Hidoyat.uz
13.6K subscribers
8.62K photos
1.45K videos
16 files
12.2K links
O'zbekiston musulmonlari idorasiga qarashli "Shamsuddinxon Boboxonov" nashriyot-matbaa ijodiy uyi. Hidoyat.uz

hidoyatuz.taplink.ws

Мақолангизни қуйидаги ҳаволага юборишингиз мумкин:
@Hidoyat_jurnal
@Muminalar_jurnali
Download Telegram
#савол_жавоблар

ЖОНЛИҚ ҚОНИНИ ОҚИЗИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ?

CАВОЛ: Бизнинг вилоятда уй қуриб битказилганидан сўнг, ана ўша битган иморат тепасидан бирорта жонлиқни сўйиб, унинг қонини оқизиш удуми бор. Шунга ўхшаш, жонлиқ қонини оқизиш каби ишлар аслида динимизда борми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда янги олинган буюмга “қон суртиш” ёки янги қурилган иморат устидан “қон оқизиш” йўқ. Бу хурофот иш бўлиб, бунинг ҳеч қандай шаръий асоси мавжуд эмас. Мўмин-мусулмон инсоннинг ҳар бир иши Қуръони каримга ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак суннатларига мувофиқ бўлиши даркор. Ушбу икки манбага зид келган ҳар қандай эътиқод ёки урф-одат рад этилади. Буюк аждодимиз Имом Бухорий ривоят қилган ҳидиси шарифда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимиз(яъни, динимиз)да ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у рад этилгандир”, – деганлар”.

Қолаверса, қон шариатимизга кўра нажосат ҳисобланади. У бор жойда жинлар тўпланади. Саволда сўралганидек, янги қурилган иморат тепасидан борорта жонлиқни сўйиб, унинг қонини оқизиш сабабидан уй эгаларига жинлар томонидан зиён етиш хавфи ҳам пайдо бўлади. Шунинг учун бу каби хурофотлардан сақланиш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Абу Ҳомид Ғаззолий қайси санада вафот этганлар?

"Руҳий тарбия" 1-китобидан ]
Anonymous Quiz
23%
- ҳижрий 530
25%
- ҳижрий 520
19%
- ҳижрий 495
10%
- ҳижрий 505
23%
- Энди билиб оламан
“Намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) белгилангандир”
(Нисо сураси, 103-оят)
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (27.03.2022 - Якшанба):

Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида намоз вақтлари фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар узрли бўлган пайтларида Қуръон ўқишлари мумкинми, зикр-тасбеҳларчи?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
#ҳикмат

Сен ҳақингда бўлмағур гапларни айтишади, лекин ёнингда ўтиришса, муҳаббат изҳор қилишади, юзингга кулиб қарашади. Ана ўшалар энг жирканч одамлардир.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
#савол_жавоблар

РЎЗАДОР ОДАМ ҚЎШИҚ ЭШИТИШИ ВА СЕРИАЛ КЎРИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

САВОЛ: Рамазонда рўзадор одам қўшиқ эшитиши ва сериал кўриши мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазон ойи роҳат-фароғат ва кўнгилхушлик қилиш ойи эмас, балки Аллоҳ таолога ибодат қиладиган, нафсни жиловлаб, уни кўплаб яхши амалларга одатлантириб оладиган ойдир.

Ҳақиқий рўза еб – ичиш ва шаҳватни тарк қилишгина эмас. Ҳақиқий рўза тил, кўз, қулоқ, қўл – оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳ ва шубҳали амаллардан тийишдир. Қалб рўзаси эса дунё ташвишларини унутиб, охират билан машғул бўлишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:

" ليس الصيام من الأكل والشرب إنما الصيام من اللغو والرفث"

яъни: “Ҳақиқий рўза фақат еб-ичишни тарк қилиш эмас, балки беҳуда ва фаҳш сўзлардан тийилишдир”, деганлар (Имом Ибн Хузайма ривояти). Саҳобалардан Жобир разияллоҳу анҳу айтади: “Агар рўза тутсанг, қулоғинг, кўзинг ва тилинг ҳам ёлғон ва ҳаромдан рўза тутсин! Қўшнинга озор берма! рўза тутган кунинг сенда хотиржамлик ва виқор бўлсин! Рўза тутган кунингни рўза тутмаган кунингдек ўтказма!”.

Рамазон ибодат мавсумидир. Ундан унумли фойдаланиб қолишимиз керак. Машҳур тобеин Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Рамазонда бир кун рўза тутиш бошқа вақтдаги минг кун рўза тутгандан афзалдир. Рамазонда битта тасбиҳ айтиш бошқа кундаги мингта тасбиҳдан афзалдир". Модомики, рўза тутишга қодир эканмиз, унинг қадрига етайлик. Атрофимизда рўза тутишга интилган, аммо хасталиги, қарилиги ва бошқа сабаблар туфайли унга эриша олмаётган мўмин ва мўминалардан ибрат олайлик.

Уламоларимиз намозимизни бенуқсон адо қилиш учун, уни худди умримизда сўнгги маротаба ўқиётганимиздек қоим қилишни тавсия қилганлар.

Мазкур тавсияга риоя ўлароқ, биз ҳам Рамазон ойида қилинажак яхши амалларимизни гўё буларни ҳаётимиздаги сўнгги Рамазонда бажараётгандек, барча аҳкомлари билан тўлиқ адо этишга интилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу дунёдаги ризқимиз битиб, балки биз ҳам кейинги Рамазонгача етиб бормасмиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Хулқ сўзининг кўплиги нима?

"Руҳий тарбия" 1-китобидан
Anonymous Quiz
54%
- Ахлоқ
6%
- Таълим
7%
- Илм
27%
- Одоб
5%
- Энди билиб оламан
“Намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) белгилангандир”
(Нисо сураси, 103-оят)
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (28.03.2022 - Душанба):

Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида намоз вақтлари фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонда туғилган болага рўзага доир исм қўйиш шартми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
#ҳикмат

Қалбларнинг шифоси Қуръон қироатидир.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
#савол_жавоблар

ИҚОМАТНИ ҚАЙТА АЙТАДИМИ?

CАВОЛ: Ёлғиз одам намоз учун иқомат айтгандан сўнг эшик таққилаб қолди. Эшикни очиб келиб, намозни бошлайверадими ё қайтадан иқомат айтиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда иқоматни қайтадан айтилади. Имом Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ бу мавзуда шундай деганлар:

فروع: صلى السنة بعد الاقامة أو حضر الامام بعدها لا يعيدها ,بزازية وينبغي إن طال الفصل
أو وجد ما يعد قاطعا كأكل أن تعاد

"Иқомат айтгандан кейин суннатни ўқиса ёки иқоматдан кейин имом келиб қолса, иқоматни қайта айтилмайди.
Агар иқомат айтилган вақт билан фарз намоз ораси чўзилиб кетса ёки ейишга ўхшаш намозни бузадиган амал аралашиб қолса, иқоматни қайта айтиш керак бўлади".
("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
“Намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) белгилангандир”
(Нисо сураси, 103-оят)
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (29.03.2022 - Сешанба):

Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида намоз вақтлари фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
#ҳикмат

Бир кун келиб ҳақиқат сенга азоб бермаслиги учун ўзингни одамлар қалбидаги юқори мартабага кўтариб юборма!
Сен сабабли ўзларини қурбон қилишларини ҳам кутма!
Тўқнашиб кетмаслик учун барча кишилардан кутган нарсангнинг даражасини пасайтир.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
Tasadduq yo Rasululloh - Isro va Me'roj
#Тасаддуқ_ё_Росулаллоҳ

21-Исро ва Меърож

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров

Улашинг
↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижарага олинган ернинг ушрини ер эгаси берадими ё деҳқон?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
#ҳикмат

Ҳаётни мустаҳкамлаб, давом эттириш учун баъзи нарсаларни унутишга ғоятда муҳтожмиз!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
#Сотувда

"Саодат асри ривоятлари"

Ушбу китобда оламларга раҳмат, маърифат, ҳидоят этиб юборилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Ул зотнинг саҳобалари ҳаётидаги ахлоқ-одоб, эзгуликка доир ибратли воқеалар содда ва таъсирчан услубда баён этилган.

Нархи: 92 000 сўм

Буюртма бериш учун:
+998 (71) 240-08-23

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws
“Намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) белгилангандир”
(Нисо сураси, 103-оят)
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (30.03.2022 - Пайшанба):

Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида намоз вақтлари фарқланади.

Улашинг ↘️
@HidoyatUz
https://Hidoyatuz.taplink.ws