#Диққат #Огоҳ_бўлинг
Тошкентда бугун кечқурун ва эртага кун бўйи йўллар музлайди(Гололёд бўлади)!
❗️Ҳайдовчилардан автомобилларини диққат билан бошқаришларини сўраб қоламиз!
Иложи бўлса, заруратсиз кўчага чиқманг!
https://t.iss.one/Hurfikruznews

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
https://t.iss.one/Hurfikruznews да
дунё бўйлаб саёҳат
Япония, Фудзияма
Фудзияма Япониянинг энг катта тоғ тизмаси ҳисобланади.
Мафтуна Тиляпова

Энг ёмон туйғу ⸺ умидсизлик. У хафагарчилик, ҳасад ва ҳатто нафратдан ҳам ёмонроқ. Чунки бошқа ҳар қандай туйғудан кейин қалбда нимадир қолади, лекин умидсизликнинг орти фақат бўшлиқдир...
Эрих Мария Ремарк
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Эрих Мария Ремарк
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Москвада энг катта қор парчалари қишда эмас, балки баҳорда ёққан.
Бу 1944 йил 30 апрелда, пойтахтга тўсатдан кучли қор ёғиши билан содир бўлган. Қор парчалари туяқуш патларига ўхшаб, инсонларнинг кафтидай катта эди.
* * *
Европалик социологлар аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномалар давомида қизиқ хулосаларга келишди - қишда туғилганларда ўзларининг 100 ёшларига қадар яшаш имкониятларини бошқаларникига қараганда 16% кўпроқ бўларкан.
Бундан ташқари, бундай инсонлар бардошлироқ ва кўпинча спортда юқори натижаларга эришадилар.
* * *
2012 йилда Венецияда шундай совуқ қиш бўлганки, гондолалар музга ботган ва сув устида ҳаракатлана олмаган. Бунгача шунга ўхшаш ҳолат 1985 йилда кузатилган.
* * *
1468 йилда Бургундия ертўлаларида қаттиқ совуқ туфайли шароблар музлаб қолган.
* * *
Қорпарчалар одамнинг бармоқ излари каби, ҳар доим бир-биридан фарқ қилади. Кўп йиллик тадқиқотлар давомида бир хил жуфтлик топилмаган.
* * *
Инсон қўлига тушган энг катта қор парчаси диаметри 38 сантиметр бўлган.
* * *
Қишни ёқтирмайдиган одамлар камдан-кам учрайдилар, аммо ундан қўрқадиганлар ҳам бор.
Улар совуққа дош беролмайдилар, қор ва ҳатто муздан қўрқишади. Психологлар буни кионофобия деб таснифлайдилар.
* * *
Қишда энг паст ҳарорат кўрсаткичлари қайд этилади. Шундай қилиб, Ердаги энг совуқ вақт 2013 йил 8-декабр эди - Антарктидада Япония стантсиясида ҳарорат -91,2ºС да қайд этилган.
* * *
Агар бизда қиш - декабр, январ ва феврал ойлари бўлса, унда жанубий яримшарда аксинча. У ерда тақвимий қиш бизда иссиқ ёз бўлган пайтда келади. Бу Австралия, Янги Зеландия, Африка ва Жанубий Америка учун тўғри келади.

ЮЗ ҲАРОМДАН БИР ҲАЛОЛ ЯХШИ
Отасининг вафотидан кейин етти оға-ини мерос талашиб катта можаро бошладилар. Албатта мол-дунё ғавғосида ожиза қардошга кафтдек томорқа тўғри келди.
Оғалар яхши, серҳосил томорқаларни ўзаро бўлишиб олиб, кичик, яхши ҳосил бермайдиган ерни сингиллари Руқияга лойиқ кўрдилар. Ниҳоятда ночор эди қизгина. Оғалари синглисига
қўлу қанот бўлиб, ҳар ишда ёрдам бериш ўрнига, хотинларининг йўриғига юриб қиз шўрликка душман бўлдилар.
Қўлидаги уч-тўрт тангани тежаб-тергаб ишлатаётган қиз кейинги пайтларда кичик томорқада отасидан қолган кулба пойдеворидаги тошларни ҳам сотиб, пулига егулик олиб ейишга мажбур қолган эди. Печкага сой бўйидан йиғиб-тергaн қaмишларни ёқарди. Қаҳратон совукдан ёмғир суви кулбанинг ичига томчилар экан, совуқдан дағ-дағ титраётган қиз: “Юз ҳаромдан бир ҳалол афзал", дея машаққатларга сабр қиларди.
Оғаларининг кўзини ҳирс қоплаган, ёлғизгина сингилларига шафқат ва мурувват қилмасдилар. Қўлидаги бир ҳовучгина пулни ёзгача етказиб
кафтдек ерига экин экиш умиди билан яшаётган Руқиянинг кўнглидаги умид нури ҳеч сўнмасди. Оғалари серҳосил ердан ҳосил йиғиб бойигандан-бойиб, у эса қатқалоқ ерига эккан экинидан топган пулни йил бўйи тежаб-тергаб эҳтиёжига яратишга уринарди. Бир куни Руқия ерида ишлаб ўтирганида, қўлларида ер қазийдиган кураклари ва ўлчагич асбоблари кўтариб бир неча киши келиб қолди. Нотаниш кишилар вазифасини бажариб бўлиб, Руқия билан гаплашиш учун унга яқин келишди.
Одамлар қизга унга тегишли ер ҳудудидан маъданли шифобахш сув чиққанини, унинг атрофини ўраб қўймоқчиликларини айтдилар. Энг муҳими, бу одамлар шифобахш сув чиққан ер парчасини жуда катта нархга сотиб олмоқчи эканлигини англатдилар. Қиз мамнуният билан уларнинг таклифни қабул қилар экан, нотаниш кишилар кўрсатган ерга қаради. Улар айтаётган шифобахш булоқ шундоққина акасининг ери чегарасидан икки метр берироқда жойлашган эди. Тили-ю дилида шукрона айланар экан, ҳалолнинг нақадар улуғ неъматлигига яна бир марта қатъий ишонч ҳосил қилди қиз.

қор ҳақида факт
Олимларнинг сўзларига қараганда улар ўрганишлар жараёнида ҳеч қачон иккита бир хил қор парчаларини топа олмаганлар.
* * *
Қор қуёш нурларини 90 фоизгача акс эттиради.
* * *
Ҳозиргача кашф этилган энг катта қор парчаси диаметри 38 сантиметр бўлган.

ЭРКАКЛАР
Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.
- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят ҳам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилиб тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар ҳам эшитар экан. Шунда ҳам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, ваҳший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса ҳам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.
Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.
Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

КУН ҲАДИСЛАРИ
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Оллоҳ рози бўладиган кимса бўла туриб, (уни ўрнига) жўрасини лавозимга тайинлаган одам Оллоҳга, унинг Расулига ва барча мўминларга хиёнат қилган бўлади»

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонат ризқни жалб қилса, хиёнат камбағалликни жалб қилади»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Аллоҳ ва Расулини яхши кўришни ёки Аллоҳ ва Расули уни яхши кўришларини истаса, сўзлаганида рост сўзласин, омонат берилса уни адо этсин, қўшнисига яхши қўшничилик қилсин»
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Омонатдорлиги бўлмаган кишининг иймони йўқдир. Шунингдек, аҳди-паймони бўлмаган кишининг дини йўқдир»https://t.iss.one/Hurfikruznews
Бир подшоҳ оддий кийим билан халқ ичида юришни одат қилган экан. Кунларнинг бирида кўчада иккита фақирни кўриб қолибди. Бири: "фақат подшоҳ менга бахт бера олади", иккинчиси эса: "фақат Аллоҳ менга бахт бера олади", - деяётган экан. Подшоҳ саройга қайтиб, нон ичига тилла беркитиб пишириб, сўнг биринчи фақирга беришларини буюрибди.
Подшоҳ эртаси куни яна ўша фақирлар ёнига борса иккинчиси йўқ эмиш, биринчиси яна: "фақат подшоҳ менга бахт бера олади" деётганмиш, бориб: тиллаларни нима қилдинг деб, - сўраса, фақир: қанақа тилла дебди. Подшоҳ: кечаги нонни нима қилдинг, дебди. Менга бир киши нон олиб келди, кўтарсам оғир экан, яхши пишмаган бўлса керак деб нариги фақирга 10 тиллага сотдим, деган экан. Шунда подшоҳ: бундан кейин сен ҳам: "фақат Аллоҳ менга бахт бера олади", -деган экан.

❓Пистанинг саломатлик учун фойдали жиҳатларини биласизми?
✍️ Мафтуна Тиляпова соғлом турмуш тарғиботчиси
✔️Жигар касалликларида;
✔️камқонлик;
✔️ўпка силида меваларини кўп ейиш керак, бироқ ични қотиради.
⚧ Эркак ва аёллар пуштсизлиги, мижоз сустлашишида:
✔️ Мевалардан дамлама тайёрлаб, 3 маҳал овқатдан олдин 50 граммдан 15 кун ичилса, шифо бўлади.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
✍️ Мафтуна Тиляпова соғлом турмуш тарғиботчиси
✔️Жигар касалликларида;
✔️камқонлик;
✔️ўпка силида меваларини кўп ейиш керак, бироқ ични қотиради.
⚧ Эркак ва аёллар пуштсизлиги, мижоз сустлашишида:
✔️ Мевалардан дамлама тайёрлаб, 3 маҳал овқатдан олдин 50 граммдан 15 кун ичилса, шифо бўлади.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
https://t.iss.one/Hurfikruznews да
дунё бўйлаб саёҳат
Канада, Банф
Калгари шаҳарчаси шимолида жойлашган Банф парки.
Улкан тоғлар, қалин ўрмонлар, ақлбоварқилмас музликлар, энг тоза кўллардан бири.
Эртаклар мамлакатига хуш келибсиз!
Мафтуна Тиляпова
https://t.iss.one/Hurfikruznews
дунё бўйлаб саёҳат
Канада, Банф
Калгари шаҳарчаси шимолида жойлашган Банф парки.
Улкан тоғлар, қалин ўрмонлар, ақлбоварқилмас музликлар, энг тоза кўллардан бири.
Эртаклар мамлакатига хуш келибсиз!
Мафтуна Тиляпова
https://t.iss.one/Hurfikruznews
❄️ Республикамиз бўйлаб кўплаб ҳудудларда қор ёғмоқда. Барча ҳайдовчилардан:
🔹 бошқарувдаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб;
🔹 оралиқ масофани сақлаб;
🔹 тезликни меъёрдан оширмасдан;
🔹 газ ёки тормоз тепкисини кескин босмасдан;
🔹 эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.
❗Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг!

Йилнинг омадсиз одами
АҚШда нашр этиладиган нуфузли Politico журнали Россия президенти Владимир Путинни “йилнинг омадсиз одами” деб эълон қилди.
“Путин кўпдан бери Россияга СССР каби буюк давлат мақомини қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Бунинг ўрнига унинг босқинчилиги мамлакатни учинчи тоифадаги давлатлар қаторига қўшиб қўйди” , деб ёзди нашр.
Шу билан бир қаторда журнал Путинни Европадаги энг таъсирга эга президентлар рўйхатининг “хаёлпарастлар” бобида 28-ўринга қўйди.

❗️9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни!
Байрамми ёки... шунчаки..
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Байрамми ёки... шунчаки..
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Блогер Никита Макаренко Аброр Мухтор Алийни жавобгарликка тортишни сўраб, Ички ишлар вазирлигига ариза ёзганини маълум қилди.
Никита Макаренконинг ёзишича, Аброр Мухтор Алий унга қарши сохта хабар тарқатган.
“Фуқаро Аброржон Абдуазимов фотошоп дастурида сохталаштирилган, гўёки Spot.uz нашрида чоп этилган ва менга нисбатан туҳматни ўз ичига олган хабарларни эълон қилди, шунингдек, гўёки мамлакатда газ йўқлигига мени айбдор сифатида кўрсатган.
Бундан ташқари, у бошқа ёлғон ва дизинформациялар ёйди ва Россия Федерацияси билан зудлик билан газ бўйича шартномаларини тузишни талаб қилди.
Ушбу факт юзасидан фуқаро Аброржон Абдуазимовни Жиноят кодексининг 139-моддаси “Туҳмат”, 244-1-моддаси “жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материаллар ишлаб чиқариш” ва 244−6-модда “Ёлғон маълумотларни тарқатиш” бўйича жавобгарликка тортишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ариза ёздим.
Менимча, бундай провокацияни Аброржон Абдуазимов мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш мақсадида амалга оширган.
Назаримда, у энергетик инқироздан фойдаланиб, норози аҳолини кўчага олиб чиқиб, оммавий норозилик намойишлари уюштирмоқчи. Ўз баёнотларидан келиб чиқадиган бўлсак, у ҳозирги инқироздан фойдаланиб, ўз обуначилари ва мухлисларини Ўзбекистондаги қонуний ҳукуматга қарши бошқа аксилконституциявий ҳаракатларга йўналтиришни режалаштирган.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Аброр Абдуазимовнинг хатти-ҳаракатлари ва баёнотларига максимал даражада эътибор қаратиб, бу фуқарони қонуний жавобгарликка тортиши керак, деб ҳисоблайман”, — дея ёзади блогер.

FIFA Сербия терма жамоасини Бразилия билан ўйин олдидан кийим алмаштириш хонасидаги баннер учун 21,3 минг доллар жаримага тортди.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Москвадан учган самолёт Самарқандга қўна олмади
«Москва-Самарқанд» йўналишидаги авиарейс Самарқанд аэропорти аэродроми йўлаги қордан тозаланмаганлиги учун қўна олмади.
«Aeroflot airlines»га тегишли "Boeing 737-8LJ" йўловчи рейси Тошкент аэропортига йўналтирилди.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
«Москва-Самарқанд» йўналишидаги авиарейс Самарқанд аэропорти аэродроми йўлаги қордан тозаланмаганлиги учун қўна олмади.
«Aeroflot airlines»га тегишли "Boeing 737-8LJ" йўловчи рейси Тошкент аэропортига йўналтирилди.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Марказий Осиё давлатлари жаҳон жараёнларининг фаол иштирокчисига айланиб бормоқда, деди Халқаро саноатчилар ва тадбиркорлар конгресси президенти.
"Евроосиё иқтисодий ҳудудининг бу қисми сиёсатчилар ва экспертлар томонидан эълон қилинган Шарққа бурилиш яққол истиқболга эга бўлмоқда. Энди бу очиқ-ойдин ҳақиқат", - деди Артем Чайка Бишкек инвестиция саммитида.
Унга кўра, минтақа иқтисодиёти йилига ўртача 3,6 %га, аҳоли сони эса 2 %га ўсмоқда.

Қорақалпоғистонда -23 даража совуқ кузатилди
Аҳоли айни дам ташқаридаги ҳаво ҳароратини -30 даражали совуқ каби ҳис қилмоқда.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Аҳоли айни дам ташқаридаги ҳаво ҳароратини -30 даражали совуқ каби ҳис қилмоқда.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Дунёнинг энг гуллаган ўлкаси бўлмиш Хоразм давлатининг шоҳи Муҳаммад Хоразмшоҳнинг атрофини бир тўда лаганбардор ва маддоҳлар эгаллаб оладилар. Бундан ташвишга тушган улуғ авлиё Нажмиддин Кубро шоҳнинг ҳузурига кириб, мамлакатда ҳукм сураётган ташвишли аҳволдан уни жиддий огоҳллантиради. Ёлғончи лаганбардорлар уни алдаб, халққа ва ватанга хиёнат қилаётгани, агар ташқаридан душман ҳамла қилса уларнинг ҳаммаси халқни, шоҳни ва юртни ташлаб қочиши ҳақида унга айтади. Афсуски, Муҳаммад Хоразмшоҳ аллақачон ўз ёнидаги сотқин, лаганбардор мулозимларнинг қармоғига илинган эди ва шунинг учун Нажмиддин Кубронинг гапларини эътиборсиз қолдиради.
Орадан озроқ вақт ўтгач, ер юзининг гуркираган давлати Хоразм Чингизийлар босқинига учради, аввал лаганбардор мулозимлар кейин эса Муҳаммад Хоразмшоҳ ватанни ташлаб қочадилар. Айрим манбаларда ёзилишича, юртни ҳимоя қилиш авлиё Нажмиддин Кубро ва ватанпарвар Жалолиддин Мангуберди бошчилигидаги халқнинг чекига тушди. Умрим тожу тахтда ўтади, деб ўйлаган Муҳаммад Хоразмшоҳга бир қарич кафанлик топилмади. Унинг жасади Каспий денгизи балиқларига ем бўлиб кетди...
Қиссадан ҳисса шуки, лаганбардорлар ва сотқинлар мамлакат ва халқни таназзулга олиб борадилар.
Рўзибой Қўлдошев