Halovat.uz
613 subscribers
10.6K photos
2.05K videos
62 files
8.94K links
🕌 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ

Н..В..Р..К.

Rasmiy👇
@Halovatuz

Фикр мулоҳазалар учун админ:
👉🏻 @Halovatuzadmin
Download Telegram
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
   «Ўзингиздан паст (табақадаги)ларга қарайверинглар-у, аммо ўзингиздан юқоридагиларга қараманглар. Мана шундай қилишингиз Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини паст санамаслигингиз учун муносибдир», дедилар.
   Муттафақун алайҳ. Бу Имом Муслим ривоятларидаги лафз.
   Аммо Имом Бухорий ривоятларида: «Агар сизлардан бирингиз мол-дунё ва халқ қилинишида юқоридаги кишига қараса, ўзидан паст бўлган кишига ҳам қарасин», дейилган. (Яъни, аввалгини кўриб ўксиган бўлса, кейингини кўриб шукр қилади).

Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
#КУН_ОЯТИ

يَٰٓأَهْلَ ٱلْكِتَٰبِ قَدْ جَآءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ كَثِيرًا مِّمَّا كُنتُمْ تُخْفُونَ مِنَ ٱلْكِتَٰبِ وَيَعْفُوا۟ عَن كَثِيرٍ قَدْ جَآءَكُم مِّنَ ٱللَّهِ نُورٌ وَكِتَٰبٌ مُّبِينٌ

(Моида сураси, 15-оят.)

Эй аҳли китоблар! Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини эса авф қилади. Батаҳқиқ, сизларга Аллоҳдан нур ва ойдин Китоб келди.

(Яҳудий ва насороларга бу оятда таъкидлаб айтилаётган нарса–Аллоҳнинг охирги Пайғамбарининг (с. а. в.) нафақат араб мушрикларига, балки дунёдаги бошқа барча халқларга, шу жумладан, аҳли китобларга ҳам Аллоҳ томонидан келганликларидир. Муҳаммад алайҳиссаломнинг яҳудийларга ҳам Пайғамбар бўлиб келишлари хабари Тавротда бор бўлиб, улардан аҳд олинганда, у зотга иймон келтириш аҳди ҳам олинган эди. Шунингдек, у зоти бобаракотни (с. а. в.) насороларга ҳам Пайғамбар бўлиб келишлари хабари Инжилда зикр қилинган бўлиб, Аллоҳ таоло насоролардан аҳд олган пайтида, у зот келган вақтларида иймон келтириш аҳди ҳам олинган эди. Бу оятда уларга ўша аҳдномада айтилган Пайғамбар дарҳақиқат келганлигининг хабарини бериб туриб, у зотнинг аҳли китобларга қиладиган баъзи ишлари ҳам айтилмоқда.)

Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
iymonga oshiq qalblar |

@Halovatuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️


@Halovatuz 👈👈👈👈👈
Намозларда қоим бўлган, 
Қалби ҳидоятга тўлган, 
Дин йўлида содиқ қолган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 


Зулм қилинса ичга ютган, 
Шариатни маҳкам тутган, 
Жумъа қачон дея кутган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 


Суннатга чин амал қилган, 
Масжид сари учиб-йелган, 
Биринчи сафга интилган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 


Яхшиликни кўзлаган, 
Эътиқодин бузмаган, 
Силаи раҳмни узмаган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 

Мол дунёга боқмаган, 
Кўзин фахшдан сақлаган, 
Мўъмин номин оқлаган, 
Мўъминларга Жумъа муборак! 

Доим элни хизматида, 
Чеки йўқдир ҳимматида, 
Ҳақ дин- Ислом умматида, 
Мўъминларга Жумъа муборак!

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈┈┈┈┈• • ✦  • •┈┈┈┈*********
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
iymonga oshiq qalblar |

@Halovatuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

@Halovatuz
iymonga oshiq qalblar |

@Halovatuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️


@Halovatuz 👈👈👈👈👈
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
iymonga oshiq qalblar | @Halovatuz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

@Halovatuz
🍃🌹🍂ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🍂🌹🍃

🌸🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌸🌸•Динимиз - Ислом
🌸🌸•Қибламиз - Каъба
🌸🌸•Айёмимиз - Жума
🌸🌸•Фарзимиз - Намоз
🌸🌸•Қарзимиз - Закот
🌸🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌸🌸•Амалимиз - Савоб
🌸🌸•Тилимиз - Тақво
🌸🌸•Нафратимиз - Зино
🌸🌸•Севганимиз - Ҳайит
🌸🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌸🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹🌹•Забони зикрдан тинмаганларга,
🌹🌹•Кибр тулпорига минмаганларга,
🌹🌹•Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
🌹🌹•Жума муборак...

