Farg‘ona viloyat prokuraturasi
2.65K subscribers
15.8K photos
994 videos
3 files
3.24K links
Farg‘ona viloyat prokuraturasi jamoatchilik bilan aloqalar va huquqiy axborot tarmog‘i

👉Bosh prokuratura rasmiy sayti: prokuratura.uz
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Фарғона вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Хусусан, Қува тумани, “Қақир” МФЙда жойлашган 990 ўринга мўлжалланган 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва 21 600 нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи 81-сонли оилавий поликлиника биносида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишиб, масъулларга таъмирлаш ишларини сифатли олиб бориш мақсадида энергия тежамкор, замонавий ва сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Қурилиш ишлари давомида, мавжуд дарахтлар муҳофазасига алоҳида эътибор бериш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, “Каркидон” сув омбори атрофида туризмни ривожлантириш мастер режаси асосида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва 208 гектар ер майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 49 минг туп манзарали дарахт кўчатларининг парвариши билан танишилди.

Лойиҳа доирасида ушбу ҳудудда экилган манзарали дарахтларни суғориш учун 13 та тик қудуқ, 13 та заҳира сув ҳовузи ҳамда 13 та ТП ўрнатиш белгиланган.

Бундан ташқари, Марғилон шаҳрида 82 гектар ер майдонига қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган қурилиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан ҳам танишилди.

Ушбу мавзеда 60 та 12 ва 16 қаватли 5 000 хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 9 та пудрат ташкилотлари томонидан 10 та 12 ва 16-қаватли, 756 хонадондан иборат уй-жойларда қурилиш ишлари бошланган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Азиз юртдошлар !

Бош прокуратура жамоаси барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан самимий муборакбод этади.

=============

Уважаемые соотечественники!

Генеральная прокуратура искренне поздравляет Вас с праздником Курбан хайит!
Азиз юртдошлар!

Фарғона вилояти прокуратураси жамоаси мамлакатимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, саҳоват ва ҳамжиҳатлик, сабру қаноат ва шукроналик каби буюк фазилатларни мустаҳкамловчи муқаддас байрам – Қурбон ҳайити билан барчангизни самимий муборакбод этади.

Она ватанимизда тинчлик бардавом бўлсин, хонадонларимиздан осойишталик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин.

Ҳурмат билан Фарғона вилояти прокуратураси жамоаси

👉https://t.iss.one/FargonaViloyatProkuraturasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Келажакка тикилган сармоя: Олтиариқда янги мактаб биноси фойдаланишга топширилди

Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Азимобод маҳалласида жойлашган 680 ўринга мўлжалланган 26-мактаб 1999 йилда қурилган бўлиб, бино яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Мактаб ёшидаги 950 нафар ўқувчиларнинг аксарияти олис масофага қатнаб таълим олишарди.

👉https://t.iss.one/FargonaViloyatProkuraturasi
Бешариқ тумани прокуратураси штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2023 йилдаги ПФ-77-сонли Фармони ҳамда 01.04.2025 йилдаги ПҚ-133-сон Қарори ижроси алоҳида назоратга олинган.

Хусусан, идоралараро ишчи гуруҳ ҳамда штаб аъзоларига қўшимча энергия ресурс манбааларини аниқлаш, уларнинг беҳуда сарфини олдини олиш, рейд тадбирларини кучайтириш, энергоресурсларни талон-тарож қилиш ҳолатларини олдини олиш, иқтисод қилишнинг барча чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилмоқда.

Шунингдек, электр тармоқлари ва табиий газ пунктлари бирма бир хатловдан ўтказилиб, маънан эски ҳолатда бўлганларини алмаштириш ҳамда таъмирга мухтожларини соз ҳолатга келтириш чоралари кўрилмоқда.

Бу борадаги назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

👉https://t.iss.one/FargonaViloyatProkuraturasi
Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM