Хаёт Шамсутдинов
8.1K subscribers
975 photos
113 videos
811 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Айни пайтда Туркиянинг Истамбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун миллий кураш бўйича халқаро мусобақаси бўлиб ўтмокда.
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Искренне поздравляем с 27 июня - Днём работников печати и средств массовой информации!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг Истамбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун миллий кураш бўйича халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
Самарқандда 29 ёшли аёл уксус кислотасидан заҳарланиб, вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Андижонда бир гуруҳ фуқаро захарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Азиз юртдошлар, халқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Ижтимоий тармоқларда Зангиотада вояга етмаган қиз зўрланганлиги ҳақида видеоёзув тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан 8 июль куни Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Зангиота тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокурор Кенгаш матбуот котибини тақдирлади

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев
доимий ҳамкоримиз Судьялар олий Кенгаши раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсунали Акбаровни “Ўзбекистон прокуратурасига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирлади.

Бош прокурор томонидан суд тизими вакили тақдирланиши кўп учрамайдиган ҳолат, аммо ажабланарли эмас. Чунки, ҳар икки тизимнинг устувор мақсади битта: жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш. Шунингдек, ҳуқуқий тарғибот, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантиришдек масалаларда ҳам икки тизим фаолиятида уйғунлик акс этади.

Бу борадаги ишлар самарадорлиги эса оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ва матбуот котибларнинг фаоллигига боғлиқ.

Турсунали Акбаровнинг тақдирланиши унинг ҳуқуқий соҳага ихтисослашган журналист сифатида кўп йиллик фаолияти эътирофи ҳамда Судьялар олий кенгаши матбуот котиби вазифасидаги камтарона меҳнатларига берилган эътибордир.

Мукофотлар муборак бўлсин, Турсунали Адахамжанович !
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📍Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган оммавий тартибсизликлар оқибатида фуқаролар ва тадбиркорларнинг мол-мулклари, давлат ва ижтимоий инфратузилма объектларига 3 млрд. 147 млн. сўм зарар етказилган

Бугун АОКАда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов иштирокида ўтказилган брифингда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
Жорий йил 16 июль ҳолатига кўра, тергов-тезкор гуруҳи томонидан ўтказилган тергов ҳаракатлари доирасида:

🔎 ҳодиса юз берган ҳудудлар ва жойлар эксперт ва мутахассислар иштирокида тўлиқ кўздан кечирилиб, ишга алоқадор бўлиши мумкин бўлган 550 дан ортиқ ашё ва нарсалар расмийлаштириб олинди;

🏥 аввал хабар берганимиздек, тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган 274 нафар фуқароларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди, шундан 16 нафар фуқаро тиббий муассасаларда қолмоқда, афсуски, яна 3 нафар фуқаро аҳволи ўта оғир бўлгани боис, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, вафот этди;

📢 оммавий тартибсизликлар оқибатида жабрланган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, ўз хизмат бурчини бажараётган вақтида тан жароҳати олган 141 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда соғлиғи ва мулкига зарар етказилган 16 нафар фуқаро жабрланувчи деб эътироф этилди.

Жиноят содир этган
шахсларни фош этишга қаратилган тадбирлар доирасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, белгиланган тартибда ушланган фуқароларнинг ҳимоя ҳуқуқи адвокат орқали амалга ошириши тўлиқ таъминланган, уларнинг ушланганлиги ва қамоққа олинганлиги ҳамда сақланаётган жойи ҳақида яқин қариндошларига белгиланган тартибда хабар берилган.

БАТАФСИЛ
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Ижтимоий тармоқларда Ангренда ёш йигит катта эҳтимол билан ўлдирилиб, дарахтга осиб кетилганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

Маълум қиламизки, 19 июль куни Оҳангарон тумани, Алишер МФЙ ҳудудидаги йўл юзида жойлашган дарахтда 26 ёшли эркакнинг мурдаси бўйин соҳасидан осилган ҳолатда топилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумнинг ўлими бўйин соҳасини сиртмоқ билан сиқилиши оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Марҳумнинг танасида бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Оҳангарон туман прокуратураси
томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ургут туманидаги тўйхоналарнинг бирида 18 июль куни бўлиб ўтган маросимда меҳмон сифатида қатнашган 56 ёшли аёл 19 июль куни “Ўткир овқат токсикоинфекцияси” ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.

Бемор аёлга тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан бир вақтда юқумли касалликлар бўлими патронаж хизмати томонидан ушбу аёл билан тўй маросимида иштирок этган бир нечта фуқароларнинг хонадонларига борилган ва улар юқумли касалликлар бўлимига таклиф қилиниб, текширишдан ўтказилган.

Текшириш вақтида улар ичида яна 10 нафар (9 нафари аёл, 1 нафари эркак) фуқароларда “Енгил овқат токсикоинфекцияси” ташхиси борлиги аниқланган.

Кўрсатилган тез тиббий ёрдам натижасида уларнинг соғлиғи тўлиқ яхшиланган ва 20 июль куни уйларига жавоб берилган.

Ҳозирда шифохонада фақатгина дастлаб мурожаат қилган бемор аёлга тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда ва уни ҳам соғлиғи яхшиланиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолатда 200 га яқин одам захарланганлиги ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарорига асосан адлия катта маслаҳатчиси Таджиев Эркабай Аминович Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.
Тошкент вилоятидаги колонияда 20 ёшли йигит ўз жонига суиқасд қилганлиги ҳолатида жиноят аломатлари аниқланмаган.

Жазо ўтаётган маҳкум суднинг ҳукмига кўра, Жиноят кодекснинг 118 ва 119-моддалари билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Тошкент вилоятида онасини ўлдирган 16 ёшли йигит ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Пойтахтдаги мактабларнинг бирида мактаб формаси сотиб олиниши шартлиги бўйича прокуратура ходимлари тилхат ёздирганлиги ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Telegram I Twitter