Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.1K subscribers
36.7K photos
5.85K videos
69 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
Коронавирусга чалинган 4 нафар беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Жами 20 минг аҳоли қатъий карантин остида.

👉 Каналга уланинг: https://t.iss.one/TShSSBB
#Тезкор

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабарига кўра 🏙🛣 Пойтахтда кўпдан бери ёпиқ турган йўлнинг очилиш ишлари бошланди

Йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўлини очиш ҳамда ушбу йўлда пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

@yhxbb_uz @Hokimiyat_MirzoUlugbek
#Тезкор
Телеграмдаги #Militsiya_Uzb канали орқали “ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Муминова кўчасида ёнғин содир бўлиб ҳамма жойга хазонлар ҳиди тарқамоқда” деган хабарлар тарқалди.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг хабар беришига кўра, ушбу ёнғин Муминова кўчаси 1/9 уйларнинг орқасида жойлашган манзилда, хазон ва қуриган ўтларнинг иссиқ ҳароратда ёниши натижасида содир бўлган. Аланга 5 - 6 кв.метр жойни ташкил этган ва ўз вақтида Фавқулодда вазиятлар бўлимининг сай ҳаракати оқибатида аланга ўчирилган. Фуқароларга ҳеч қандай зиён етказилмаган.

Шу бу ҳолатлар бошқа жойларда содир бўлмаслиги ва воқеаларни олдини олиш мақсадида фуқароларимиздан хазонлар ва қуриган ўтлар қайси манзилда мавжуд бўлса қуйидаги FaolFuqaro мобил иловасига юборишларини сўраб қоламиз.

Туманимиздаги ҳар қандай муаммоли вазиятга бефарқ бўлманг!

@Hokimiyat_MirzoUlugbek
#Тезкор
‼️ Бугун соат 11:00 дан 17:00 га қадар Сайрам ва Бўз кўчалари кесишмасидаги ер ости газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, мазкур кўчаларга газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

"Hududgaz Poytaxt" газ таъминоти корхонаси етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўрайди

****
#Срочно

‼️ Сегодня с 11:00 до 17:00 часов по причине ремонтных работ подземного газопровода на пересечении улиц Сайрам и Буз, будет временно прервано газоснабжение по данным локациям.

Предприятие газоснабжения "Hududgaz Poytaxt" приносит извинения за неудобства.

🌐 Web-site
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Тезкор

⛔️ Келес кўприги вақтинчалик ёпилади!

🛣 4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. – Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида бугун, 2021 йил 29 октябрь куни тунги соат 00:00дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади. (суратда қизил рангда)

↪️ Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 автомобиль йўли (суратда кўк рангда) орқали ташкил этилиши маълум қилинган.

Ҳурматли фуқаролар!

🆘 Мазкур қарор фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қабул қилинганлигини инобатга олган ҳолда ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишингизни илтимос қиламиз!

Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#ТЕЗКОР ХАБАР
“Қодирия” бош сув иншоотида электр таъминоти билан боғлиқ юзага келган носозлик сабаб пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти тўхтаб қолди.

Махсус таъмирлаш гуруҳи томонидан электр таъминоти билан боғлиқ носозликни бартараф этиш ишлари жадал давом этмоқда.

Яқин соатларда сув таъминоти қайта тикланади.

Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

***
В некоторых районах столицы прекращена подача воды из-за неисправности, связанной с подачей электроэнергии на главном сооружении «Кадирия».

Специальная ремонтная бригада усердно работает над устранением сбоя питания.

Подача воды будет восстановлена в ближайшие часы.

Приносим извинения за доставленные неудобства.
#Тезкор

"Заковат" ва "Алишеробод" маҳаллалари истеъмолчиларида авария ҳолати сабаб вақтинча электр таъминоти тармоқдан узилди. Авария ҳолати Қибрай туманидан ўтувчи йўналишда содир бўлган.

Туман электр тармоқлари бўлими вазият бўйича ишламоқда ва тез орада тармоқ тикланишини маълум қиламиз.
#Тезкор #Расман
⚡️Ўзбекистонда энди абитуриентлар аввал тест топширади, кейин ОТМни танлайди.

2024/2025-йиллардан бошлаб олий ўқув юртлари, коллеж ва техникумлар учун имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойили бўйича ўтказилади.

Қабул тартиби:
• 5-июнь - 25-июнь: ҳужжатларни топшириш;
• Июль - август: имтиҳонлар
• 15 кун ичида: ОТМни танлаш

Telegram    💬Facebook
📸 Instagram 📹 YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
⚡️Талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилинди

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ 23 декабрдан талабалар поезд учун чегирма асосида чипта олиш мумкинлигини маълум қилди.

Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма (SV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM