Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
7K photos
996 videos
1.57K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Департамент органлари томонидан дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган текзор тадбирда, фуқаро Д.Н. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Б.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 1 900 дона “ENDOKARD 50 ml” номли дори воситасини 133 млн сўмга сотишга келишиб, 12 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, фуқаро О.Х. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, Д.Н.га тегишли яна 10 дона “ENDOKARD 50 ml” номли ҳамда 58 дона “SERGO 100 ml” номли дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Тўққизбулоқ” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Н. яшаш хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 420,9 млн сўмлик 9 турдаги дори воситаларини сотиш учун сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ангрен шаҳрида аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган сохта тадбиркорлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.А. ва Т.Б. сохта тадбиркорлик билан шуғулланиб, Т. исмли шахснинг номига “Q.S.” ва “K.A.” МЧЖни ташкил этишиб, ушбу МЧЖларга давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 369 млн сўмлик жами 148 тонна ун маҳсулотини белгиланган дислокацияга асосан тўғридан-тўғри арзонлаштирилган нархларда сотилишини таъминламасдан, бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 179-моддаси ( сохта тадбиркорлик), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Департамент органлари томонидан ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Янгиер шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Х. бошқа бир фуқаро М.ни гўёки юқори лавозимдаги танишлари ёрдамида Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, такси хизмати ҳайдовчиси С.С. орқали 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. бошқа бир фуқаро М.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Фарғона давлат университетига кўчириб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кармана туманида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.Z.” МЧЖ раҳбари А.Ю. ва “R.L.” МЧЖ масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, тадбиркор И.Ш.нинг ишончига кириб, унга қарашли иссиқхона ҳужжатларини қалбакилаштириш орқали “A.Z.” МЧЖ номига ҳудудий тижорат банки филиалидан 980 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағларини нақдлаштириб олиб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Муборак туманида 1,1 млрд сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, "Н." МЧЖ раҳбари У.Р. ва бошқалар туман ҳудудида велосипед ва пиёдалар йўлакчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиши йўли билан бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 1,1 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкатлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.K.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар шахслари хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 269,8 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ғ.С.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Д.С. аҳолидан коммунал тўловлари учун ундирилган 95,2 млн сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.А. бошқа бир фуқаро А.дан “А.Б.” фермер хўжалигига тегишли 3 гектар ер майдонига танишлари орқали туман ҳокимининг қарорини чиқартириб бериш эвазига 7 000 АҚШ доллари ва 32,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Э. “Я.Т.” фермер хўжалигига тегишли 1,6 гектар ер майдонига қалбаки ҳужжатлар асосида эгалик қилиб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тадбиркорга 1,7 млрд сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. Жиззах шаҳридаги “Қ.” оилавий НТМ раҳбари Г.нинг ишончига кириб, унга банк муассасаларида ишловчи танишлари орқали НТМ фаолиятини ривожлантириш учун 1,7 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Э. фуқаро А.нинг танишини Наманган давлат университетининг жисмоний маданият факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ доллари ва 22 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Н. бошқа бир фуқаро Ж.ни Самарқанд давлат универитетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига, 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Когон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Н.Э. фуқаро М.ни 1 500 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Бухоро шаҳридаги Жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хоразм ва Андижон вилоятларида ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан Миллий гвардия ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ю.” АЖ инспектори М.П. фуқаро О.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Миллий гвардияга тизимига ишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Х. фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни “И.И.” МЧЖга ишга киритиб қўйиш эвазига 9 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Департамент органлари томонидан ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Ш. ва И.Х. фуқаро З.нинг хабардорлигисиз унга қарашли 5 сотих ер майдонини ҳамда ушбу ҳудудга туташ ҳокимлик заҳирасидаги яна 5 сотих ер майдонини бошқа бир фуқаро И.га фирибгарлик йўли билан 11 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 10 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Тўрақўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.И. фуқаро Р.га “Ч.Б.” фермер хўжалиги фойдаланувида бўлган ер майдонини ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини унга расмийлаштириб бериш эвазига 3 200 АҚШ доллари ва 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, муқаддам судланган Э.П. фуқаро Д.нинг ишончига кириб, Хўжаобод тумани ҳудудида гўёки 8 сотих ер майдони унинг онасига мерос бўлиб қолганлигини айтиб, ушбу ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, жами 4 250 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉t.iss.one/Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Э. бошқа бир фуқаро Ф.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро А.Ҳ.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув машғулотларига қатнашмасдан олиб бериш эвазига 350 АҚШ доллари олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz