatlari
🚌 Ekskursiya
🛁 Turk saunasi
🛁 Fin saunasi
🏊‍♂️ Qishki basseyn (oilaviy)
🏊‍♂️ Yozgi basseyn
🏋️‍♂️ Sport zali
🧼 Kedr bochkasi
📺 Televizor
❄️ Konditsioner (qish + yoz)
🩺 Muolajalar
👨🏻‍🍳 Kuniga to'rt mahal ovqat

🛎 Bron qilish:

📲91 443 0555
📲98 100 5400

📬 [email protected]
To'lovlar: 💷 💳 📤
💴 naqd pul
💳 UzCard, Humo, Visa Card
📥 Pul ko‘chirish yo‘li

https://t.iss.one/Hurfikruznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроиллик депутат: "Ғазода 35 минг бола етим қолди. Уларнинг руҳи ва қони сизни таъқиб қилади!"

Исроил парламенти аъзоси Айман Одех Бош вазир Беньямин Нетаньяхуни “дунёнинг қотили” деб атагани учун минбардан куч билан чиқариб ташланди.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Россия президенти Путин Украинани узоқ масофали ракеталар билан уришда давом этиши ҳақида оммавий баёнот бериб, нефть, олтин ва биткоин нархини оширди.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Кун фотоси

Ёлғизлик...

Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Қозоғистон ҳарбий шай ҳолатга келтирилмоқда

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев Украинада уруш кучайгани юзасидан қўлостидагиларга шошилинч топшириқ берди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, президент асосий ҳарбий ва фуқаролик объектларининг хавфсизлигини таъминлаш учун мамлакат Бош вазири, Президент Администрацияси, куч тузилмаларининг раҳбарлари ва барча ҳокимларга шошилинч чоралар кўришни топширган.

Шунингдек, Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида "Президент мамлакатдаги вазиятни ўз назоратига олди. Бизнинг давлатимиз учун асосий стратегик мақсад – барқарорликни, тинчликни, қонун устуворлигини ва тартибни сақлашдир. Қозоғистон бир неча бор икки славян халқи ўртасидаги низони музокаралар орқали ҳал қилиш кераклигини таъкидлаган эди” , дея юқоридаги қарорга муносабат билдирган.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Давлат бюджетидан (яъни ўзбекистонликлар тўлаган солиқлардан) молиялаштириладиган ЎзМТРКнинг “Спорт” телеканали футбол бўйича Россия чемпионатининг трансляция ҳуқуқларини сотиб олганмиш. Бу — ёмон хабар. Бутун дунё футболидан четлатилган, миллий термаси рақиб тополмай, Бруней ҳаваскорлар терма жамоаси билан ўйнаб юрган мамлакатнинг футбол чемпионати ҳуқуқлари сотиб олинишига қаршиман. Ўша ҳуқуқларни текинга берса ҳам, минг ўйлаб олиш керак бўларди аслида. ЎзМТРК ё “Спорт-ТВ” пулни қаерга ишлатишни билмаётган бўлса, марҳамат, Ўзбекистон Суперлигаси, Про-Лигаси ва Биринчи Лигаси, Ўзбекистон Кубогининг трансляция ҳуқуқларини сотиб олсин, янги КТСлар олсин.

Баҳонани қара — Файзуллаев ва Ашурматовнинг ўйинларини кўрармишмиз. Улар шу қишда бошқа чемпионатга ўтиб кетса, кейин кимнинг ўйинини кўриш баҳона бўлади?

https://t.iss.one/Hurfikruznews
БЕЛИНГДА БЕЛБОҒИНГ БОРМИ, ЭРКАК?

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, Ойжон қишлоғида яшовчи Бектош Қосимов турмуш ўртоғи Сожида Эргашева ва фарзандларини калтаклаб, хўрлаб келган. С.Эргашева паноҳ истаб яқинлариникига борган. Аммо улар ёрдам беришмаган. Ноилож Тошкентда яшайдиган Мақсуда опасиникига бир неча маротаба болалари билан эрининг, қайнонасининг, қайнакаларининг зулмидан қочиб келган.
Бектош Қосимов судга ажрашишга ариза берган. Бундан ташқари уялмасдан уйда қолган, 10 синфда ўқиётган ўғли учун аёлидан алимент ундириш мақсадида судга ариза берган. “Б.Қосимов истаса кунига 10 миллиондан пул топади. Чунки цехи ва машинаси бор. Бир пайтлар бизларни болаларим билан мажбурлаб ўша цехида ишлатган”, дейди Сожида Эргашева.
Тўрт ойдан буён С.Эргашева Тошкентда ижара уйда яшайди. Алимент тўлаш учун уйда учта қизини қолдириб, ишлашга мажбур бўлмоқда.
АЛИМЕНТ ПУЛИГА ЗОР БЎЛДИНГИЗМИ ЭРКАК???
БЕЛИНГИЗДА БЕЛБОҒИНГИЗ БОРМИ, ЭРКАК?

ХОНБИБИ ҲИММАТ ҚИЗИ, ЖУРНАЛИСТ

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Ижодий жамоамиз "халқ розилиги"  йўлида ватандошларимизга камарбастадир.
Азиз ватандошлар Сиз ўзингизни қийнаб келаётган ва ўйлантираётган муаммо ҳамда жумбоқли масалалар юзасидан бизга @Hurfikr_murojaat_bot  орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Ижодий жамоа туну кун хизматингизда. Ечимни биргаликда топамиз.

Ҳамкорликда ҳикмат кўп.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
КОБУЛ ДУСОВга ҳукм ўқилди!

Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси С. Мамадиев раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.

Суд судланувчининг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчининг кўрсатмасидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар билан, яъни жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга доир лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар скриншоти, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Кабул Дусов” номли профилни ва Telegram мессенжеридаги “Kobul Dusov | RASMIY KANAL” номли канални кўздан кечириш баённомаси, судга доир комплекс экспертизалар хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.

Суд ҳукмига мувофиқ К. Дусов жабрланувчи Ф. Боқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби таъқиқлар юкланиши белгиланди.

Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

ОЛИЙ СУД

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Кун фотоси

Умид

Муаллиф: Пўлат Остонов

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассисларига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда. Хусусан, 2024 йил февралда пойтахтда кўп қаватли уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги ўртача 32,4 фоизни ташкил қилган бўлса, октябрда ушбу кўрсаткич 12,2 фоизгача тушди.

Уй-жойнинг инвестицион даромадлилиги уй-жой нархлари йиллик ўзгаришидан олинадиган даромад ҳамда уларни ижарага беришдан келадиган йиллик даромад йиғиндиси асосида ҳисобланган.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Зеленский бир қатор Россия санъаткорларини давлат мукофотларидан маҳрум қилди

Улар орасида Николай Басков, Филипп Киркоров, Игорь Крутой, Ани Лорак ва Таисия Повалий бор.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Суратда Бойсунда техноген вазиятдан зарар кўрган аҳоли Бош вазир олдида худди айбдордек мулзам турибди. Нега шунақамиз-а?!

Анора Содиқова

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Агар келажакда бир кун «кошки эди» деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла! Рафиқани, ишингни, дўстингни.

Юнус Эмро

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Сандиқдан овоз келди. Йиғлаётган дипломнинг ноласи: пешонам шўр бўлмаса, сен тупойнинг номинггаям ёзиламанми?

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Молингни ўғрига топшир,
Қўшнинг омонда бўлсин.

Ўзбек халқ мақоллари

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Нима учун ҳар куни хом сабзи истеъмол қилиш керак?

Сабзи 3 грамм толани (ўртача сабзавот учун) ўз ичига олади, кунлик нормаси 30 грамм. Сабзидаги тола, ошқозон-ичак тракти микрофлорасини тиклашга ва дисбиёздан халос бўлишга ёрдам беради, шунингдек, шиширади ва ич қотишининг олдини олади. Бундан ташқари, сабзи ёмон холестеролни танадан олиб ташлайди.

Сабзи хотира учун ҳам фойдали. A витаминининг юқори миқдори мияда қон айланишини ва метаболизмни рағбатлантиради. Aгар сиз тизимли маълумотларни - саналарни, мўхим бўлган қоидаларни, формулаларни ва ҳоказоларни эслаб қолишингиз керак бўлса, 150-200 грамм майдаланган сабзини истеъмол қилиб туришингизни тавсия берган бўлар эдик.

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Мен урушда одам ўлдирганман, ўлдирмоқ ниятида дуэлга чақирганман, тасарруфимдаги мужикларни қартага бой берганман, уларнинг меҳнати эвазига яшаганман, уларни қатл этганман, фаҳш ишлар билан шуғулланганман, алдаганман. Ёлғончилик, ўғирлик, ҳар хил рангдаги зинокорлик, ичкиликбозлик, зўравонлик, қотиллик.. Мен қилмаган жиноят қолган эмас ва бунинг ҳаммаси учун мени мақташган, тенгдошларим мени нисбатан виждонли одам деб ҳисоблашган ҳозир ҳам шундай ўйлашади.

  Л.Толстой

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Азиз дўстлар, муҳтарам янги (эски) сайланган ҳукумат, ўзбекнинг юзини белгилайдиган ягона канал ва қарийб 100 йиллик тарихга эга "Ўзбекистон" радиоканали аллақандай "Нурафшон" телеканалига қўшиб юборилаётган экан.

Мен олган хабар бўйича радиоканаллар раҳбарлари МТРК раисининг таклифига сукут билан жавоб берган, демак, рози бўлган лавозимини йўқотишдан қўрқиб.

Қўрқув шу даражадаки, радиоканал журналистлари лавозимини йўқотишдан қўрқиб, норозилик билдира олмайди ҳам.

Лекин бу канални сақлаб қолиш керак, ҳеч бўлмаса, мустамлака миллат бўлсак ҳам, радиоэшиттиришни дунёнинг етакчи миллатлари билан бирга бошлаганмиз дейиш учун.

Бу миллат тарихи учун керак.

Фахриддин Низомов

https://t.iss.one/Hurfikruznews
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM