HIKMET_UZ || Рәсмий канал
3.03K subscribers
14.6K photos
3.29K videos
1 file
12.2K links
Қарақалпақстан мусылманлары қазыяты, Қоңырат районы "Ҳәким Сулаймон" жаме мешитиниң рәсмий Telegram каналы!
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
🌙 ФАТВОГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

📚Бугун, 19 октябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ташаббуси билан ўтказилаётган “Фатво ва учинчи минг йиллик муаммолари” номли халқаро анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. Унда фатво ва мўмин-мусулмонлар ҳаётидаги муҳим масалалар таниқли уламолар, муфтийлар, дин ва давлат арбобларидан иборат жами 200 дан зиёд йирик делегатлар томонидан муҳокама қилинмоқда.

🗞 Аввал хабар берганимиздек, ушбу нуфузли йиғин ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.

Анжуманда Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Аллом, Вақф ишлари вазири Муҳаммад Мухтор Жума, Миср Араб Республикаси бош имоми ўринбосари доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси ва Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода каби йирик уламолар, муфтийлар, исломшунос олимлар, эксперт ва соҳа мутахассислари қатнашмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
👍5
🌙 УЧ ДАВЛАТ МУФТИЙЛАРИ МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Шу кунларда Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро анжуман доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом жаноблари ва Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода билан муҳим масалалар юзасидан мулоқот ўтказдилар.

🤝Дўстона руҳда ўтган учрашувда конференция юқори даражада ташкил этилгани ва аҳамияти ҳақида сўз юритиш баробарида ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб масалаларга тўхталдилар.

🔹Шунингдек, мулоқот чоғида Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода Ўзбекистон Президенти томонидан сўнгги йилларда ватан, халқ ва дин равнақи йўлида жуда катта ишлар амалга оширилаётганига урғу қаратди. Бундан ташқари, у Шайхулислом даражасига етишда Тошкент ва Бухородаги устозлари, сафдошлари ва билим даргоҳларининг ўрни ниҳоятда беқиёс эканини изоҳлади.

📑 Самимий мулоқот чоғида муфтийлар халқаро анжуманда муҳокама қилинган масалалар, билдирилган таклифлар таҳсинга лойиқ экани ва уларни амалиётга жорий этиш жуда катта самара беришини алоҳида қайд этдилар. Шунингдек, томонлар келгусидаги истиқболли режалар, ҳамкорликда амалга ошириладиган тадбирлар ва анжуманлар ҳақида фикр-мулоҳаза алмашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
👍1
🌙 ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР: ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИГИНИ ЖАМЛАГАН ДУО!

🕌 Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридaги “Искандархўжа” жоме масжидига ташриф буюриб, жума намозини жамоат билан адо этдилар.

🗣 Муфтий ҳазратлари динимиз кўрсатмаларига амал қилиш инсониятни икки дунёда саодатли қилиши, хусусан, одамларга яхшилик улашиб роҳат топиши, саховат, меҳр кўрсатиб ўзгалар қалбига ҳам хурсандчилик киритиши ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Манфаатли маъруза давомида Қуръони каримдаги: “Яна шундайлари ҳам борки, улар: «Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин) ва бизни дўзах азобидан асрагин», – дейдилар” (Бақара сураси, 201-оят), – оятини тафсир қилиш баробарида саодатли банда ҳар қандай шароитда Роббисидан, ҳаётидан, атрофдагилардан рози бўлиб, хотиржам ва бахтли ҳаёт кечириши ва ушбу Қуръоний дуони доимо ўқиб унга амал қилишга ҳаракат қилиши лозимлиги баён этилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳаётимиз саодатли бўлиши учун хайрли ишларни кўпайтириш, айниқса, имкони борлар мол-дунёсидан ҳақдорларга нафақа қилиб кўнгилларга қувонч улашиши юксак инсоний фазилат эканини Набий алайҳиссалом ва саҳобалар ҳаётидан мисоллар билан тушунтириб бердилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#juma #tashrif #muftiy #shayx
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍2
Forwarded from Muslim.uz
☪️ МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ?

😄Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзолигига қабул қилиндилар. Маълумки, бутун дунёда, хусусан ислом оламида тинчликни ўрнатиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш йўлида халқаро исломий ташкилотлар фаолият олиб боради. Мана шундай нуфузли муассасалардан бири Мусулмон донишмандлар кенгаши ҳисобланади.

Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, у 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликлари Aбу Даби шаҳрида ташкил топган.

🟢Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб Кенгашга раислик қилади, Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади.

🔘Кенгаш номи араб тилида “مجلس حكماء المسلمين”, ўзбек тилида эса “Мусулмон донишмандлар кенгаши” деб юритилади.

📝 Ташкилотнинг асосий мақсадлари мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш ва бағрикенгликни таъминлашдан иборат. Шунингдек, илм ва олимларни қадрлайдиган, ўзаро мулоқотни мустаҳкамлайдиган, бағрикенглик ҳамда бошқаларга ҳурматни қўллаб-қувватлайдиган фаровон жамият барпо этишдир...

⚡️ БАТАФСИЛ

#xabar #kengash #muftiy #shayx
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✉️ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ
ҚИРҒИЗИСТОННИНГ ЯНГИ МУФТИЙСИНИ ҚУТЛАДИЛАР


🌐2024 йил 10 февраль куни Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Абдулазиз қори Зокиров Қирғизистоннинг янги муфтийси этиб сайланди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди.

📩 Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг янги муфтийсига қутлов йўлладилар. Табрикда жумладан:

Ҳурматли муфтий Абдулазиз қори Зокиров ҳазратлари!

Сизни Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб тайинланганингиз билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Ушбу шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишингизда Аллоҳ таолодан куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз. Ислом дини ва мусулмонларга хизмат қилишингизда катта муваффақиятларга эришишингизни сўраймиз.

Ҳақ таолога шукрки, сўнгги йилларда диний идораларимиз ўртасида ўзаро алоқаларимиз янги босқичга чиқиб, жадал ривожланиб бормоқда. Икки давлат раҳбарларининг бу йўлдаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқдир. Зеро, халқларимиз азалдан бир заминда яшаб, бир дарёдан сув ичган ва айни кунларда ҳам хурсандчилик кунларимизни бирга нишонламоқдамиз.

Биз дин пешволари халқларимиз орасидаги яқин қўшничилик, дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга, тинчлик-осойишталикни таъминлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз лозим. Шу боис ҳам Ислом дини, мусулмон умматига хизмат қилиш, қардош халқлар шаръий эҳтиёжларини таъминлаш ва тинч-осойишталикни асраб-авайлашга ҳисса қўшишдаги дўстона ҳамкорлигимиз янада ривож топишига ишонамиз, дея эзгу тилаклар биридирилган.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

#xabar #qutlov #muftiy #shayx
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
👍2