Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.9K subscribers
36.8K photos
5.87K videos
69 files
14.1K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Авваламбор, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди.

Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига:
- ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;

- 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.

Шу билан бирга вазирлик олдига Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.
“Ўқув йили деярли якунланди. Олдимизда 404 минг нафар ўрта таълим, 151 минг нафар касб-ҳунар таълим, 125 минг нафар олийгоҳ битирувчилари, жами 680 минг нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифа турибди”, деди Президент.

Шу мақсадда барча ҳокимлар:

- битирувчилар билан шахсан учрашади;

- ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали учрашувларнинг аниқ вақти, жойи ва телефонларини эълон қилади;

- учрашувларда ректорлар, йирик иш берувчилар, корхона ва кластерлар, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этади;

- битирувчиларнинг ишга эҳтиёжи, қизиқиши ва кўникмаларини ўрганиб, уларнинг балансини шакллантиради;

- иш берувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, мономарказларда касбга тайёрлашни ташкил этади.

Бу ишларни амалга ошириш учун жойларда доимий ишлайдиган штаблар тузилиши, улар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар ва уларнинг ота-онаси билан тизимли мулоқотни йўлга қўйиши, келиб тушадиган ҳар бир мурожаат тезкор кўриб чиқилиши шартлиги белгиланди.

Йиғилиш якунида мутасаддилар ахборот берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юридик фанлари доктори, ТДЮУ профессори Ихтиёр Бековнинг Конституцияга ўзгартириш киритиш эҳтиёжи бўлганлиги юзасидан фикрлари:

〰️〰️〰️〰️
🎤 "Конституциямизнинг шу пайтгача бўлган ривожланиш даврига эътибор берадиган бўлсак, бундан олдин ҳам бир неча маротаба ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Уларни таҳлил қилсак, асосан, давлат ҳокимиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалада ислоҳотлар амалга оширилган.

Инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган нормаларни, қўшимчаларни кўрадиган бўлсак, бор-йўғи бир маротаба, яъни 32-моддада жамоатчилик назорати билан боғлиқ бўлган жойга ўзгартириш киритилган.

Демак, шунинг ўзи ҳам кўрсатиб турибдики, бугунги кунда бизда асосий масала инсон ва унинг қадри бўлар экан, биз буни конституциявий жиҳатдан ҳам мустаҳкамлашимиз, ҳам кафолатлашимиз керак!"

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔥 Zakovatli avlod-kelajagimiz bunyodkori!

⚡️Mirzo Ulugʻbek tumanining ilmga chanqoq, "Zakovat" intellektual oʻyiniga qiziquvchi, tashabbuskor yoshlari diqqatiga!!!

Sizlar uchun ajoyib imkoniyat!

📝Butun respublika bo‘ylab shiddat ila o‘tkazilayotgan "Zakovat" intellektual oʻyinining Mirzo Ulugʻbek tuman bosqichida ishtirok etishni istaysizmi?

🚩 Unday bo‘lsa 24-iyun soat 19:00 da 📍«Yangi O'zbekiston» bog'ida bo'lib o'tadigan ushbu musobaqaning tuman bosqichiga SIZNI taklif etamiz.

🏆Mirzo Ulug’bek tumani hokimligi, Yoshlar ishlari agentligi Mirzo Ulug’bek tumani bo’limi tomonidan tashkil etilayotgan tuman bosqichida gʻalaba qozongan har bir jamoa ishtirokchilariga planshet va sertifikat taqdim etiladi.

Ba'tafsil ma'lumot uchun:
@coordinator_sector_2

⛳️ Keling, ko'ring, ishtirok eting va g'alabani qo'lga kiriting.
Аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу соҳада янги тизим ва қўшимча имкониятлар белгиланди.
45 та коллеж ўрнида мономарказлар ташкил этилади. Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарда Касб-ҳунар таълими кенгашлари тузилади. Олий таълим тизимидаги айрим мутахассисликлар техникумларга ўтказилади.
Касбий таълим муассасаларида ишлаётган ўқитувчи ва усталарни рағбатлантириш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

На видеоселекторном совещании по вопросам профессионального обучения населения определено внедрение новой системы и дополнительных возможностей в этой сфере.
На базе 45 колледжей будут организованы моноцентры. В каждой области, районе и городе образуются Советы по профессиональному образованию. Отдельные специальности передаются из вузов в техникумы.
Отдельное внимание уделено вопросу стимулированию учителей и мастеров, трудящихся в профессиональных образовательных учреждениях.

#Mirziyoyev #videoselektor #kasbiytalim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔴LIVE

🎉Айни дамда Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан пойтахтимизнинг Экобоғида "Маънавият фестивали" бўлиб ўтмоқда.

🙏Миллийлигимизни янада тарғиб этиш мақсадида ўтказилаётган фестивал иштирокчиларининг кайфияти аъло даражада.
#full_time 🏆 U-23 Osiyo kubogi | 1/2 final

🇺🇿 Oʻzbekiston 2:0 Yaponiya 🇯🇵

90ʼ| Uchrashuv yakunlandi. Oʻzbekiston finalda!

Gol muallifi: Jasurbek Jaloliddinov 60', Husayn Norchayev 88'.

📲 t.iss.one/FAUzbekistan
#Қабул_2022

2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди

“2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент фармойиши қабул қилинди

Фармойишга кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМга ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди:

🔘 бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

▫️кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;
▫️сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар;
▫️кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;
▫️масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

🔘 магистрлар тайёрлаш бўйича10 688 нафар.

☑️ Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМ кузатув кенгашлари ҳамда қабул параметрларини Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига тегишли қабул параметрларини 2022 йил 20 июнгача тасдиқлаши тавсия этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Mirzo_Ulugbek_tumani
#Bogimaydon_mahallasida
#Obodonlashtirish

Mirzo Ulug‘bek tumanidagi Bog`imaydon mahallasida hashar jarayonlari tashkil etildi. Hasharda ko‘p qavatli uylar oldiga tuproqlar solinib mahalla hududi chiqindilardan tozalanmoqda.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube