"Яшил" энергиянинг улуши 20 фоиздан ошди
Жорий йил бошидан Ўзбекистондаги барча гидроэлектр станциялари ва қуёш ҳамда шамол электр станциялари томонидан 8 млрд 736,9 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу жорий йилдаги жами генерациянинг 20,3 фоизини ташкил қилади.
Бунинг натижасида:
🔹 2 млрд 647 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди;
🔹 атмосферага 3 млн 879 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.
👉 @Energetika

👍13❤4⚡4
Хитой дунёдаги биринчи 500 мегаваттли турбинали гидроагрегатни ишга туширди
4 йиллик ишлаб чиқиш ва синовлардан сўнг, Хитой дунёдаги энг қудратли импулсли гидротурбинани – 500 мегаватт қувватга эга агрегатни тақдим этди. Бу ускуна Тибетдаги Datang Zhala гидроэлектр станциясининг “юраги” ҳисобланади. Станция Юку дарёсида жойлашган бўлиб, бу ерда сув босими баландлиги 671 метрни ташкил қилади.
Турбина хусусиятлари:
Мазкур лойиҳа йилига 4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва атмосферага чиқариладиган углерод чиқиндиларини 3,7 миллион тоннага камайтириши кутилмоқда. Бу рақам 800 мингдан ортиқ автомобилнинг бир йиллик чиқиндисига тенг.
Айнан шундай иккинчи турбина ҳам шу станцияда ўрнатилади. Бутун станциянинг ишга туширилиши 2028 йилга мўлжалланган бўлиб, ҳозирча лойиҳа режа асосида олиб борилмоқда.

➖ Оғирлиги — 88 тонна
➖ 21 та сув ковушидан иборат
➖ Диаметри — 6,23 метр
➖ Мартенситли пўлатдан ясалган
➖ Иш самарадорлиги — 92,6% (бу одатий кўрсаткичдан 1,6% юқори)
Мазкур лойиҳа йилига 4 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариши ва атмосферага чиқариладиган углерод чиқиндиларини 3,7 миллион тоннага камайтириши кутилмоқда. Бу рақам 800 мингдан ортиқ автомобилнинг бир йиллик чиқиндисига тенг.
Айнан шундай иккинчи турбина ҳам шу станцияда ўрнатилади. Бутун станциянинг ишга туширилиши 2028 йилга мўлжалланган бўлиб, ҳозирча лойиҳа режа асосида олиб борилмоқда.
👉 @Energetika
👍16❤9🔥1
Август ойидан бошлаб чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади.
👎40❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой деярли физика қонунларини бузмоқда.
Хитой Халқ Республикаси янги ракета двигателини ишга туширди. У 861,8 м/с² тезланишга эришиши ва максимал 16 000 – 20 000 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин.

⚡13😱5❤4👎2🤔2
Energetika
Бугун ишдан бўшадим!
Бу ҳақида кейинроқ батафсил айтиб бераман!😊 Лекин ҳаммаси яхши давлат ишидан бўшаш қанақадир қўрқинчли нарса эмас!
Ҳаммаси яхшиликка! ☝️🏼
Ҳаммаси яхшиликка! ☝️🏼
👍20😁5🔥2
"Karapinar" ҚЭС – Туркиянинг энг йирик қуёш электр станцияси бўлиб, қуввати 1,3 ГВт ва унда 3 миллиондан ортиқ фотоэлектрик панеллар мавжуд.
Ушбу обект мамлакатнинг марказий қисмидаги Коня вилоятида жойлашган ва тахминан 2 миллион кишини “тоза” электр энергияси билан таъминлайди.
Лойиҳанинг “асосий ўзига хослиги” – бошқарув блоки биноси бўлиб, у улкан ялтираб турган квадрат шаклида, жилоланган деворларга эга футуристик иншоот сифатида қурилган

❤7👍4🔥2⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шамол гигантларини қандай ўрнатишади
Видеода шамол турбинасининг улкан қанотларини (лопастларини) ўрнатиш жараёни тасвирланган. Ҳар бир бундай “қанот”нинг узунлиги 80 метрдан ҳам узун бўлиши мумкин — бу йўловчи самолётининг қанотига тенг. Битта қанотнинг оғирлиги 20 тоннагача етади. Уни 100 метрдан баландроқ минорага ўрнатиш учун махсус баланд кранлар ва жуда аниқ, синчковлик талаб қилинади.
Замонавий шамол турбиналари — ҳақиқий гигант иншоотлар. Масалан, ГЕ компаниясининг энг кучли Ҳалиаде-Х модели 14 мегаваттгача электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу қувват 16 минг хонадондан иборат бутун бир шаҳарчани энергия билан таъминлашга етади. Бир йил ичида бундай битта турбина шамол кучидан фойдаланиб, 50 минг тоннадан ортиқ CО₂ чиқиндисини камайтиради.

