#haj_2023
#tashkent_madina
🕋 ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ САУДИЯ АРАБИСТОНИГА ЖЎНАБ КЕТДИ
✅ Ислом динининг бeшинчи рукни бўлган Ҳаж зиёрати ҳам бошланди.
🛫 4 июнь куни ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муборак сафар томон йўлга чиқишди.
🔵 Уларни кузатиш учун соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
🔸Кузатиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров иштирок этиб, Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган зиёратчилар эсон-омон Ҳаж амалларини бажариб, юртимизга соғ-саломат қайтиб келишларини сўраб дуо қилди.
✈️ Шундай қилиб, орзулари рўёбидан ҳис-ҳаяжонга тўлган “Ҳаж – 2023” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар.
🔸Эслатиб ўтамиз, зиёратчилар шу йилнинг 4 -19 июнь кунлари ҳаж сафарига кузатилади.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
@dinqumita