Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.5K subscribers
37.5K photos
6K videos
71 files
14.3K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
Бугун, 13 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 Ички ишлар вазирлиги

Спикер
:
Ш. Ғиёсов — матбуот котиби

🕙 13:00 Давлат солиқ қўмитаси

Спикер:
Ф. Умаров — раис ўринбосари

🕙 14:00 Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Спикер:
Ф. Маҳмудхўжаев —
матбуот котиби


🕙 16:00 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги
Спикер:
Б. Алматов —
Агентлик директори

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv» телеканалида ва Youtube каналида томоша қилинг.

_____________

Брифинги, запланированные на сегодня, 13 апреля, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 Министерство внутренных дел

Спикер:
Ш. Гиясов — пресс-секретарь

🕙 13:00 Государственный налоговой комитет

Спикер:
Ф. Умаров — заместитель председателя

🕙 14:00 Хакимият города Ташкента

Спикер:
Ф. Махмудходжаев—
пресс-секретарь


🕙 15:00 Министерство жилищьно-коммунального обслуживания

Спикер:
А. Ахмедов - пресс-секретарь

🕙 15:00 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия

Спикер:
Б. Алматов - директор Агентства

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

Также смотрите брифинги на телеканале UzReportTv и канале Youtube.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🇺🇳ЖССТ раҳбари COVID-19 2009 йилдаги грипп пандемиясидан 10 баробар ҳалокатли эканлигини маълум қилди ва инфекция юқиш занжирини тўхтатиш учун ҳар бир беморни аниқлаш, тест ўтказиш, изоляциялаш ва кузатиш муҳимлигини таъкидлади - World Health Organization

🇺🇳ЖССТ Афғонистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини жўнатди - World Health Organization

❗️Янги тадқиқотларга кўра, коронавирус одамдан одамга 4 метр масофадан ҳам юқиши мумкин - Fox News

⚡️Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши аъзоларининг учрашуви илк марта видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Қўшма баёнотда пандемияга қарши кураш халқаро савдо тўхтаб қолишига олиб келмаслиги кераклиги таъкидланди - Kremlin

🇺🇸АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатишга кўрсатма берганини маълум қилди. BBC

🇷🇺Россияда коронвирус юқтирганлар сони 21 минг кишидан ортди. Бир кунда 2774 нафар бемор қайд этилган - Стопкоронавирус.рф

🇰🇿Қозоғистонда президент фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 1 майга қадар узайтирилди - Akorda.kz

🇮🇳1,3 миллиарддан ортиқ аҳолиси бўлган Ҳиндистон карантинни 3 майга қадар узайтиришга қарор қилди. Ҳукумат иқтисодий йўқотишлар аниқ эканини, аммо пандемияга қарши курашиш зарурлигини таъкидлади- The Times of India

🇩🇪Германияда касаллик камайиши COVID-19 га тест ўтказиш сони камлиги ва эпидемия ҳали маҳаллийлашмагани билан боғлиқлигини маълум қилишди - Reuters

🇵🇹Португалияда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар кўпаймоқда. Мамлакатда фавқулодда ҳолат май ойининг бошигача узайтирилди - Bloomberg

🇸🇬Сингапур чеклов чораларини кучайтирди, фуқароларга ниқобсиз кўчага чиқиш тақиқланди, ижтимоий масофани сақлаш зарур - Singapore Ministry of Health

🇮🇱Исроил мамлакатда чеклов чораларини кучайтирди, 19 апрелга қадар битта ташкилотда 10 нафар ходим ишлаши учун рухсат берилди - Israel Ministry of Health

🇵🇰Покистонда мамлакат бош вазирининг фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 30 апрелга қадар узайтирилди - Anadolu Agency

🇵🇱Польша 19 апрелдан коронавирусни тўхтатиш учун жорий қилинган чекловларни секин-асталик билан енгиллаштиради - National Post

🇵🇭Филиппинда коронавирус юқтирганлар сони 5 мингдан ошди - Philippines Department of Health

🇮🇷Эронда COVID-19 қурбонлари сони камайди, лекин сўнгги суткада 1547 янги касаллик ҳолати аниқланди - Tehran Times

🇩🇪Немис мутахассислари таълим муасасалари фаолиятини яқин кунларда тиклаш учун тавсиялар билан ҳисобот эълон қилди - Spiegel

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Карантин ва "ўзини яккалаш" (самоизоляция) — фарқи нимада?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда ушбу савол юзасидан изоҳ берилди:

▪️"Ўзини яккалаш" — бу карантинга оид чора-тадбирларнинг бир қисми.

👩🏻‍⚕️ Карантинга
олинган шахслар тиббиёт ёки санитария-эпидемиология ходимларининг доимий кузатуви ва назорати остида бўлади.

"Ўзини яккалаш" ҳаёт тарзида эса фуқаро тиббий кузатув ёки назорат остида БЎЛМАЙДИ.

💰 "Ўзини яккалаш" бўйича ўрнатилган карантин чекловларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бунинг учун:

фуқароларга 4 млн 460 минг сўмдан 6 млн 690 минг сўмгача,

мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Манба 👉 https://t.iss.one/aoka_uz/1303

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
«Эй Худо, бу қандай кўргулик бўлди, дейман, кўзларимга ёш қуйилиб келаверади. Оиламга қаердан ёпишди бу бало, нимага уларни Тошкентга жўнатишга кўндим, Хитойдан ташқари яна кўплаб давлатларда шу вирус тарқаганини эшитгандик-ку, нимага бунинг бизга дахли йўқ, деб калта ўйладик?..

«Такрор-такрор айтаман: менинг бошимга тушганини ҳеч кимга кўрсатмасин! Ҳамма болалар оналарнинг гапларига қулоқ солишади. Дўхтирлар уйда қолинг, деб бежизга айтишаётгани йўқ. Оналар, илтимос, болаларингизни, яқинларингизни асранг! Бу синовлар ўтиб кетади, уларни уйда, иссиқ бағрингизда олиб ўтиринг! Топган бойлигингиз, солган иморатингиз, бошқа минг-минг орзу-ҳавасларингиз саломатликнинг олдида ҳеч нарса эмас экан...»

Оиласининг беш нафар аъзоси коронавирус инфекциясига чалинган она ҳикояси.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
❗️Пенсия ва нафақаларни пластик карталарга ўтказиш бўйича тушунтириш

Республика махсус комиссияси томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра республикадаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар жорий йилнинг май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича пластик карталарга ўтказиш орқали амалга оширилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарорни қабул қилишдан асосий мақсад — пенсионер ва нафақа олувчиларнинг соғлиғини сақлаш ва коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш.

👵🏻👨🏻‍🦳 Тиббиёт ходимларининг хулосаларига асосан, ушбу касаллик ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамларда оғирроқ кечади.

💵 Нақд пул орқали муомала қилиш — вирус тарқалишига олиб келувчи омиллардан ҳисобланади, чунки нақд пулда коронавирус қўзғатувчи қатор бактерия ва номаълум инфекциялар мавжуд бўлиб, улар узоқ муддат (4-5 кун давомида) сақланиб қолади.

🔎 Ҳозирги кунда республикада жами пенсия ва нафақа олувчилар сони — 3 млн 734 минг 237 тани ташкил этади. Пенсия ва нафақа тарқатиш учун эса АТ “Халқ банки”нинг 4 минг 355 та ходими, 600 дан ортиқ автотранспорт ҳайдовчилари ҳамда Марказий банк Инкассация хизматининг 1000 дан ортиқ ходими жалб этилган. Ушбу жараёнга ички ишлар идораларининг 1090 та ходими ҳам бириктирилган.

🦠 Нақд пул шаклида пенсия ва нафақаларни олиш ва тарқатиш жараёнида қарийб 4 миллион одамнинг ўзаро мулоқоти республикада коронавирус инфекцияси тарқалиши хавф-хатарини кескин ошириб юборади.

📎 Махсус комиссия томонидан фуқаролар ўртасидаги мулоқотни чеклашга қаратилган бир қатор чекловлар жорий этилмоқда, масалан, транспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатланиши билан боғлиқ ва бошқалар. Ўз навбатида, пенсия ва нафақаларни пластик карталарга ўтказиш ҳам бу борадаги айнан карантин чекловлари ҳисобланади.

💳 Юқоридагиларга асосан, Махсус комиссиянинг қарори амалдаги қонун ҳужжатларига зид ҳисобланмайди ҳамда пенсионер ва нафақахўрларнинг ҳуқуқларини бузишга эмас, балки уларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган чора ҳисобланади. Бундан ташқари, комиссия қарорида пенсия ва нафақаларни пластик карталар орқали бериш республикадаги эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар амал қилиши ҳамда республикамизнинг барча ҳудудларидаги савдо нуқталарини тўлиқ тўлов терминаллари ва нақд пул олиш имконини берувчи банкоматлар билан таъминланиши назарда тутилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️2020 йил 15 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1302 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️По состоянию на 15 апреля 2020 года 22:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1302.

Манба: @ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

👉 бюджет маблағлари мақбуллаштирилади;

👉 бирламчи зарур ва долзарб бўлмаган харажатлар кейинга қолдирилади;

👉 бюджет маблағлари энг аввало муҳим харажатларга (коронавирусга қарши курашишга оид, иш ҳақлари, пенсия ва стипендияларни ўз вақтида тўлашга оид, озиқ-овқат маҳсулотлари ва коммунал тўловларни тўлашга оид) сарфланади;

👉 давлат ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари харажатлари қисқартирилади (иш ҳақлари ва қонунлардаги моддий рағбатлантириш мустасно) ва иқтисод қилинган маблағлар бюджетга йўналтирилади;

👉 давлат ташкилотлари 1 августга қадар бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш, қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни тўхтатади;

👉 устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарда 2019 йил учун олинган ва 2020 йилда олинадиган соф фойда бўйича давлат улушига ҳисобланган дивидендлар тўлиғича Давлат бюджетига ўтказилади;

❗️ жорий йил 1 июнига қадар парламент, суд ва прокуратура, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳокимликлар, барча вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий органлари, уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва жамғармалар учун ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини татбиқ этиш бўйича Президенти қарори лойиҳаси киритилади (яъни идоравий мансублигига қараб турли миқдорда бўлган ойлик-маошлар бирхиллашади ва катта эҳтимол билан кўплаб идоралар ходимлари ойликлари анча камаяди).

Манба: https://t.iss.one/xushnudbek/5218

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📣 Бугун, 23 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Спикер
:
Ш. Равшанова — матбуот котиби

🕙 13:00 Давлат божхона қўмитаси

Спикер:
Ф. Олимжонов — бошқарма бошлиғи

🕙 14:00 Санитария ва эпидемиология назорати давлат инспекцияси

Спикер:
Н. Атабеков —Бош санитария инспектори

🕙 15:00 Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Спикер:
Ш. Ахматов — матбуот котиби

🕙 16:00 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Спикер:
Б. Алматов — директор ўринбосари

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

📹 Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv», "Ўзбекистон 24" телеканалларида ва Youtube каналида томоша қилинг.

______________________


📣 Брифинги, запланированные на сегодня, 23апреля, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 Министерство занятости и трудовых отношений


Спикер
:
Ш. Равшанова — пресс-секретарь

🕙 13:00 Государственный таможенный комитет

Спикер:
Ф. Олимжонов — начальник управления

🕙 14:00 Инспекция государственного санитарно-эпидемиологического надзора

Спикер:
Н. Алматов— главный санитарный инспектор

🕙 15:00 - Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций

Спикер:
Ш. Ахматовпресс-секретарь

🕙 16:00 Агентства санитарно-эпидемиологического благополучия

Спикер:
Б. Алматов - заместитель директора

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

📹 Также смотрите брифинги на телеканале UzReportTv и Узбекистан 24, также канале Youtube.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
23 апрель куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 1716 нафар ҳолида сақланиб қолди. Бу ҳақда Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

Бугунги кунда Тошкентдаги учта тиббиёт муассасасида 318 киши даволанмоқда, улардан 76 нафарида клиник пневмония белгилари мавжуд.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 84 бемор даволанмоқда, уларнинг 29 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 3 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 82 нафар бемордан 2 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 152 нафар бемордан 45 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 6 нафар беморнинг аҳволи оғир, улардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрия маблағларини мувофиқлаштириш маркази маълумоти.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: COVID-19 касаллигига чалинган 1804 нафар беморнинг қайд этилиши, соғайганлиги ва вафоти билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвали

~~~~~~

Таблица показателей, связанных с подтверждением, выздоравлением и смертностью 1804 больных с COVID-19

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📣 Бугун, 26 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Спикер
:
Б. Алматов— директор ўринбосари

🕙 13:00 Давлат хизматлари агентлиги

Спикер:
С. Зокирова — матбуот котиби

🕙 14:00 "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ

Спикер:
У. Ибрагимов — бошқарма бошлиғи

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

📹 Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv», "Ўзбекистон 24" телеканалларида ва Youtube каналида томоша қилинг.

______________________


📣 Брифинги, запланированные на сегодня, 26 апреля, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 12:00 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия


Спикер
:
Б. Алматов — заместитель директора

🕙 13:00 Агентство государственных услуг

Спикер:
С. Зокирова— пресс-секретарь

🕙 14:00 АО "Узбекистон темир йуллари"

Спикер:
У. Ибрагимов— начальник управления

〰️〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

📹 Также смотрите брифинги на телеканале UzReportTv и Узбекистан 24, также канале Youtube.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📣 Бугун, 8 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бир қатор брифинглар бўлиб ўтади. Қуйида брифинг мавзуси ва масъул ташкилотлар номи келтирилади:

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 13:00 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги

Мавзу: Республикадаги эпидемиологик вазият юзасидан келиб тушган саволларга жавоблар

Спикер:
Б. Қурбонов — директорнинг биринчи ўринбосари

🕙 17:00 Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиялар вазирлиги, Миллий Гвардия, Мудофаа вазирлиги

Мавзу: Сардоба воқеалари бўйича

🔰 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади.

📹 Шунингдек, брифинг трансляциясини «UzReportTv», "Ўзбекистон 24" телеканалларида ва Youtube каналида томоша қилинг.

______________________


📣 Сегодня, 8 мая, в штабе АИМК состоятся брифинги. Ниже приводятся темы брифингов и названия ответственных организаций:

〰️〰️〰️〰️〰️

🕙 13:00 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия при Министерстве здравоохранения

Тема: Ответы на вопросы об эпидемиологической ситуации в Республике

Спикер
:
Б. Курбанов — заместитель директора

🕙 17:00 Министерство чрезвычайных ситуаций Республики Узбекистан, Национальная гвардия Узбекистана, Министерство обороны

Тема: О событиях в Сардобе

🔰 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz.

📹 Также смотрите трансляции на телеканалах UzReportTv, Узбекистан 24, и канале Youtube.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️БУГУН 101 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛДИ

Тошкент шаҳридаги даволаш муассасаларида 36 нафар ҳамда Сирдарё вилоятида 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Пойтахтимизда тузалганларнинг 26 нафари коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. 7 нафари Россиядан, 3 нафари эса Қозоғистондан келган. 28 нафари эркак, 8 нафари аёл. Улар орасида энг каттаси 61 ёшда, энг кичиги 2019 йилда туғилган.

Сирдарё вилоятида тузалган 40 ёшли эркак Россиядан келган.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирусдан соғайганлар жами 1982 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев томонидан эпидемиологик вазият бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Йиғилишда баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юриши ҳолатлари кузатилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Бундай ҳолатлар ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошаётгани ҳаммани ҳушёр бўлишга чақиради.

〰️〰️〰️〰️

‼️ Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
✔️Шу билан бирга 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

〰️〰️〰️〰️

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда:

якка тартибдаги ҳунармандчилик;

автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;

электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;

ижара ва лизинг хизматлари;

бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;

〰️〰️〰️〰️

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти.

☝️ Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш)
ва полиграфия хизматлари;

музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

ветеринария хизматлари;

биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
‼️ Шунингдек 2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

✈️ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

🚆 Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.

〰️〰️〰️〰️

✔️ Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

📌 Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

🚫 Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🚙 Шунингдек, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилсин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб:

🟡🟢 "Сариқ" ва "Яшил"
тоифага киритилган ҳудудларда:

очиқ сайилгоҳ,
музей,
санъат галереялари

фаолиятини йўлга қўйишга Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

❗️Ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчиларн тана хароратларини ўлчанган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

‼️ Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️"Ўрикзор" савдо мажмуасида коронавирус инфецияси аниқланди

❗️Бозор вақтинчалик ёпилди

🦠 Кеча “Ўрикзор“ савдо мажмуаси МЧЖда жами 789 нафар фуқародан суртмалар олинган. Таҳлил натижаларига кўра, мазкур савдо мажмуасидаги озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди.

🚫 Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинди.

Шунга кўра, “Ўрикзор” савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники