Hidoyat.uz
5.13K subscribers
9.4K photos
1.63K videos
16 files
12.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz

hidoyatuz.taplink.ws

Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali
Download Telegram
#сотувда

"ОИЛАДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ" КИТОБИ СОТУВДА❗️

Азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган. Оила қуриш Исломдан олдин ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқлари ва масъулиятларини том маънода Ислом дини кўрсатиб берди. Сарвари олам Муҳаммад (алайҳиссалом) аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин-қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда фақат Ислом умматигагина эмас, балки кишилик жамиятига ибрат ва намуна бўлиб келмоқдалар.

Ислом келганидан кейин ҳам аёл билан эркак тенг ҳуқуқли деб жар солган айрим тузумлар аёлларни эркаклар билан баб-баравар жисмоний меҳнат қилишга чорлаганлар. Натижада, эркак билан нафақат ҳуқуқда, балки жисмоний меҳнатда ҳам тенглаштирилган аёлларни, ҳатто ҳомиладорлик пайтида ҳам қурилиш, йўлсозлик, конларда турли оғир жисмоний ишларга мажбурлаш яқин тарихимизда оддий таомил бўлган эди.

📚 Қаттиқ муқова.

👉 Нархи: 33.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬Каъбул-Аҳбор розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ваҳий қилди:

«Эй Калимим! Мен ошиқларим ва дўстларим кўнглида бир уй қурдим ва уни Қалб деб атадим.

🌷 Унинг ерини маърифат,
🌷 осмонини иймон,
🌷 қуёшини шавқ,
🌷 мевасини муҳаббат,
🌷 юлдузларини шабода,
🌷 тупроғини ҳиммат,
🌷 момақалдироғини қўрқув,
🌷 чақмоғини умид,
🌷 булутини марҳаматлилик,
🌷 ёмғирини раҳмат,
🌷 дарахтини вафо,
🌷 мевасини ҳикмат,
🌷 денгизини илм,
🌷 кундузини фаросат қилиб қўйдимки, у (фаросат) нурдир,
кечасини маъсият қилдимки, у (маъсият) зулматдир.

💥 Унинг тўрт устуни бўлиб:
💥 бир устуни унсдан – дўстлик ва муҳаббатдан,
💥 бир устуни таваккулдан,
💥 бир устуни ишончдан,
💥 бир устуни сидқдан – тўғриликдандир.

🌿 Унинг тўрт эшиги бўлиб:
🌿 бир эшиги илмдан,
🌿 бир эшиги ҳилмдан,
🌿 бир эшиги ишончдан,
🌿бир эшиги маърифатдандир.

Эшикда сабрдан иборат қулф бордир.

У уйга Мендан бошқа кира олмайди, чунки мен Аллоҳдирман, Мендан бошқа илоҳ йўқдир, мулкимда – салтанатимда Менинг шеригим йўқдир.

Эй Мусо! Ҳамма табиб (Менинг изним билан) зоҳирий дардларни даволайди, Мен ботиний дардларни ҳам даволайман, чунки Мен қалблар эга бўлган нарсаларни биламан!

Эй Мусо! Сиз жаннатимга ташна бўлинг, мен сизга (жаннат ичимликларидан) ичираман ва сизни ризвонларни кўриш билан қондираман. Чунки Мен – ҳисоб-китоб кунининг Эгаси – Шаҳаншоҳидирман... ».

📚Абу Ҳомид Ғаззолий, «Баҳрул-маҳабба»дан.

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #kirish_imtihoni
ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ СИНОВЛАРИ БОШЛАНДИ

✍️ Бугун, 29 июль куни Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди...


🖼 ФОТОЛАВҲАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг тажрибаларида фаришта воситасида бўладиган ваҳий неча хил келган?

📗 «Иймон» китобидан
Anonymous Quiz
23%
- 4 хил
28%
- 3 хил
22%
- 2 хил
27%
- Энди билиб оламан
#сотувда

“РАББОНИЙ НИДОЛАР” КИТОБИ СОТУВДА❗️

Мазкур китоб Ҳадиси қудсийларга бағишланган бўлиб, уларда фиқҳий ҳукмлар жуда кам учрайди. Асосан, иймон, ихлос, убудият, илм, баъзи сураларнинг фазилатлари, зоҳидлик, зикрлар, дуо, истиғфор, гўзал одоблар, ёмон ахлоқлар, охирзамон умматининг фазилати, инсониятнинг яратилиши, мўъжизалар, ўлим, қайта тирилиш, тарози, ҳавзи кавсар, шафоат, жаннат ва дўзах каби мавзулардги хабарларни ўз ичига олади. Ҳадиси қудсийларни ўрганиб, халқимизни баҳраманд этиш, инсоний фазилатлар, одоб-ахлоқ, тарбия ва ўзаро муносабатлар завол топаётган даврда муҳимдир.
Мазкур манба диний соҳа ходимлари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Аллоҳ таоло ушбу янги китобни халқимизга муборак ва манфаатли айласин!

📚 Муқоваси: қаттиқ

👉 Нархи: 37.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Barcha yo‘llar tezlikni belgilab turuvchi moslamalar (radar) bilan nazorat qilinadi. Faqat...


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣Ахборот 24 | Бухоро вилояти ҳожилари томонидан эҳтиёжманд инсонларга кўмак берилиб, ёшларни илм-маърифатга тарғиб этишда намуна кўрсатилмоқда

⬆️↗️↘️
🗣 Кавказ мусулмонлари раҳбари Ўзбекистоннинг Бокудаги янги элчихонасида бўлди

...Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода бошчилигидаги делегация Ўзбекистоннинг Боку шаҳрида янги қурилиб фойдаланишга топширилган элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири...
➡️ Батафсил

🗣 Ҳожилар хонадонларга чуқурроқ кириб бормоқда

...Шу йил 28 июль куни пойтахтимизнинг Сергели туманидаги «Нурул ислом» жоме масжидида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Туманлар бош имом-хатиблари, имом-домлалар, уламолар, «Ҳаж 2025» ҳожилари, маҳалла фаоллари қатнашган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов олиб бордилар...
➡️ Батафсил

🗣 Имом Бухорий мажмуаси ёнида тўрт юлдузли меҳмонхона қурилмоқда

...Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси қайтадан бунёд этилмоқда. Жорий йилда фойдаланишга топширилиши кутилаётган зиёратгоҳда айни пайтда маҳобатли мақбара, 10 минг кишига мўлжалланган масжид қуриб битказилган...
➡️ Батафсил

🗣 Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Долзарб 30 кунлик” эълон қилинди

...Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси билан бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши қурувчиларнинг фидойи саъй-ҳаракатлари натижасида якуний босқичда амалга оширилмоқда. Бир вақтнинг ўзида “Цивилизациялар, шахслар, кашфиётлар” концепцияси асосида 2000 дан ортиқ маҳаллий ва хорижлик олимлар, илм-фан, замонавий технологиялар мутахассислари, музейшунослар, тадқиқотчилар, дизайнерлар каби қатор соҳа вакиллари бирлашиб, контентларни тайёрлаш устида ҳам қизғин иш олиб боришмоқда...
➡️ Батафсил

🗣 Диний таълим муассасаларига кириш синовлари бошланди

...жорий йил олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш учун 6749 нафар абитуриент ҳужжат топширди...
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🔴 Тасаввур этки:
Ўлдинг, ялиндинг.
Ёлвординг...
сўнг сенга яна
бир кун берилди.
Бугунни ўша кун деб бил
ва шунга мувофиқ
яша!

✈️ @HidoyatUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢6👍2🤩1🕊1
#сотувда

"САОДАТ АСРИ РИВОЯТЛАРИ" КИТОБИ СОТУВДА❗️

Ушбу китобда оламларга раҳмат, маърифат, ҳидоят этиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ул зотнинг саҳобалари ҳаётидаги ахлоқ-одоб, эзгуликка доир ибратли воқеалар содда ва таъсирчан услубда баён этилган.

📚 Қаттиқ муқова.

👉 Нархи: 92.000 сўм

☎️ (71) 202-34-30
(99) 839-16-07

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌺 Жума муборак бўлсин! 🌺

🌷 إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

📿 “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😍4👍1
🔴Ҳазрати Умарни йиғлатган ҳодиса

Буюк тобеин Зайд ибн Аслам айтади:
«Умар розияллоҳу анҳу кечаси одамларнинг аҳволларини кузатиб юрганларида, бир уйда ёниб турган чироққа кўзлари тушди. Қарасалар, бир кампир жун титиб: “Муҳаммадга яхши бандаларнинг саломи бўлсин. Поклар, яхшилар у зотга салавот айтадилар. Сиз кечалари ибодатда қоим бўлар, саҳарлари кўз ёш тўкар эдингиз. О, кошки, мен билан ҳабибим бир ҳовлига жамланса!?” деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутар эди.
Умар розияллоҳу анҳу ўтириб йиғлай бошлади...

✈️ @HidoyatUz 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5😢2