🍃🌹🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🌹🍃

🍂🌹🍂АЛБАТТА БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ🍂🌹🍂


@Halovatuz
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Азиз диндошим, ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишни унутманг !
Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар.

АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!
Яна бир бор
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ФОЛБИН #ФИРИБГАР

ФОЛБИНЛАРНИНГ ФИРИБГАРЛИКЛАРИ ЁХУД ОҚ ТОВУҚ-ҚОРА ТОВУҚ СИРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Имом Бағавий: “Фолбин – турли ишларнинг сабабларини билишини, йўқолган нарсанинг қаерда турганини, ўғирланган нарсани ким ўғирлагани каби нарсаларни билишини даъво қилувчи шахсдир”, – дейдилар.

Батафсил......

Тожиддин Хўжаханов,
Янгиқўрғон тумани “Ёрилган” жоме масжиди имом-хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ҒИЙБАТ #ГУНОҲИ_КАБИРА

ҒИЙБАТ - ГУНОҲИ  КАБИРА  УНДАН САҚЛАНИНГ!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Хулоса ўрнида Абу Ҳафс Кабир роҳимаҳуллоҳнинг хос шу мавзуда айтган сўзлари билан якун ясаймиз:
“Бировни иғво қилишнинг гуноҳи бир рамазон рўзасини тутмасликнинг гуноҳидан ёмонроқдир”. Ва илова қилади:
“Ким бир фиқҳ олимини иғво қилса, қиёмат куни пешонасида «Бу, Аллоҳнинг раҳматидан умид узувчидир!» деб ёзилган ҳолда келади.

Батафсил......

Кенжабек Солиев,
Чуст туман "Ғойиб эронлар"жоме масжиди имом хатиби


Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!


Аллоҳ қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
ГУНОҲИ КАБИРАЛАР

Ҳадиси шарифларда келган умумий кабира гуноҳлар йигирмата бўлиб, уларнинг тўрттаси қалбга тегишлидир. Улар:
1) Аллоҳ таолога ширк келтириш.
2) Гуноҳ ишларда бардавом бўлиш.
3) Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш.
4) Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқмаслик.

Яна тўрттаси тилга тегишли. Улар:
1) Ёлғон гувоҳлик бериш.
2) Покдомонларга туҳмат қилиш.
3) Ёлғондан қасам ичиш.
4) Сеҳр.

Учтаси қоринга тегишли. Улар:
1) Хамр ичиш.
2) Етимнинг молини ейиш.
3) Рибо молини ейиш.

Иккитаси фаржга тегишли:
1) Зино қилиши.
2) Ливота.

Бештаси қўлга тегишли: Улар:
1) Ноҳақдан одам ўлдириш.
2) Ўғрилик қилиш.
3) Фарзандларини ўлдириш.
4) Йўлтўсарлик қилиш.
5) Омонат ва ўлжа молларига хиёнат қилиш.

Биттаси оёққа тегишли.
1) У урушдан қочишлик.

Яна бири бутун баданга тегишли.
1) У ота-онага оқ бўлиш.

Аллома Жалолиддин Даввоний раҳматуллоҳи алайҳ «Шарҳи Ақоиди Аздий»да ва Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ «Баҳрур-роиқ»да бошқа кабира гуноҳларни ҳам қайд қиладилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо гуноҳи кабиралар етмишга яқин деганлар. Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу уларни етти юзта деган эканлар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди. Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди. Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди. Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

* Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
#ТАФВИЗ...

   Вуҳайб ибн Варад, Суфён Саврий ва Юсуф ибн Асбот роҳимаҳумуллоҳ бир куни жамланиб қолишди. Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ деди:
- Олдин ўлимни ёмон кўрар эдим. Бугун эса ўлишни хоҳлаяпман.
Юсуф ибн Асбот роҳимаҳуллоҳ сўради:
- Нима учун?
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ деди:
- Фитналардан қўрққаним учун.
Юсуф ибн Асбот роҳимаҳуллоҳ деди:
- Мен эса ҳали-ҳануз ёмон кўраман.
Суфён роҳимаҳуллоҳ сўради:
- Нега ўлимни ёмон кўрасиз?
Юсуф ибн Асбот роҳимаҳуллоҳ жавоб берди:
- Шояд тавба қиладиган ва солиҳ амал қиладиган кунни топсам.
  Кейин улар Вуҳайб роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Сиз нима дейсиз?
Вуҳайб роҳимаҳуллоҳ деди:
- Мен ҳеч нарсани танламайман. Аллоҳ нимани ихтиёр қилса ўша мен учун суюклидир!

   Олдинги салафларимизнинг иймонидан таажжуб қилмай иложингиз йўқ.
   #Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳга динда фитнага учрагандан кўра ўлим яхшироқ экан. Ақидасида офиятда яшамас экан, қабрни афзал билаяпти. Мана шу хаёлда дунёдан ўтишни ютуқ деб ўйлаяпти. Уни қанча яшаш эмас, қандай яшаш қизиқтираяпти.
  #Нуҳ алайҳис саломнинг қаҳрамонликлари 950 йил яшаганлари билан эмас, уни қандай ўтказганликлари билан ўлчанади. Ўйлаб кўринг, қарийб минг йилни Аллоҳ томон собит юриш билан ўтказганлар.
   #Саъд ибн Муоз розиёллоҳу анҳу эса 30 ёшда мусулмон бўлди, 36 ёшда шаҳид бўлди. Исломда атига 6 йил яшади.Унинг вафотидан Арш ларзага келди. Жанозасига 70000 фаришта ҳозир бўлди. Демак, умрнинг узун ёки қисқа бўлиши муҳим эмас. Муҳими уни қандай ўтказишдир. Яъни, умр Аллоҳ томон сайр билан тўла бўлсин!

  #Энди Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳни қўйиб Юсуф ибн Асбот роҳимаҳуллоҳга юзланайлик. Унинг ўзгача фикри бор. У кўпроқ ибодат қилиш учун, кўпроқ тавба қилиш учун, Аллоҳга  кўпроқ яқин бўлиш учун кўпроқ яшашни истамоқда. Бу ўринда аввалги фикрга қарши фикр бўлмаяпти.
  #Биринчи фикр: Инсон эртага ўлаётгандек ҳаракат қилиши лозим.
   #Иккинчи фикр: Иймонда юқори чўққиларга кўтарилиш учун кўпроқ яшашни исташ керак.
  
   #Бир эсласак бўлса, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига икки ака-ука келиб мусулмон бўлади. Улардан бири ибодатда ғайрат ва ҳимматли бўлади. У навбатдаги ғазотда ҳалок бўлади.
  Иккинчиси эса бироз вақт ўтиб вафот этади. Кишилар аввалгисини мақтаб гапиришади. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дейдилар:
  "Иккинчиси намоз ўқимасмиди, Рамазон рўзасини тутмасмиди?! Унинг намоз ва рўзаси қанақа даражаларга кўтарганини сиз қаердан биласиз?!".

  #Энди Суфён Саврий ва Юсуф ибн Асбот роҳимаҳумаллоҳни қўйиб Вуҳайб ибн Варад роҳимаҳуллоҳга ўтамиз.
  У зот бу ҳодисада уччаловининг ичида энг фақиҳидир. У одобда шунақа чўққига чиққанки, бутун измини Роббига топшириб қўйган. Аллоҳнинг танлагани унинг учун суюкли.
  Дўстим! Инсон бу дунёда кўп нарсани истайди. Аллоҳдан ҳарорат  билан сўрайдиган истаклари бўлади барчанинг. Бир нарсаларни орзу қилишнинг зарари йўқ. Оз нарсани ҳам, кўп нарсани ҳам сўраб Аллоҳга илтижо қилиш иймоннинг мукаммаллигидандир. Аммо инсон Аллоҳнинг ихтиёр қилгани ўзининг ихтиёр қилганидан яхшилигини билмас экан, бандаликнинг чўққисига ета олмайди.
  Биз баъзан Аллоҳдан бир нарсани ёлвориб сўраганимизда уни бизга Аллоҳ бермаган. Вақт ўтиб ўша сўраганимизни бермагани биз учун яхши бўлганлигини англаймиз.
   Аллоҳнинг ман қилишида ато бордир. Буни вақт ўтиб идрок қилинади. Дуонинг ижобат бўлмаганида ҳимоят бор. Буни вақт ўтиб англанади. Демак Роббимизга жиловимизни топшириб шундай дейишимиз лозим:
  "Роббим! Жиловим Сенинг қўлингда. Ҳукминг менга ўтувчидир. Мендаги қазойинг адолатдир!".

Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
САЛМОН ФОРСИЙНИНГ ОЗОД БЎЛИШИ

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Бани қурайзалик яҳудийнинг қули эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб мусулмон бўлди. Бундан хожаси қаттиқ ғазабланди ва унга ёмон муомала қила бошлади. Салмон розияллоҳу анҳу бу ҳақда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эди. Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон мукотаба қил, – дедилар. (“Мукотаба” – шартнома асосида қулликдан озод бўлиш.)
– Унинг хожаси уч юз туп хурмони экиб бериш ва қирқ уқияга шартнома қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобига:
– Биродарингизга ёрдам қилинглар, – дедилар.
Саҳобалар ёрдам қила бошладилар. Кимдир ўттиз туп хурмо кўчати, яна кимдир йигирма, бошқаси имконига қараб ўн беш, ўн тупдан ёрдам қилиб уч юз туп хурмо тўпладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон, кўчатга чуқур ковла, ўз қўлларим билан ўтқазай, – дедилар. Салмон дўстлар кўмагида кўчат учун чуқурларни ковлаб бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар. Салмон розияллоҳу анҳу кўчатларни олиб келиб берди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан кўчатларни экдилар. Салмон розияллоҳу анҳу айтади:
“Салмоннинг жони тасарруфида бўлган Зотга қасамки, биронта кўчат ҳам нобуд бўлмади. Шундай қилиб шартномага кўра хурмо кўчатларини адо қилдим. Ўзим ҳам озроқ маблағга эга бўлдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тухумдек келадиган олтин кўтариб келдилар.
– Эй Салмон, буни ол, қолган қарзингни ҳам адо қил, – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули, менда бунча олтинни қайтариш имкони йўқ, – дедим.
– Олавер буни. Аллоҳ сендан буни соқит қилгай!
– Уни олдим. Кейин торттириб кўрсам, Аллоҳга қасамки, роппа-роса қирқ уқия чиқди! Мен хожамнинг ҳақини адо қилиб олдим”.
Шундай қилиб, Салмон розияллоҳу анҳу қулликдан озод бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
Исломда оқарган оқ сочлар...

📜 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оқ соч мўминнинг нуридир. Қайси кишининг Исломда сочи оқарса, ҳар бир оқ соч эвазига унга бир ҳасана ёзилади ва бир даража кўтарилади». дедилар.

Байҳақийнинг "Шуъабул ийман" асаридан.

🟢Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Оқ сочни юлманглар, чунки у қиёмат кунида нурдир. Кимнинг Исломда битта сочи оқарган бўлса, унинг сабабидан Аллоҳ унга битта ҳасана битади, ундан битта гуноҳни ўчиради ва унинг даражасини бир поғона кўтаради”. дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

🟢Абу Нажиҳ Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг Аллоҳ йўлида бир дона туки оқарса, қиёмат куни унинг учун нур бўлади”, деб айтганларини эшитганман”, деди. Ибн Ҳиббон ривояти
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
ЯХШИ КЎРГАН ИНСОНЛАРИНГИЗНИ ЖУДА МАҲКАМ ТУТИНГ!

Шайх Алий Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:

— Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!
— Бир куни келиб ё сиз рихлат қиласиз, ёки улар. Қалбда эса уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.
— Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!
— Ҳаёт гина-кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга арзимайдиган даражада қисқа.
— Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz
Қачон ҳақиқатлар кашф бўлади?

• Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади.
• Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади.
• Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади.
• Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади.
• Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади.
• Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz