Farg‘ona viloyat prokuraturasi
2.66K subscribers
12.1K photos
879 videos
3 files
2.4K links
Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i

👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz
Download Telegram
Данғара тумани 2-секторида ёшлар ва аёлларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” асосида йўл хариталари ишлаб чиқилиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, туман прокуратураси амалий ёрдамида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, даромад олишлари учун “Халқ банки” туман филиалидан уларнинг 11 нафарига 195 млн. сўмлик тикув машиналари имтиёзли кредит асосида олиб берилиб, сектор раҳбари иштирокида топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марғилон шаҳар 2-секторида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан видеолавҳа.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фурқат тумани прокуратураси томонидан вояга етмаганлар ўртасида ўтказилаётган тадбирлар юзасидан видеолавҳа.
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу борада эса жойларда ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўляпти.

Фарғона вилояти прокурори Б.А.Исмоиловнинг навбатдаги сайёр қабули Риштон туманида ташкил этилди. Унда тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизлар, ёшлар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида вилоят прокурори томонидан ишга жойлаштириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун кредит ажратиш, моддий ёрдам ажратиш, электр таъминотини яхшилаш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан жами 31 та мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 11 таси жойида ҳал этилиши таъминланди.

Масалан, қабулда келиб тушган мурожаатлар асосида 8 нафар хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Ёки, Оқтомир МФЙдаги “Аёллар дафтари”га киритилган Ю.Мўминова ва О.Мамаризаева ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган Ш.Жўраевларнинг мурожаатлари асосида уларга иссиқхона учун бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидия маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Қўшимча ўрганиш талаб этилган 20 та мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга қонуний ҳал этиш учун топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди.

Ушбу қабулдан келиб чиқиб, фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни муаммоларини ижобий ҳал этиш ва тадбиркорлик фаолиятида амалий ёрдам кўрсатиш, ёшларни касбга йўналтириш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида ишларни янада жадаллаштириш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратурада онлайн йиғилиш бўлиб ўтди

Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова
раислигида судларда прокурор ваколатини таъминлаш бўйича аудиоконференц шаклида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратуранинг жиноий, иқтисодий, фуқаролик ҳамда маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш тармоқлари ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар прокурорларининг соҳавий ўринбосарлари ҳамда тегишли тармоқлар ходимлари, туман (шаҳар) прокуратураларининг соҳага масъул ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда судларда биринчи инстанция, апелляция ва кассация инстанцияларида ишлар кўрилишида прокурорлар томонидан ишлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига кўмаклашиш ҳамда ҳисоботларга тўлиқ прокурор иштироки таъминланган ишларни қайд этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида ҳудудий прокурорлар ва уларга тенглаштирилган прокурорларга тегишли кўрсатмалар берилди.

👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот.

Ижтимоий тармоқларда гўёки Фарғона вилоят прокуратураси ходимининг суҳбати сифатида ёзиб олинган аудиоёзув тарқалган.

Ушбу аудоёзувда вилоят прокуратураси биносига бириктирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ўзаро суҳбати қайд қилинган бўлиб, ушбу жараёнда прокуратура ходимлари иштирок этмаган.

Ҳозирда Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Шу ўринда, Фарғона вилоят прокуратурасида фуқароларнинг қабули Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни талаблари асосида йўлга қўйилганлиги маълум қилинади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бағдод туманида 2-сектор ташаббуси билан бунёд этилган мактаб биносига доир видеолавҳа.
Бағдод тумани 2-сектори ҳудудида халқ кучи ёрдамида боғча қуриладиган бўлди.

Бағдод тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган "Саҳоват" МФЙ, Навбаҳор қишлоғи аҳолисининг йиллар давомида боғча ташкил этиш ҳақидаги орзуси амалга ошадиган бўлди.

Қўшни қишлоқ – Меҳнатободда бундан бир ҳафта бурун 2-сектор ташаббуси билан халқ кучи ёрдамида қурилган янги мактаб биноси фойдаланишга топширилган эди.

Ана шу ҳодиса Навбаҳор аҳолисини чин маънода илҳомлантирди ва улар бўш ер майдонида болалар боғчасини ўз меҳнатлари билан бунёд этиш таклифини билдиришди.

Мазкур ташаббус туман 2-сектор раҳбари ва туман ҳокимлиги масъуллари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Кун кеч бўлганига қарамай, туман раҳбарлари маҳаллий аҳоли билан учрашишга, қурилиш учун танланган майдонни кўздан кечиришга боришди.
Мактаб ўқувчилари ўртасида спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Фарғона вилоят прокурорининг тегишли фармойиши асосида вилоятдаги кўрсаткичи салбий бўлган умумтаълим мактабларига шахсан туман-шаҳар прокурорлари бириктирилиб, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш, уларни жисмонан ва маънан соғлом камол топишларига бевосита кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Мисол учун, 2021 йил 30 март куни Бешариқ тумани прокурори М.Эгамов томонидан тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва спортга қизиқишларини ошириш мақсадида улар иштирокида турли спорт тадбирлари ташкил этилди.

Хусусан, 4-синф ўқувчилари иштирокида “Қувноқ стартлар”, 7-синф ўқувчилари иштирокида спортнинг “Волейбол ” тури бўйича ҳамда 8-синф ўқувчи қизлари ўртасида 60 метрга югуриш мусобақалар ўтказилди.

Футбол мусобақаси эса тумандаги 17- ва 20-умумтаълим мактаблар ўқувчилари жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Унда 20-умумтаълим мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиблар муносиб тақдирландилар ҳамда ўқувчиларни китобга ва китоб ўқишга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида умумтаълим мактабига турли бадиий китоблар совға қилинди.

Туман прокуратураси томонидан бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш режалаштирилган.