Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12K subscribers
37.2K photos
5.93K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
#Insonqadriuchun

Mirzo Ulug’bek tumani Ulug’bek shaharchasi 1-son poliklinika mudiri tomonidan mahallada istiqomad qiluvchi Ibragimov Y. ga maxsus nogironlik aravacha topshirildi. Fuqaro holidan muntazam nazorat yo`lga qo`yilgan, 4 gurux bemor hisoblanadi.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
⚡️Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда гўёки «Uzbekistan Airways» ва «Ўзбекнефтегаз» компаниялари томонидан ЮТУҚЛИ ЎЙИНЛАР ўтказилаётганини билдирган ҳолда ФИРИБГАРЛИК билан шуғулланувчи веб-сайтлар ҳаволаси келтирилган маълумотлар тарқатилмоқда.

Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шакиров Хотамбек Анваровичнинг ҳокимлик жамоаларига
М У Р О Ж А А Т И

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Yoshlarni qo'llab quvvatlash maqsadida be pul to'garak.

Bugun yoshlar masalasiga mamlakat siyosatining gʻoyat muhim va asosiy yoʻnalishlaridan biri sifatida qaralmoqda. Gʻamxoʻrlik va eʼtibor esa oʻsib kelayotgan yosh avlod maqsad-muddaolarining roʻyobi misolida oʻz ifodasini topmoqda.

Hurmatli fuqarolar Karate va Kikboksing sport turi bo‘yicha BEPUL to'garak ochildi. Karate va Kikboksing sport to'garagida qatnashish istagida bo'lgan 5 yoshdan 30 yoshgacha bo'lgan yoshlarni kutib qolamiz.

Manzil: 221-maktab
☎️ +998331415747
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам профессионального обучения населения и совершенствования деятельности моноцентров.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида йиғилиш бошланди.

“Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади.

Камбағалликни 2 бараварга қисқартириш бўйича марраларга ҳам одамларга фақат ва фақат замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Сўнгги 3 йилда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил қилиниб, одамларни касбга ўргатиш бошлангани, лекин бу тизим 5-10 фоиз ишсизларни қамраб олиши таъкидланди.

Бу йил республика бўйича 555 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади.

Уларни замонавий касбларга ўргатиш, муносиб иш билан таъминлаш масалалари барча даражадаги ҳокимлар, олийгоҳ ректорлари, коллеж ва техникум директорларини ҳам ўйлантириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Тайинлов

Касимходжаев Акмалхон Боходирович
Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг Уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Акмалхон Касимходжаев 1977 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1999 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институти (кундузги) ва 2008 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Бугунга қадар Тошкент вилояти Қибрай туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Йиғилишда 330 та касб-ҳунар мактаби, 173 та коллеж ва 207 та техникуман иборат тизим самарали ишлатилмаётгани қайд этилди. Улар мавжуд қувватларининг атиги 40-50 фоизидан фойдаланмоқда.

Энергетика, Сув хўжалиги, Уй-жой коммунал вазирликларига берилган коллежлар 20 фоиз, Қурилиш, Транспорт вазирликлари коллежлари 10 фоиз қувватда ишлаяпти.

Жорий йилда коллеж ва техникумларнинг 15 мингга яқин ўқувчилари контракт пулини тўлаш имконияти йўқлиги боис, ўқишни давом эттира олмаган.

Энг муҳими – коллеж ва техникумлардаги касблар иш берувчилар талабига мос эмас. Оқибатда улар ишга олган ёшларни қайтадан ўқитишга мажбур бўлмоқда.

Ўқув дастурлари замон талабларидан анча орқада, 1 минг 350 номдаги касбий дарслик ва адабиётлар етишмайди.

Бу муаммолар ечими билан шуғулланадиган мутасадди вазирликлар тизимли ишламаётгани танқид қилинди.

Шу боис касб-ҳунар таълимини замон талабларига мослаштириш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.
Янги тизимга кўра, 45 та коллеж Бандлик вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади.

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул бўлади.

Вазирликда алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, департамент ташкил қилинди. Бу лавозимга етарли тажрибага эга бўлган, Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланди.

“Бугунги кунда олий таълим тизимидаги катта ислоҳотлар ўз натижасини беришни бошлади. Жорий йилда 36 та олийгоҳга академик ва молиявий мустақиллик берилди.

Энди профессионал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш – олий таълим вазири, унинг ўринбосарлари, ректорларнинг энг устувор вазифаси бўлиши керак. Бу жуда муҳим вазифа, тизимли иш ташкил этилмаса, одамлар рози бўлмайди”, деди Президент.

Бунинг учун Профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 50 млрд сўм йўналтирилади.

Вилоят, туман ва шаҳарларда Касб-ҳунар таълими кенгашлари ташкил этилади.