Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.8K subscribers
36.4K photos
5.79K videos
68 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юришига рухсат берилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

🚆✈️ Шунингдек, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат бериш кераклиги айтилди.

🍽 💇🏻‍♂️ Санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади.

💃🏻 Белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️20 августдан — буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

☝️Республика махсус комиссиясига ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

📌 Эпидемиологик вазият яхши бўлган давлатлардан келган шахсларни карантинига олиш ва ундан чиқариш тартибини енгиллаштириш,

🏥 пневмониядан тузалган аҳолини реабилитация қилиш марказларини ташкил этиш
бўйича топшириқ берилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠 «Карантин талаблари юмшатилаётган бўлса-да, барчамиз ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш, дезинфекция ва бошқа санитария-гигиена талабларига сўзсиз амал қилишимиз, илгари йўл қўйган хатоларни такрорламаслигимиз керак.

☑️ Худога шукур, ҳаммамиз ҳам етарли тажриба орттирдик. Кўпни кўрган халқимиз жуда катта матонат ва қаҳрамонлик, тиббий маданиятини намоён қиляпти. Темир интизом, қаттиқ чидам ва сабр-тоқат билан биз албатта бу синовларни тез орада енгиб ўтамиз. Мен бунга қатъий ишонаман», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси
АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 15 августдан бошлаб:

✔️автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши;

✔️ маҳаллий авиақатновлар ва темир йўл қатнови.
Бунда, доимий равишда ҳар бир авиақатнов ва темир йўл қатновидан олдин тегишли ҳаво кемаси ва темир йўл вагонларини (ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш, шу жумладан, уларга ҳавони зарарсизлантириш анжомларини ўрнатиш чораларини кўриш лозим;

✔️ очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти. Бунда, ушбу объектлар учун:

🔸банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

🔸столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

🔸бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🔸ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш талаб этилади.

❗️Шунингдек, мазкур объектлар тўлақонли фаолият юритишига тайёргарлик кўриш учун уларнинг бино ва хоналарига, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиб бориш тавсия этилади.

✔️ нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар, шунингдек, ўқув курслари (марказлари) фаолияти. Бунда, ушбу ташкилотлар фаолияти учун:

🔸машғулотлар вақтини олдиндан келишиш (таълим марказлари ва тўгараклар учун);

🔸ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)нинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болалар (тарбияланувчилар)ни машғулотлар четлатиш;

🔸ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши;
санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш чоралари кўрилиши лозим;

✔️санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, хостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари фаолияти. Мазкур фаолиятни амалга оширишда:

🔸фуқаролар алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда (ҳар бир оилага бир хона талабига риоя этган ҳолда) жойлаштирилади;
бино ва хоналар доимий равишда дезинфекция қилиб борилади, шу жумладан, ҳавони зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш тавсия этилади;

🔸бунда меҳмон уйлари ва хостеллар фаолияти Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнининг 2-иловаси билан тасдиқланган Пандемия шароитида меҳмонхона хизматларини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик йўриқнома талаблари асосида йўлга қўйилади. Бунда, хостеллар фақатгина бир хонага оилавий ёки бир кишидан ортиқ бўлмаган меҳмонларни қабул қилишга рухсат берилади;

✔️ музейлар фаолияти;

✔️ гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти учун
– хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда телефон ёки онлайн навбатга ёзилган ҳолда “1 та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ишлаши талаб этилади;

✔️ оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш (бунда ушбу тадбирларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда);

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️2020 йил 17 августдан бошлаб:

✔️ ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) ўртасида автотранспорт воситалари қатновини тиклаш;

✔️жамоат транспорти, шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус қатнови (метрополитен фаолияти бундан мустасно). Ушбу транспорт фаолиятини ташкил этиш учун:

🔸ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва кондукторларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик, уларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши;

🔸жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши ва улар орасида ижтимоий масофа сақланиши, тиббий ниқоб бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔸транспорт воситаси доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин (шу жумладан, ҳар бир ўриндиқни) тўлиқ дезинфекциядан ўтказилиши зарур.

✔️ диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда). Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади;

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагиларга рухсат берилди:

❗️ 2020 йил 20 августдан бошлаб:

✔️ буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари ҳамда буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар фаолияти (санитар тозалаш ишларини ўтказиш учун ҳафтада бир марта санитар кунини эълон қилган ҳолда). Бунда, супермаркет ва бошқа йирик дўконлар:

🔹кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлишини, шунингдек, ушбу объектларга киришда фуқароларни бепул тиббий қўлқоп билан таъминлаш талаб этилади;

🔹ишчи, хизмат, умумий санитар-гигиеник узел хоналарини, йирик сиғим майдонларини (хоналарини) ва ҳаво айлантириш тизимини ультрабинафша зарарсизлантириш анжомлари билан жиҳозлаш чораларини кўриши лозим.

✔️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар фаолияти. Ушбу объектлар фаолиятини амалга оширишда:

🔹уларнинг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;

🔹ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади
.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Қуйидаги карантин чекловлари (тақиқлар) 2020 йил 15 августдан кейин ҳам сақлаб қолиниши белгиланди:

✔️ фуқароларнинг жамоат жойларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаши, тиббий ниқобда бўлиши, бунда улар томонидан санитар талаблар бузилган тақдирда қатъий чоралар (жаримага тортиш) кўриш;

✔️тана ҳарорати 37 градус ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган фуқароларнинг жамоат жойларига чиқмаслиги;

✔️давлат органлари, ташкилотларида йиғилишлар ўтказишни тақиқлаш, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш;

✔️томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари, тўйхоналар, фаолияти) ва оммавий тадбирлар ўтказиш;
парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти;

✔️умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари бундан мустасно);

✔️тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

✔️ 65 ёшдан ошган шахсларнинг “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзида яшашини тавсия этиш ва огоҳлантирувчи тарғибот ишларини амалга ошириш;

✔️ йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плеёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиш.

‼️Давлат органлари ва муассасаларининг бинолари, шу жумладан, хизмат хоналари мавжуд шароитлардан келиб чиқиб, ҳавони зарарсизлантириш тизими билан босқичма-босқич жиҳозланади.

⭕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️ хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланади;

✔️карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;

✔️карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан кириш бўйича қуйидаги тартиб амал қилиши белгиланди:

✔️санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

✔️ коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

✔️коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар — эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

❗️Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди. Мазкур рўйхатга асосан:

🔵 яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

🟡 сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

🔴 қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.

❗️Юқоридагилардан ташқари жамоавий (коллектив) иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида антитаначалар (иммунофермент) таҳлилини ўтказиш чораларини кўриш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

‼️Шу билан бирга, мутасадди вазирлик ва идораларга оммавий ахборот воситаларида маданий-маърифий ва кўнгилочар мазмундаги кўрсатув, эшиттириш ва материалларни кўпайтириш, шунингдек ижтимоий масофани таъминлаган ҳамда санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда театр, кинотеатр, концерт ва бошқа тадбирларни ташкил этиш юзасидан асофслантирилган таклифлар киритиш вазифалари белгиланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Республика махсус комиссияси қарори

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб шарт-шароитлар яратиш ва улар билан тизимли ишлаш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Тадбир аввалида бугун мамлакатимизда пандемия билан боғлиқ вазият таҳлил қилинди.

«Такрор ва такрор айтаман: ҳар бир фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти биз учун муҳим. Биз халқимизни коронавирус балосидан асраб қолиш учун барча куч-имкониятларни ишга солаяпмиз, жаҳондаги энг илғор даволаш тажрибаларини олиб келаяпмиз» – деди давлат раҳбари.

Яқин кунларда Россиядан қирққа яқин, Хитойдан ўн нафар юқори малакали мутахассислар етиб келгани, уларни ҳудудларга тақсимлаб, жойларда беморларни энг самарали усуллар билан даволаш ва маҳаллий шифокорларни ҳам ўргатиш ишлари ташкил қилиниши таъкидланди.

Халқимиз ортиқча қийналмаслиги учун, фуқароларимизнинг мурожаатларидан келиб чиқиб карантин талаблари юмшатилгани, лекин энди аҳоли жамоат жойларида кўпроқ бўлиши сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши ҳам эслатиб ўтилди.

Шу боис, одамларга янада масъулиятли бўлиб, ўзларини ва яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш бўйича талабларга қатъий амал қилишлари кераклигини тушунтириш, амалий ёрдам бериш ва назорат қилиш лозимлиги айтилди.

«Темир интизом» ҳаммамиз учун энг биринчи масала бўлиб қолиши керак. Корхоналар, ташкилотлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ва қурилиш майдонлари, транспорт ва жамоат жойларида ҳам ушбу талабларга қатъий амал қилиш зарур», — деди Президент Шавкат Мирзиёев .

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ⓜ️ 15 августдан бошлаб Тошкент метроси иш бошлади.

Метрополитенда фойдаланишда зарур қоидалар ва меъёрларга риоя этилиши талаб этилади.

Йўловчилар метрополитенга кирганида ва йўл давомида қуйидаги санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарур.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🔰 Иш жойида хавфсизлик

〰️〰️〰️〰️

🔰 Безопасность на рабочем месте

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Мактабларни 14 сентябрдан бошлаш таклифи киритилди

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️
🔹Бир ҳафта олдин (7 сентябрь) синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган.

🔹Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминланиш чоралари кўрилиш керак бўлади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️ Мактабларга 10 минг нафарга яқин тиббиёт ходимлари жалб этилди

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида ўтказилган мактабларда янги ўқув йилини ташкил этишда санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча жараёнларда таълим мутасаддиларига мактабларда тиббий хавфсизликни таъминлаш борасида кўмак ва тавсияларини бериб боради.

Мамлакатимиздаги мавжуд 9942 та мактабда фаолият кўрсатадиган 480 минг нафардан ошиқ ўқитувчи ва у ерда таҳсил олаётган 6,2 миллион нафардан зиёд ўқувчининг хавфсизлигини таъминлаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига ҳам қатор масъулият ва вазифалар юклайди.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов шу талабдан келиб чиқиб, кўп тармоқли марказий поликлиника, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудидаги таълим муассасаларига қарийб 10 минг нафар тиббиёт ходими бириктирилгани ҳақида хабар берди.

✔️ Тиббиёт ходимлари мактабларда фильтрларни ташкил этишда иштирок этади, ушбу жараёнда тана ҳарорати кўтарилган ва бемор деб топилган ўқувчилар хақидаги маълумотни ҳудуддаги тегишли муассаса раҳбарларига етказади. Шунингдек, карантинга олинган хонадон эгаларига бемор ёки улар билан мулоқотда бўлган болаларни фақат оила шифокорининг рухсати билан мактабга юбориш кераклигини тушунтиради, бемор аниқланган хонадонда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш тартибини назорат қилади.

❗️Бундан ташқари, таълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходимлари мактаб жамоаси ва ўқувчилар орасида коронавирус профилактикаси билан шуғулланиш, тарғибот тадбирларини ўтказиш, амалга оширилган ишлар ва бемор болаларнинг ҳолати бўйича маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими муассасалари каби қатор ташкилотларга тегишли маълумотларни тақдим қилиш ишлари билан шуғулланишади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ҳозирги кунда болалар иммунитетини кўтариш учун нималарга эътибор беришимиз керак?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🌀Маълумки, касалликка чалинмаслик ёки уни енгил ўтказишда иммунитет муҳим ўрин тутади. Мактаб ўқувчиларидаги иммунитет заифлигига кўпинча витаминлар танқислиги, ёмон уйқу ва доимий психологик стресс сабаб бўлади. Витаминлар танқислигини тўғри овқатланишни ташкил қилиш йўли билан олдини олиш мумкин.

Мактаб ўқувчилари орасида пала-партиш овқатланувчи болаларнинг сони йилдан йилга ортиб боряпти. Ярим тайёр фасфуд таомлар кўпинча болаларга зарур бўлган витамин ва минералларни овқатдан олишига тўсқинлик қилади.

7 ёшдан 12 ёшгача бўлган даврда боланинг танасида бир вақтнинг ўзида ўсиш ва ўрганиш вазифаларини турганини унутмаслик керак. Бу эса ота-онадан алоҳида эътибор талаб этади.

🥘Бола кунига камида 4 марта овқатланиш керак. Агар болада озғинлик ёки ортиқча вазн бўлса, шифокор маслаҳати зарур. Спорт билан шуғулланадиган ўқувчининг овқатланиши жисмоний машқлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тузилиши талаб этилади.

🔸Йодланган тузни доимий истемол қилиш, сув ичиш режимига амал қилиш ва овқатланиш рационида витанимларга бой бўлиши керак.
А витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошкани, цитрус мевалари ва брокколи С витамини ҳамда грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда ёрдам берадиган Е витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар рационида бўлиши мақсадга мувофиқ.

🔸Тўғри овқатланишни ташкил қилишдаги биринчи қадам овқатланиш маданиятига риоя қилишдир. Нонушта, тушлик, кечки овқат мунтазам бўлиши ва жадвалга мувофиқ бўлиши керак.
Мактаб ёшидаги болаларининг организми маълум ритмларга мослашади. Шунинг учун ухлаш, овқатланиш, ўйнаш, юриш ва машқ қилиш учун вақт топиш жуда муҳимдир. Иммунитетни яхшилаш учун болани ёшлигиданоқ режимга кўниктириш яхшироқдир. Турли ёшларда эрталаб туриш, тушлик қилиш, уй вазифасини бажариш ва ётишга тавсия этилган вақт мавжуд.

🔸Кичик мактаб ёшидаги бола кечқурун соат 21:00да ётиши ва эрталаб соат 7:00да туриши керак, каттароқ ўқувчилар кейинроқ, соат 22:00да ётишлари мумкин. Тўлиқ кунлик дам олиш иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм тезроқ бўлади, шунинг учун болалар бу соатларда яхши ўсади.

🔸Уйдаги ижобий психологик микроиқлим болалар саломатлигининг муҳим шартидир. Мактаб ўқувчисининг психологик ҳолатини баррқарорлаштиришнинг энг яхши усуллари бу дўстлар билан яхши мулоқатда бўлиш, севимли машғулотлари билан шуғулланиш, ота-оналар билан фильм томоша қилиш, ўйин ўйнаш ва саёҳат қилиш кабилардир.

Хулоса қилиб айтганда, мактаб ўқувчиларини иммунитети ошириш учун тўғри овқатланиш, вақтида ухлаш, кун тартибини тўғри ташкил этиш ва улар билан дустона муносабатда бўлиш муҳим ўрин тутади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Иситмани тушурувчи мева ва сабзавотлар

🍓Резавор мевалар. Ўрмон мевалари: ертут, малина, брусника ва қорағат бу борада энг муҳим восита ҳисобланади.

🍋 Мевалар, айниқса, цитрусли — лимон ва апельсин. Бу мевалар C витаминига бой бўлгани учун ҳам шамоллаш даврида кўпроқ ейиш тавсия қилинади.

🍏 Бундан ташқари олма, нок ва олхўри ҳам жуда фойдали мевалар ҳисобланади.

🥕 Сабзавотлар. Сабзи ва карам шарбати, бошпиёз ва саримсоқ настойкаси ҳароратни туширишда катта ёрдам беради.

🌱 Доривор ўтлар. Малина ва смородина барглари, чаканда (облепиха) бутоғи ва барглари, мойчечак ва липа гуллари ҳам ҳароратни туширишда ёрдам беради.

🍯 Асал — терлатувчи, иммунитетни мустаҳкамловчи ва антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун ҳам ҳароратни туширишда самара беради.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
«Дексаметазон»ни коронавируснинг енгил ва ўрта турида ишлатиш таъқиқланади

Эъзозбек Ризаев, Штаб аъзоси:

«Дексаметазон» препаратини коронавирусни даволашда ишлатиш тавсияси 2020 йил июнь ойида Буюк Британия олимлари томонидан таклиф этилди. Оксфорд университети расмий сайтида COVID-19 касаллигининг оғир ва ўта оғир даврида, фақатгина кислородга муҳтож бўлган ва сунъий нафас олиш аппаратига уланган касалларга реанимация шароитида кунига 6 мг миқдорида 10 кун давомида бериш таклиф этилган. Эътиборли жиҳати, «Дексаметазон» дори воситасини фақатгина реанимация шароитида бериш тавсия этилади», деб расмий баёнотда аниқ белгилаб қўйилган.

⚠️ «Дексаметазон» бу «Аспирин» ёки «Цитрамон» эмаски, уни хоҳлаган одам дорихонадан сотиб олиб, ўз билганича истеъмол қилса. «Дексаметазон» кучли яллиғланишга қарши ва иммунодепресант (иммунитетни туширувчи) синтетик гормонал дори воситаси. Ундан нотўғри фойдаланиш, аввало:

▪️иммун тизимининг фаолиятини сусайтиради,
▪️қандли диабет
касаллигини келтириб чиқаради ва уни ривожлантиради,
▪️ошқозон яра
касаллигида қон кетиш хавфини оширади,
▪️суяклардан кальцийнинг чиқиб кетишига сабаб бўлади,
▪️тери мустаҳкамлигини сусайтиради,
▪️сурункали касалиликларнинг авж олишига олиб келади.

‼️ Бундан ташқари, ушбу яллиғланишга қарши дори воситасидан узоқ муддат фойдаланиш ҳар қандай гормонлар сингари семириш, диабет, остеопороз, глаукома ва ҳатто руҳий касалликлар каби ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Шу билан бирга, сон суягининг асептик некрозига ҳам «Дексаметазон» дори воситасини кўп миқдорда ишлатиш сабаб бўлади.

🚫 «Дексаметазон»ни COVID-19 нинг енгил ва ўрта даражада кечиш даврида ишлатиш таъқиқланади. Чунки у касалликнинг дастлабки босқичида, иммунитетимизни мустақил равишда касалликни енгишига ҳалақит беради ва акс таъсир кўрсатиб, касалликнинг авж олиб кетишига сабаб бўлади. Иммун тизими пасайиб, ҳатто йўқ бўлиб кетган беморни касалликдан қутқариш деярли имконсиз бўлиб қолади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
РАСМИЙ БАЁНОТ

Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.

Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бирор инсоннинг фақат ўзига тегишли бўлган фундаментал ҳуқуқи ҳисобланувчи шахсий саломатлиги ёки коронавирус касаллигидан вафот топгани ҳақидаги хабарларни эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилиниши лозим.

Мазкур қонунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақатгина ўзини розилиги, агарда у муомалага лаёқатсиз бўлса унинг қонуний вакили, мабодо оламдан ўтган тақдирда меросхўрларининг ҳужжат шаклидаги розилиги билан эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида фейк хабарларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, нотўғри хабарлар билан чалғитиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарлик келтириб чиқаради.

Агентлик оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ишончсиз ахборотларни тарқатмаслик ҳамда нохолис манбалардан фойдаланмасликни сўрайди.

Бугунги мураккаб вазиятда ахборот майдонида қонунга зид ҳолатлардан йироқ бўлган ижобий муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшайлик.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг