Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ғалаба боғида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев боққа ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.
—
В Парке Победы проходят торжественные мероприятия, посвященные 9 мая – Дню памяти и почестей.
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы в мемориальном комплексе «Ода стойкости».
Цветы к подножию монумента возложили также представители министерств и ведомств, входящих в состав Вооруженных Сил.
#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #Galaba
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Самарқанд туманида фуқарони чет элга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. фуқаро Қ.Ҳ. ва Э.А.ларга Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, уларнинг ишончига кириб, 8 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, аргарда Сиз хорижий мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки махсус лицензияга эга бўлган хусусий бандлик агентликларига мурожаат қилишларингизни сўраймиз. Бу билан, Сиз нафақат ўз хавфсизлигингизни таъминлаган бўласиз, балки кафолатланган меҳнат шароитларига ҳам эга бўласиз.
👉 t.iss.one/Department_uz

Пастдарғом туманида газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона фаолияти фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.М. ўзига тегишли ер участкасида иссиқхона ташкил қилиб, газ тармоғига ноқонуний уланиб, табиий газдан фойдаланиб келганлиги натижасида “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти ҳудудий филиали манфаатларига 70,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, табиий газ, иссиқлик энергияси ва ичимлик суви тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига шикаст етказиш, кўрсаткичларини ўзгартирганлик қонунга мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Ушбу қилмишингиз учун қонун олдида жавоб беришингиз баробарида, бошқа фуқароларнинг мазкур ресурслардан тенг фойдаланиш ҳуқуқини бузишингиз мумкинлигини унутманг!

Тошкент вилоятида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М. А. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган 750 флакон “Remdisivir for Injektor 100mg” номли дори воситаларини 30 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Худди шундай, Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.А. 3 турдаги 10 740 қути дори воситаларини 10 200 АҚШ долларига дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар, дори воситалари ва тиббий буюмларини сақлаш ҳамда уларни ташиш шароитларининг мавжудлиги уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланишининг кафолатидир. Шу сабабли, дори воситалари ва тиббий буюмларини харид қилмоқчи бўлсангиз, фақат дорихона ва уларнинг филиалларига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.