Hidoyat.uz
11.6K subscribers
8.81K photos
1.49K videos
16 files
12.3K links
O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz

hidoyatuz.taplink.ws

Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali
Download Telegram
“Зун-нуройн” яъни, “икки нур соҳиби” деган лақабга сазовор бўлган саҳоба?
Anonymous Quiz
19%
Али р.а.
15%
Абдуллоҳ ибн Маъсуд р.а.
26%
Абу Бакр р.а.
40%
Усмон р.а.
Оиша онамиз кимнинг қизлари эдилар?
Anonymous Quiz
7%
Усмон р.а.
9%
Умар р.а.
72%
Абу Бакр р.а.
12%
Холид ибн Валид р.а.
Калимаи шаҳодатни тилида айтиб қалбида инкор қилган инсон ким бўлади?
Anonymous Quiz
61%
Иккиюзламачи
30%
Гуноҳкор
5%
Тақводор
4%
Зинокор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мени ёшлигимдан бери қийнаётган савол

Устоз Рустамжон Домла

Манба: @Rustamjon_domla_maruza

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Турмушга чиқиш

Фотима бинти Қайс (розияллоҳу анҳо)дан: “Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадим: – Муовия билан Абу Жаҳм менга уйланмоқчи (қайси бири афзал?) – дедим.
Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этдилар: – Абу Жаҳм калтагини елкасидан қўймайди, (у хотинини уради, азоблайди). Муовиянинг эса (оила тебратадиган) бир даромади йўқ. Сен Усома ибн Зайдга турмушга чиқ” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Изоҳ:
Бу ҳадисда аёлини урувчи, ишсиз, тайинсиз, оила тебратишни истамаган, даромадсиз эркакларга турмушга чиқмаслик тавсия этилмоқда.


Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Audio
#аудио

🔈«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БИР КУНЛАРИ»
22-қисм


Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
#Тажвид
Тажвид фани - 1 дарс
Лаҳн таърифи, қисмлари ва ҳукми

Қачон Қуръонни қўлга олсанг, шайтон ғазаб қилади.
Агар уни очсанг, шайтон йиғлайди.
"Бисмиллаҳ" ни айтганингда, у ичидан кетади.
Тиловатга киришсанг, у сени тўхтатишга ҳаракат қилади.
Бироқ, сенинг иймонинг, иншааллоҳ, шайтондан кучлидир.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
“Намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) белгилангандир”
(Нисо сураси 103-оят)
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (3.02.2021 - Чоршанба):
тонг - 06:14
қуёш - 07:32
туш - 12:42
аср - 16:00
шом - 17:44
хуфтон - 19:00
Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида намоз вақтлари фарқланади.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Audio
#аудио

🔈«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МЎЖИЗАЛАРИ

Юпқа кулча нон саксон кишига кифоя қилди


Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
#кун_ҳикмати

Муваффақиятни орзу қиладиган кишилар ҳам бор...
Уни рўёбга чиқариш учун тонгда барвақт турадиган кишилар ҳам бор...

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
#ҳикмат

Орифлардан бири:
"Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди", деди. "У нима экан?" дейишди. Шунда у : "Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри", деб жавоб берди.
У яна атайин: "Қалбдан шундай бир кечинмалар ўтадики, мен ўзимча: "Агар жаннат аҳли мана шундай ҳолатда бўлишса, жуда ҳам ширин ҳаёт ичра бўладилар", дейман".

اللهُمَّ إنِّي أَسْأَلُك حُبَّك وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّك وَالْعَمَلَ الذِي يُبَلغُنِي حُبَّك . اللهُمَّ اجْعَلْ حُبَّك أَحَبَّ إلَيَّ مِنْ نَفْسِي وَأَهْلِي وَمِنْ الْمَاءِ الْبَارِد
"Аллоҳумма иннии ас’алука ҳуббака ва ҳубба ман йуҳиббука валь-ъамалаллазии йубаллиғунии ҳуббака, Аллоҳумма-жъал ҳуббака аҳабба илаййа мин нафсии ва аҳлии ва минал-маа'иль- баарид".

Маъноси: "Аллоҳим! Мен Сендан Ўзингнинг муҳаббатингга ва Сени севган кишиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга етказадиган амалларни сўрайман.
Аллоҳим! Муҳаббатингни нафсимдан, аҳлимдан ва совуқ сувдан ҳам менга маҳбуброқ қилгин".

Имом Термизий ривояти

Улашинг ↘️
Тelegram | Instagram |
#Қуръон
«Бас, албатта, қийинчлик билан осончилик
бордир. Албатта, қийинчилик билан
осончилик бордир»
(Шарҳ, 4-5-оят)

Араб тили қоидасига биноан, юқоридаги икки оятнинг умумий маъноси : "Бир қийинчиликдан сўнг икки осончилик бор", дегани бўлади. Бу маънода кўпгина ҳадиси шарифлар ҳам бор. Буларнинг ҳаммаси мўмин киши сабрли, қаноатли бўлишига чақиради. Қийинчилик пайти ўзини ёқотиб қўймасликка, балки сабр билан ҳаракат қилишга ва Аллоҳ таолодан енгиллик кутишга ундайди.
Тафсири Ҳилолдан

Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Қарз ҳақида

Самура (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этдилар: “Олган қўл олган нарсасига, қайтаргунича жавобгар (масъул)дир”

(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Forwarded from Muslim.uz
ЭР-ХОТИННИНГ ИККИ ОТА-ОНАСИ

Шариъатнинг бир масъаласи шуки, никоҳдан олдин эрнинг бир отаси ва бир онаси бўлади. Лекин никоҳдан кейин, энди, унинг икки отаси ва икки онаси бўлди. Яъни, унинг қайнонаси она ва қайнотаси ота кабидир. Худди шундай тўйдан олдин қизнинг бир онаси ва бир отаси бор эди.

Лекин никоҳ бўлгач, энди, унинг икки отаси ва икки онаси бор. Яъни, қайнона ва қайнота қиз учун она ва ота кабидирлар. Ёдда тутинг, қачонки, қиз қайнона ва қайнотасини ота-она каби кўришни бошласа, хеч қачон улар ўртасида гап қочиши мумкин бўлмайди. Қачонки, келин ўзининг ота-онасини “ота-она” деб билса ва эрининг ота-онасини “қайнона-қайнота” деб билаверса, худди шундай қайнона ўзининг қизини “қиз” деб билса ва келинини “келин” деб билаверса, ўша пайт иш расво бўлади.

Қайси кун қайнона келинига ўзининг қизи каби назар ила қарашни бошласа, ўша кундан бошлаб уйдаги жанжаллар барҳам топади. Биз кўрдикки, она қизининг айбларини беркитиб юради. Агар айни ўша айб келинидан содир бўлиб қолса, уни бўрттириб юради. Бу нақадар аҳмоқликдир. Аҳир, келин ҳам қиз каби бўладику. Шунинг учун она бу қизни ҳам ўйласин. Шундай аёлларни кўрдикки, куёвим қизимга яхши қарамайди деб эзилиб юрадилар. Ўзи эса келинига уйда кун бермайди.

Сиз келинингизга уйингизда кун бермасангиз, у ҳолда Аллоҳ таъоло сизнинг қизингизни нохуш қилиб қалбингизга азоб беради. Қачонки, биз ўзгаларнинг қизини дилини оғритсак, у ҳолда Аллоҳ таъоло қандай қилиб бизнинг қалбимизни қувонтиради? Шунинг учун катта ёшдагилар ва ота-она даражасида бўлганлар, ўз мақомларини ёдда тутишлари керак. Тўйдан олдин бир она ва бир ота, тўйдан кейин эса, икки ота ва икки она. Доимо қайнона ва қайнотага ота-она мақомини беринг.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.
“Сукунэ дил” китобидан. 145-бет.
Абдулқайюм Комил таржимаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳ бандаларига таҳминан қанча пайғамбар жўнатган?
Anonymous Quiz
12%
40,000 атрофида
7%
74,000 атрофида
75%
124,000 атрофида
5%
100,000 атрофида
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бетоб бўлган пайтларида кимга имомликка ўтишни буюрдилар?
Anonymous Quiz
8%
Зайд ибн Ҳорисга
76%
Абу Бакр р.а.га
11%
Умар р.а.га
6%
Усмон р.а.га
Кофир дейишдан қаттиқ эҳтиёт бўлинг!

Ислом дини таълимотига кўра, Аллоҳнинг ягоналиги, Пайғамбар алайҳиссалом Унинг элчиси эканига иймон келтирган, ислом динига эътиқод қиладиган ҳар қандай киши мўмин ҳисобланади. Ҳеч кимга инсоннинг иймонини ўлчаш, унинг мусулмон ёки кофирлигини аниқлаш ҳуқуқи берилмаган. Чунки иймон қалбда бўлади. Қалб эса фақат Аллоҳнинг ҳукмидадир. Аллоҳ таоло бу ҳақда Ўз Каломи Қуръони каримида шундай марҳамат қилади...

Давомини ўқиш

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
#ҳамд

"Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии ъадада холқихии ва ридоо нафсиҳии ва зината ъаршиҳии ва мидаада калимаатиҳ".

Маъноси: Махлуқотларининг ададича, Ўзи рози бўлгунча, Аршининг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклаб ёд этаман.
Имом Муслим ривояти

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Audio
#аудио

🔈«РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БИР КУНЛАРИ»
23-қисм


Улашинг
↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт