Fan olimpiadalari markazi (FOM)
33.5K subscribers
3.27K photos
177 videos
843 files
1.98K links
🇺🇿 Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi huzuridagi Fan olimpiadalari markazi

Facebook: https://surl.li/uuaepu
Instagram: https://www.instagram.com/fan_olimpiadalari_markazi
Youtube: https://bit.ly/olimpdep
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шахрида жорий йилнинг 3-7 январь кунлари умумтаьлим фанлари олимпиадасининг II (туман) боскичи Низом асосида юкори савияда ташкил килинди. Бугун олимпиаданинг туман боскичи Тошкент шаҳрида якунланди.
каналга аъзо бўлиш👇
https://t.iss.one/olimpdep
Фан олимпиадаси адолатли ўтяптими?
Фан олимпиадасининг Самарқанд шаҳар босқичи 51-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида бўлиб ўтмоқда. Ўқувчилардан имтиҳон олинадиган залга кузатув камераси ўрнатилган. Бинонинг кириш залига эса монитор қўйилган. Имтиҳон жараёнини ўқувчининг ота-онаси, ўқитувчиси бевосита кузатиб бормоқда. Олимпиадани адолатли ўтказиш мақсадида имтиҳон олинаётган аудиторияга “Баркамол авлод” тўгараги раҳбарлари ва бошланғич синф ўқитувчиларидан иборат назоратчилар қўйилган. Ҳар бир фан учун 6 тадан ҳакамлар ҳайъати танлаб олинган.
- Ҳар бир фан бўйича билими кучли ўқитувчини тест синовлари асосида ҳакамликка танлаб олдик, - деди Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари Анвар Нурмуратов. – Ҳакамлар ҳайъати алоҳида хонада махсус шифрланган ёзма ишларни текширади. Улар баҳолаётган ёзма иш кимники эканини билмайди. Бугун 10-синфлар учун фан олимпиасининг 2-босқичи бўлиб ўтмоқда. Ўқувчилар кеча ёзма ва амалий имтиҳон топширган бўлса, бугун тест синовларидан ўтмоқда. Кечаги имтиҳон баллари махсус доскага осиб қўйилди.
- Кеча ёзма имтиҳондан 32 балл (энг юқори 50 балл), оғзакидан 9 балл (энг юқори 10 балл) тўпладим, - деди 43-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Нилуфар Ёқубова. – Ҳозирча баллар ҳисобида 3-ўринда турибман. Имтиҳонлар ҳаққоний, шаффоф ўтмоқда. Аудиторияда ҳеч кимга ёрдам берилгани йўқ.
- Мен олимпиадада тарих фанидан қатнашяпман, - деди 37-ИДУМнинг 10-синф ўқувчиси Лазиз Юлдашев. – Кеча ёзма ишдан 39 балл олдим. Бугун тест саволлари берилди, ярмидан кўпига жавоб топдим. Фан олимпиадасининг яна бир эътиборли жиҳати, баҳосидан норози бўлган ўқувчи учун алоҳида апелляция ҳайъати жорий этилган. Апелляция ҳайъати ўқувчидан қайта имтиҳон олади.
Вилоят халқ таълими бошқармаси шу кеча-кундузда жойларда бўлиб ўтаётган фан олимпиадаларини қаттиқ назоратга олган. Мақсад - билимли ўқувчиларни топиш, қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ва таълим сифатини оширишдан иборат.
zarnews.uz/knf
Жорий йилнинг 9-15 январь кунлари математика, физика ва информатика фанларидан Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида бўлиб ўтадиган 16-Халқаро Жаутиков олимпиадасида (IZHO) мамлакатимиз ўқувчилар жамоаси иштирок этади.
https://www.uzedu.uz/uz/yurtimizning-iqtidorli-oquvchilari-yana-bir-xalqaro-olimpiadada-bilimlarini-sinovdan-otkazadi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ЎЗБЕКИСТОНЛИК МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ЯНА БИР ЧЎҚҚИНИ ЗАБТ ЭТДИ
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 9-14 январь кунлари бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилардан иборат юртимиз вакиллари Қозоғистон Республикаси, Олма-ота шаҳрида математика, физика ва информатика фанларидан бўлиб ўтган 16-Халқаро Жаутиков (IZHO) олимпиадасида қатнашиб, муносиб ўринларни эгаллашди.

