Хаёт Шамсутдинов
8.1K subscribers
975 photos
113 videos
811 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда ўқувчини мактаб девори босиб қолганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Пойтахтдаги мактабларнинг бирида мактаб формаси сотиб олиниши шартлиги бўйича прокуратура ходимлари тилхат ёздирганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмади.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ишловчи 47 ёшли аёл ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборганлиги ҳолати юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Аёлнинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.

Жабрланувчи аёлга очиқ оловдан куйиши оғир даражаси ташхиси қўйилган.

Telegram I Twitter
Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида дарахтларга зарар етказилганлиги ҳолати Бош прокуратура томонидан текширилмоқда.

Натижаси ҳақида хабар қилинади.

Telegram I Twitter
Чилонзор кўчасини реконструкция қилиш жараёнида дарахтларга зарар етказилганлиги ҳолати текширилди.

Мутахассислар томонидан Чилонзор шоҳ кўчасидаги қурилиш ҳудудида мавжуд бўлган 108 та дарахтлар аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда 7 дона "Эман" дарахтининг томир қисми очилиши оқибатида шикаст етказилгани ҳамда дарахтлар хавф остида қолгани аниқланди.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, ушбу ҳолатда зудлик билан чоралар кўрилмаган тақдирда шикаст етказилган дарахтлар қуриши оқибатида табиат ва атроф муҳитга 348,9 млн. сўм зарар етказилишига олиб келиши мумкинлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат автомобилида фуқаронинг ўлими билан боғлиқ содир этган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Twitter
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида дарахтлар кесиб ташланганлиги ҳолати Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Натижаси ҳақида хабар қилинади.

Telegram I Twitter
13 август куни соат 23.00да тунги хизматда бўлган Янгиҳаёт тумани ИИБ икки нафар профилактика инспекторлари тушган хабарга кўра, хонадонларнинг бирига боришган.

Хонадонда етиб келгач, пробация хизматида ҳисобда турувчи 35 ёшли маҳкум маст ҳолда турмуш уртоғи билан жанжаллашиб, қувиб юрганини кўришган ва уни тинчлантирмоқчи бўлишган.

Бироқ, маҳкум уларга фаол қаршилик кўрсатган ва бу жараёнга унинг турмуш ўртоғи ҳамда онаси аралашиб, профилактика инспекторлари хизмат кийимларини йиртишган.

Шу пайтда маҳкум уйидан ошхона пичоғини олиб чиқиб, иккала қўли билак соҳасини кесиб ўзига тан жароҳати етказган ва профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилиб, қувлаган.

Шу вақт, профилактика инспекторлари томонидан қўшимча ёрдам ҳамда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирилган ва жабрланган маҳкум шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Telegram I Twitter
Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиб вафот этди.

Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Янгиҳаёт туманида ИИБ профилактика инспекторларига пичоқ билан таҳдид қилган маҳкум ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-кисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида фуқаро ўзига бензин сепиб ёқиб юборганлиги акс этган видеоёзув тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаронинг ўзини ёқиб юбориши сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I Twitter
Бугун, 16 август куни Қашқадарё вилояти ҳокимлигида мутасадди ташкилотлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланган 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Салом Самадовни жамоатчиликка таништирди.

Telegram I Twitter
Сирдарёда "Isuzu" русумли автобусга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 6 нафар одам ҳалок бўлганлиги 15 нафари эса тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 262-моддаси (Транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Қашқадаре вилоятида археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаган шахс қамоққа олинди.

Telegram I Twitter
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаси ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Фото: Дарё.уз / Мадина Нурман

Telegram I Twitter