Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.5K subscribers
37.7K photos
6.01K videos
71 files
14.4K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹11 апрель куни Ўзбекистонда коронавирусдан тўртинчи ўлим ҳолати қайд этилди. Сўнгги 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган ёзёвонлик 59 ёшли аёл ўткир нафас ва ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида вафот этди.

🔹Тўрт қурбоннинг уч нафари60 ёшга бормаган беморлар. Бундан олдин наманганлик 72 ёшли аёл ҳамда Тошкентда 39 ва 40 ёшли эркаклар вирусдан вафот этишганди.

🔹Жами ҳолатлар 767тани ташкил этмоқда. Шундан 185таси сўнгги 48 соат ичида аниқланди.

🔹Карантинга жойлаштирилганларнинг телефонлари улар кимлар билан мулоқотда бўлганини аниқлаш учун ўрганилади.

🔹Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов инқироз даврида йирик компаниялардан кўра аҳолига пул тарқатиш самарали деб ҳисобламоқда. Унинг фикрича, пандемия савдога тўсиқлар йўқолиши учун туртки бўлиши керак.

🔹Ўзбекистон Беларусь халқига дўстона кўмак кўрсатди. Бунга қадар Хитой, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилганди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹Мамлакатда коронавирус аниқланганининг тўртинчи ҳафтаси якунида
жами ҳолатлар 865тани ташкил этмоқда. 12 апрель куни 98 нафар янги бемор аниқланди.

🔹Тошкент, Бухоро ва Хоразмда даволанган беморларнинг 24 нафари тузалиб, соғайганлар сони 66 кишига етди.

🔹Наманган шаҳри ва Учқўрғон туманида 13 апрель соат 06:00дан бошлаб, фуқароларнинг кўчага чиқиши деярли бутунлай тақиқланади. Фақат юз метр масофадаги савдо нуқталарига кунига бир марта чиқишга рухсат берилади.

🔹Жарималар учун белгиланган имтиёзли давр карантин қоидаларини бузганлик учун тўланадиган жарималарга тааллуқли эмас. Банклар кредит таътиллари эълон қилган, аммо таътил давомида ҳам фоизлар ҳисобланишда давом этади.

🔹«Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига 10 апрелгача 6 млн доллар эквивалентдаги маблағ келиб тушди

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹23 апрелда бирйўла 111 киши тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, жами тузалганлар 561 нафарга етди. Шундан 300 нафари охирги уч кунга тўғри келади.

🔹Зарарланиш ҳолатлари 42тага ортиб, 1758тани ташкил этмоқда. 6 киши ўта оғир аҳволда экани маълум қилинган.

🔹Вирус аниқланган кейин ўтган 40 кун ичида 210 мингдан ортиқ киши коронавирусга текширилди. Ҳозирда кунига ўртача 10 минг кишидан тест олинмоқда.

🔹Махсус комиссия карантинни тугатиш устида ишламоқда, вазият яқин орада ойдинлашади.

🔹Ўрта аҳволдаги беморларнинг ҳар бирини даволашга 32 млн сўмдан, жонлантириш бўлимидаги беморлар учун 64 млн сўмдан сарфланмоқда.

🔹"Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамғармасига 71 млрд сўмдан ортиқ пул йиғилди. Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд муҳтож аёллар учун 5 млрд сўм йўналтирди. Алишер Усмонов $20 млн.га қўшимча яна 5 млн доллар ажратган.

🔹Тиббий ниқоб хомашёсини экспорт қилиш тақиқланди. Президент Европа Иттифоқи бозорлари учун GSP+ мақомини олиш вазифасини қўйди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
😷 Ўзбекистондаги #эпидемиологик_вазият'га оид сўнгги янгиликлар

🔹 25 апрель куни вирус юқтирганлар сони 1862 нафарга етди. Кунлик ўсиш сони 58тага тенг бўлди.

🔹 Бугун яна 86 беморга жавоб берилди ва жами тузалганлар сони 707 нафарга етди.

🔹 Президент коронавирус пандемиясига оид янги қарорни имзолади.

🔹 Атом энергияси бўйича халқаро агентлик Ўзбекистонга коронавирусни аниқлашда ёрдам берадиган ускуналар етказиб беради.

🔹 Қурилишда бир-биридан 2 метрдан кам масофада жойлашган иш жойлари ҳимоя экранлари билан ажратилади.

🔹 Жаҳон банки Ўзбекистонда фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш учун 95 млн долларлик молиялаштириш дастурини тасдиқлади.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская