Тошкентдаги Гуллар фестивали.
Талабалик йилларимнинг қадрдони бўлмиш Мустақиллик майдони томонда ўтказилаётган экан. Ўша монумент, ўша фаввора... Кўнгилда фестивал шукуҳидан кўра кўпроқ фаввора салқинини олиб қайтгандайман.
Ностальгия🙂
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
Талабалик йилларимнинг қадрдони бўлмиш Мустақиллик майдони томонда ўтказилаётган экан. Ўша монумент, ўша фаввора... Кўнгилда фестивал шукуҳидан кўра кўпроқ фаввора салқинини олиб қайтгандайман.
Ностальгия🙂
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
🔥6👍5👏3❤1
Бахтимга кўзингиз тегмасин гуллар
Ирода Умарова.
«Бахтимга кўзингиз тегмасин, гуллар...»
Ирода Умарова шеъри.
Сухандон: Озода Умарова.
🌹Раҳмат🌹
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
Ирода Умарова шеъри.
Сухандон: Озода Умарова.
🌹Раҳмат🌹
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
👍10❤3🔥2🥰1
.
***
Гарашам, чиройлигим,
Ташлаб кетган бойлигим...
Ифори гуркираб турган йўнғичқа
Жўягида эпкин чайқаган ойни —
Осмонда чайқалар олтин ўриклар...
Сийраклашиб қолган, тортган ингичка,
Бир ўрим кокилин Гарашасойнинг
Соҳилга қистирган яккачўп кўприклар...
Соғиндим сизни!
Соғиндим,
Узо-о-оқ ухлаганидан
Аъзойи баданини майса қоплаган девлар —
Қирларнинг елкаларидан пастликка томон
Шамол билан зууувввлашганимни.
Соғиндим,
Пушти кўйлакда атиргул япроғидай
Қалқиб юрганимда боғларда,
Капалаклар мени қувлашганини...
Гуллари бўйимдан баланд баҳорлар...
Ёз бўйи мевадан безорлар...
Қор қўйнига ўйилган ғорлар...
Соғиндим!
Отажон қишлоғим, онам қишлоғим,
Сенинг синиғингман, неки кўрсам
Шундай аксинг бор нигоҳларим хотирасида.
Гўё яшаяпман бир вақтда сени ва ўзимни.
Илоҳо, ҳамиша бутун бўл!
Қиёмат қадар берсин тўзимни.
Дўлларинг, селларинг, йўлларинг, гулларинг —
Бетакрор, ўзингга ҳам бетакрор...
Менимча, узилганман қон томиринг яқинидан —
Қонаб тўхтамаётган ёдинг бор...
Гарашам, чиройлигим...
Қачондир бўлади сўнгги ташрифим,
Эҳтимол бағрингга қайтмайди жисмим.
Лекин ишонаман, ҳечқурса сенинг
Ёдингда абадий яшайди исмим.
Гарашам, чиройлигим...
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
***
Гарашам, чиройлигим,
Ташлаб кетган бойлигим...
Ифори гуркираб турган йўнғичқа
Жўягида эпкин чайқаган ойни —
Осмонда чайқалар олтин ўриклар...
Сийраклашиб қолган, тортган ингичка,
Бир ўрим кокилин Гарашасойнинг
Соҳилга қистирган яккачўп кўприклар...
Соғиндим сизни!
Соғиндим,
Узо-о-оқ ухлаганидан
Аъзойи баданини майса қоплаган девлар —
Қирларнинг елкаларидан пастликка томон
Шамол билан зууувввлашганимни.
Соғиндим,
Пушти кўйлакда атиргул япроғидай
Қалқиб юрганимда боғларда,
Капалаклар мени қувлашганини...
Гуллари бўйимдан баланд баҳорлар...
Ёз бўйи мевадан безорлар...
Қор қўйнига ўйилган ғорлар...
Соғиндим!
Отажон қишлоғим, онам қишлоғим,
Сенинг синиғингман, неки кўрсам
Шундай аксинг бор нигоҳларим хотирасида.
Гўё яшаяпман бир вақтда сени ва ўзимни.
Илоҳо, ҳамиша бутун бўл!
Қиёмат қадар берсин тўзимни.
Дўлларинг, селларинг, йўлларинг, гулларинг —
Бетакрор, ўзингга ҳам бетакрор...
Менимча, узилганман қон томиринг яқинидан —
Қонаб тўхтамаётган ёдинг бор...
Гарашам, чиройлигим...
Қачондир бўлади сўнгги ташрифим,
Эҳтимол бағрингга қайтмайди жисмим.
Лекин ишонаман, ҳечқурса сенинг
Ёдингда абадий яшайди исмим.
Гарашам, чиройлигим...
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
👍8❤6🔥1🥰1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Гуллар — Ернинг гўзал хотиралари,
Томирида қишда ёққан қорлар бор...»
Ирода Умарова шеъри.
Сухандон ва тайёрловчи: Назира Худойназарова.
🌹Раҳмат🌹
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
❤5👍3🔥1👏1
.
Бугун қадрли инсонларимдан баъзиларни, аниқроғи, мактабдаги устозларимни қутлагим келди.
Уларни жуда ҳурмат қиламан. Соғ бўлишсин, умрлари узун ва файзли-баракали бўлсин, яна кўп-кўп болаларга, Инсонларга устоз бўлишсин. Меҳнату заҳматларининг ажри баланд бўлсин.
Қуйида уч устозимга уч шеъримни ҳавола этаман.
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
Бугун қадрли инсонларимдан баъзиларни, аниқроғи, мактабдаги устозларимни қутлагим келди.
Уларни жуда ҳурмат қиламан. Соғ бўлишсин, умрлари узун ва файзли-баракали бўлсин, яна кўп-кўп болаларга, Инсонларга устоз бўлишсин. Меҳнату заҳматларининг ажри баланд бўлсин.
Қуйида уч устозимга уч шеъримни ҳавола этаман.
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
👏7❤2👍1
.
***
Устоз
ДИЛМУРОД МАЖИДОВга.
Бу одам серфарзанд,
Саноғини билмайди ҳатто.
Тез-тез учирма қилади болаларини.
Болалари эса уни на йўқлаб, на боқиб қўяди.
Бу одам серҳиммат,
Ҳеч қилмас иддао,
Бахтларга тилайди болаларини,
Бўйларига дуомунчоқ тақиб қўяди.
Кап-катта болалар,
Неварали болалар
Унинг учун қолар мурғак ҳолида.
Барчаси бирдайин севимли бўлар:
Бири шўх, бири бўш, бири зийрак ҳолида.
Бу одам серфарзанд,
Бағрига олар болаларин болаларини,
Уларни ҳам учирма қилар,
Яна болалар, яна учирма…
Гўёки ҳаётин кўчирма қилар.
Тушигача тахланар китоб-дафтарлар,
Нони қаттиқ, лекин ширин ва ҳалол:
Бир неча авлодга ўргатиб келар
Ҳарф, рақам, сўз, адаб, тутмоқ дастрўмол…
Бу одам бадавлат,
Кўплаб қалбларга
Маъсум соғинч бўлиб жойланиб кетган.
Шеърлар ёдлатган, шеърлар айттирган,
Охир ўзи шеърга айланиб кетган —
У менинг биринчи муаллимимдир.
Биринчи муаллим…
Биринчи қўнғироқдай янграйди исми
Сабоғин олганлар тилида мудом.
Биринчи муаллим…
Серфарзандликда
Дунёда ҳамиша биринчи одам.
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
***
Устоз
ДИЛМУРОД МАЖИДОВга.
Бу одам серфарзанд,
Саноғини билмайди ҳатто.
Тез-тез учирма қилади болаларини.
Болалари эса уни на йўқлаб, на боқиб қўяди.
Бу одам серҳиммат,
Ҳеч қилмас иддао,
Бахтларга тилайди болаларини,
Бўйларига дуомунчоқ тақиб қўяди.
Кап-катта болалар,
Неварали болалар
Унинг учун қолар мурғак ҳолида.
Барчаси бирдайин севимли бўлар:
Бири шўх, бири бўш, бири зийрак ҳолида.
Бу одам серфарзанд,
Бағрига олар болаларин болаларини,
Уларни ҳам учирма қилар,
Яна болалар, яна учирма…
Гўёки ҳаётин кўчирма қилар.
Тушигача тахланар китоб-дафтарлар,
Нони қаттиқ, лекин ширин ва ҳалол:
Бир неча авлодга ўргатиб келар
Ҳарф, рақам, сўз, адаб, тутмоқ дастрўмол…
Бу одам бадавлат,
Кўплаб қалбларга
Маъсум соғинч бўлиб жойланиб кетган.
Шеърлар ёдлатган, шеърлар айттирган,
Охир ўзи шеърга айланиб кетган —
У менинг биринчи муаллимимдир.
Биринчи муаллим…
Биринчи қўнғироқдай янграйди исми
Сабоғин олганлар тилида мудом.
Биринчи муаллим…
Серфарзандликда
Дунёда ҳамиша биринчи одам.
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
❤6🔥6🥰2👏2
.
***
Устоз
ҲАМДАМ МУХТОРОВга.
Буюк рассомлар кўп.
(Шунга яраша
Буюк асарлар кўп — бетакрор, қиммат.)
Бир буюк рассом бор,
Юрти Гараша,
Бир мактаб ўқувчи танийди фақат.
Уни «маълим» дейди ҳамқишлоқлари,
«Расмдан дарс берар чурвақаларга».
«Шу дарс керакми, — дер чатоқроқлари,
— Нима фойда бундан бунақаларга?
Ҳа, болага эрмак, маълимга ризқ-да,
Бу ҳаёт шуниси билан қизиқ-да…»
Жимгина дарс ўтиб юради рассом,
Бармоқларин белаб бўр-сиёҳларга.
Янада ранг бериб, бағишлаб ором
Болаларнинг рангин дунёларига.
Эҳтимол, у билар суюклигини
Беш-ўн қоракўзга
ва шу билан шод.
Лекин билармикан буюклигини,
Қиммат асарларни қилганин ижод?
Истеъдодин шаъни ё чўнтагимас,
Болаларга тиккан буюк рассом у.
Суратин қоғоз ё бўз матогамас,
Юракларга чеккан буюк рассом у.
У болалар, у дил эгаларидан
Рассом чиқмас балки,
чиққанини ҳам
Очкўз шовури-ла ютади ҳаёт,
Бир хил тусга мослар назарларини…
Лекин яхши одам бўлади улар,
Ахир уларда
Санъатсевар қалб бор,
Бу қалблар эса
Рассомнинг энг гўзал асарларидир.
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
***
Устоз
ҲАМДАМ МУХТОРОВга.
Буюк рассомлар кўп.
(Шунга яраша
Буюк асарлар кўп — бетакрор, қиммат.)
Бир буюк рассом бор,
Юрти Гараша,
Бир мактаб ўқувчи танийди фақат.
Уни «маълим» дейди ҳамқишлоқлари,
«Расмдан дарс берар чурвақаларга».
«Шу дарс керакми, — дер чатоқроқлари,
— Нима фойда бундан бунақаларга?
Ҳа, болага эрмак, маълимга ризқ-да,
Бу ҳаёт шуниси билан қизиқ-да…»
Жимгина дарс ўтиб юради рассом,
Бармоқларин белаб бўр-сиёҳларга.
Янада ранг бериб, бағишлаб ором
Болаларнинг рангин дунёларига.
Эҳтимол, у билар суюклигини
Беш-ўн қоракўзга
ва шу билан шод.
Лекин билармикан буюклигини,
Қиммат асарларни қилганин ижод?
Истеъдодин шаъни ё чўнтагимас,
Болаларга тиккан буюк рассом у.
Суратин қоғоз ё бўз матогамас,
Юракларга чеккан буюк рассом у.
У болалар, у дил эгаларидан
Рассом чиқмас балки,
чиққанини ҳам
Очкўз шовури-ла ютади ҳаёт,
Бир хил тусга мослар назарларини…
Лекин яхши одам бўлади улар,
Ахир уларда
Санъатсевар қалб бор,
Бу қалблар эса
Рассомнинг энг гўзал асарларидир.
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
🔥10👍7👏2❤1
.
***
Устоз
ТЎЛҚИН ФОЗИЛОВга.
Иншо ёзар эдик берилиб,
Калишлар муз — қор-кўлмак кечган.
Иситмасди қуёш эриниб,
Шошиларди туш бўлмай кечга.
Ёнар эди лекин қароғлар,
Исинардик қалбларимизга.
Пушкин, Маркес, Навоий, Нодар… —
Зап ёқарди таъбларимизга.
Эга-кесим қилардик бахтни,
Ёдлар эдик Эркни, Ватанни.
Севар эдик барчамиз бирдай
Камгап устоз ва сергап фанни.
У давр ҳам ўтди, хотирда
Қолди лекин — тошга ўярлик.
Биздан унга асаблар қолди,
Ундан бизга китобсуярлик.
Жомий, Чехов, Гёте, Анар…
Ҳануз севиб ўқигувчимиз.
Бу севгининг мағзида турар
Адабиёт ўқитувчимиз.
Адабиёт ўқитувчимиз —
Сабоқлари олтин сирғамиз,
Дилимизга не дарғаларни
Олиб кирган камтар дарғамиз.
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
***
Устоз
ТЎЛҚИН ФОЗИЛОВга.
Иншо ёзар эдик берилиб,
Калишлар муз — қор-кўлмак кечган.
Иситмасди қуёш эриниб,
Шошиларди туш бўлмай кечга.
Ёнар эди лекин қароғлар,
Исинардик қалбларимизга.
Пушкин, Маркес, Навоий, Нодар… —
Зап ёқарди таъбларимизга.
Эга-кесим қилардик бахтни,
Ёдлар эдик Эркни, Ватанни.
Севар эдик барчамиз бирдай
Камгап устоз ва сергап фанни.
У давр ҳам ўтди, хотирда
Қолди лекин — тошга ўярлик.
Биздан унга асаблар қолди,
Ундан бизга китобсуярлик.
Жомий, Чехов, Гёте, Анар…
Ҳануз севиб ўқигувчимиз.
Бу севгининг мағзида турар
Адабиёт ўқитувчимиз.
Адабиёт ўқитувчимиз —
Сабоқлари олтин сирғамиз,
Дилимизга не дарғаларни
Олиб кирган камтар дарғамиз.
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
🔥19❤6👍6👏4
«Жадид» газетасида.
Эътибор ва қўллов учун нашр жамоасига, устоз Иқбол Мирзога раҳмат.
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
Эътибор ва қўллов учун нашр жамоасига, устоз Иқбол Мирзога раҳмат.
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
👍11👏4❤2🔥2🥰1
Forwarded from Jadid.uz
DEVORNING YORIG‘IDAN SIZIB CHIQQAN QIZG‘ALDOQ (SHE’RLAR)
Iroda UMAROVA
🔗 Batafsil: jadid.uz/?p=10061
Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Iroda UMAROVA
NIHOLLAR EKASIZ HAR ERTABAHOR,
Chechaklar, ko‘katlar… bari badastir.
Javdirab ko‘z ochgan nishonalarni
Kuzatmoq va suymoq kunlik havasdir.
Eslab qo‘ying shunday paytlar gohida,
Vijdonni tozalab nafs qumidan:
Xabar olmaysizmi axir qachondir
Kimningdir ko‘ngliga ekkan umiddan?
🔗 Batafsil: jadid.uz/?p=10061
Tilda, fikrda, ishda birlik!
Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❤4👍2👏2🔥1
.
***
Юртдан турналар учди, юрагимдан сен учдинг,
Турналар қайтиб келар, сен... ҳеч кетмагандайсан.
Еллар шовуллаб ўтди, уфқлар ловуллаб ўтди,
Изҳоринг гуллаб ўтди, нега айтмагандайсан?
Дарё эдим, чопардим, йиғилиб қолмайин деб,
Саҳроларнинг ичинда бўғилиб қолмайин деб,
Бир кўлмак кўзёш бўлдим соғиниб қолмайин деб,
Мен учун кўзёшларинг ичга ютмагандайсан.
Майли, мен ёмон бўлдим, шу сабаб омон бўлдим,
Сендан узилгим келди — ўзимча осмон бўлдим,
Сувратимга ишонма, кўнглимдан тамом бўлдим,
Бир пайтлар шу кўнглимга елканг тутмагандайсан...
Ҳаёт давом этмоқда, судраб аробасида,
Уй ёнса, уй бўларкан унинг харобаси-да,
Турмай қўйдим чўт ушлаб пешонам тепасида,
Тақдиримга инъомдай, жондай битмагандайсан.
О, бир куни туш кўрдим, адашибман, ҳуш кўрдим,
Кутилган орзуйимни бунчалар нохуш кўрдим,
Қўлим кўксимга босдим, ажабо, бўм-бўш кўрдим,
Қаршимда турибсан-ку, нега қайтмагандайсан?
Нега кетмагандайсан?
Нега қайтмагандайсан?..
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
***
Юртдан турналар учди, юрагимдан сен учдинг,
Турналар қайтиб келар, сен... ҳеч кетмагандайсан.
Еллар шовуллаб ўтди, уфқлар ловуллаб ўтди,
Изҳоринг гуллаб ўтди, нега айтмагандайсан?
Дарё эдим, чопардим, йиғилиб қолмайин деб,
Саҳроларнинг ичинда бўғилиб қолмайин деб,
Бир кўлмак кўзёш бўлдим соғиниб қолмайин деб,
Мен учун кўзёшларинг ичга ютмагандайсан.
Майли, мен ёмон бўлдим, шу сабаб омон бўлдим,
Сендан узилгим келди — ўзимча осмон бўлдим,
Сувратимга ишонма, кўнглимдан тамом бўлдим,
Бир пайтлар шу кўнглимга елканг тутмагандайсан...
Ҳаёт давом этмоқда, судраб аробасида,
Уй ёнса, уй бўларкан унинг харобаси-да,
Турмай қўйдим чўт ушлаб пешонам тепасида,
Тақдиримга инъомдай, жондай битмагандайсан.
О, бир куни туш кўрдим, адашибман, ҳуш кўрдим,
Кутилган орзуйимни бунчалар нохуш кўрдим,
Қўлим кўксимга босдим, ажабо, бўм-бўш кўрдим,
Қаршимда турибсан-ку, нега қайтмагандайсан?
Нега кетмагандайсан?
Нега қайтмагандайсан?..
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
❤10🔥4👍1🥰1👏1
"O‘rgimchak to‘riga ilingan oyni..."
Iroda Umarova
«...Биламан, кимнингдир ёмғириман мен...»
Ирода Умарова шеъри.
Маликахон Ражапова ўқиди.
🌹Раҳмат🌹
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
Ирода Умарова шеъри.
Маликахон Ражапова ўқиди.
🌹Раҳмат🌹
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
❤6👏2👍1
ПАРЧАЛАР
.
Мени ғалати деб ташлаб кетган дўст,
Сен учун қиш чоғи гуллаган эдим.
Кечир,
Юрагимни ёрган пайтимда
Қондан қўрқишингни билмаган эдим.
***
Кўзни юмиб, қўлларингни очиб кетсанг,
Дард бўлмаса, бахт бўлмаса Яратганни севишдек.
Бу дунёни ечиб кетсанг
Оёғингни қавартирган ковушдек.
***
Юлдузлар самога ғарқ бўлмоқдадир,
Қушлар тушларини шарҳ қилмоқдадир.
Бир бахтга куйиниб ўтирган дўст, боқ,
Ой ҳажридан қуёш туғилмоқдадир.
***
Бир пайтлар ёқмаган китобни
Ҳозир севиб ўқисанг,
Ўйлама: «Ўшанда дидим қисқадир?»
Дидинг ўсган эмас,
Ақлинг ўсган эмас,
Дардинг ўсгандир?
***
Жигаримни сўз билан эзиб,
Жигарчилигимда юрган инсон,
Сени қуча олмайман,
гарчи қўлларим бутун, елкаларим бутун,
Меҳрим ногирон...
***
Гулларни бағримга босаман
Қабр устига гул қўйгандай
Ва ўзим уларнинг бир ғунчаси каби...
Бир муҳаббат яшар юрагимда
Осколка — мина парчаси каби...
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
.
Мени ғалати деб ташлаб кетган дўст,
Сен учун қиш чоғи гуллаган эдим.
Кечир,
Юрагимни ёрган пайтимда
Қондан қўрқишингни билмаган эдим.
***
Кўзни юмиб, қўлларингни очиб кетсанг,
Дард бўлмаса, бахт бўлмаса Яратганни севишдек.
Бу дунёни ечиб кетсанг
Оёғингни қавартирган ковушдек.
***
Юлдузлар самога ғарқ бўлмоқдадир,
Қушлар тушларини шарҳ қилмоқдадир.
Бир бахтга куйиниб ўтирган дўст, боқ,
Ой ҳажридан қуёш туғилмоқдадир.
***
Бир пайтлар ёқмаган китобни
Ҳозир севиб ўқисанг,
Ўйлама: «Ўшанда дидим қисқадир?»
Дидинг ўсган эмас,
Ақлинг ўсган эмас,
Дардинг ўсгандир?
***
Жигаримни сўз билан эзиб,
Жигарчилигимда юрган инсон,
Сени қуча олмайман,
гарчи қўлларим бутун, елкаларим бутун,
Меҳрим ногирон...
***
Гулларни бағримга босаман
Қабр устига гул қўйгандай
Ва ўзим уларнинг бир ғунчаси каби...
Бир муҳаббат яшар юрагимда
Осколка — мина парчаси каби...
©Ирода Умарова
https://t.iss.one/GarashaliKungil
.
❤7🔥6👏4🥰3