Forwarded from Hudud Inform
#Олий_таълим
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра қабул квоталари тасдиқланди
“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:
👉 бакалавриат:
- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.
👉 магистратура – 10 425 нафар.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (ДТМ) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказилиши юзасидан расмий баёнот берди
Бу ҳақда ДТМ ахборот хизмати маълум қилди.
"Мамлакатимизда пандемия шароити мураккаб кечаётганлиги, карантин чекловлари бекор қилинмаётганлиги ёки юмшатилмаганлиги боис, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари тест топширувчилар саломатлигига зарар етмайдиган вазият келгунга қадар кейинга сурилмоқда ва бу ҳақда жамоатчилик мунтазам хабардор қилиб борилмоқда.
Кейинги кунларда турли интернет нашрларида кириш имтиҳонлари усти очиқ катта майдонларда, эрталаб ва кечки сменада ўтказилиши, шунингдек, аниқ саналар белгиланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Бу борада расман шуни маълум қиламизки, айни кунларда Давлат тест маркази томонидан жараёнларни энг аввало тест топширувчилар саломатлиги хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ташкил этиш борасида турли вариантлар ўрганиб чиқилмоқда.
Қайд этиш керакки, ушбу ҳаракатлар ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан «шундай бўлади» қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкин.
Шуларни ҳисобга олиб, Давлат комиссияси кўрсатмаси асосида соғлиқни сақлаш ташкилотлари билан биргаликда, жорий йил қабул тест синовларини ўтказиш учун мақбул ва хавфсиз жойлар танланиб, аниқ саналар белгилангач, Давлат тест маркази томонидан оммавий ахборот воситалари орқали ишончли хабар берилади.
Бунга қадар абитуриентлардан турли хабарларга эътибор қилмасдан вақтдан унумли фойдаланишларини, тест синовига пухта тайёргарлик кўришни давом эттиришларини сўраб қоламиз", дейилади расмий баёнотда.