👍7❤2
Олти ойда Ўзбекистон электр энергиясини $100,6 млн га экспорт, $65,3 млн га импорт қилди.
👍3🔥2⚡1
Microsoft АҚШнинг Техас штатида 408 МW қувватга эга янги Ash Creek қуёш энергияси лойиҳасини ишга туширди.
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой – Юннан провинсиясининг жанубида, 3200 метр баландликдаги ҳудудда жойлашган 500 кВ кучланишли электр узатиш линиясига техник хизмат кўрсатиш ишларини дронлар ва роботлар муваффақиятли амалга оширди.
👉 @Energetika
👉 @Energetika
👍8😁2❤1
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ бошлиғи ва 11 нафар туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари интизомий жавобгарликка тортилди
Тошкент шаҳрининг турли туманларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ авариялар ҳамда тармоқларда кучланишнинг пасайиб кетиши ортидан “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ бошлиғи ва 11 нафар туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари, 13 нафар туман корхонаси бош муҳандислари, 3 нафар туман корхонаси диспетчерлик хизмати ходимлари — жами 28 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилди.
Бош прокуратура ўрганишларига кўра, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” масъулияти чекланган жамиятида тизимли муаммолар борлиги маълум бўлди:
Штат етарли емас. Жамиятнинг 410 нафар ишчи-ходимдан иборат 78 та авария бригадаси, 34 та махсус автотранспорт воситаси юзага келаётган авария ҳолатларини бартараф этиш учун етарли эмас. 35 та штат бирликларига эҳтиёж мавжуд.
Кадрлар қўнимсизлиги. Сўнгги уч йилда жамиятда фаолият юритиб келаётган ходимларнинг 30 фоизи иш ҳақининг камлиги ва иш ҳажмининг катталиги сабабли тизимдан бўшаган. Шундан 228 нафари ёки 45 фоизи айнан эксплуатация хизмати мутахассисларини ташкил этади.
Тармоқ модернизацияга муҳтож. 9 749 километрдан ортиқ электр тармоғининг 2 540 километр ёки 26 фоизи таъмирталаб аҳволда, мавжуд 90 та подстанциянинг 9 таси модернизация қилиниши, 2 тасининг қуввати оширилиши лозим.
Махсус лабораториялар аҳволи оғир. Мавжуд 11 та махсус лаборатория автомашинасининг 6 таси замон талабларига жавоб бермайди, шундан тунги вақтда бор-йўғи иккитаси навбатчи сифатида ўз хизматини ўтамоқда. Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудудда ўчишлар содир бўлган тақдирда қисқа муддатда аварияни аниқлаш ва тўлиқ бартараф этиш имкони бермаяпти.
Call-марказга уланишда катта навбат. Ҳозирда тизимдаги 1154-рақамли CALL-марказ орқали мурожаатларни қабул қилувчи операторлар 5 нафарни ташкил этади. Шу сабабли оператор билан уланиш учун 60-70 тагача навбат юзага келган. Ўрганиш натижасида марказга қўшимча 10 нафар оператор бириктирилди.
Истеъмолчиларни огоҳлантириш. Чекловлар ва авариялар ҳақида истеъмолчиларни вақтида хабардор қилиш ҳам талаб даражасида ташкил этилмаган. Июль ойининг 23 кунида 64 та авария бўйича истеъмолчилар огоҳлантирилмаган, 112 таси бўйича эса кеч огоҳлантирилган.

❤7👍5👎3🔥2
Электр, сув, газ, чиқиндидан бўлган қарздорлик учун камбағал оилаларга Саховат ва кўмак жамғармасидан бир йилда кўпи билан 2 марта 2 060 000 сўмгача пул берилади.
❤3🔥1
Биламизки дунёда иқтисодий пойга кетмоқда ва бу борада барча мамлакатлар ўз холатидан келиб чиқиб натижалар,баъзи давлатлар эса ақл бовар қилмас натижалар қайд этмоқда. Иқтисод деганда айни вақтда асосан АҚШ ва Хитой кўз олдимизга келадиган бўлиб қолган. Факт ўлароқ айтаман рекордлар эски йилларда қолади ёки уни қанчадир йиллардан сўнг янгиланади. Биз бугун бу иборани Энергетика сохасида қўллай олмаймиз сабаби ҳар йили бу рақамлари янгиланиши мумкин!
➖ Электр ишлаб чиқариш бўйича Хитой 2024 йилда 10 000 TWh(петтават баъзи холатларда) рекорд билан
➖ Табиий газ ишлаб чиқариш бўйича АҚШ 2023–2024 1,35 трл м³ рекорд билан гигант бўлиб туришмоқда.

👍5❤2
Мўйноқдаги қудуқдан чиқаётган газ аҳоли турар жойларидан узоқда ва таркиби зарарсиз
2025-йил 26-июл куни Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ тумани, “Учсой” ОФЙ ҳудудида жойлашган “Муйноқ” конида олиб борилаётган бурғилаш ишлари давомида 5000 метр чуқурликка мўлжалланган 1-сонли қудуқда 4707 метр чуқурликдан газ чиқиши кузатилди. Бу қудуқ — ушбу конда бурғилаш ишлари бошланган биринчи қудуқ ҳисобланади.
Газ босими кутилган даражадан юқори бўлганлиги сабабли, барча хавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда қудуқни ликвидация қилиш ва босимни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Воқеа содир бўлган пайтдан бошлаб барча тегишли ташкилотлар — “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги Жамиятга қарашли “Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисмининг Марказий ҳарбийлаштирилган назорат отряди”, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Ўзбекгеофизика” АЖ ҳамда маҳаллий ҳокимият мутасаддилари воқеа жойида бўлиб турибди.
Энг асосийси, ушбу қудуқ аҳоли яшаш жойидан узоқда ва газ таркибида олтингугурт йўқ бўлган тоза метан ҳисобланади. Қайд этиш жоизки, Устюрт ҳудудидаги барча конлардан олинадиган табиий газ таркибида олтингугурт учрамайди.
Маълумот учун, айни дамда ҳолатни бартараф этиш учун хизмат қилаётган ишчи ходимлар соғлиғини сақлаш, шунингдек, атроф-муҳит ва ҳайвонот оламига зарар етишининг олдини олиш мақсадида газ назорат остида ёқиб қўйилди.
Ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Шу сабабли одамлардан ваҳимага тушмасликларини сўраймиз.
Энергетика вазирлиги

❤5👎3