Хаёт Шамсутдинов
8.1K subscribers
975 photos
113 videos
811 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида фуқаро ўзига бензин сепиб ёқиб юборганлиги акс этган видеоёзув тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I Twitter
Бугун, 16 август куни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланган 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Салом Самадовни жамоатчиликка таништирди.

Telegram I Twitter
Сирдарёда "Isuzu" русумли автобусга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 6 нафар одам ҳалок бўлганлиги 15 нафари эса тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 262-моддаси (Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Қашқадаре вилоятида археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаган шахс қамоққа олинди.

Telegram I Twitter
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Фото: Дарё.уз / Мадина Нурман

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Ҳозирда ушбу ҳолатни аниқлаштириш юзасидан иш олиб борилмоқда

Натижаси ҳақида хабар қилинади.

Telegram I Twitter
Эр турмуш ўртоғининг мурдасини 2 кун мобайнида автомашинасида олиб юрганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаган.

Ҳозирда комиссиявий судга оид тиббиёт экспертизаси ўтказилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумотга аниқлик киритамиз.

Бош прокуратура томонидан олинган маълумотларга асосан, 2022 йил 10 июнь куни Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшаган эркак ўзи билан шаръий никоҳда бўлган 35 ёшли аёл учун тез тиббий ёрдам чақирган. Тиббиёт ходимлари соат 09:00 да Д.Ж.нинг уйига етиб келиб, кўрсатган тиббий ёрдамга қарамасдан, соат 09.45 да аёл яшаш уйида вафот этган.

Шундан сўнг, соат 11:27 да тез ёрдам ходимлари томонидан "102"га хабар берилган, ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи келиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинлаш ҳақидаги қарор профилактика инспекторига тақдим этилган. Шу куннинг ўзида соат 14:00 ларда экспертиза бюросида мурдани экспертизадан ўтказиш бошланган.

Ижтимоий тармоқларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеотасвир жорий йил 10 июнь куни соат 18:00 ларда марҳуманинг мурдаси суд-тиббиёт экспертизаси текширувларидан олиниб, турмуш ўртоғи томонидан Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги яшаш жойига автомашинада олиб келинган вақтда тасвирга олинган.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони билан прокуратура органларида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлари ҳам мукофотланди.

Telegram I Twitter
Kun.uz сайтида "Судья ёрдамчиси катта тезликда пиёдани уриб юборган. Пиёда ҳодиса жойида вафот этган" сарлавҳали хабар чиқарилган.

Аниқланишича, 30 август куни соат 01.40 ларда 21 ёшли ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган “Нексия-3” русумли автомашинасида М.Улуғбек кўчасида жойлашган пиёдалар ўтиш жойидан йўл-қатнов қисмини кесиб ўтаётган 41 ёшли пиёдани (эркак) уриб юборган.

Олган оғир тан жарохатлари оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Азиз юртдошлар!

Бош прокуратура жамоаси Сизни ва оила аъзоларингизни Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан чин қалбдан муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, фаровонлик ва янги зафарлар тилайди.

Юртимиз тинч, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

***************

Дорогие соотечественники!

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет Вас и членов Вашей семьи с 31-летием нашей Независимости и желает крепкого здоровья, семейного счастья, благополучия и новых побед.

Пусть будет вечной наша Независимость!
Forwarded from Madina Nurman
Mustaqilligimiz abadiy bo‘lsin 💙🤍💚