Хаёт Шамсутдинов
7.86K subscribers
1K photos
119 videos
834 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида давлат мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчи бола дарёда чўкиб вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ҳамда 167-моддаси 2-қисми “г” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

ДМТТнинг молиявий фаолияти ўрганилганда, тарбияланувчилар учун сарфланиши лозим бўлган 24,3 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинганлиги ҳам аниқланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ҳудудда қурувчи ташкилот томонидан 58 туп ҳар хил турдаги дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 797,7 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ўтказилган текшириш натижасига кўра, қурувчи ташкилот мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити ўтказилади.

************

15-16 сентября 2022 года в Узбекистане, в Самарканде пройдёт очередной саммит глав государств Шанхайской организации сотрудничества.

Telegram I Twitter
🇺🇿🇲🇳🇮🇷🇰🇬🇨🇳🇹🇯🇹🇲
🇷🇺🇵🇰🇦🇿🇧🇾🇹🇷🇰🇿🇮🇳

#SCO2022Samarkand
#Summit

Telegram I Twitter