Хаёт Шамсутдинов
8.03K subscribers
976 photos
114 videos
812 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Фарғонада вафот этган фуқароларга пенсия тўлангани аниқланди.

Манба: Фарғона вилояти прокуратураси

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) нинг расмий сайтида "Бола ҳуқуқлари бўйича вакил: Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда" сарлавҳали мақола чиқарилган.

Унда Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйида туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишда муассаса тарбияланувчилари учун етарли шароитлар яратилмаганлиги, муассаса жихозлари эскириб қолганлиги, тарбияланувчиларни соғлом овқатлантириш нормаларига амалга қилинмаётганлиги ҳамда озиқ-овқат омборхонаси санитария талабларига жавоб бермаслиги аниқланганлиги билдирилган.

Китоб тумани прокуратураси томонидан муассасада ўтказилган текшириш натижасига кўра, ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган муассаса директори ҳамда омбор мудири эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди, директор ўринбосари интизомий жавобгарликка тортилди, хўжалик мудири ва парҳез ҳамширасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик туғрисидаги кодексининг 53-моддаси (Санитария қонун ҳужжатларини бузиш) билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

Telegram I Twitter
Жорий йил 20 апрель куни тушлик вақтида Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова ҳамкасби билан сайр қилиб юрган вақтида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак маҳалласидан оқиб ўтувчи Анҳор каналида номаълум эркак жасади оқиб кетаётгани гувоҳи бўлган ва дарҳол бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Бош прокуратура Матбуот хизматига маълум қилган.

Воқеа жойига етиб борган Шайхонтоҳур тумани прокурори раҳбарлигидаги тезкор тергов гуруҳ томонидан мурдани кўздан кечириш жараёнида унда куч ишлатиш ҳолатлари ва тан-жароҳатлари аниқланмаган.

Суриштирув ҳаракатлари давомида жорий йил 21 апрель куни қўл бармоқ изларини текшириш орқали мурданинг шахси аниқланган.

Марҳумнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳолат юзасидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда.

Унда сенаторларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг прокуратура органлари томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилади.

Мазкур жараённи Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Бош прокурорнинг ҳисоботи эшитилди. 103 Мб

Манба: Uzreport TV

👉
@uzbprokuratura
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов иши ҳақида

Шу ўринда, сўнгги йилларда кенг жамоатчилик,
айниқса, блогерларнинг бу иллатга қарши фаоллаш-
ганлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Биргина, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Раҳмонқуловнинг коррупциявий қилмишлари тўлиқ фош этилишида уларнинг ҳиссаси катта бўлди.

Айтиш жоиз, Раҳмонқулов 2018 йилда вилоят
ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинлангач, уюшган
гуруҳ тузиб, миллиардлаб бюджет маблағларини талон -
торож қилиб келган.

Шу мақсадда, қурилиш соҳасига масъул вилоят ташкилотлари раҳбарлигига ҳамда вилоят тендер комиссиясига таниш - билишларини қўйиб, улар орқали ўзининг ғаразли мақсадларига шароит яратган.

Хусусан, Раҳмонқулов 2018 - 2020 йилларда жами 494 млрд. сўмлик 82 та объектлар қурилиш - таъмирлаш ишларини ўзининг раҳнамолигидаги 9 та пудрат ташкилотига топшириб, қурилиш ишлари ҳажмини сунъий оширилган нархда расмийлаштириш, қўшиб ёзиш орқали қарийб 20 млрд. сўмлик бюджет маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳозиргача терговда аниқланган ҳолатлар.

Терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд. сўм, Жиззах шаҳридаги “Эски шаҳар” буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланди.

Ҳозирда Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериклари қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев:

Ишимизни очиқ ва шаффоф тарзда олиб боришга алоҳида эътибор қаратиб, кенг жамоатчилик, хусусан, оммавий ахборот воситалари билан доимий ҳамкорликни изчил давом эттирдик.

Бош прокуратура ташаббуси билан 14 та матбуот анжумани ва брифинглар ташкил қилинди, 100 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди, мингдан зиёд расмий баёнотлар берилди.

Бугунги кунда прокуратура органларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари кенг жамоатчилик учун тезкор ва ҳаққоний ахборот манбаига айланди.

Telegram I Twitter
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Муллажанов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бош прокуратура жамоаси Абдукахор Файзуллоевични янги лавозим билан табриклаб, куч-қувват, саломатлик ва ишларида улкан зафарлар тилаб қолади!
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Zafarbek Solijonov телеграм каналида Гулистонда ҳоким ўринбосари 400 доллар билан қўлга тушганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
"Эффект.уз" сайтида Ғаллаоролик аёл фарзандининг қотилини 5 йилдан бери излаб юрибди деган мақоласи чоп этилган.

Унда фуқаро Х.Эргашева марҳум ўғли Р.Зоировни у билан бирга чўмилишга борган 8 нафар шахслар уриб, тан жароҳати етказганлиги ва сувга ташлаб ўлдиргани ҳолати бўйича айбдор шахсларга чора кўрилмаётгани ҳақида баён этилган.

Аниқланишича, 2016 йил 4 июль куни соат 14-30 ларда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани, Маданият ҚФЙ, Кўкгумбаз қишлоғида яшовчи 1994 йилда туғилган Р. Зоиров 1-Қанғли қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сангзор дарёси бўйида жойлашган балиқ етиштириш учун махсус ихтисослаштирилган сунъий сув ҳавзасида чўмилаётган вақтида чўкиб вафот этган.

Марҳумнинг ўлими ҳолати юзасидан жами 5 маротаба суд-тиббий экспертизаси ўтказилиб, мурда 2 маротаба эксгумация қилинган.

Хусусан, Суд-тиббий экспертиза Бош бюросининг 24.04.2018 йилги қайта экспертизаси хулосасида Р.Зоировнинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши натижасида келиб чиққан механик асфикция сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан 2016 йилнинг август ойидан 2018 йилнинг май ойига қадар Ғаллаорол ва Фориш туман прокуратуралари томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, 4 маротабадан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Ўз навбатида марҳумнинг онаси мурожаати, шунингдек, ҳолат бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва якуний тўхтамга келиш мақсадида айрим тергов ҳаракатлари ўтказилиши лозимлигини инобатга олган ҳолда 07.05.2018 йилда Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Р.Зоировнинг ўлими ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши терговни холисона бўлишини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят прокуратурасига юборилган.

Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган тергов натижасига кўра, жиноят иши 25.10.2018 йилда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилган.

Шу билан бирга, ишга янада ойдинлик киритиш мақсадида мазкур жиноят иши 03.11.2018 йилда Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси иш юритувига олинган ва ўтказилган қўшимча тергов натижасига кўра, охирги маротаба 12.05.2019 йилда жиноят ишини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарор Бош прокуратура томонидан назорат тартибида ўрганилиб, асосли деб топилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати алоҳида қайд этадики, ҳар қандай жиноят, айниқса, инсон вафотига олиб келган ҳолатлар Бош прокуратура раҳбариятининг назоратига олиниб, ишнинг майда деталигача синчиклаб ўрганилади. Зеро, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар шуни тақозо этади.

Шундай экан, инсон вафотига оид ҳолатлар терговчилардан қанчалик масъулият талаб қилса, шу мавзуда материал тайёрлашда оммавий ахборот воситалари ходимларидан шунчалик эҳтиёткорлик ва хушёрлик талаб қилади. Фақат бир томоннинг фикри билан матбуотда бонг уриш жамоатчиликни чалғитиши баробарида марҳумнинг яқинлари қайғусини янгилаши мумкин, холос.

Telegram I Twitter
Ички ишлар вазирлиги Telegramда @StopNarkotikIIVUZBot расмий ботини синов (тест) режимида ишга туширди.

Мазкур бот гиёҳвандлик воситаларининг интернетдаги ноқонуний сотуви, турли «граффити» орқали контактлари қолдирилган қонунга хилоф «интернет дўконлари» каби ҳолатларни жиловлаш, ягона база яратиш, бундай ҳаракат содир этган шахсларни аниқлаш, уларга нисбатан қонун доирасида чора кўриш мақсадида яратилган.

Манба: ИИВ матбуот хизмати

— — —

Министерство внутренних дел запустило в Telegram официальный бот @StopNarkotikIIVUZBot в тестовом режиме.

Данный бот был создан с целью предотвращения незаконного оборота наркотических средств в интернете, пресечения деятельности «интернет магазинов», занимающихся продажей незаконных предметов посредством различных «граффити», создания единой базы данных. А также выявление лиц, совершивших данные действия, и принятия в отношении них законных мер.

Источник: Пресс-служба МВД

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Намангандаги туғуруқхонада соғ аёлнинг жасади чиққанлиги ҳақида видеохабар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш ҳаракатлари Наманган вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Telegram I Twitter
Бош прокуратура жамоаси барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

==========

Коллектив Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан, искренне поздравляет всех работников средств массовой информации, журналистов и блогеров с 3 мая – Всемирным днём свободы печати.

Telegram I Twitter
Бугун, 5 май куни “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг (Словения) Ўзбекистондаги филиали ташаббуси билан Бош прокуратура ҳамда Бош прокуратура Академияси ҳамкорлигида “Zoom” дастури орқали “Журналистларга нисбатан суд процессларида прокурорларнинг ўрни” мавзуида онлайн давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ЮНЕСКО халқаро ташкилоти экспертлари, АҚШ Давлат Департаменти вакиллари, Бош прокуратура ва Бош прокуратура Академияси масъул ходимлари ҳамда ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган қатор мутахассислар иштирок этди.

Қизиқарли мулоқот шаклида ўтган давра суҳбатида ҳозирги кунда Ўзбекистонда журналистларга бўлаётган эътибор, уларнинг фаолиятига оид муаммо ва масалалар, келгусида ҳуқуқий жиҳатдан оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳимоясини янада мустаҳкамлаш мавзулари муҳокама қилинди.

===============

Сегодня, 5 мая по инициативе филиала международной неправительственной организации “Региональный диалог” (Словения) в Узбекистане, в сотрудничестве с Генеральной прокуратурой и Академией Генеральной прокуратуры в формате “ZOOM” состоялся международный онлайн круглый стол на тему : “Роль прокуроров в судебных процессах против журналистов”.

В работе круглого стола приняли участие эксперты международной организации ЮНЕСКО, представители Государственного департамента США, ответственные работники Генеральной прокуратуры и Академии, а также специалисты в сфере юриспруденции.

На мероприятии, прошедшем в дисскуссионном и интересном формате были обсуждены вопросы и проблемы в деятельности журналистов, темы по дальнейшему закреплению правовой защиты работников средств массовой информации, меры предпринимаемые в этом направлении.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида сел келиши оқибатида икки нафар вояга етмаган бола вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

Аниқланишича, 2021 йил 6 май куни соат 23:30ларда Хонобод шаҳри, Тейит маҳалласи ҳудудида кучли ёмғир ёғишидан ҳосил бўлган сел оқими адирлик ҳудудига чегарадош бўлган маҳалла кўчаларига оқиб чиққанлиги оқибатида мазкур маҳаллада жойлашган 30-40 та хонадонга техник шикаст етган.

Бундан ташқари, Хонобод шаҳри, Тейит маҳалласи Қорабағиш кўчасида яшаган икки нафар вояга етмаган бола (ўғил ва қиз) сел оқизиб кетиши натижасида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг 2021 йил 19 апрель кунги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси кафедра профессори, прокуратура фахрийси Бахтияр Халилович Пулатов I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан Бош прокуратура жамоаси Бахтияр Халилович Пулатовни фидокорона меҳнати учун билдирилган юксак эътироф билан чин юракдан самимий муборакбод этади.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг 2021 йил 19 апрель кунги қарори билан Бош прокуратура бошқарма ходими, прокуратура фахрийси Людмила Антоновна Цой II даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан Бош прокуратура жамоаси Людмила Антоновна Цойни фидокорона меҳнати учун билдирилган юксак эътироф билан чин юракдан самимий муборакбод этади.

👉 @uzbprokuratura
Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади!

=============

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников с 9 мая - Днем Памяти и почестей, а также с 76-летием Победы во Второй мировой войне!

Дизайн: Нуржахон Фармонов

Telegram I Twitter
Бош прокуратура раҳбарияти Тошкентдаги Ғалаба боғида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Фото:
"Daryo" / Мадина Нурман

Telegram I Twitter