Хаёт Шамсутдинов
8.03K subscribers
976 photos
115 videos
812 links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси

👉 Расмий сайт: prokuratura.uz
Download Telegram
Азиз юртдошлар, Сизларни Рамазон ҳайити билан табриклайман!

=====

Уважаемые соотечественники, поздравляю Вас с праздником Рамазан хайит!

Telegram I Twitter
Kun.uz сайтида Паст Дарғом каналидан 17 ёшли қизнинг мурдаси топилганлиги ҳақида хабар чиқарилган.

Унда марҳуманинг яқинлари фарзанди қотиллик қурбони бўлганини билдиришган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув ҳужжатлари Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан ўрганилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар юзасидан ёзма кўрсатма берилган.

Шу билан бирга, 2021 йил 17 май куни Бош прокуратура масъул ходимлари томонидан марҳуманинг отаси ва укаси қабул қилиниб, терговга қадар текширув ҳаракатларининг бориши юзасидан тушунтириш берилган.

Текширувнинг бориши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ҳақида тарқалган хабарлар жамоатчилик ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда.

Telegram I Twitter
Forwarded from Madina Nurman
Kecha “Daryo”ga respublika prokuratura organlari matbuot xizmatlarining xodimlari kelishdi.

Sayt rahbariyati va xodimlari ya'ni biz bilan ikki soatdan sal ko'proq suhbatlashishdi, tanishdik. Fikrimcha, yaxshi savollar bo'ldi. Chetdan kimdir kelib saytni kuzatib qilgan xulosalarini aytsa ham qiziq ekan. Rostanam, uchrashuvda yangragan "avvalari bunaqa uchrashuvlarni tasavvur qilish qiyin edi", degan gapga qo'shilaman.

Oxirida shaxsiy raqamlarini yozib ketishdi, savollar bo'lsa birga ishlayveramiz, deb aytishdi. Prokuraturadagilar jurnalistlarning faoliyatiga biz ularning faoliyatiga qiziqqandan ko'ra ko'proq qiziqarkan, deb o'ylab qoldim. O'zi shunaqa tet-a-tet uchrashuvlarda-chi, qator savollar, tushunmagan narsalarni aniqlashtirish qulayda. Telegram yoki boshqa kommunikatsiya vositalari qanaqa qulay bo'lmasin, baribir jonli muloqotga yetmas ekan.

O'ylaymanki, endi boshqa tashkilotlar va organlar ham jurnalistlarning eshiklarini ochiq muloqot uchun taqillatib borishni reja qilsa bo'laveradi.
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Артикова "Оилавий зўравонликнинг олдини олиш ва ундан жабр кўрганларга амалий кўмак бериш масалалари" мавзусида брифинг ўтказмоқда.

Брифингни "Ўзбекистон 24" телеканали орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 21 май кунги буйруғи билан Андижон шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келаётган адлия маслаҳатчиси Қурбонали Асқаров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан лавозимидан озод этилди.

Қайд этиш жоизки, Қ.Асқаровнинг лавозимидан озод этилиши 2021 йил 17 май куни халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида рўй берган ҳолатлар билан боғлиқ эмас.

👉 @uzbprokuratura
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари қамоққа олингани ҳақида хабар тарқалган.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши доирасида, 2021 йил 21 май куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

👉 @uzbprokuratura
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фаолиятининг уч йиллигига бағишланган конференция ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети очилганининг уч йиллигига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Унда соҳа мутасаддилари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар матбуот котиблари, ОАВ раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди.

👉 Батафсил

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Telegram I Twitter
Ижтимоий тармоқларда Ангренда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 5 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.

ЙТХ оқибатида жами 7 нафар шахс ҳодиса жойида вафот этган ва 14 нафар шахс тан жароҳатлари олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Twitter