Бу йилги анъанавий фан олимпиадасида 21 та давлатдан, жумладан, Болгария, Дания, Бирлашган Араб Амирликлари, Мўғулистон, Непал, Норвегия, Руминия, Сербия, Туркия, Швеция ва МДҲга аъзо давлатларидан келган 84 та жамоа, жами 600 нафар иштирокчи қатнашди.

Жаҳон миқёсида юқори нуфузга эга мазкур олимпиада 2005 йилдан Олма-ота шаҳридаги Физика-математика миллий мактабида ўтказилиб, унда турли мамлакатларнинг STEM (Science, Technoglogy, Engineering Math) соҳаси бўйича ихтисослашган мактаб жамоалари иштирок этади.

Юртимиз вакиллари ушбу олимпиадада муносиб қатнашиб, 6 та медални қўлга киритди. Бу эса Ўзбекистонда иқтидорли ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва эътирофнинг яққол ифодасидир.

2020 йил бошида ўқувчиларимиз Халқаро Жаутиков фан олимпиадасида қуйидаги натижаларга эришди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида юртбошимиз ва ҳукуматимизнинг билдирган ишончи ҳамда ғамхўрлигига жавобан ўқувчиларимиз ушбу халқаро олимпиадада иштирок этиб, мамлакатимиз байроғини юқори кўтаришга сазовор бўлди.

Айтиш жоизки, Элдор Нейматов, Жаҳонгир Норбоев ва Диёрбек Толибов 2017 йил Таиландда, 2018 йил Болгарияда ва 2019 йилда ЖАРда бўлиб ўтган Халқаро математика мусобақасида (IMC), шунингдек, 2019 йилда ўтказилган қўшимча республика олимпиадасида ҳам медалларни қўлга киритган.

Мамлакатимиз ўқувчиларини Халқаро Жаутиков (IZHO) олимпиадасидаги муваффақияти билан қутлаб, келгуси жаҳон фан олимпиадаларида бундан ҳам юқори зафарларни тилаб қоламиз!
Тошкент халқаро аэропортида Халқаро Жаутиков олимпиада ғолибларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ғолиблар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди. Тантанали маросимда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, ғолибларнинг оила аъзолари, ўқувчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ташкилотчилар қаҳрамонларни қутларкан, уларнинг эришган натижалари мамлакатимиз салоҳияти янада юксалиб бораётганини алоҳида таъкидлашди. Эришилган ғалабаларнинг аҳамияти, мамлакатимизнинг тараққиёт сари юз тутишида таълим соҳасининг ўрни, ғолибларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Каналга аъзо бўлиш👇
https://t.iss.one/olimpdep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2019 yil xalqaro fan olimpiadalari g'oliblari to'g'risida efirga uzatilgan Tafsilot ko'rsatuvi.🇺🇿🎉📺

👉 @olimpdep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
16-Xalqaro Jautikov olimpiadasi g'oliblarini aeroportda kutib olish tadbiri.

👉 @olimpdep
2019 yilning 3-12 dekabr kunlari Qatar 🇶🇦davlatining Doha shahrida bo'lib o'tgan 16-Xalqaro o'smirlar o'rtasidagi tabiiy fanlar olimpiadasida (International Junior Science Olympiad) O'zbekiston terma jamoasi ilk bor ishtirok etib, bitta bronza 🥉 medalga sazovor bo'lgani haqida xabar bergan edik. Ushbu olimpiada qanday bo'lib o'tgani haqida Qatar davlatining Ta'lim vazirligi qisqa video-lavha tayyorlagan ekan. Ushbu video lavhani quyida sizlarga havola qilamiz. 📺 https://youtu.be/pMoEMerh3p8