Prokuratura Departamenti
17.7K subscribers
7.53K photos
1.14K videos
1.62K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган У.Х ва бошқалар умумий баҳоси 104,9 млн сўм бўлган 2 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 6 970 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими, ДХХнинг чегара қўшинлари ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Т.М. ўз уйида умумий баҳоси 101,3 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 7 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Корзинка” савдо мажмуаси автотураргоҳида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Ю. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида қўшни Қирғиз Республикаси Ўш шаҳридаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сурхондарё вилоятидаги савдо дўконларидан акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Тошкент вилояти туманларида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Учкўприк ва Янгийўл туманларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.W.” МЧЖ раҳбари И.М. корхонанинг ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қуритиш печини умумий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 379,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “В.б.” боғдорчилик-узумчилик ширкати масъул шахслари ва бошқалар ширкатга қарашли трансформаторга Янгийўл туман ТЭТ ПК “Электр ҳисоб” дастурига киритилмаган электр ҳисоблагич ўрнатиб, жами 279,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қорақалпоғистон Республикасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Шаҳрисабзда 9 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси, божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз шаҳри "Сариосиё" МФЙ да жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ҳовлисида турган “Isuzu” русумли автомашина юк хонаси кўздан кечирилганида фуқаро Б.А. умумий баҳоси 168,5 млн сўмлик 6 турдаги жами 9 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини келгусида вилоят бўйлаб ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Бухоро вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Хоразм ва Жиззах вилоятларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. 5 нафар фуқарога гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига фуқаро С.М.дан 2 400 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Дўстлик туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ж. фуқаро Ф.Б.га ўзини Жиззах шаҳридаги “Д.Ш.” МЧЖ автомактаби инструктори деб таништириб, унга “В.С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 700 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сирдарё вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.С., С.М. ва З.Ш. фуқаролар М.Ш ва Б.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 319,1 млн сўмлик жами 10 000 қути “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Асака туман бўлими, ИИБ ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ўз уйида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.Қ. харидор Н.Д.га акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, келгусида сотиш мақсадида сақлаб қўйилган турли номдаги жами 4 460 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.И. ва И.А. хорижда ишлаб чиқарилган 2 500 дона электрон тамаки маҳсулотини фуқаро А.С.га 52 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, И.А.нинг бошқарувидаги автомашинадан яна 3 200 дона электрон тамаки ва 290 қути “Parlament super slim” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса “H.Z.” МЧЖ сотувчиси И.С. харидорга “Ignite” номли электрон тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, 21 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган 458 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж|Бухоро вилоятида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Нукус шаҳри ва туманида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Хоразм вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Фарғона шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб электр энергиясидан фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “C-C.” МЧЖ раҳбари М.О. Алишер Навоий кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига ўрнатилган электр ҳисоблагич муҳрига шикаст етказиб, уланиш схемасига ўзгартириш киритиб, жами 160 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz