Давлат бюджетидан (яъни ўзбекистонликлар тўлаган солиқлардан) молиялаштириладиган ЎзМТРКнинг “Спорт” телеканали футбол бўйича Россия чемпионатининг трансляция ҳуқуқларини сотиб олганмиш. Бу — ёмон хабар. Бутун дунё футболидан четлатилган, миллий термаси рақиб тополмай, Бруней ҳаваскорлар терма жамоаси билан ўйнаб юрган мамлакатнинг футбол чемпионати ҳуқуқлари сотиб олинишига қаршиман. Ўша ҳуқуқларни текинга берса ҳам, минг ўйлаб олиш керак бўларди аслида. ЎзМТРК ё “Спорт-ТВ” пулни қаерга ишлатишни билмаётган бўлса, марҳамат, Ўзбекистон Суперлигаси, Про-Лигаси ва Биринчи Лигаси, Ўзбекистон Кубогининг трансляция ҳуқуқларини сотиб олсин, янги КТСлар олсин.
Баҳонани қара — Файзуллаев ва Ашурматовнинг ўйинларини кўрармишмиз. Улар шу қишда бошқа чемпионатга ўтиб кетса, кейин кимнинг ўйинини кўриш баҳона бўлади?
https://t.iss.one/Hurfikruznews

🤔2🔥1
БЕЛИНГДА БЕЛБОҒИНГ БОРМИ, ЭРКАК?
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани, Ойжон қишлоғида яшовчи Бектош Қосимов турмуш ўртоғи Сожида Эргашева ва фарзандларини калтаклаб, хўрлаб келган. С.Эргашева паноҳ истаб яқинлариникига борган. Аммо улар ёрдам беришмаган. Ноилож Тошкентда яшайдиган Мақсуда опасиникига бир неча маротаба болалари билан эрининг, қайнонасининг, қайнакаларининг зулмидан қочиб келган.
Бектош Қосимов судга ажрашишга ариза берган. Бундан ташқари уялмасдан уйда қолган, 10 синфда ўқиётган ўғли учун аёлидан алимент ундириш мақсадида судга ариза берган. “Б.Қосимов истаса кунига 10 миллиондан пул топади. Чунки цехи ва машинаси бор. Бир пайтлар бизларни болаларим билан мажбурлаб ўша цехида ишлатган”, дейди Сожида Эргашева.
Тўрт ойдан буён С.Эргашева Тошкентда ижара уйда яшайди. Алимент тўлаш учун уйда учта қизини қолдириб, ишлашга мажбур бўлмоқда.
АЛИМЕНТ ПУЛИГА ЗОР БЎЛДИНГИЗМИ ЭРКАК???
БЕЛИНГИЗДА БЕЛБОҒИНГИЗ БОРМИ, ЭРКАК?
ХОНБИБИ ҲИММАТ ҚИЗИ, ЖУРНАЛИСТ

👍3🤔3🔥1🥰1
Ижодий жамоамиз "халқ розилиги" йўлида ватандошларимизга камарбастадир.
Азиз ватандошлар Сиз ўзингизни қийнаб келаётган ва ўйлантираётган муаммо ҳамда жумбоқли масалалар юзасидан бизга @Hurfikr_murojaat_bot орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Ижодий жамоа туну кун хизматингизда. Ечимни биргаликда топамиз.
Ҳамкорликда ҳикмат кўп.

👍2👏1
КОБУЛ ДУСОВга ҳукм ўқилди!
Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида К. Дусовга (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси С. Мамадиев раислигида биринчи инстанцияда кўриб чиқилди.
Суд судланувчининг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчининг кўрсатмасидан ташқари, жиноят ишида тўпланган далиллар билан, яъни жабрланувчиларнинг аризаси, тушунтириш хатлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга доир лингвистик экспертизалар хулосалари, ёзувлар скриншоти, Facebook ижтимоий тармоғидаги “Кабул Дусов” номли профилни ва Telegram мессенжеридаги “Kobul Dusov | RASMIY KANAL” номли канални кўздан кечириш баённомаси, судга доир комплекс экспертизалар хулосалари ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблади.
Суд ҳукмига мувофиқ К. Дусов жабрланувчи Ф. Боқиевга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Жиноят кодексининг 48-1-моддасига (озодликни чеклаш) асосан К. Дусовга сутканинг муайян вақти, яъни кеч соат 21:00 дан эрталабки соат 07:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш чекланиши ва унга қўшимча интернетдан фойдаланмаслик, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик, ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш ҳамда маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик каби таъқиқлар юкланиши белгиланди.
Мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
ОЛИЙ СУД

👍2🤔2🤩1
Уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассисларига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестициялар даромадлилиги тушиб бормоқда. Хусусан, 2024 йил февралда пойтахтда кўп қаватли уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги ўртача 32,4 фоизни ташкил қилган бўлса, октябрда ушбу кўрсаткич 12,2 фоизгача тушди.
Уй-жойнинг инвестицион даромадлилиги уй-жой нархлари йиллик ўзгаришидан олинадиган даромад ҳамда уларни ижарага беришдан келадиган йиллик даромад йиғиндиси асосида ҳисобланган.

