Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
7.68K photos
1.19K videos
1.65K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини коррупциявий тажовузлардан ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятига ноқонуний арашиш ҳолатларига чек қўйиш ҳамда тадбиркорларнинг ривожланишига таъсир кўрсатаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида кўрилган чоралар натижасида мансабдор шахслар томонидан тадбиркорларнинг қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг қўпол бузилиши билан боғлиқ 224 та ҳуқуқбузарлик фош этилди.

Хусусан, 35 та давлат ва бошқарув органлари, 32 та тижорат банклари, 18 та коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, 3 та назорат органлари ва 136 та бошқа идоралар мансабдор шахсларининг тадбиркорлар манфаатларига қарши қаратилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олди олиниши таъминланди.

Ўтказилган учрашувлар ҳамда қабуллар давомида 1 300 дан ортиқ тадбиркорнинг муаммолари қонуний тартибда ҳал этилди.

Кўрсатилган амалий кўмак натижасида 34 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларига 33,6 млрд сўм кредитлар ажратиб берилди, 8 та ҳолатда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларига уланиш, 52 та ҳолатда рухсатнома ва лицензиялар олиш ҳамда 1 209 та бошқа ҳолатларда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Норасмий равишда тадбиркорлик билан шуғулланаётган ҳамда рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган 345 нафар шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилиши орқали 375 та янги иш ўринлари ташкил этилишига эришилди.

Ҳурматли фуқаролар, юртимизда тадбиркорлик фаолиятининг барча ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари қонун билан кафолатланган.

Агар тадбиркорлик фаолиятингизга ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, тамагирлик ёки пора талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли ишонч телефони, @departament_antikorbot ёки www.new-department.uz расмий веб-сайти орқали мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

👉@Department_uz
Олмазор туманида тадбиркорнинг 537,2 млн сўмини ўзлаштирган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Э. жорий йилнинг апрель ойида “S” МЧЖга қарашли дўкон сотувчисининг ишончига кириб, хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 537,2 млн сўмлик 111 дона “Everel W1870” номли иситиш қозонларини 10 кун муддат ичида тўлаб бериш шарти билан олиб кетиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.М. бошқа бир фуқаро А.га тумандаги “Шифокор” МФЙ ҳудудида жойлашган 30 сотих захира ер майдонини 9 000 АҚШ долларига расмийлаштириб олиб беришга келишиб, шундан 70 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган нақд пулларни ўзлаштирган собиқ банк ходимлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Андижон вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банки” Булоқбоши филиали кассири ҳамда бухгалтер назоратчиси вазифаларида ишлаган И.М. ва Ш.Ш.лар жорий йилнинг 16-25 июль кунлари ўзларига бириктирилган 3 та банкоматга нақд пулларни жойлаштириш вақтида жами 111 млн сўмни ўзлаштириб олганликлари аниқланган.

Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бекобод шаҳри ва Бектемир туманида тадбиркорларнинг мулкларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.А.” МЧЖ муҳандиси Д.З.ни ўзининг моддий жавобгарлигидаги автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмларини сотиб юбориб, тадбиркорнинг жами 214,6 млн сўмлик мулкини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шу каби, Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.P.” МЧЖга қарашли дорихона филиали ходими Д.Ю. ва бошқалар МЧЖга тегишли жами 1 630 номдаги 176 млн сўмлик дори воситаларини номаълум шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Жорий йилнинг 15 август куни интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган хабар юзасидан

М У Н О С А Б А Т

“Электросет ходимида дахлсизлик иммунитетими?” сарлавҳаси остидаги хабарда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани электр тармоқлари корхонасининг пора билан қўлга тушган 2 нафар ходими (Қодиров Сухроб ва Мурод) қўйиб юборилиб, иш ёпилганлиги маълум қилинган.

Жорий йилнинг ўтган даврида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан Янгийўл тумани электр тармоқлари корхонасининг 2 нафар ходими дея таъкидланган "Қодиров Сухроб ва Мурод" исмли шахсларга нисбатан тезкор тадбир, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмаган ҳамда жиноят иши қўзғатилмаган.

Шу ўринда, оммавий ахборот воситалари вакилларидан Ўзбекистон Республикасининг "Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига асосан ҳар қандай ахборот ёки хабарни эълон қилишдан олдин ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришларини сўраб қоламиз.

👉@Department_uz
Конимех туманида аҳолига суюлтирилган газ сотишидан тушган маблағларни ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Конимех туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Конимехтумангаз” бўлимида ҳисоб бўйича техник вазифасида ишловчи Р.Б. аҳолига тарқатилган суюлтирилган газ учун фуқаролар томонидан тўланган 121,3 млн сўмни “Ҳудудгаз Навоий” ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бектемир туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Бектемир” ЙПХ масканида фуқаро Б.А. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситасида фуқаро И.Х. (муқаддам Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан судланган) ва Д.Д.лар 56 дона “Регапен” ва 16 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Учкўприк туманида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман марказидаги авиакасса атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро У.Р. фуқаро Д.га жами 3 250 АҚШ долларини 35,7 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 1 750 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хоразм вилоятида фуқароларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган нодавлат таълим муассасалари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.Sh.” МЧЖ ҳамда “U.I.U.” нодавлат таълим муассасаси раҳбарлари ва ходимлари ушбу таълим маскани тегишли лицензияга эга бўлмаса-да, 45 нафар фуқарони бакалавр йўналиши бўйича ўқитишга ҳужжатлари борлигига ишонтириб, 2021-2022 ўқув йили учун ҳар бир фуқародан 2 млн сўмдан 16 млн сўмгача жами 353,5 млн сўмини шартнома тўловлари сифатида қабул қилишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 190-моддаси (фаолият билан лицезиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!

Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд нодавлат олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топшириш ёки контракт тўловларини амалга оширишдан аввал, уларнинг Ўзбекистон Республикасида тан олинганлигига расмий ахборот каналлари орқали аниқлик киритишингизни сўраб қоламиз.

👉@Department_uz
Ғозғон шаҳрида имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган иш юритувчи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “U.T.” фермер хўжалиги собиқ иш юритувчиси А.Ж. 5 нафар фуқаро номига ажратилган 156 млн сўм имтиёзли кредит эвазига уларга чорва моллари етказиб берилганлиги тўғрисида сохта ҳисоботлар тузиб, кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бўка ва Китоб туманларида йўл таъмирлашдаги талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Бўка тумани йўллардан фойдаланиш” УК масъул шахслари томонидан туман ҳудудидаги йўлларни таъмирлашда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 266,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Шу каби, Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Китоб тумани йўллардан фойдаланиш” УК бош ҳисобчиси С.К. ва бошқалар туман ҳудудида амалга оширилган йўлларни таъмирлаш ишлари учун ишчиларга тўланиши лозим бўлган пулларни смета ҳужжатларига жорий иш ҳақи сифатида киритишган бўлса-да, 176,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Термиз туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Э.Р. “Н.Ж.” фермер хўжалигига тегишли 30 сотих ер майдонини фуқаро Б.га ўзининг ер майдони сифатида кўрсатиб, ушбу ер майдонини 105 млн сўмга сотишга келишиб, ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштриб беришни ваъда қилиб, олдиндан 70 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Текширув давомида, Э.Р. ўз айбига иқрор бўлиб, 15 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сардоба ва Олот туманларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Ш. бошқа бир фуқаро Ҳ.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Гулистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Н.Ҳ. ва С.Б. фуқаро З.нинг қизини Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйишни 800 АҚШ долларига келишиб, шундан 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланганлар, шунингдек тадбир давомида ушбу фуқаролар З.нинг тўнғич қизини ҳам техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олганлиги аниқланиб, 200 АҚШ долларини қайтарганликлари процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон шаҳрида тадбиркорнинг 484,1 млн сўмини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.J.” МЧЖ собиқ бош ҳисобчиси Х.А. корхонанинг ҳисоб рақамидан ўзининг ва таниши З.Ф.нинг номидаги пластик карталарга жами 484,1 млн сўмни иш ҳақи ва хизмат сафари ҳаражатлари учун ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд ва Қўшкўпир туманларида субсидия маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.t.” МЧЖ раҳбари Ф.Н. ва бошқалар “Янгижой” МФЙ ҳудудида олдиндан мавжуд бўлган сув қудуғини янгидан қурганликлари, 30 та хонадоннинг томорқаларини сув билан таъминлаб жами 177,1 млн сўмлик қурилиш ишларини амалга оширилганлиги тўғрисида сохта далолатнома тузишиб, бюджетдан ажратилган 118,8 млн сўм субсидия маблағини ўзининг пластик картасига ўтказиб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Х.Ё.” ва “Ғ.Ё.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбарлари туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари билан тил бириктириб, 21 нафар фуқарони иш билан таъминлаш учун ажратилган 105,1 млн сўм субсидия маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz