#Умра
#Мадина
ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ МАДИНАИ МУНАВВАРАДА
Тошкент шаҳридан куни кеча Мадина шаҳрига йўл олган юртдошларимиз Жидда шаҳрига соғ-омон етиб келдилар. Уларни ишчи гуруҳ ва ҳамкор ширкат вакиллари кутиб олиб, махсус автобусларда Мадинаи мунаввара томон йўл олдилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қабрлари жойлашган масжиди Набавийга яқин масофадаги 5 юлдузли "Pull Man Zam Zam" меҳмонхонасида зиёратчиларимиз юқори савияда кутиб олинди. Қулай ва шинам хоналарга жойлашган юртдошларимиз дастлабки ташрифларини муборак равзани зиёрат қилишдан бошладилар.
Улар гуруҳ раҳбарлари бошчилигида белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, тартиб ва интизом билан амалларни адо этдилар.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter I Facebook