🔥3😁1
Зеленский бир қатор Россия санъаткорларини давлат мукофотларидан маҳрум қилди
Улар орасида Николай Басков, Филипп Киркоров, Игорь Крутой, Ани Лорак ва Таисия Повалий бор.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Улар орасида Николай Басков, Филипп Киркоров, Игорь Крутой, Ани Лорак ва Таисия Повалий бор.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
👍3👏2
Суратда Бойсунда техноген вазиятдан зарар кўрган аҳоли Бош вазир олдида худди айбдордек мулзам турибди. Нега шунақамиз-а?!
Анора Содиқова
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Анора Содиқова
https://t.iss.one/Hurfikruznews
🔥3😢3👀1
Агар келажакда бир кун «кошки эди» деб қолишни истамасанг, уч нарсани тўғри танла! Рафиқани, ишингни, дўстингни.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Юнус
Эмроhttps://t.iss.one/Hurfikruznews
👍5👏1
Сандиқдан овоз келди. Йиғлаётган дипломнинг ноласи: пешонам шўр бўлмаса, сен тупойнинг номинггаям ёзиламанми?
https://t.iss.one/Hurfikruznews
https://t.iss.one/Hurfikruznews
🔥4🥰1
Нима учун ҳар куни хом сабзи истеъмол қилиш керак?
Сабзи 3 грамм толани (ўртача сабзавот учун) ўз ичига олади, кунлик нормаси 30 грамм. Сабзидаги тола, ошқозон-ичак тракти микрофлорасини тиклашга ва дисбиёздан халос бўлишга ёрдам беради, шунингдек, шиширади ва ич қотишининг олдини олади. Бундан ташқари, сабзи ёмон холестеролни танадан олиб ташлайди.
Сабзи хотира учун ҳам фойдали. A витаминининг юқори миқдори мияда қон айланишини ва метаболизмни рағбатлантиради. Aгар сиз тизимли маълумотларни - саналарни, мўхим бўлган қоидаларни, формулаларни ва ҳоказоларни эслаб қолишингиз керак бўлса, 150-200 грамм майдаланган сабзини истеъмол қилиб туришингизни тавсия берган бўлар эдик.

🔥2👍1
Мен урушда одам ўлдирганман, ўлдирмоқ ниятида дуэлга чақирганман, тасарруфимдаги мужикларни қартага бой берганман, уларнинг меҳнати эвазига яшаганман, уларни қатл этганман, фаҳш ишлар билан шуғулланганман, алдаганман. Ёлғончилик, ўғирлик, ҳар хил рангдаги зинокорлик, ичкиликбозлик, зўравонлик, қотиллик.. Мен қилмаган жиноят қолган эмас ва бунинг ҳаммаси учун мени мақташган, тенгдошларим мени нисбатан виждонли одам деб ҳисоблашган ҳозир ҳам шундай ўйлашади.
Л.Толстой
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Л.Толстой
https://t.iss.one/Hurfikruznews
🔥4👍1
Азиз дўстлар, муҳтарам янги (эски) сайланган ҳукумат, ўзбекнинг юзини белгилайдиган ягона канал ва қарийб 100 йиллик тарихга эга "Ўзбекистон" радиоканали аллақандай "Нурафшон" телеканалига қўшиб юборилаётган экан.
Мен олган хабар бўйича радиоканаллар раҳбарлари МТРК раисининг таклифига сукут билан жавоб берган, демак, рози бўлган лавозимини йўқотишдан қўрқиб.
Қўрқув шу даражадаки, радиоканал журналистлари лавозимини йўқотишдан қўрқиб, норозилик билдира олмайди ҳам.
Лекин бу канални сақлаб қолиш керак, ҳеч бўлмаса, мустамлака миллат бўлсак ҳам, радиоэшиттиришни дунёнинг етакчи миллатлари билан бирга бошлаганмиз дейиш учун.
Бу миллат тарихи учун керак.
Фахриддин Низомов

#ибрат
Али Муҳаммад Эроннинг овлоқ бир қишлоғида ўқитувчилик қилади. Унинг бир ўқувчиси касалга чалиниб, сочлари тўкилиб кетди. Синфдошлари у боланинг сочи йўқлигига масхара қила бошлашди. Буни кўрган ўқитувчи болаларга танбеҳ бермади, жазоламади. Ўз сочларини олдириб, касал бўлган ўқувчисини қўллади. Бу ҳақда ўзи шундай ҳикоя қилади:
Бундан таъсирланган мактабдаги 23 нафар ўқувчи қиш бўлишига қарамай, устози каби сочларини қирдириб олдиришди. Ўқитувчининг вазифаси фақат белгиланган соатда ёзилганларни ўқиб бериш эмас, боғбон каби ниҳолни парваришлаш, суғориш. Бундай устозлар ўз кибри, характери ва ғазабидан ўқувчиларнинг руҳияти ва келажагини устун қўяди.
Ана шундай устоз ва мураббийлар бугун эмас, ҳар кун қадрланишга муносиб!

"Ўқувчим Маҳан сочларидан айрилгач, дўстларидан узоқлашди. Доим хомуш юрадиган бўлиб қолди. Дарсларга ҳам қизиқиши сўнди. Биргина истагим, унга руҳан далда бўлиш ва дарсларга эътиборини қайтариш эди."
Бундан таъсирланган мактабдаги 23 нафар ўқувчи қиш бўлишига қарамай, устози каби сочларини қирдириб олдиришди. Ўқитувчининг вазифаси фақат белгиланган соатда ёзилганларни ўқиб бериш эмас, боғбон каби ниҳолни парваришлаш, суғориш. Бундай устозлар ўз кибри, характери ва ғазабидан ўқувчиларнинг руҳияти ва келажагини устун қўяди.
Ана шундай устоз ва мураббийлар бугун эмас, ҳар кун қадрланишга муносиб!
https://t.iss.one/Hurfikruznews
👍9🔥3👏1
“Сангород”да мени ечинтириб текширмоқчи бўлишди
23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага ҳимоямдаги шахсни кўргани борганимда шу ҳолатга дуч келдим.
Ҳужжатларимни кўрсатиб, кириш-чиқиш дафтарига қўл қўйиб ичкарига кираётганимда бир аёл ходим (ўзини Умида Мирзаева деб таништирди) мени алоҳида хонага бошлаб кириб... ечинишимни сўради!..
Ҳанг-манг бўлиб қолдим. Булар қайси сайёрадан тушган? Қайси замондан келган?
Сал-пал ҳушимни йиғиб олгач, босиқлик билан дедим: “Опа, адвокатман. Дахлсизлик ҳуқуқим бор”.
“Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси мазмунини ҳижжалаб тушунтирдим, бу хатти-ҳаракати билан касб фаолиятимга тўсқинлик қилаётганини ва бунинг учун жавобгарлик борлигини айтдим.
Гапларим кор қилса қани!
Бўлмади, ИИВ ишонч телефонига қўнғироқ қилишга тўғри келди. Шунда ҳам ярим соатча тортишиб, “Сангород” раҳбарининг аралашуви билан бу таҳқирли текширувсиз ичкарига кирдим.
Ҳеч бир ЖИЭМ ёки ҳибсхонада бунақа муносабат кўрмагандим. Дилим қаттиқ оғриди.
Эрта-индин яна ўша муассасага йўлим тушади. Тағин ўшандай муомала бўлса, бу сафар охиригача олишаман. Ҳа, қўшимча ташвиш, асаббузарлик бўлади. Начора, адвокатликнинг нони қаттиқ...
Адвокат Зебо Комилова

🤔4👍3😢1
Ижодий жамоамиз "халқ розилиги" йўлида ватандошларимизга камарбастадир.
Азиз ватандошлар Сиз ўзингизни қийнаб келаётган ва ўйлантираётган муаммо ҳамда жумбоқли масалалар юзасидан бизга @Hurfikr_murojaat_bot орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Ижодий жамоа туну кун хизматингизда. Ечимни биргаликда топамиз.
Ҳамкорликда ҳикмат кўп.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Азиз ватандошлар Сиз ўзингизни қийнаб келаётган ва ўйлантираётган муаммо ҳамда жумбоқли масалалар юзасидан бизга @Hurfikr_murojaat_bot орқали мурожаат этишингиз мумкин.
Ижодий жамоа туну кун хизматингизда. Ечимни биргаликда топамиз.
Ҳамкорликда ҳикмат кўп.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
👍2🔥1
Хабар беришларича, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан озод этилган.
Унинг ўрнига мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов тайинланган.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
Унинг ўрнига мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов тайинланган.
https://t.iss.one/Hurfikruznews
🔥3😁1
Жанубий Африканинг собиқ раҳбари Нельсон Мандела ўз эсдаликларида ёзади:
“Давлатга раҳбар бўлганимдан сўнг шаҳар айландим. Бир ошхонага кирдик. Ҳамма жойлашиб, маъқул овқатини буюрди. Таомни кутиб турган пайтимиз кўзим бир четда ўтирган кишига тушди. У ҳам кутиб турганди.
Бояги кишини чақириб келишларини айтдим. У киши келди. Ёнимга ўтиришини айтдим. Таом келди. Бирга овқатлана бошладик. Ҳалиги киши тер тагида қолди. Қўллари қалтирар, юзидан тер шариллаб оқар, овқатини оғзига олиб бора олмас эди.
Овқатдан сўнг у киши кетди. Шунда танқўриқчим менга: “У киши касал шекилли. Тузук овқат ея олмади”, деди. Мен: “Йўқ! Иш сен ўйлагандай эмас. У касалмас. У мен қамалган қамоқхона қўриқчиси эди. Кўпинча менга азоб беришгандан сўнг чанқаб, сув сўрардим. Ҳар сафар шу киши келиб устимдан бавл қиларди. У бугун менинг қамашим ва унга ҳам шундай азоб беришимдан қаттиқ қўрқди. Аммо бу менинг ахлоқим эмас. Чунки қасос давлатни бино қила олмайди. Халқларни бино қиладиган нарса авфдир”, дедим...

👍9👏2