DAVLAT KADASTRLARI PALATASI
29.2K subscribers
10.5K photos
1.64K videos
1 file
6.27K links
Murojaatlar uchun:

Telegramm-bot @Dkpuz_bot
Yagona aloqa markazi +99871 207 00 03

Telegram: t.iss.one/DavKadastrPalata
Instagram: instagram.com/davkadastrpalata/
YouTube: youtube.com/@davkadastrpalata
Facebook: facebook.com/DavKadastrPalata
Download Telegram
Forwarded from ANDIJON KADASTR
#rasmiy_munosabat

Телеграм ижтимоий тармоғидаги журналист Мухбир Далиевнинг телеграм каналида "Ер сотиш синдроми" ҳамда Навбатдаги анжанча “ер сотиш синдроми” мавзуси остида берилган мақолаларга расмий муносабат.

Мазкур мақолаларни Кадастр агентлиги тизимидаги Давлат кадастрлар палатаси Андижон шаҳар бўлинмаси ходимлари томонидан тегишли ҳужжатларга асосан ўрганиб чиқилди ҳамда ўрганиш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди.

1. Андижон шаҳар Сафоий МФЙ ҳудуди (Айланма кўчаси бўйи)даги 2327,63 кв.метр ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилги “Ёшлар келажагимиз Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармонининг 4-иловасида кўрсатилган Андижон шаҳрида 132 минг 160 нафар ёшларни иш билан таъминлаш ва мазкур ёшлардан бири сифатида фуқаро Иброхимов Отабек Сохибжон ўғлига Андижон шаҳар ҳокимининг 15.05.2020 йилги 240-қ-сонли қарори билан давлат хусусий шерикчилик асосида замонавий типда “Маиший хизмат кўрсатиш ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” шахобчаси биносини қуриш учун рухсат берилган.
Фуқаро Иброхимов Отабек Сохибжон ўғлига ажратиб берилган 2327,63 кв.метр ер майдонининг 105,90 кв.метр қисмида жойлашган қурилиши тугалланмаган биноларига нисбатан фуқаро томонидан Давлат хизматлари агентлиги Андижон шаҳар бўлимига 26.11.2020 йилда қилган 24858089-сонли аризасига асосан Давлат кадастрлар палатаси Андижон шаҳар бўлинмаси томонидан кадастр паспорти шакллантирилганлиги, лекин мулкий ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

2.
Андижон шахар Хунарманд МФЙ Мустақиллик шох кўчаси бўйида (4-қаватли ётоқхона биноси олди қисми) жойлашган 780,0 кв.метр ер майдони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги “Ёшлар келажагимиз Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони ижросини таъминлашни асос қилинган ҳолда фуқаро Умаров Мухаммадсодиққа Андижон шахар ҳокимининг 24.02.2020 йилги 111-қ-сонли қарори билан давлат хусусий шерикчилик асосида “Ёшлар гузари” биноси қуриш учун ажратиб берилган бугунги кунда қурилиш ишлари тўлиқ якунланган.
Шунингдек, мазкур қурилиш якунланган бино-иншоотларга фуқаро М.Умаровнинг Давлат хизматлари агентлиги Андижон шаҳар бўлимига 28.05.2020 йилда қилган 19322275-сонли аризасига асосан Давлат кадастрлар палатаси Андижон шаҳар бўлинмаси томонидан кадастр паспорти шакллантирилган, бироқ ушбу фуқаронинг ҳам мулкий ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Улар лойиҳавий йўл ўрни ҳудудини ҳам сотишди мавзуси остида берилган мақолани бошқарманинг малакали мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича расмий муносабат билдирилади.

Bizlarni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring

Telegram|Instagram|Twitter|Facebook