Prokuratura Departamenti
18K subscribers
6.94K photos
956 videos
1.57K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Муборак туманида фуқароларга сохта суғурта полисларини тақдим қилинганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.П. жамиятнинг Муборак туман бўлими андеррайтери вазифасида ишлаган даврида, компьютердан фойдаланган ҳолда 20 нафар фуқарога қалбаки суғурта полисларини бериб, гуёки уларнинг мол-мулкини суғурта қилиб, суғурта бадали сифатида 36,7 млн сўм ундирганлиги аниқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Тадбиркорга банк бошқарувчиси лавозимида ишловчи турмуш ўртоғи орқали 2 млрд сўм кредит олиб беришни ваъда қилган аёл ушланди

👉 t.iss.one/Department_uz
Қарши шаҳрида муқаддам 3 маротаба судланган фуқаро яна фирибгарлик жинояти устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам 3 маротаба фирибгарлик ва пора бериш каби жиноятлари учун судланган фуқаро И.М. фуқаро Х.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси тизимига танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишга ишонтириб, 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан И.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Навоий вилоятида сув қувурларини арзон баҳоларда сотиб, талон-торож қилган мансабдор шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.” АЖ (давлат улуши 30,8%) мансабдор шахслари бюджет олдидаги жуда кўп миқдордаги солиқ қарзини тўламаслик мақсадида, жамият таъсисчилиги остида “E.S.” МЧЖни ташкил қилиб, шу орқали барча молиявий операцияларни амалга ошириб келганлиги, шунингдек жамиятга тегишли 7100 метр қувур линиясини арзон нархларда баҳолатиб, сотиб юбориши натижасида давлат манфаатларига 285,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Автомобилларга техник хизмати кўрсатиш шаҳобчасини қуриш учун ер олиб беришни ваъда қилган ММТП раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими ва ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “Қ.” ММТП раҳбари Қ.С. фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, унга “Қирққизобод” ОФЙ ҳудудидан автомобилларга техник хизмати кўрсатиш шаҳобчасини қуриш учун тегишли ташкилотлардан рухсат олиб беришни ваъда қилиб, 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Яшнобод туманидаги ички йўлларни қурилиши ва таъмирланишидаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, буюртмачи Яшнобод тумани ободонлаштириш бошқармаси, бош пудратчи “T.Y.” ва ёрдамчи пудратчи “T.O.” МЧЖ мансабдор шахслари тумандаги 6 та ички йўлларни таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда 278 млн сўмлик йўл қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажармасдан бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Бухоро туманида фермер хўжалиги ерини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

👉 t.iss.one/Department_uz
“Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағларни ўзлаштирган таъминотчи корхона раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Гўзалкент филиали мансабдор шахслари таъминотчи корхона “Г.Ч.” фермер хўжалиги раҳбари билан олдиндан тил бириктириб, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан фуқаро Г.Ю. ва бошқалар 241,8 млн сўмлик наслли чорва молларини олганлиги тўғрисида сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, давлатнинг мақсадли кредит маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Сирдарё вилоятида фуқароларга қулай шартлар асосида автокредитлар беришни ваъда қилган МЧЖнинг кирдикорлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.С., Н.Ж. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини қўлга киритиш ва ноқонуний даромад орттириш мақсадида, “Y.N.” МЧЖни ташкил этиб, Гулистон шаҳрида ижарага олинган бинода мижозларга хизмат кўрсатувчи офис сифатида фойдаланиб, фуқароларни фоизлари юқори бўлмаган ва қулай шартлар асосида қисқа муддатда автокредит ажратиб беришга қизиқтириб, 34 нафар фуқаронинг жами 425,8 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Чортоқ туманида таъминотчи корхона ва банк муассасаси масъуллари имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Микрокредитбанк” Чортоқ филиали масъул шахслари таъминотчи корхона раҳбарлари билан олдиндан тил бириктириб, 15 нафар фуқаро номидан “Х.Р.”фермер хўжалиги билан 226,1 млн сўм, “С.М.” МЧЖ билан 60 млн сўм, “Ч.Қ.” МЧЖ билан 40 млн сўм ва “Ch.B.” МЧЖ билан 23 млн сўм имтиёзли кредитларни сохта ҳужжатлар орқали расмийлаштириб, фуқароларга маҳсулотларни етказиб бермасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
50 000 АҚШ доллари эвазига Андижон шаҳар шимолий саноат ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Н. фуқаро Ж.ни Андижон шаҳар саноат ҳудудида жойлашган ўзига тегишли кўчмас мулк объектига туташ бўлган ер майдонидан қўшимча ер участкаси ажратиб беришни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 50 000 АҚШ доллари эвазига тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтириб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари томонидан маиший техника воситалари қиммат нархларда ҳарид қилинганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари мансабдор шахслари, “A” хусусий корхонаси раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ўртача бозор баҳоси 338,4 млн сўмни ташкил этувчи 126 дона турли маиший техника воситаларини 653,1 млн сўмга яъни, 314,7 млн сўмга қиммат нархларда харид қилишиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Ўртачирчиқ туманида вақтинча фойдаланишдаги ерни сотмоқчи бўлган ака-ука фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ака-ука Р.Б.лар фуқаро С.нинг ишончига кириб, уларга Ўртачирчиқ туманида жойлашган қишлоқ хўжалиги йўналишида вақтинча фойдаланиш учун топширилган 42 сотих ер майдонини 35 000 АҚШ долларига сотишни режалаштириб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ака-укаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Мирзачўл туманида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.Y.” ва “P.M.” МЧЖ мансабдор шахслари ҳисоб-рақамларига 2020 йилдаги даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 91,1 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Янгиқўрғон тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси фирибгарлик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Янгиқўрғон тумани Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бош мутахассиси Ф.Д. фуқаро О.нинг ишончига кириб, унинг 18 сотих ер майдонини онаси ва синглиси номига уй жой қуриш учун ажратиб, танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 200 АҚШ доллари ва 3,1 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ шаҳарлари, Пискент, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан “Сувоқова” ДУК Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси билан 6 та МЧЖ ўртасида тузилган пудрат шартномаларига асосан амалга оширилган ишлар бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 493,8 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жамият раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштирган моддий жавобгар шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E-E.” МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари бўлган авиа-операторлари авиачипталар сотувидан тушган 771,2 млн сўм ва 58,7 минг АҚШ долларини кирим қилмасдан талон-торож қилишиб, жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖнинг моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Фуқарога сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берган собиқ мутахассиснинг қилмиши фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Жондор туман филиали собиқ мутахассиси А.Қ. фуқаро Г.нинг “Далмунобод” МФЙда жойлашган 6 сотих ер майдонида ноқонуний қурилган уй-жойини ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олиб, сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Иссиқхона қуриш учун 1 гектар ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

👉
t.iss.one/Department_uz
Андижон вилоятида тадбиркорнинг пул маблағларини ўзлаштирган фирибгарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ғ.А. ва бошқалар фуқаро Х.Д.ни 6 млн сўмга манфаатдор қилиш билан унинг таниши Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази бош мутахассиси О.Д. орқали “М.Т.” ва “Б.С.” МЧЖлар раҳбари Қ.В.нинг хабардорлигисиз, сохта ҳужжатлар орқали унинг номига электрон рақамли имзо калитини рўйхатдан ўтказиб, калитни жамиятларга алоқаси бўлмаган Ғ.А.га тақдим қилганлиги оқибатида, юқоридаги жамиятларга етказиб берилмаган 5,9 млрд сўмлик унни гўёки жамиятлар раҳбари Қ.В. қабул қилиб олинганлиги ҳақида электрон ҳисоб-фактурани тасдиқлаб, жуда кўп миқдордаги маблағларни талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси, 167-моддаси ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz
Хатирчи туманида аҳоли эҳтиёжи учун ажратилган суюлтирилган газ талон-торож қилинганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Хатирчи-Учқара” газ тўлдириш шохобчаси мансабдор шахслари фуқаро С.А.га аҳоли истеъмоли учун ажратилган 7,2 тонна суюлтирилган газни ҳар бир килограммини 2,5 минг сўмдан ҳисоблаб, 300 АҚШ доллари ва 14,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Бундан ташқари, шохобча мансабдор шахслари умумий қиймати 16,2 млн сўмлик 5 тонна суюлтирилган газни ҳисоботларга қўшиб ёзиш орқали ортиқча чиқим қилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.iss.one/Department_uz